Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 18.11.2008 йилдаги ПФ-4053-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.11.2008 йилдаги ПФ-4053-сон
Date of entry into force
18.11.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 30.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИҚТИСОДИЁТ РЕАЛ СЕКТОРИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнига инвестицияларни, шу жумладан, тижорат банкларининг маблағларини кенг жалб этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари учун устав жамғармасининг энг кам миқдори жамият давлат томонидан рўйхатга олинган санада камида 1 600 миллион сўмни ташкил этади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият юритаётган очиқ ва ёпиқ акциядорлик жамиятлари 2010 йилнинг 1 январигача ўзларининг устав жамғармалари миқдорини улар қайта рўйхатга олинган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эквиваленти камида 400 минг АҚШ долларига тенг суммага етказишлари ёки хусусий мулкчилик шаклига ўтишни таъминлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўзларининг устав жамғармаларини мазкур Фармонда белгиланган миқдоргача кўпайтира олмайдиган акциядорлик жамиятлари ўртасида уларни бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда қайтадан ташкил этиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Банклар уюшмасининг иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкрот деб эълон қилинган ишлаб чиқариш корхоналарини танлов савдоларида тижорат банкларига мулк сифатида сотиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 286-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар томонидан банкрот корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва қайта тиклаш, уларни техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш ҳамда қайтадан жиҳозлашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик корхоналарни стратегик инвесторларга бозор қийматида сотиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПФ-4602-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 8-сон, 80-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 286-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ва танлов савдоларида банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотиш Тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Банклар уюшмаси, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олинган банкрот корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва сотиш борасида тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни инвестициялаш, инвестициявий кредитларни бериш ва хизмат кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи тижорат банкларининг таркибий бўлинмаларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 24 январда қабул қилинган ПФ-3202-сон Фармони 3-бандининг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 18 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4053-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 461-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2014 й., 8-сон, 80-модда; 2017 й., 17-сон, 286-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)