02.12.2008 йилдаги ПФ-4059-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 02.12.2008 йилдаги ПФ-4059-сон
Date of entry into force
02.12.2008
Ҳужжат 19.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида «Навоий» эркин иқтисодий зона» (кейинги ўринларда — ЭИЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий» эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши — замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий» эркин иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида ҳуқуқий тартиб, шу жумладан, солиқ, валюта ва божхона тартиби фақат ЭИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва ЭИЗ дирекцияси томонидан рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш Навоий вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда — Маъмурий кенгаш деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5305-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5305/0592-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий» эркин иқтисодий зона ташкил этилган барча ҳудуд ЭИЗ фаолият кўрсатадиган бутун давр мобайнида фойдаланиш ва бошқариш учун Маъмурий кенгашга берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий» эркин иқтисодий зона дирекцияси хўжалик юритувчи субъектларга ЭИЗ ҳудудида ер участкаларини субижарага топшириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара шартномаси бўйича бошқа шахсга бериш, ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, уларни улуш сифатида устав капиталига қўшиш ҳуқуқисиз ижарага беради. ЭИЗ ҳудудида ер участкаларини сотиш ва бошқача тарзда ўзгага бериш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Навоий» эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар рухсат этилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларни ЭИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва хизматларнинг ҳақини хорижий валютада тўлаш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Навоий» эркин иқтисодий зонада рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигининг солиқ тўловчилар аҳволини ёмонлаштирувчи ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин, акциз солиғига тортиладиган товарларнинг солиққа тортилишини тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» ва «Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси», Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига ЭИИЗни жойлаштириш учун зарур бўлган ер майдони бўйича, унинг чегаралари аниқ кўрсатилган ҳолда, таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда, танланган ер участкаси маъқуллангандан кейин, уни эркин индустриал-иқтисодий зона яратиш мақсадида белгиланган тартибда ажратсин, уни зарур кадастр материаллари билан расмийлаштирсин ҳамда ЭИИЗ Маъмурий кенгашига у фаолият кўрсатадиган муддатга фойдаланиш ва бошқариш учун берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 1 мартгача бўлган муддатда мазкур зона ҳудудини барпо этишнинг, шу жумладан зарур муҳандислик коммуникациялари ва сервис хизматларини ташкил этишнинг дастлабки режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 1 январгача бўлган муддатда эркин индустриал-иқтисодий зонанинг Бош режасини ва зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона тўғрисидаги Низомни тасдиқласин ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 1 январгача бўлган муддатда Навоий вилоятидаги эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини тезкор бошқариш ва давлат томонидан тартибга солиш вазифаларини амалга ошириш учун ЭИИЗнинг Маъмурий кенгашини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда иловага мувофиқ рўйхат бўйича «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, зарурат бўлганда, Инвестиция дастурларини шакллантиришда ЭИЗни ривожлантиришнинг тасдиқланган Бош режасига ва тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ эркин индустриал-иқтисодий зонанинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини барпо этишга маблағларни назарда тутсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 2 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4059-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сонли Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий» эркин иқтисодий зона фаолиятини мувофиқлаштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Ҳужжат номи Масъул ижрочилар
1.‎ «Навоий» эркин иқтисодий зона Маъмурий кенгаши ва дирекцияси тўғрисида Низом Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги
2.‎ «Навоий» эркин иқтисодий зонада жойлаштириш учун инвесторлар танловини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси
3.‎ «Навоий» эркин иқтисодий зонанинг хўжалик фаолияти қатнашчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
5.‎ Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин иқтисодий зона ҳудудига кириш, чиқиб кетиш, ҳудудда бўлиш ва меҳнатга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисида Низом Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 478-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 12-сон, 182-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5305/0592-сон; 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)