05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1898
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1898
Date of entry into force
15.02.2009
Ҳужжат 04.05.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

ОТА-ОНАЛАР ТОМОНИДАН БОЛАЛАРНИНГ болалар мусиқа ва санъат МАКТАБЛАРИДА ЎҚИШИ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1898]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2008 йил 31 декабрь,

46-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 31 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121-сон

Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 31 декабрдаги 46, 121-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) мувофиқ болалар (ўқувчилар)нинг (бундан кейинги ўринларда болалар деб юритилади) болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун тўланадиган тўловнинг миқдори, уни тўлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган болалар мусиқа ва санъат мактабларига тааллуқлидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўқиш учун тўловни амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида болаларнинг таълим олишлари учун тўловлар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) ва мактаб маъмурияти томонидан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган тўлов ўқув йилининг (сентябрь — май) ойлари учун тўланади. Тўловлар ҳар ойда келгуси ойнинг 5-санасидан кечикмасдан тўланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Боланинг касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўлов олинмайди. Бунда, боланинг касаллиги тўғрисида ота-онанинг аризаси ва даволаш муассасасидан ёки ҳудуд шифокоридан олинган маълумотнома тақдим этилиши зарур.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун амалга ошириладиган тўлов банк муассасаларига тўланади ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси болалар мусиқа ва санъат мактабига тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агар тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган бўлса, болалар мусиқа ва санъат мактабига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тўлов болалар мусиқа ва санъат мактабларига хизмат кўрсатувчи тегишли ғазначилик бўлинмаларининг ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва тегишли болалар мусиқа ва санъат мактабининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агар тўлов ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган муддатдан икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаби рўйхатидан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқийдиган боланинг таълим олиши учун тўланмаган тўлов бир ой ичида тўланган тақдирда, бола мазкур синфнинг дастурий талабини бажаргандан сўнг ўқувчилар сафига қайта тикланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Низомга мувофиқ, болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим олиш учун ота-оналар томонидан амалга оширилган тўловдан тушган маблағлар мактабнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар ва концертмейстерларни моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ўқиш учун тўловлардан озод этиш ҳамда ўқитувчи ва концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссиянинг фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳар бир болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўловлардан озод этиш ва ўқитувчи ҳамда концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Комиссия мактаб директори буйруғи асосида 5 — 7 кишидан иборат бўлган таркибда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раиси — болалар мусиқа ва санъат мактаби директори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари — маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (масъул котиб), болалар мусиқа ва санъат мактабининг касаба уюшмаси қўмитасининг раиси, икки етакчи ўқитувчи ва ота-оналар қўмитасининг икки вакили.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссиянинг асосий вазифаси қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) молия йилининг бошланишида, зарур ҳолларда ўқув йили давомида ота-оналарни болаларнинг ўқиши учун белгиланган тўловдан озод этиш масаласини кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўқув йилининг бошланишида, шунингдек, зарур ҳолларда ўқув йили давомида ойлик устама белгилаш бўйича ўқитувчи ва концертмейстерларнинг номзодларини кўриб чиқиш ҳамда ҳар ойлик устама белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Комиссия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қарор баённомасини директорга тасдиқлаш учун топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўқитувчи ва концертмейстерларга устама белгилаш учун номзодларни кўриб чиқишда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бўлим бошлиқлари Комиссияга ўқитувчи ва концертмейстерларнинг тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, касбий маҳорати, ўқитиш сифати ва юксак кўрсаткичлари, шунингдек ўқув йили давомида бажарилган услубий ишлари тўғрисида тавсифномалар тақдим этишлари керак.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Комиссия, зарур ҳолларда, ўқув йили бошида белгиланган устамалар миқдорининг муддатидан олдин ўзгарганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ўқиш учун тўловлардан озод қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда) асосан болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчилар умумий сонининг (ўқув йили бошланишида) 25 фоизи доирасида кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли болалари таълим олишлари учун тўловдан озод этиладилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини тўловдан озод этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ота-оналарнинг аризаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома (оиланинг кам таъминланганлиги 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлашда қўлланиладиган мезонлар бўйича аниқланади);
(19-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўқувчининг болалар мусиқа ва санъат мактаби бўйича ўзлаштириш табели ва фан ўқитувчиси томонидан тақдим этилган тавсифнома;
(19-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўқувчининг республика, вилоят, туман (шаҳар) кўрик-танловлари, фестиваллар, кўргазмалардаги иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тўловдан озод этилган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати Комиссия томонидан молия йилининг бошланишида аниқланади ва Комиссия қарори баённомаси асосида мактаб директори буйруғи билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Оиланинг бир аъзосига бир ойда тўғри келадиган жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оилаларнинг болаларини рўйхатга биринчи навбатда киритиш тамойилига риоя қилган ҳолда тўлдириб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга кирмаган кам таъминланган оилаларнинг болаларидан захира шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун белгиланган тўловлардан етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар ҳам озод этиладилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат қарамоғида бўлган етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ўқиши учун тўловдан озод этишга туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан берилган маълумотномалар асос бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ота-оналарнинг тўловидан тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўқиш учун ота-оналар тўловидан тушган маблағлар биринчи навбатда болалар мусиқа ва санъат мактабларини сақлаш харажатларига (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) йўналтирилади. Тушумларнинг қолган қисми қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 40 фоизгача — мактаб педагог ходимлари умумий сонининг кўпи билан 50 фоизини қамраб олган ҳолда ўқитувчи ва концертмейстерлар базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар шаклида рағбатлантиришга, шунингдек ўқувчилари халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда 1, 2, 3, 4-ўринларни эгаллаган ўқитувчи ва концертмейстерларга тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг 10, 9, 8, 7 баробари миқдорида, республика танловларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаганлиги учун эса тегишинча энг кам иш ҳақининг 6, 5, 4 баробари миқдорида мукофотлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 20 фоизгача — ўқувчи, ўқитувчи ва концертмейстерларни танловлар, фестиваллар, устоз сабоқлари ҳамда ижодий мактаблардаги машғулотларга бориши, шунингдек ўқувчиларнинг театр, музей, концертларга ташрифи билан боғлиқ харажатларини тўлашга, мактабда маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қолган маблағлар — мавжуд кредиторлик қарзларини қоплашга ва моддий-техник базани мустаҳкамлашга (бино ва иншоотларни, мебель, мусиқа асбоблари ва жиҳозларни капитал ва жорий таъмирлашга, шунингдек мебель, ускуналар, мусиқа асбоблари, ўқув қўлланмалари, адабиётлар ва бошқа зарур жиҳозлар сотиб олишга).
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 8 апрелдаги 8-мҳ, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-2, 28.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 17-сон, 212-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг тақсимланиши Комиссия қарори асосида мактаб директори буйруғи билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг ўқув-тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, ўқув жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баҳоланади. Улардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80 ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача устама белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60 баллдан 70 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 5 фоизигача устама белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг касбий маҳорати учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳоланади. Улардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80 ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 25 фоизигача устама белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача устама белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60 баллдан 70 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида болаларнинг ўқиши учун амалга оширилган тўлов тушумининг бухгалтерия ҳисоб-китоби қуйидагича:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс мақомига эга бўлмаган мактабларда — ҳудудий молия органининг халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс мақомига эга бўлган мактабларда — уларнинг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ота-оналар тўловининг ҳисобланиши, тушуми ва унинг ишлатилиши бухгалтерия ҳисоб-китобида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия қайдномалари орқали расмийлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ота-оналар томонидан тўловни амалга ошириш ва педагог ходимларга белгиланадиган устамаларнинг мониторингини олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Юридик шахс мақомига эга бўлган таълим муассасасининг раҳбари ва бош ҳисобчиси ота-оналар тўлови тушумини мақсадли сарфлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши, шунингдек, мақсадли сафланиши ҳамда педагог ва концертмейстерларнинг устамалари миқдорини ҳисоблашнинг тўғри тақсимланиши бўйича назорат олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-тарбиявий ва синфдан ташқари ишларнинг асосий кўрсаткичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Баҳолашнинг юқори бали
1.‎ Ота-оналар билан ишлашнинг педагогик мақсадга мувофиқ кўрсаткичлари ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий савиясини кўтариш ва иқтидорини ривожлантирганлик бўйича‎ 20 балл‎
2.‎ Мактаб жамоат ишларидаги фаол иштироки учун‎ 10 балл‎
3.‎ «Мусиқа маданияти ва санъати» фани бўйича умумтаълим мактабларига услубий ёрдам берганлик ва ҳамкорлик қилганлиги учун‎ 20 балл‎
4.‎ Умумтаълим мактаблари, меҳрибонлик уйлари, маҳаллалар ва бошқа таълим муассасаларида ўқувчиларнинг концертларини ташкил этиш ва ўтказиш учун‎ 20 балл‎
5.‎ Ўқувчиларнинг концертлар, музейлар, театр ва кўргазмаларга олиб боришини ташкил этганлиги учун‎ 10 балл‎
6.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим олиш учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб борганлиги учун‎ 20 балл‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқитувчи ва концертмейстерлар маҳоратининг асосий кўрсаткичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Баҳолашнинг юқори бали
1.‎ Юксак маҳорат ва таълим жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси ҳамда ўқитишнинг юқори кўрсаткичлари ва сифати учун‎ 15 балл‎
2.‎ Ишда таълимнинг энг янги методларини қўллаш, ўқув-тарбиявий ишларнинг замонавий шаклларини жорий этиш, ўқитадиган фанига қизиқиш уйғота билиш учун‎ 20 балл‎
3.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ривожига қўшган ҳиссаси, таълим муассасасининг жамоат ишларидаги фаол иштироки учун ‎ 20 балл‎
4.‎ Ўз устида доимий равишда ишлаш, юқори малака ва профессионал маҳорат учун‎ 10 балл‎
5.‎ Билим олишнинг барқарор даражасини, тестлар асосида аниқланувчи (академик концертлар, имтиҳонлар) таълимнинг юқори сифатини таъминловчи педагогик ишнинг юқори самараси учун‎ 10 балл‎
6.‎ Иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида ишлашни ташкил этиш, халқаро ва республика кўргазма-танловларида юқори натижаларга эришиш учун ‎ 20 балл‎
7.‎ Иқтидорли ўқувчиларни ушбу йўналиши бўйича академик лицей ва коллежларга киришга тайёрлаш учун‎ 5 балл‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 65-модда; 2014 й., 16-сон, 184-модда; 2015 й., 17-сон, 212-модда; 2016 й., 13-сон, 127-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)