12.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1806
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазириининг буйруғи, 12.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1806
Date of entry into force
22.05.2008
Ҳужжат 06.01.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУҒИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СУҒУРТАЛОВЧИЛАР ВА ҚАЙТА СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 12 майда 1806-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1992 йил, 12-сон, 37-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Илова қилинаётган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2006 йил 8 февралдаги 10-сонли «Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари, жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (2006 йил 22 апрель, рўйхат рақами 1565 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 144-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 22 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15 сон, 158-модда) мувофиқ, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти нормативларини ва уларни аниқлаш тартибини, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларни белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий шартлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом давлат ижтимоий суғурта ташкилотларига нисбатан қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) назоратида бўлган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолияти натижасида олинган иқтисодий ресурслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давсуғуртаназорат — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта суғурта қилиш шартномаси — шартнома бўлиб, унга мувофиқ, қайта суғурталовчи қайта суғурта қилиш шартномасида келишилган тўлов (қайта суғурта мукофоти) эвазига қайта суғурта қилиш шартномаси шартлари асосида қайта суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси бўйича аниқланган суғурта товонини (суғурта суммасини) тўлаш мажбурияти билан боғлиқ харажатларини тўлиқ ёки қисман қайта суғурта қилдирувчига (ёки у томонидан кўрсатилган бошқа шахсга) қоплаб бериш мажбуриятини олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобланган суғурта мукофоти — пул маблағлари қачон олинганлигидан қатъи назар, суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта мукофоти (қайта суғурта мукофоти);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобланган суғурта товони — пул маблағлари қачон тўланганлигидан қатъи назар, суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта товони;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта суғурта қилиш — суғурталовчи суғурта шартномаси бўйича ўз зиммасига олган суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта суғурта қилдирувчи — ўзига қабул қилган таваккалчиликларни қайта суғуртага берувчи суғурталовчи (қайта суғурталовчи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта суғурталовчи — фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ёхуд суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс, ўзи жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ, қайта суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга чет эл суғурта ташкилоти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти — суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажара олиш қобилияти. Тўлов қобилиятининг асоси бўлиб, шакллантирилган устав капитали, етарли суғурта захиралари, шунингдек қайта суғурта қилиш тизимининг мавжудлиги ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боғлиқ шахслар — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) билан алоҳида муносабатларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар, яъни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи таркибидаги ҳар қандай шахс, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав капиталида 20 фоиздан ортиқ улушга эга ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, ёки ушбу юридик шахснинг ҳар қандай раҳбари ёки йирик акциядорлари (таъсисчилари), шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) фаолиятини қонунчиликка мувофиқ назорат қилувчи юридик шахслар ва уларнинг бошқарувчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) улуши устав капиталида 20 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ушбу юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатилган шахслардан бири билан боғлиқ шахс уларнинг ҳар бири билан боғлиқ шахс бўлиб ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзида қолдирилган улуш — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича қабул қилинган, қайта суғуртага ўтказиш ман этилган суғурта мажбуриятлари ҳажми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта мукофотлари — сўм ёки чет эл валютасида тўланадиган, ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномаси билан белгиланадиган, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган бадаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов қобилияти маржаси — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари ва у томонидан қабул қилинган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги мутаносиблик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даври — 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил. Бунда мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даври деб, ҳисобот йилининг 1 январидан ҳар бир чорагининг охирги календарь кунигача бўлган давр қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот санаси — мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даврининг охирги календарь куни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлар — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича қабул қилинган ва ҳисобот санасида амалда бўлган суғурта мажбуриятлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) мажбуриятлари жамининг миқдори — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан бешта энг йирик алоҳида таваккалчиликлар (суғурта шартномалари) бўйича қабул қилинган ва ҳисобот санасида амалда бўлган суғурта мажбуриятларининг ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз маблағлари манбаларининг суммаси — ҳисобот даври охирига, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) баланси пассив қисмининг биринчи бўлими бўйича жами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) раҳбари — қонунчилик ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тўлов қобилияти нормативлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида таваккалчиликлар бўйича суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) тўлов қобилияти кўрсаткичини аниқлаш учун охирги ҳисобот санасига суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари, шунингдек, ҳисоб-китоблар йўли билан аниқланадиган маълумотлардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) тўлов қобилиятининг кўрсаткичи бўлиб, улар томонидан мазкур Низом билан белгиланган тўлов қобилияти нормативларига, суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилиниши ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи 1 дан кам бўлмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорини тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдорига бўлган нисбатига тенг бўлиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҚМЕН = ТҚМҲМ ‎‏, бу ерда:
____________________
ТҚМНМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҚМЕН — тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҚМҲМ — тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТҚМНМ — тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори бўлиб, қуйидаги учта миқдорнинг энг каттаси ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мукофотлар усули» бўйича ҳисобланган миқдор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тўловлар усули» бўйича ҳисобланган миқдор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Мукофотлар усули» бўйича миқдор умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициентни ўтган ўн икки ой мобайнида барча суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммасидан ушбу давр мобайнида тузилган суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотларини чегириб қолиб аниқланган миқдорнинг 20 фоизига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Бунда 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари 50 фоизга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўн икки ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Тўловлар усули» бўйича миқдор, умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициентни қуйидаги кўрсаткичлар суммасининг 10 фоизини ташкил этувчи миқдорга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтган ўттиз олти ой мобайнида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси. Бунда 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича суғурта товонлари 50 фоизга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот санасига хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси. Бунда 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси 50 фоизга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент ўтган ўттиз олти ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонларидан қайта суғурталовчиларнинг улушларини чегириб қолинган суммани ўтган ўттиз олти ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасига нисбати сифатида ҳисобланади. Умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,5 дан кам бўлиши мумкин эмас. Агар ҳисоб-китоб натижасида аниқланган катталик 0,5 дан кам бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент сифатида 0,5 қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент сифатида 1,0 қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори бўлиб, қуйидаги миқдорларнинг энг каттаси ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги икки миқдорнинг йиғиндиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мукофотлар захирасининг 5 фоизини ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициентга кўпайтмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари учун тузатувчи коэффициентни (мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳисобланган) қуйидаги миқдорларнинг энг каттасига кўпайтмаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтган ўн икки ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммасидан ушбу давр мобайнида тузилган суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотларини чегириб қолиб аниқланган миқдорнинг 20 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтган ўттиз олти ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ва ҳисобот санасига умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларга оид хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси йиғиндисининг 10 фоизи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) биринчи маротаба белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган вақтдан сўнг ҳисобот санасигача мос равишда ўн икки ёки ўттиз олти ойдан кам вақт ўтган бўлса, ҳисоб-китобларни амалга оширишда лицензия олинган вақтдан ҳисобот санасигача бўлган даврни ҳисоб даври сифатида қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг «б» кичик банди, агар ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари бўйича ҳам суғурта фаолиятини амалга оширадиган бўлса, қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициент қайта суғурталовчиларнинг мукофотлар захирасидаги улуши чегириб қолинган мукофотлар захирасининг мукофотлар захирасига нисбати сифатида ҳисобланади. Ҳаёт суғуртаси соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,85 дан кам бўлиши мумкин эмас. Агар ҳисоб-китоб натижасида аниқланган катталик 0,85 дан кам бўлса, ҳисоб-китобни амалга оширишда ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициент 0,85 сифатида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбаларининг суммасидан қуйидаги кўрсаткичлар суммасини чегириш орқали аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номоддий активлар, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 10 фоизидан ошмаган миқдордаги суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) асосий фаолияти учун харид қилинган дастурий таъминот бундан мустасно (бу ҳолатда дастурий таъминот бошланғич баланс қиймати бўйича ҳисобга олинади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли тушумлар ва келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчилар (акциядорлар) ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган тақсимланмаган фойданинг қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчиларга, акциядорларга ва ходимларга берилган қарзлар, шунингдек ушбу қарзлар бўйича жамғарилган фоизлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебитор-боғлиқ шахсларнинг қарзлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган тўлов санасидан уч ойдан кўп муддат мобайнида суғурта қилдирувчилар (қайта суғурта қилдирувчилар) томонидан тўланмаган суғурта (қайта суғурта) мукофотлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилган кафолатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича дебиторлик қарзлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори суғурта захиралари ва ўз маблағлари манбалари суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи), агарда олинган мажбуриятларнинг нормативдан ортган қисми мазкур Низомга мувофиқ қайта суғурталанган бўлса, алоҳида таваккалчиликлар бўйича мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган нормативдан ортиқ миқдорда мажбуриятларни олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош полис бўйича суғурта амалга оширилганда, суғурталовчининг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятлари миқдори бош полиснинг амал қилиш доирасига кирувчи ҳар бир суғурта полиси бўйича ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун мажбуриятлар жамининг миқдори ўз маблағлари манбалари суммасининг 200 фоизидан ошмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи), агарда олинган мажбуриятларнинг нормативдан ортган қисми мазкур Низомга мувофиқ қайта суғурталанган бўлса, мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори бўйича мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган нормативдан ортиқ миқдорда мажбуриятларни олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизи миқдори билан чегараланади, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш бундан мустасно.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 24 декабрдаги 109-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-1, 27.12.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 526-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахснинг устав капиталининг 30 фоизидан ошмаслиги шарт (агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса), суғурта фаолияти, шунингдек суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активлари кўчмас мулк объектларига жойлаштирилганда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 50 фоизидан ортиғини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активларини банк омонатларига (депозитларига) жойлаштиришда, битта тижорат банкига жойлаштирилган омонат суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 40 фоизидан ошмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) активларини кредит ташкилотларида (тижорат банкларидан ташқари) омонатларга (депозитларга) жойлаштиришда, омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 10 фоизидан ошмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда иштирок этиш бўйича бошқа ҳуқуқлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларининг 30 фоизидан ошмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини қуйидаги йўллар билан жойлаштириш тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулкка қўйилмалар (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, адабиёт, фирма номлари ва товар белгиларини харид қилиш бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар билан қарз шартномасини тузиш (молиявий ёрдам бериш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз таъсисчилари, акциядорлари ва ходимларига, шунингдек у билан ҳаёт суғуртаси шартномасини тузган суғурта қилдирувчиларга ушбу шартномалар билан кафолатланган қарзлар беришга ҳақли. Бунда берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) устав капиталининг 10 фоизидан ошмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ўз маблағлари манбалари суммасининг 30 фоизидан ошган ҳажмдаги қарзларни (молиявий ёрдамни) фақат Давсуғуртаназоратни хабардор этгандан сўнггина, олишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) касса ва/ёки ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларида ўтган ўн икки ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағларига эга бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан боғлиқ шахсларга имтиёзли шартларни тақдим этиш тақиқланади. Имтиёзли шартларни тақдим этиш қуйидагиларни англатади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моҳияти, мақсади, ўзига хос хусусиятлари ва таваккалчилигига кўра, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа шахслар билан, агар улар билан алоҳида муносабатлар бўлмаган тақдирда, тузмайдиган битимни тузиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи (қайта суғурталовчи) фойдасига бошқа мижозлардан талаб қилинадиган суммалардан кам бўлган фоизларни, бадалларни ундириш, инвестицияларнинг таъминоти сифатида гаровга қабул қилиш, шунингдек, бошқа тўловларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етарли асосларсиз инвестиция маблағларининг қайтарилишини кечиктириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичлари суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлар суммасининг суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталига нисбати сифатида аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СК = СА х 100% ёки СК = УС х 100% ‎ , бу ерда:
_________________ _______________
УК УК‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СК — суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) барча боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СА — суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УС — барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УК — устав капитали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги шарт, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи (қайта суғурталовчи) устав капиталининг 100 фоизидан ошмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларни боғлиқ шахсларда фақат суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи рухсати билан инвестиция қилинаётган маблағларнинг ликвидлиги, фойдалилиги ва қайтарилишини, шунингдек мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган техник-иқтисодий асосланиш (бизнес-режа) асосида жойлаштиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) 5 кундан кечикмаган муддатда Давсуғуртаназоратни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қайта суғурта қилиш операцияларига оид талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Суғурталовчилар таваккалчиликларни фақат уларда мавжуд лицензияда кўрсатилган класслар бўйича қайта суғурта қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қайта суғурта қилдирувчи таваккалчиликларни фақат тасдиқланган қайта суғурталовчиларга қайта суғуртага беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасдиқланган қайта суғурталовчилар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга суғурталовчи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ва устав капиталининг шакллантирилган қисми фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига эга суғурталовчи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳисобот йили бошига қуйидаги рейтинглардан бирига эга чет эл суғурта ташкилоти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Moodyʼs Investors Services» (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «Ваа3»дан паст бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Standard & Poorʼs Corporation» (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «ВВ+»дан паст бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Fitch, Inc» (Буюк Биртания) агентлиги таснифи бўйича «ВВ–»дан паст бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«A.M. Best Company, Inc.» (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «В+»дан паст бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эксперт-РА» (Россия Федерацияси) рейтинг агентлиги таснифи бўйича «А++»дан паст бўлмаган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоизидан ошмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг)тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан ортиқ ёки тенг бўлиши шарт, экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ўтган чоракдаги тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак, чорак ўтгандан кейинги ойнинг 25 санасигача Давсуғуртаназоратга тақдим этишади. Бунда йил якуни бўйича тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобини ва суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар томонидан эса — 25 мартидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 24 декабрдаги 109-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806-1, 27.12.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 526-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига, ҳамда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади, суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ҳисоб-китоби ва суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларга жойлаштирилган активлар суммаси ҳисоб-китоби бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлари суммаси ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Тўлов қобилияти нормативларига ва суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек, қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилмаслик оқибатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ҳисобот давридаги (чорак, ярим йил, 9 ой, 1 йил) фаолият якунлари бўйича тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи 1 дан 0,5 гача камайган тақдирда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) камчилик аниқланган санадан бошлаб ўн кун ичида молиявий аҳволни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқади ва Давсуғуртаназоратга келишиш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Чора-тадбирлар мажмуаси камчилик аниқланган санадан бошлаб олти ойдан кўп бўлмаган муддат учун ишлаб чиқилади ва молиявий аҳволни барқарорлаштириш тадбирларини, муддати ва ушбу тадбирдан кутилаётган натижалари кўрсатилган ҳолда, ўз ичига олиши лозим. Чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш муддатининг охирига режалаштирилган суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) тўлов қобилияти кўрсаткичлари ҳисоб-китоби чора-тадбирлар мажмуасига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишда, суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) молиявий аҳволини энг қисқа муддатларда соғломлаштиришга олиб келувчи чора-тадбирлар устувор, деб қаралиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чора-тадбирлар мажмуасида устав капитали миқдорининг ўзгариши, қайта суғурта қилиш операцияларининг кенгайтирилиши, тариф сиёсатининг ўзгартирилиши, дебитор ва кредитор қарзларнинг қисқартирилиши, активлар тузилмасининг ўзгариши, шунингдек тўлов қобилиятини сақлаб турувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усулларнинг қўлланилиши ҳам назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Зарур ҳолларда, Давсуғуртаназорат суғурталовчига (қайта суғурталовчига) вужудга келган ҳолатнинг сабабларини ўрганиш ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишга кўмаклашиш учун ўзининг вакилини юбориш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) раҳбари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуаси Давсуғуртаназоратга икки нусхада тақдим этилади. Агар чора-тадбирлар мажмуасида устав капиталини таъсисчилар (акциядорлар) маблағлари ҳисобидан ўзгартириш назарда тутилган бўлса, чора-тадбирлар мажмуаси таъсисчилар билан келишилган бўлиши керак. Бунда чора-тадбирлар мажмуасида таъсисчилар (акциядорлар) йиғилиши баёнининг рақами ва санаси кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тақдим этилган чора-тадбирлар мажмуаси ва ҳисоботларнинг таҳлили асосида Давсуғуртаназорат суғурталовчига (қайта суғурталовчига) молиявий аҳволни яхшилаш бўйича маслаҳатлар беради, шунингдек чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ҳисобот давридаги (чорак, ярим йил, 9 ой, 1 йил) фаолият якунлари бўйича тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи 0,5 дан камайган тақдирда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) лицензияси(лари)нинг амал қилиши тўхтатиб турилади ёки қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ёки мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори нормативлари, ҳамда суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) активларини жойлаштиришга оид, шунингдек қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинмаган тақдирда, Давсуғуртаназорат суғурталовчига (қайта суғурталовчига) йўл қўйилган камчиликларни энг қисқа, аммо суғурталовчи (қайта суғурталовчи) кўрсатмани олган санадан бошлаб бир ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши тўғрисида кўрсатма беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилгандан сўнг уч кун ичида, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) Давсуғуртаназоратга тегишли ҳисоб-китоблар ва камчиликларни бартараф этилганлиги тўғрисида маълумотларни тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан мазкур Низомда белгиланган норматив ва талабларга риоя қилинмаган, молиявий аҳволни соғломлаштириш бўйича чоралар кўрилмаган, суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлар мажмуасида кўзда тутилган натижаларга белгиланган муддатда эришилмаган тақдирда, белгиланган муддатда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги Давсуғуртаназорат кўрсатмасини бажармаган тақдирда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) лицензиясининг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎________________________________________________________ нинг
умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчининг тўлиқ номи)
200__ йил «___» ___________ ҳолатига
‎тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи
‎ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р Нормативнинг номи Миқдор (минг сўм)
1.‎ Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори
2.‎ Қайта суғурталовчиларнинг улушларини чегириб қолинган ўтган ўттиз олти ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммаси
3.‎ Ўтган ўттиз олти ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммаси
4.‎ Умумий суғурта соҳаси учун тузатувчи коэффициент (2-сатр миқдорининг 3-сатр миқдорига нисбати, 0,5 дан кам бўлмаслиги шарт)
5.‎ Ўтган ўн икки ой мобайнида барча суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммаси
6.‎ Ўтган ўн икки ой мобайнида 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммасининг 50 фоизи
7.‎ Ўтган ўн икки ой мобайнида тузилган суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотлари суммаси
8.‎ 5 ва 6-сатрлар миқдорларининг йиғиндисидан 7-сатр миқдорини чегириб қолиб аниқланган натижанинг 20 фоизи
9.‎ «Мукофотлар усули» бўйича ҳисобланган миқдор (4-сатр миқдорини 8-сатр миқдорига кўпайтириш йўли билан ҳисобланган миқдор)
10.‎ Ўтган ўттиз олти ой мобайнида 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммасининг 50 фоизи
11.‎ Ҳисобот санасига хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг миқдори
12.‎ Ҳисобот санасига 11 ва 13 классларга оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси миқдорининг 50 фоизи
13.‎ 3, 10, 11 ва 12-сатрлар миқдорлари йиғиндисининг 10 фоизи
14.‎ «Тўловлар усули» бўйича ҳисобланган миқдор (4-сатр миқдорини 13-сатр миқдорига кўпайтириш йўли билан ҳисобланган миқдор)
15.‎ Тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори (1, 9 ва 14-сатрларнинг миқдорларидан энг каттаси)
16.‎ Ўз маблағлари манбаларининг суммаси (бухгалтерия баланси пассив қисмининг биринчи бўлими бўйича жами суммаси)
17.‎ Номоддий активлар суммаси, суғурталовчи активларининг 10 фоизидан ошмаган миқдордаги суғурталовчининг асосий фаолияти учун харид қилинган дастурий таъминот бундан мустасно
18.‎ Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи суммаси
19.‎ Мақсадли тушумлар ва келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар суммаси
20.‎ Таъсисчилар (акциядорлар) ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган тақсимланмаган фойда қисмининг суммаси
21.‎ Таъсисчиларга, акциядорларга ва ходимларга берилган қарзлар, шунингдек ушбу қарзлар бўйича жамғарилган фоизлар суммаси
22.‎ Дебитор — боғлиқ шахсларнинг қарзлари суммаси;
23.‎ Суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган тўлов санасидан уч ойдан кўп муддат мобайнида суғурта қилдирувчилар (қайта суғурта қилдирувчилар) томонидан тўланмаган суғурта (қайта суғурта) мукофотлари суммаси
24.‎ Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича дебиторлик қарзлар суммаси
25.‎ Берилган кафолатлар суммаси
26.‎ 17-дан 25-гача бўлган сатрлар миқдорларининг йиғиндиси
27.‎ Тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори (16-сатр миқдоридан 26-сатр миқдорининг чегириш орқали аниқланади)
28.‎ Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи (27-сатр миқдорининг 15-сатр миқдорига нисбати)

‎Чора-тадбирлар мажмуаси илова қилинади / қилинмайди (керак бўлмаганини чизиб учиринг).

‎Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар: ‎‎______________________‎

__________‎

‎‎_____________________

(Ф.И.Ш.)‎‎

(имзо)‎

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

Бош ҳисобчи

‎‎______________________‎

‎‎__________‎

‎‎(Ф.И.Ш.)‎‎

‎‎(имзо)‎

‎‎М.Ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

______________‎_______________________________________________ нинг

(ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчининг тўлиқ номи)

200__ йил «___» ___________ ҳолатига
‎тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи
‎ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р Нормативнинг номи Миқдор (минг сўм)
1.‎ Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори
2.‎ Қайта суғурталовчиларнинг мукофотлар захирасидаги улуши чегириб қолинган мукофотлар захираси миқдори
3.‎ Мукофотлар захираси миқдори
4.‎ Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси учун тузатувчи коэффициент (2-сатр миқдорининг 3-сатр миқдорига нисбати, 0,85 дан кам бўлмаслиги шарт)
5.‎ 3-сатр миқдорини 4-сатр миқдорига кўпайтириш йўли билан ҳисобланган миқдорнинг 5 фоизи
6.‎ Қайта суғурталовчиларнинг улушларини чегириб қолинган ўтган ўттиз олти ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси
7.‎ Ўтган ўттиз олти ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари суммаси
8.‎ Умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари учун тузатувчи коэффициент (6-сатр миқдорининг 7-сатр миқдорига нисбати, 0,5 дан кам бўлмаслиги шарт)
9.‎ Ўтган ўн икки ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотлари суммаси
10.‎ Ўтган ўн икки ой мобайнида умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид тузилган суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаларининг бекор қилиниши (шартлари ўзгариши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофотлари суммаси
11.‎ 9-сатр миқдоридан 10-сатр миқдорини чегириб қолиб аниқланган натижанинг 20 фоизи
12.‎ Ҳисобот санасига умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 классларига оид хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг миқдори
13.‎ 7 ва 12-сатрлар миқдорлари йиғиндисининг 10 фоизи
14.‎ 11 ва 13-сатрларнинг миқдорларидан энг каттаси
15.‎ 8-сатр миқдорини 14-сатр миқдорига кўпайтириш йўли билан ҳисобланган миқдор
16.‎ 5 ва 15-сатрлар миқдорлари йиғиндиси*
17.‎ Тўлов қобилияти маржасининг норматив миқдори (1 ва 16-сатрларнинг миқдорларидан энг каттаси)
18.‎ Ўз маблағлари манбаларининг суммаси (бухгалтерия баланси пассив қисмининг биринчи бўлими бўйича жами суммаси)
19.‎ Номоддий активлар суммаси, суғурталовчи активларининг 10 фоизидан ошмаган миқдордаги суғурталовчининг асосий фаолияти учун харид қилинган дастурий таъминот бундан мустасно
20.‎ Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи суммаси
21.‎ Мақсадли тушумлар ва келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар суммаси
22.‎ Таъсисчилар (акциядорлар) ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган тақсимланмаган фойда қисмининг суммаси
23.‎ Таъсисчиларга, акциядорларга ва ходимларга берилган қарзлар, шунингдек ушбу қарзлар бўйича жамғарилган фоизлар суммаси
24.‎ Дебитор-боғлиқ шахсларнинг қарзлари суммаси;
25.‎ Суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган тўлов санасидан уч ойдан кўп муддат мобайнида суғурта қилдирувчилар (қайта суғурта қилдирувчилар) томонидан тўланмаган суғурта (қайта суғурта) мукофотлари суммаси
26.‎ Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича дебиторлик қарзлар суммаси
27.‎ Берилган кафолатлар суммаси
28.‎ 19-дан 27-гача бўлган сатрлар миқдорларининг йиғиндиси
29.‎ Тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори (18-сатр миқдоридан 28-сатр миқдорининг чегириш орқали аниқланади)
30.‎ Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи (29-сатр миқдорининг 17-сатр миқдорига нисбати)

‎Чора-тадбирлар мажмуаси илова қилинади / қилинмайди (керак бўлмаганини чизиб учиринг).

‎Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар: ‎‎______________________‎

__________‎

‎‎_____________________

(Ф.И.Ш.)‎‎

(имзо)‎

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

Бош ҳисобчи

‎‎______________________‎

‎‎__________‎

‎‎(Ф.И.Ш.)‎‎

‎‎(имзо)‎

‎‎М.Ў.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 5-дан 15-гача бўлган сатрлар, фақат ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари бўйича ҳам суғурта фаолиятини амалга оширадиган бўлса, қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_______________________________________________ нинг

(суғурталовчи/қайта суғурталовчининг тўлиқ номи)

200__ йил «___» ___________ ҳолатига
‎алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори нормативларига риоя қилганлиги ҳамда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисида
‎МАЪЛУМОТЛАР
Т/р Нормативнинг номи Миқдор (минг сўм)
норматив ҳақиқатда
1.‎ Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори
2.‎ Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бешта энг катта алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг миқдори (мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори)
3.‎ Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси
4.‎ Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштиришининг энг кўп миқдори
5.‎ Битта тижорат банкига жойлаштирилган энг кўп омонат (депозит)
6.‎ Кредит ташкилотларига (тижорат банкларидан ташқари) жойлаштирилган омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси
7.‎ Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда бошқа иштирок этиш ҳуқуқи
8.‎ Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) таъсисчилари, акциядорлари ва ходимларига берилган, шунингдек, у билан ҳаёт суғуртаси шартномасини тузган суғурта қилдирувчиларга берилган ушбу шартномалар билан кафолатланган қарзларнинг умумий суммаси
9.‎ Жалб этилган қарзнинг (молиявий ёрдамнинг) энг кўп миқдори
10.‎ Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) касса ва/ёки ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларидаги пул маблағлари, шунингдек, уларга тенглашитирилган маблағлар

‎Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:

‎‎___________________

_________

‎‎‎_____________________

(Ф.И.Ш.)‎‎

(имзо)‎

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

Бош ҳисобчи

‎‎___________________

‎‎__________‎

‎‎‎‎(Ф.И.Ш.)‎

‎‎(имзо)‎ ‎‎‎

‎‎М.Ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_______________________________________________ нинг
(суғурталовчи/қайта суғурталовчининг тўлиқ номи)
200__ йил «___» ___________ ҳолатига
‎ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши
‎ҲИСОБ-КИТОБИ
Юридик шахснинг номи Юридик шахснинг устав капитали миқдори
‎(минг сўм)
Устав капиталда суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) иштирок этиш миқдори
‎(минг сўм)
Устав капиталда суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) иштирок этиш улуши (%)
1.‎ ‎‎‎
2.‎ ‎‎‎
3.‎ ‎‎‎
4.‎ ‎‎‎
...‎ ‎‎‎

‎Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар: ‎‎____________________

________

‎‎_____________________

(Ф.И.Ш.)‎‎

(имзо)‎

(суғурталовчи ижро этувчи
‎органининг раҳбари лавозими)

‎‎Бош ҳисобчи ‎

‎‎______________________

__________‎

‎‎‎‎(Ф.И.Ш.)‎‎

‎‎(имзо)‎ ‎

‎‎М.Ў.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_______________________________________________ нинг

(суғурталовчи/қайта суғурталовчининг тўлиқ номи)

200_ йил «___» ___________ ҳолатига
‎битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлари суммаси
‎ҲИСОБ-КИТОБИ
Боғлиқ шахс (номи ёки Ф.И.Ш.) Жойлаштириш тури Қўйилманинг даромадлилиги (йиллик фоизларда) Жойлаштирилган активлар суммаси Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг)боғлиқ шахслар билан фаолиятининг кўрсаткичи (%) Норматив (%)
1.‎

‎‏15

2.‎
3.‎
...‎
Жами‎

100‎

‎Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:

‎‎__________________‎

________ ‎

_____________________

‎‎(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

Бош ҳисобчи

_________________

_________ ‎

‎‎(Ф.И.Ш.)‎ ‎‎‎

(имзо)‎ ‎

М.Ў.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_______________________________________________ нинг

(суғурталовчи/қайта суғурталовчининг тўлиқ номи)

200_ йил «___» ___________ ҳолатига
‎қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилганлиги тўғрисида
‎МАЪЛУМОТЛАР

‎1-жадвал

Кўрсаткичнинг номи Қатор рақами Миқдор, минг сўм, АҚШ доллари, бошқа Изоҳ
Ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори (мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда), экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно 1‎
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ўтган чоракдаги тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори 2‎
1-қаторнинг 2-қаторга нисбати (%) 3‎

%‎

Йўл қўйиладиган энг кам миқдор 5%

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятларнинг энг кўп ҳажми 4‎

%‎

Йўл қўйиладиган энг кўп миқдор 95%

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎2-Жадвал

Суғурталовчининг/ қайта суғурталовчининг номи (кимга қайта суғурта қилишга берилган)* Молиявий барқарорлик рейтинги (рейтинг агентлигининг номини кўрсатган ҳолда) Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) мамлакати Қайта суғуртага берилган суғурта мажбуриятлари ҳажми (минг сўм, АҚШ доллари, бошқа) Қайта суғуртага берилган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари ҳажми (минг сўм, АҚШ доллари, бошқа) Қайта суғуртага берилган суғурта мажбуриятлари умумий ҳажмидаги қайта суғурталовчининг улуши (%)
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎
1.‎
2.‎
3.‎
...‎

Жами‎

‎Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:

___________________‎‎‎

_________ ‎

‎‎______________________ ‎

‎‎(Ф.И.Ш.)‎‎‎‎

(имзо)‎ ‎

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

‎‎Бош ҳисобчи

___________________‎‎

_________

‎‎

‎‎‎‎(Ф.И.Ш.)‎‎‎‎

(имзо)‎

‎‎

М.Ў.‎ ‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Суғурта брокери орқали қайта суғурта қилинганда унинг номи ва улуши кўрсатилади, қайта суғурталовчилар тўғрисидаги маълумот ушбу жадвалга, мазкур шаклга мувофиқ илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда; 2010 й., 52-сон, 526-модда; 2014 й., 46-сон, 554-модда; 2015 й., 52-сон, 650-модда; 2017 й., 29-сон, 714-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 25.08.2023 й., 10/23/1806-5/0652-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 23.06.2025 й., 10/25/1806-6/0532-сон)