13.06.2008 йилдаги 132-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.06.2008 йилдаги 132-сон
Date of entry into force
13.06.2008
Ҳужжат 16.06.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ ТЕННИС МАКТАБИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА - ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-848-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби (кейинги ўринларда Республика олимпия захиралари теннис мактаби деб аталади) интернатга эга бўлган, ўқувчилари турар жой, кунига тўрт марта овқатланиш, спорт анжомлари, формаси, асбоб-ускуналар ва инвентарь билан таъминланадиган мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олимпия захиралари теннис мактабига ҳар йили 12 нафаргача иқтидорли, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги спортчилар 5 йил муддатга ўқиш учун қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафар.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 июндаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 258-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олимпия захиралари теннис мактаби спортчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш яқин-атрофда жойлашган умумтаълим мактабларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган «Умид» спорт комплексини белгиланган тартибда бепул асосда Республика олимпия захиралари теннис мактаби балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Умид» спорт комплексини белгиланган тартибда Республика олимпия захиралари теннис мактаби балансига ўтказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олимпия захиралари теннис мактаби «Умид» спорт комплексининг спорт майдончалари ва иншоотларидан аҳоли фойдаланишининг амалдаги тартибини сақлаб қолсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Тошкент теннис маркази» ОАЖ спорт комплексининг Республика олимпия захиралари теннис мактаби балансига ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг «Тошкент теннис маркази» ОАЖни белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олимпия захиралари теннис мактаби ўқувчиларини турар жой ва овқатланиш, спорт анжомлари ва форма билан таъминлаш нормативлари 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Теннис федерацияси билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Республика олимпия захиралари теннис мактабининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув йили бошлангунга қадар теннисчилар тайёрлашнинг кенг жаҳон тажрибасини ҳисобга олувчи теннисчилар тайёрлаш дастурларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тренировка жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Республика олимпия захиралари теннис мактабини малакали мутахассислар билан таъминлаш, зарур ўқув-методик адабиётларни танлаб олган ҳолда ўқув хоналарини жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда зарур спорт анжомлари, формаси, инвентарь ва асбоб-ускуналар харид қилинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқишга юбориладиган иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш тадбирлари режасини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан даврий мониторинг олиб борсин, зарурат бўлганда, Республика олимпия захиралари теннис мактабининг Ҳомийлик кенгашига ўқув-тренировка жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига мажбурий умумий ўрта таълимнинг узлуксизлиги таъминланиши ҳамда Республика олимпия захиралари теннис мактаби битирувчиларининг асосан спорт коллежларига ёки бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига бириктирилиши учун масъулият юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Ўзбекистон Теннис федерацияси билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро теннис федерацияси (ITF)нинг тренерларни ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда Республика олимпия захиралари теннис мактабининг тренерлари малакасини ошириш курсларини ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтнинг кадрлар ва илмий-методик салоҳиятидан Республика олимпия захиралари теннис мактабининг ўқув-тренировка жараёнида фойдаланилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика олимпия захиралари теннис мактаби Ҳомийлик кенгашининг 2008-2009 ўқув йили бошлангунга қадар Республика олимпия захиралари теннис мактабини ҳомийлар маблағлари ҳисобига 6-иловага* мувофиқ зарур ўқув, тренировка ва маиший асбоб-ускуналар, замонавий компьютер техникаси ва ахборот-ресурс маркази билан жиҳозлаш бўйича таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4—6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўқувчининг Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқиш учун ҳар ойлик бадали миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ўқувчиларнинг бадаллари сифатидаги тушумлар ушбу мақсадларга ажратиладиган бюджет маблағлари билан бир қаторда мақсадли тарзда ўқувчиларни овқатлантиришни яхшилашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика олимпия захиралари теннис мактабининг ташкил этилиши ҳамда «Умид» спорт комплексининг унинг балансига ўтказилиши муносабати билан республика бюджети ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 20-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-иловага қуйидаги мазмундаги 32-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«32. Республика олимпия захиралари теннис мактаби»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-иловадаги мутасаддилик қилинадиган ташкилотларнинг учинчи блокига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Республика олимпия захиралари теннис мактаби».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 13 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорига
1-ИЛОВА

Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби (кейинги ўринларда «РОЗТМ» деб юритилади) — интернатга эга бўлган мактабдан ташқари таълим муассасасидир. Юксак маҳоратли теннисчиларни тарбиялаш ва тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг спорт маҳоратини такомиллаштириш, мамлакат терма командаларининг захирасини шакллантириш РОЗТМнинг асосий фаолияти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. РОЗТМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. РОЗТМ юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, бурчакли штампга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. РОЗТМ тузилмаси спортнинг юқори ютуқлари замонавий талабларига мос бўлган малакали тренер-ўқитувчилар таркибини ва моддий-техник базани (ўз моддий-техника базасини ёки ижарага олинган моддий-техник базани), спорт захиралари тайёрлашнинг илмий-методик ва тиббий-биологик тизимини ўз ичига олади. РОЗТМ теннис бўйича Ўзбекистон Республикаси терма командаларини тайёрлашни, истиқболли спортчиларни танлашни ҳам таъминлайди ҳамда тажриба орттириш йўли билан тренер-ўқитувчи кадрлар малакасини ошириш ишларини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. РОЗТМ йиллик иш режасига, бутлаш режасига, спорт тадбирларининг календарь режасига, мактабнинг асосий контингенти спортчиларининг сўровнома маълумотларига, буйруқлар дафтарига, машғулотлар жадвалига, спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига, тренер-ўқитувчилар ишини ҳисобга олиш дафтарларига ва РОЗТМ фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. РОЗТМ иши теннис бўйича Ўзбекистон Республикаси терма командаси аъзолигига тайёрланган номзодлар сони ҳамда ўқувчиларнинг Ўзбекистон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда иштироки натижаларига кўра баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. РОЗТМнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар РОЗТМнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юксак маҳоратли теннисчилар тайёрлаш бўйича ўқув-тренировка жараёнини ташкил этиш учун зарур замонавий моддий-техник база ва малакали тренерлар таркибини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда хорижий мутахассис-тренерларни жалб этган ҳолда теннис соҳасида энг янги илмий-методик тавсиялар асосида ўқув-тренировка жараёнини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теннисчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал сифатларини такомиллаштириш, шунингдек замонавий теннисни ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ Ўзбекистон терма командаларини тайёрлаш даражасини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теннисчилар ва тренерлар таркибининг касб маҳоратини ошириш учун тажриба айирбошлаш бўйича хорижий теннис мактаблари, академиялар ва клублар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. РОЗТМ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теннис клублари ва спорт мактабларида олдиндан тайёргарликдан ўтган, теннис билан шуғулланиш учун зарур спорт лаёқатига эга бўлган ва юксак маҳоратли теннисчиларни тайёрлаш учун тегишли салоҳиятга эга бўлган истеъдодли йигит ва қизлар орасидан танлов асосида танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМда таълим олаётганларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш ҳамда республикада ва унинг ташқарисида ўқув-тренировка йиғинлари ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теннисчиларни тайёрлашнинг кенг халқаро тажрибасини ҳисобга оладиган юксак маҳоратли теннисчилар тайёрлашнинг махсус дастурларига ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теннисчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмалари ошишига, жисмоний сифатлари ривожланишига, шунингдек замонавий теннис талабларига мувофиқ теннис бўйича Ўзбекистон Республикаси терма командалари, теннис клублари, болалар спорт мактабларини тайёрлаш даражасини оширишга кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли даражалардаги мусобақаларга хизмат кўрсатиш учун тренер-ўқитувчилар ва теннис бўйича ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнини замонавий техник воситалардан фойдаланиш негизида теннис бўйича энг янги илмий-методик ахборот билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор илмий технологиялар ва методикаларни ишлаб чиқиш ва ўқув-тренировка жараёнига жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг етакчи мутахассисларини жалб этиш, шунингдек хорижий теннис клублари ва мактабларининг илғор иш тажрибасини ўрганиш учун мутахассисларни чет элга юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. РОЗТМнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. РОЗТМ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теннисчилар тайёрлашнинг кенг халқаро тажрибасини ҳисобга оладиган юксак маҳоратли теннисчиларни тайёрлаш махсус дастурлари асосида мактабнинг ўқув режасини, йиллик календарь режани, ўқув жадвалини ва ўқув-тренировка машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт тайёргарлигининг ҳар бир босқичида ўқувчиларни якка тартибда ўқитишнинг қанча вақт давом этишини белгилаш ҳамда тайёрлаш даври ва босқичига қараб ўқув гуруҳлари сони ва уларнинг тўлдирилишини, ўқув-тренировка ишларининг ҳафталик режимини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган таълим ва тарбия шакли, воситалари ва усулларини танлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМда ўқиганликни ва уни тамомлаганликни тасдиқлайдиган сертификат бериш. Сертификат қатъий ҳисобот бериладиган бланка ҳисобланади, у белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ихтисосига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатиш ва шартномавий ишларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ташкил этилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга лавозим маошлари ва ставкаларни белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг иш самарадорлиги ва сифатидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (моддий рағбатлантириш фонди) доирасида уларни мукофотлаш тартиби ва миқдорини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга спортдаги ва ишдаги бошқа ютуқлари, ўтказилган тадбирларнинг юксак сифати учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қўшимча устамалар белгилаш. Устамалар миқдори амалга оширилган чора-тадбирлар, бажариладиган ишлар (кўрсатилган хизматлар) сифатини оширишга, даромадлар ўсишига ҳар бир ходимнинг қўшган шахсий ҳиссасига боғлиқ равишда белгиланади. Иш сифати ёмонлашган, гуруҳларни тўлдириш пасайган ва бошқа кўрсаткичлар ёмонлашган, ўқув режалари ва дастурлар бажарилмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган устамалар камайтирилади ёхуд тўлиқ бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. РОЗТМ қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим беришнинг техник воситаларини кенг қўллаган ҳолда машқларни бажаришнинг замонавий методикалари асосида ўқув-тренировка жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳам республика ҳудудида, ҳам етакчи хорижий спорт клубларида ўқув-тренировка машғулотлари ва йиғинларини ташкил этиш, республика ва халқаро мусобақаларда, ўйинли учрашувларда, тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларида қатнашиш, тиббий, биологик текшириш, педагогик тест синови ва назарий машғулотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМ ўқувчиларининг 4 марта овқатланишини, уларнинг истиқомат қилишини, уларга спорт кийими ва инвентарь берилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро турнирлар, Олимпия ва Осиё ўйинлари, республика мусобақалари ва ўйинли учрашувларга умумий ва махсус тайёргарлик бўйича ўқув-тренировка йиғинлари режимида ишлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт маҳоратининг мақбул шарт-шароитларда, машқ туркумининг муайян даврларида такомиллаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тренировка йиғинлари ва мусобақалар ўтказилаётган вақтда ўқувчиларни овқат, турар жой, сарф-харажатларнинг белгиланган нормалари бўйича фармакология, тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб директори томонидан тасдиқланган режа бўйича ўқув-тренировка машғулотлари жараёнида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. РОЗТМ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тренировка жараёни ташкил этилишининг қўлланиладиган шакллари, усуллари ва воситалари ўқувчиларнинг ёш билан боғлиқ психофизик хусусиятлари, майллари, қобилиятларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Спортчилар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Республика олимпия захиралари теннис мактабига, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги (умумтаълим мактабида ўқиётган ёки 5-синфига ўтаётган) спортчилар қабул қилинади. Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқиш муддати 5 йилни ташкил этади. Ҳар йили Республика олимпия захиралари теннис мактабига 12 ўқувчи қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти — 60 киши.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 июндаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 258-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Айрим ҳолларда юксак спорт натижаларига эга бўлган 11 ёшдан кичик ўқувчилар қабул қилиниши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 июндаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 258-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. РОЗТМ спортчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яқин-атрофдаги умумтаълим муассасаларида ўқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 марта овқат билан бепул таъминланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМ томонидан белгиланган тартибда РОЗТМнинг моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ётоқхонада яшаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа таълим муассасасига ўтиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. РОЗТМ спортчилари қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз спорт маҳоратини такомиллаштириш ва ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам равишда спортчи кундалигини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМнинг тренерлар кенгаши томонидан тасдиқланган тест синови ва асосий мусобақаларда қатнашиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ўқув-тренировка жараёнини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. РОЗТМ ўқув-тренировка жараёни мактаб директори томонидан тасдиқланган ўқув режаси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўқув-тренировка йиғинлари, гуруҳли ўқув-тренировка ва назарий машғулотлар, республика ва халқаро мусобақаларда, ўйинли учрашувларда қатнашиш, тиклаш, профилактик ва соғломлаштириш тадбирларини, тиббий-биологик текширишни, педагогик тест синовини амалга ошириш, ўқув фильмларини, кинодастурлар ва спорт мусобақаларини томоша қилиш РОЗТМ ўқув-тренировка жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМ ўқув режасига мувофиқ ўқув, ўқув-тренировка ва тарбиявий ишлар шакллари ва усулларини, машғулотларнинг бошланиши, таътилларни ўтказиш ва якуний аттестация муддатларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тарбияланувчиларнинг режали спорт тайёргарлигини таъминлаш мақсадида ўқув-тренировка жараёни республика спорт-оммавий тадбирлари ягона календари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади, унинг асосида спорт тадбирларининг календарь режаси тузилади ва ушбу тадбирларда РОЗТМ тарбияланувчиларининг иштироки таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. РОЗТМ ўқувчилари ўқиш даврида ўқув-тренировка йиғинларига жўнаб кетганларида умумтаълим фанларига ўқитиш яқин-атрофда жойлашган умумтаълим мактаблари негизида ташкил этилади. Бундай ўқишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлмаган тақдирда ўқувчилар йиғинларда бўлишнинг бутун даврида ўзлари ўқиётган умумтаълим мактабларида ўқитувчилардан якка тартибда топшириқлар оладилар, қайтганларидан кейин эса дастурларнинг тегишли бўлимлари бўйича синовлар топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўқув-тренировка йиғинларида ўқитиш жараёни РОЗТМнинг тренер — ўқитувчилари томонидан ўз теннисчилари билан РОЗТМга ўқишга келган шахсий тренерлар билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўқув-тренировка жараёни ўқитишнинг техник воситалари ва тиклаш тадбирлари кенг қўлланилган, кун режими оқилона ташкил этилган ҳолда машқ қилишнинг замонавий методикаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўқув-тренировка йиғинларининг вазифалари тренерлар кенгаши томонидан белгиланади ва машқ қилиш туркумининг муайян даврларида спорт маҳорати мақбул шароитларда такомиллаштирилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Врач назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. РОЗТМ спортчилари РОЗТМ ва Республика даволаш-жисмоний тарбия диспансери тиббиёт ходимларининг доимий кузатуви остида бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. РОЗТМда илмий-методик таъминлаш тиббиёт ташкилотлари ва илмий ташкилотлардан жалб этиладиган комплекс илмий гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. РОЗТМ раҳбарияти, маъмурий ходимлар, тренер- ўқитувчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. РОЗТМнинг бутун фаолиятига бевосита раҳбарликни Ўзбекистон Теннис федерациясининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тайинланадиган РОЗТМ директори амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМ директори лавозимига олий жисмоний тарбия маълумотига ва камида 5 йил ташкилий иш тажрибасига эга бўлган шахслар тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. РОЗТМ директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМ номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ифодалайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда РОЗТМнинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда ўқув юртига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарлари ваколатларини ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РОЗТМнинг барча ходимлари учун мажбур бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари РОЗТМ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари олий жисмоний тарбия маълумотига ва камида 3 йиллик тренер-ўқитувчи иш тажрибасига эга бўлиши керак. Директор ўринбосари ўқув-тренировка жараёни ташкил этилиши, спортчилар танланиши ва РОЗТМ бутланиши, йўриқчи-методистлар иши ташкил этилиши учун жавоб беради, ўқув-тренировка машғулотлари ўтказилиши ва спортчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши устидан методик назоратни амалга оширади, тренер-ўқитувчиларнинг малакасини оширишга оид материалларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари РОЗТМ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ҳамда маъмурий-хўжалик фаолияти иш тажрибасига эга бўлиши керак. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўқув-тренировка жараёни учун моддий-техник шарт-шароитлар яратилиши, мактабнинг мол-мулки ва инвентари сақланиши, бинолар ва хоналардан фойдаланиш, уларни зарур санитария ҳолатида сақлаш, транспорт таъминоти ва ундан фойдаланиш учун жавоб беради. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари спорт иншоотларидан тўғри фойдаланишни, улар профилактикасини амалга оширишни, уларнинг жорий таъмирланишини назорат қилиши, спорт снарядлари ва инвентари соз ҳолатда бўлишини кузатиб бориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Катта йўриқчи-методист ва йўриқчи методист лавозимига олий ёки ўрта махсус жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган шахслар тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўриқчи-методист методик ишларни амалга оширади, тиббиёт ходимлари ва комплекс илмий гуруҳлар ишини мувофиқлаштиради, тренерларнинг иш тажрибасини умумлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Директорлар, директор ўринбосарлари, катта йўриқчи-методистлар ва йўриқчи методистларга уларнинг асосий лавозими бўйича иш вақти мобайнида белгиланган нормативларга мувофиқ спорт бўйича тренер — ўқитувчиларнинг ставкалари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб ҳақ тўланган ҳолда ўз мактабида ўқув машғулотлари олиб боришга рухсат берилади. Бунда кўрсатиб ўтилган иш учун иш ҳақи спорт бўйича тренер — ўқитувчи 0,5 ставкасидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. РОЗТМда таркиби директор томонидан тасдиқланган тренерлар кенгаши ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тренерлар кенгаши методик ишларни амалга оширади, халқаро турнирларга бориш учун терма командаларни шакллантиради, ҳар хил турнирлар тамом бўлгандан кейин якунлар чиқаради ва ўзини энг юқори даражада кўрсатган спортчиларни рағбатлантириш учун тавсия қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. РОЗТМда тренер-ўқитувчилар ишини назорат қиладиган, ўқув-тренировка жараёни ташкил этилиши, бўлинмалар бутланиши, ўқув иши режалаштирилиши ва ҳисобга олиниши, назорат тест синовлари ўтказилиши, бўлинмаларнинг тренерлар кенгашлари ўтказилиши, тренер-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари ташкил этилиши устидан назоратни амалга оширадиган катта тренер-ўқитувчилар тайинланади, улар қўшма машғулотлар ва йиғинларни ташкил этиш вақтида ўқув-тренировка жараёни ўтказилишида қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тренер-ўқитувчилар таркиби биринчи ва олий малака тоифасига эга бўлган мутахассислардан бутланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тренер-ўқитувчи ўз гуруҳининг ҳар бир спортчиси учун тайёргарликнинг якка тартибдаги режаларини ишлаб чиқади, уларга мувофиқ ўқув-тренировка ишлари ва тарбиявий ишларни олиб боради, умумий, махсус жисмоний, техник тайёргарлик бўйича спортчиларни тест синовдан ўтказиш натижалари, спортчилар томонидан машқ юкламалари бажарилиши, санитария-гигиена нормаларига ва машғулотлар ўтказиладиган жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга риоя қилинишининг мунтазам ҳисобини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт бўйича тренер — ўқитувчи мунтазам равишда ўз малакасини ошириб боради, методик семинарларда қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тренер-ўқитувчи ўқув-тренировка машғулотларида, йиғинлар ва мусобақаларда спортчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, спортчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл қўйилган қоида бузишлар учун тренер-ўқитувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Молиялаштириш, моддий таъминлаш, ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. РОЗТМ фаолиятини молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳомийларнинг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ташқари маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан, пулли хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. РОЗТМни молиялаштириш учун ҳисоб-китоб бирлиги сифатида ўртача йиллик контингент — 1 нафар спортчи кўрсаткичи қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. РОЗТМни молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. РОЗТМ амалдаги шаклларга мувофиқ белгиланган тартибда молиявий ва хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Республика олимпия захиралари теннис мактабининг халқаро фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Республика олимпия захиралари теннис мактаби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро мусобақаларда қатнашиш, чет элларда ўқув-тренировка йиғинлари ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Республика олимпия захиралари теннис мактаби тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида ўқувчилар ва тренер-ўқитувчиларни чет элларга юбориш учун танлаб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Республика олимпия захиралари теннис мактаби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Теннис федерацияси орқали тажриба алмашиш, тажриба орттириш ва мусобақаларда қатнашиш учун хорижий делегацияларни қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Республика олимпия захиралари теннис мактаби мавжуд халқаро алоқалардан фойдаланган ҳолда хорижий спорт муассасалари ва ташкилотлари билан мактабнинг педагог ходимлари ва спортчиларини айирбошлаш, биргаликда тадбирлар, байрамлар, кўриклар, йиғинлар, семинарлар ва шу кабилар ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда битимлар тузиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорига
2-ИЛОВА

Республика олимпия захиралари теннис мактабининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Теннис федерацияси ўқувчиларни танлов асосида сифатли танлаб олишга эришиш мақсадида қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида эълон беради, шунингдек бошқа методлардан фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Қабул комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни синаб кўриш ва танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Қабул комиссиясининг раиси ва котиби ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олиш, расмийлаштириш, сақлаш учун масъул ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Комиссия раиси тажрибали, малакали тренерлар орасидан тайинланади. Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори ҳам комиссия раиси этиб тайинланиши мумкин. Ўқув юрти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Теннис федерацияси, Ўзбекистон теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчилар, ота-оналар, жамоатчилик ўртасида Республика олимпия захиралари теннис мактаби фаолияти, унга қабул қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказилгунга қадар ўқувчилар ва ота-оналар учун мутахассислар консультацияларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов асосида танлаб олишни ўтказиш, ўқувчилар қабул қилиш якунларини таҳлил қилиш, умумлаштириш. Қабул комиссияси протоколини котиб расмийлаштиради ва раис тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ўқувчиларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қабул комиссиясига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болани Республика олимпия захиралари теннис мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (унинг асл нусхаси ҳужжатларни қабул комиссияси томонидан қабул қилиш вақтида тақдим этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
086/у шаклидаги тиббий маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчининг яшаш жойидан маълумотнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчининг 3/4 ёки 4/6 ҳажмдаги 6 та фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиган мактабидан берилган ўзлаштириш табели;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчининг узлуксиз психологик-педагогик текширув дафтари ёки мактаб психологи ва синф раҳбари томонидан тасдиқланган тавсифнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика олимпия захиралари теннис мактабига ҳужжатларни қабул қилиш қабул комиссияси томонидан танлов синовлари бошланишидан бир ҳафта олдин ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Танлов асосида танлаб олишни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика олимпия захиралари теннис мактабига қабул қилиш қабул комиссиясининг қатъий назорати остида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Теннис федерацияси билан биргаликда Республика олимпия захиралари теннис мактаби томонидан ишлаб чиқилган ўқувчиларни қабул қилиш вақтида ўтказиладиган синовлар шаклларини: суҳбатлар, тест синовлари, ёзма ишлар, синов материалларини ҳамда ушбу синовларни (ҳар қайси йўналиш бўйича) ўтказувчи комиссиялар таркибини, синовни ўтказиш муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолдаги жадвални тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Республика олимпия захиралари теннис мактабида танлов-тест синовлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ 5 — 15 август оралиғида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тест-имтиҳон синовлари якунлари 20 августгача ўқувчиларга, ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга эълон қилиниши керак. Танлов синовларидан ўтолмаганларга ҳужжатлар улар ўқиган мактаб манзилига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Танлов-тест синовлари ушбу муассасада ўқитиладиган тилда, Умумтаълим предметлари бўйича умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўқишга кирувчиларнинг билимлари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Танлаб олиш қабул режасига мувофиқ фақат энг кўп балл олган талабгорлар орасидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилиш режаси бажарилмай қолган ҳолларда бўш ўринларга қўшимча танлов ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Талабгорларнинг баллари тенг бўлиб қолган ҳолларда қўшимча суҳбатлашувлар ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Республика олимпия захиралари теннис мактабига қабул комиссияси протоколи асосида директор буйруғи билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ўқувчиларни ўқишдан четлатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Умумтаълим предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларини бажармаган ҳамда ихтисослик бўйича йил мобайнида назорат тест синовларидан ўтмаган ва ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар Республика олимпия захиралари теннис мактаби тарбияланувчилари қаторидан четлаштирилади ва ўқишни давом эттириши учун яшаш жойидаги умумтаълим мактабларига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Соғлиғининг ҳолатига кўра Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқишни давом эттиролмайдиган ўқувчилар тегишли тиббиёт муассасаларининг хулосаси асосида яшаш жойидаги умумтаълим мактабларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Республика олимпия захиралари теннис мактаби ўқувчиларини бошқа ўқув юртларига ўтказиш директор буйруғи билан расмийлаштирилади. Ўтказишлар фақат ўқув чораги ёки ярим йиллиги тугагандан кейин амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 226-модда; 2011 й., 25-сон, 258-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)