20.12.1996 йилдаги 1/60-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг қарори, 20.12.1996 йилдаги 1/60-сон
Date of entry into force
20.12.1996
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СУД ҲОКИМИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини жорий этди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатнинг Асосий Қонуни суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритишини эълон қилди.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фақат мустақил суд ҳокимияти ҳар бир фуқаронинг ваколатли ва холис судда ишни ошкора кўриш орқали ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинлигига кафолат бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақил ва холис судни талаб қилиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси қўшилган бошқа халқаро ҳуқуқ ҳужжатларида мустаҳкамланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ишлари билан танишиш суд ҳокимияти тўғрисидаги қонунларга, асосан риоя қилинаётганлигини, аммо уларнинг фаолиятида тушунтиришлар беришни талаб қилувчи айрим масалалар вужудга келганлигини кўрсатди.
(муқаддимасининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Суд ҳокимияти — бу судларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича ваколатидир.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳокимияти ҳужжатларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаслик Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликни юзага келтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Судлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий низо хусусиятига эга бўлган ҳар қандай масалаларни, шу жумладан, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан берилган шикоятларни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддасига мувофиқ, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонунга мувофиқ суд муҳокамасини қандай бўлмасин чеклашларга, бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш, таҳдид қилиш ёхуд суд фаолиятига мансабдор шахс ёки фуқаронинг қай тарафдан ва қандай масалада бўлмасин аралашишига йўл қўйилмайди. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида судьяларга юксак мақом берилган. Судьялар қонунда белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар (сайланадилар).
(3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунинг учун ижро ҳокимиятининг маҳаллий органлари розилиги талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун давлат муассасалари, фуқаро ва ташкилотларга судга ҳурмат билан қараш мажбуриятини юклайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимиятининг бирон-бир идораси судга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни юклаши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судга ҳурматсизлик қилишга йўл қўйилмайди ва бу қонун билан белгиланган тартибда жазоланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Судьядан иш бўйича у ёки бу қарорни қабул қилишга доир тушунтиришлар талаб қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундан бундай тушунтиришлар фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, суд қарорининг бекор қилинганлиги ёки ўзгартирилганлиги фактининг ўзи судьялардан тушунтиришлар беришни талаб қилиш учун асос бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мансабдор шахсларнинг судга у ёки бу ишни ҳал қилиш юзасидан тавсияларини ифода этиб, ёзма, электрон ёки оғзаки равишда қилган мурожаатлари кўрилмай қолдирилиши лозим. Суд томонидан ҳал қилинадиган шикоят ва аризаларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа муассасаларнинг назоратга олиши қонунда кўзда тутилмаган. Суд қарорлари устидан шикоят беришга ҳуқуқи бўлган шахслар доираси ва уларни кўриб чиқиш тартиби процессуал қонунларда қатъий белгилаб қўйилган.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Оммавий ахборот воситалари кўрилаётган ишлар бўйича ўз хабарларида суд қарори қандай бўлиши лозимлиги ҳақида фикр билдиришга ёки бошқача усуллар билан ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг фойдасини кўзлаб судга таъсир ўтказишга ҳақли эмаслар. Бунда шуни унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига ва «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ жиноят содир эганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча, у айбсиз ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мустақиллик принципи судларга ҳуқуқ беради ва шу билан бирга улардан суд муҳокамасини адолатли ўтказишни ҳамда тарафларнинг ҳуқуқларига риоя қилишни талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Процессуал қонунчилигида мустаҳкамланган судда ишларни юритишда ўзаро тортишув принципига мувофиқ прокурор суд процессида тарафлардан бири ҳисобланади ва процесснинг бошқа тарафлари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши ва уни ошкор қилинишининг тақиқланиши судьялар мустақиллиги, уларнинг беғаразлиги ва холислигининг энг муҳим кафолатидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьянинг тарафлар вакиллари, шунингдек, бошқа шахслар билан ишларни муҳокама қилиши унинг беғаразлигини шубҳа остига қўяди ва шунинг учун бунга йўл қўйилмайди. Судья фақат маслаҳатхонада ишни муҳокамасида қатнашганда уни мазмунан ҳал қилишга доир фикрини билдиради. Судья, шунингдек, муайян ишни ҳал қилиш бўйича бирон бир кишига маслаҳат беришга ва ўз фикрини билдиришга ҳақли эмас, чунки келгусида бу иш унинг ҳал этиш доирасида бўлиб қолиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тушунтирилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар), ҳарбий судлар юқори турувчи судларга фақат процессуал жиҳатдан бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча даражадаги судлар судьялари тегишли суд раислари ва раис ўринбосарларига фақат ишни ташкил этиш масалалари бўйича бўйсунадилар.
(9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилган мансабдор шахслар суд ишлари бўйича судьяларга йўлланма беришга, судьяларни интизомий тартибда жазолашга ҳақли эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларга интизомий жазо беришга фақат судьяларнинг малака ҳайъати ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар қонунга мувофиқ малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий малака ҳайъатига, Судьялар олий малака ҳайъатининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига шикоят бериш ҳуқуқига эга. Малака ҳайъатининг қарори қонуний кучга кирмагунча судьяни интизомий тартибда жазоланган деб ҳисоблаш мумкин эмас;
(9-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья фақат ўзи томонидан била туриб қонуннинг бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган масъулиятсизликка йўл қўйилган ҳоллардагина интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳолатларга судьяларнинг малака ҳайъатларигина баҳо бериши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 91-моддасига мувофиқ судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қонун судьяларни сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати, сиёсий партияларнинг аъзоси бўлишлари, сиёсий ҳаракатларда иштирок этишлари, шунингдек судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланишларини тақиқлайди. Шу билан бирга судьялар касбий фаолиятига оид уюшмаларга бирлашишлари мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Судьяларнинг дахлсизлиги суд мустақиллигининг муҳим кафолатидир, дахлсизлик қонунга мувофиқ унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорт ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли мулклар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга фақат тегишли судьялар малака ҳайъатининг розилиги билан йўл қўйилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Судлар ишларни ва материалларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши принципига оғишмай риоя этишлари шарт. Шуни назарда тутиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади, хусусий мулк дахлсиздир. Шунинг учун судлар ишларни кўришда давлат органлари ва мансабдор шахслар мулкдорнинг ҳуқуқларини қанчалик ҳимоя қилаётганлиги ва уларга риоя этаётганлигини аниқлашлари, асоссиз текширишлар, тафтишлар ва ҳоказо фактларга тегишли муносабат билдиришлари ҳамда бундай ноқонуний ҳаракатлар натижасида мулкдорга етказилган зарарни айбдор мансабдор шахслардан ундириш чораларини кўришлари лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Суд ҳокимияти умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан келиб чиқиб, судлар ҳар бир иш бўйича қонунийликни ва фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлашлари ҳамда уларнинг ҳар қандай бузилишига зудлик билан муносабат билдиришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча суд тартибларига, шу жумладан, ҳар бир фуқаронинг ҳимоя ҳуқуқига оғишмай амал қилинмоғи лозим. Фуқароларни асоссиз жиноий жавобгарликка тортиш, ноқонуний ҳибсга олиш ва ҳибсда сақлаш, жисмоний ёки руҳий зўравонлик ишлатиш ёки ишлатишга таҳдид қилиш билан боғлиқ ҳар бир ҳолат тегишли равишда баҳоланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, бундай ғайриқонуний усулларни қўллаб олинган ҳар қандай далиллар юридик кучга эга эмасдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга судлар жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига қатъий амал қилишлари лозим.
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Судья томонидан зиммасига юклатилган вазифани, нуфузни ва судга ҳурматни шакллантирувчи юксак ахлоқ-одоб меъёрларига риоя қилинмасдан туриб, суд ҳокимиятини ва судья ваколатларини амалга ошириш мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья одоб ва ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларга амал қилиши, ҳар қандай вазиятларда ҳақиқатпарвар бўлиши, суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ва судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган ёки унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши, ўзининг судьялик лавозими нуфузидан шахсий манфаатлари ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланишдан ўзини сақлаши, ҳуқуқ соҳасида ўзининг касб малакасини ошириб бориши, суд процессида тарафларга сабр-тоқатлилигини ва обрўсини кўрсатиши, шахсий ҳаётда юксак ахлоқий қоидаларга амал қилиши шарт.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 20 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1/60-сон