1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 20 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ўринларини банд қилиб қўйиш — ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган иш ўринларини ташкилот (иш берувчи) томонидан ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банд қилиб қўйилган иш ўринлари — ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ташкилот ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонига нисбатан фоизлар ҳисобидаги иш ўринларининг энг кам сони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади (банд қилиб қўйилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тоифага қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини тугатган ёшлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;
(3-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат бозорида вужудга келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази тавсиясига кўра иш ўринлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари учун ҳам, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун ҳам банд қилиб қўйилиши мумкин.
(3-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш шартлари ва тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилганлар учун банд қилиб қўйилаётган иш ўринлари сони иш топишда қийналаётганлар сонининг ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган ташкилотлар учун белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ногиронларни ишга жойлаштириш учун ходимлар сонининг камида 3 фоизи миқдорида иш ўринларининг энг кам сони белгиланади ва банд қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банд қилиб қўйилаётган иш ўринларининг жами миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкилот ходимлари рўйхат бўйича ўртача сонининг 7 фоизидан ортиқ миқдорда белгиланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан шакллантирилади ва туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бўйича алоҳида тегишли қарор қабул қилиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органига киритилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқ ташкилот учун иш ўринларини банд қилиш бўйича таклифлар киритишда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари томонидан ташкилотдаги ишларнинг касб бўйича таркиби ва ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари мажбурий тартибда ҳисобга олиниши керак.
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар учун иш ўринларини банд қилиш миқдорини белгилаш тўғрисида таклифлар киритишда ногиронларни реабилитация қилиш дастурлари параметрлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари бошчилик қиладиган махсус комиссия тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь йили бошлангунгача уч ойдан кечикмай ташкилотларга етказиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорида (ушбу Низомга 1-илова) ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни, ишга жойлаштириш учун уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотлар бўйича алоҳида банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сони, банд қилиб қўйиладиган иш ўринларига талаблар, тақдирлаш чора-тадбирлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган санкциялар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар учун шахсларнинг мазкур тоифаларига, шу жумладан қуйидагилар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
(6-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштириб бўлинган иш ўринлари кейинги давр учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштиришга ногиронлар жамоатчилик бирлашмалари, жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш марказлари, кўрсатиб ўтилган шахслар манфаатларини ифодаловчи бошқа ташкилотлар ҳам уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштиришни таъминлайдиган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларига юбориш йўли билан кўмаклашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ташкилотлар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига аниқ ташкилотларга ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш, шунингдек бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларидан ҳар бир ташкилот бўйича ташкил этилган, шунингдек банд қилиб қўйилган бўш (вакант) иш ўринлари сони ва характери тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Маҳаллий давлат органи томонидан белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ ташкил этилган (банд қилиб қўйилган ёки ажратилган) энг кам иш ўринлари сонини қисқартиришга ёки тугатишга фақат касаба уюшмалари қўмиталари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари билан келишган ҳолда йўл қўйилади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарори асосида амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Технологияни, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сонининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштирилган шахсларда иш ўринлари, агар ушбу шахслар сони маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланган миқдордан ошмаса, устувор тартибда сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ташкилот ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот томонидан, мазкур шахслар ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифага мансуб бўлса, меҳнат органлари йўлланмаси бўйича банд қилиб қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштиришни рад қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 4-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташкилот йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлайди, бу тўғрида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига йил бошлангунгача ахборот берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу тўғрида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотлар ҳар чоракда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотнинг ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қарайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган ташкилотга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун ундирилган жарималар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда асосан аҳолининг ушбу тоифаси учун янги иш ўринлари яратишга, шу жумладан ногиронлар учун ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этишга сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорининг бажарилишини назорат қилиш меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 4-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу иш ўринларига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган ташкилотларга жарималар солиш тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни юборишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун имтиёзлар белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман (шаҳар) ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.
(21-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ташкилот (иш берувчи)нинг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини белгиланганидан кўп миқдорда ташкил этишга харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтириладиган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_____________ тумани (шаҳри) ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида ҚАРОРИ 20__ йил «___» _________ ____-сон
1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун _____________тумани (шаҳри) ҳокими _________________________________ ______________________________________________________________ учун:
(ташкилот номи)
ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан ___ кишини ташкил этадиган ___ фоиз миқдорида, шу жумладан: ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун __ фоиз (__ киши); таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун __ фоиз (__ киши); муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун __ фоиз (__ киши); ногиронлар учун __ фоиз (__ киши); бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун __ фоиз (________ киши);
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун __ фоиз (_______ киши); ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун__ фоиз (______ киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди. 2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
(иш ўринларига нисбатан аниқ талаблар санаб ўтилади)
3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар: ______________________________________________________________________________________________________________________________________
(касблар ва лавозимлар санаб ўтилади)
4. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар. 5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади. 6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади: ___________________________________________________________________
(имтиёзлар мазмуни кўрсатилади)
7. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандда кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказига тақдим этилади Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар
20__ йилнинг _____чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож
ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун
иш ўринларини банд қилибқўйиш тўғрисида
АХБОРОТ
1. Ҳисобот йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони ___ иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун ___ иш ўрни.
2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари
Ҳисобот даврининг якуний ҳолатига кўра ишлаётганлар
(киши)
Шундан ишга жойлаштирилганлар
ҳисобот чоракда
йил бошидан
Жами:
шу жумладан:
Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар
Таълим муассасаларини тугатган ёшлар
Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар
Ногиронлар
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни ва Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 26-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли банлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига 2-илованинг 7-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element