Ҳужжат кучини йўқотган 10.01.2018 30.08.1995 йилдаги 105-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.01.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲАРБИЙ ДОКТРИНАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Ҳарбий доктрина Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий доктрина Ўзбекистон Республикаси мудофаа сиёсатининг негизини ташкил этади ва миллий хавфсизлик умумдавлат концепциясининг таркибий қисми бўлиб, ташқи сиёсат, давлатлараро муносабат масалаларига, уруш ва тинчлик муаммоларига мутлақо янгича ёндашувларга асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кенг кўламдаги мафкуравий қарама-қаршилик мушкулотлари ўтмишда қолган тарихий даврда, жаҳон урушининг бевосита хавфи анча камайишига эришилиб, «совуқ уруш»га барҳам берилган даврда мустақил давлатга айланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни чоғда халқаро муносабатлар таркибидаги ўзгаришлар, мувозанатлар янги тизимининг шаклланиши кескинлик, можароларнинг янги ўчоқлари пайдо бўлиши, экстремизм ва террорчилик турли кўринишларининг фаоллашиши билан бирга кечмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу туфайли ҳам ёш мустақил давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилиб ва ўзининг маънавий ҳамда интеллектуал қадриятларини тиклаш, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларда туб ўзгаришларни амалга ошириш йўлига ўтиб, ҳуқуқий, демократик ва дунёвий жамият қурмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказилаётган демократик ислоҳотларни амалда рўёбга чиқаришда жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлаш ва давлатнинг пухта хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон учун ҳаётий зарурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуларни назарда тутиб, Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат ва халқаро муносабатларнинг субъекти сифатида ўзининг мудофаа сиёсатини барча мамлакатларнинг тинч-тотув яшаши, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, уларнинг мустақиллигини, шунингдек давлатлараро таркиб топган чегараларнинг бузилмаслиги ва ўзгармаслигини ҳурмат қилиш принципларига асослайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ўз куч-ғайратларини барча давлатлар билан кўп томонлама алоқалар ўрнатиш ва бу алоқаларни ривожлантиришга, ялпи тинчликка, ҳамма жойда ижтимоий-сиёсий барқарорликка ва қуролсизланишга эришиш мақсадларига қаратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси барча мамлакатлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ўз халқининг турмушини яхшилаш, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига, демократия ва ижтимоий адолат принципларига асосланган ижтимоий тузумни мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратади, деб ҳисоблайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларда тинчликсеварлик йўлидан бориб, айни вақтда ўз фуқароларининг ҳаёти ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш вазифасини ўз зиммасига олади, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставига биноан ўзини ўзи мудофаа қилишдек ажралмас ҳуқуқини амалга оширади, давлатнинг ҳарбий қудрати ва мудофаа қобилияти оқилона зарурат даражасида бўлишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ДОКТРИНАНИНГ СИЁСИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг урушга муносабати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқаро ва давлатлараро муаммоларни уруш йўли билан ҳал этишга қатъиян қарши чиқади ва жаҳон ҳамжамияти давлатлари ўртасида ҳарбий можаролар чиқишини превентив дипломатия воситасида бартараф қилишда фаол иштирок этишни, зиддиятларни кескинлаштирадиган сабабларга барҳам беришга ёки уларни енгишга куч-ғайрат сарфлашни ўз ташқи сиёсатининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Урушнинг ва уруш хавфининг олдини олиш — бош стратегик йўналиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Урушлар ва ҳарбий можароларнинг олдини олишни, ҳарбий блокларга кирмасликни ўз ташқи сиёсатининг бош стратегик йўналиши деб эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси шуни қайд этадики, у:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз Қуролли Кучларини бошқа давлатга қарши ишга солмайди, Ўзбекистон Республикасига ёки Ўзбекистон билан ўзаро ҳарбий ёрдам тўғрисидаги тегишли шартномалар орқали боғланган давлатларга қарши ҳужумни қайтариш ҳоллари бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳеч кимга таҳдид солмайди ва жаҳондаги бирорта ҳам давлатни ўзининг душмани деб ҳисобламайди, улардан бирортасига на ҳудудий, на бошқа даъвоси бор ва барча мамлакатлар билан халқаро ҳуқуқ, хавфсизлик манфаатларини ўзаро ҳисобга олиш асосида муносабатлар ўрнатишга тайёр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро қуролисиз яшаш: ядро қуролини жойлаштирмаслик, ишлаб чиқармаслик ва сотиб олмаслик принципларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Урушнинг олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси халқаро фаолиятининг бош мезонлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий хавфсизликни таъминлашда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ролини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатлар ва халқлар ўртасида тинчлик, барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашни бош мақсад қилиб олган халқаро ҳамда минтақалараро тузилмаларга фаол қўшилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор давлатлар ва жаҳон ҳамжамиятининг фаол иштирокида Марказий Осиёнинг минтақавий хавфсизлиги тизимини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро қуроллари синовини ёппасига тақиқлаш ва пировард натижада Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан уни бутунлай йўқ қилиш ҳақидаги шартномани тузишга ўтиш учун шароит яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан ҳоли ҳудуд деб эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимёвий, бактериологик ва бошқа турдаги ялпи қирғин қуролларини ҳамма ерда йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенцияда ва бактериологик қуролларни тақиқлаш муаммолари юзасидан музокараларда иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамнинг руҳиятига ҳалокатли таъсир этадиган воситалар, тектоник ва бошқа турдаги қуроллар яратилиши, синовдан ўтказилиши ва ишлаб чиқарилишини тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақага қурол-яроғ етказиб бериш ва у билан савдо қилиш устидан самарали назорат ўрнатишнинг, шу жумладан қонунсиз ҳарбий тузилмаларни қурол билан таъминлашнинг олдини олиш мақсадида самарали назорат ўрнатишнинг келишилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Бу чора-тадбирларга ахборот алмашишни, ўзаро текширувларни, мунтазам маслаҳатлашувларни, назорат қилишнинг миллий воситаларидан фойдаланишни асос қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конверсияни фаол амалга оширишга қаратилган ҳаракатларни беғараз ёрдам ва имтиёзли кредитлар бериш тарзида моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча мамлакатларда оддий қурол-яроғлар ва қуролли кучларни қисқартириш, ўзаро ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий қурилишнинг ошкоралиги ва ҳарбий соҳадаги алоқаларнинг кенгайтирилишига кўмаклашувчи давлатлараро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро муносабатларда миллий ва диний муросасизликка йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фундаментализм, экстремизм, террорчиликнинг кучайиш тенденциясига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тинчликни сақлаш бўйича ўзаро мажбуриятларга, барча давлатларнинг ҳарбий куч ишлатишдан ёки ҳарбий куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан воз кечишига асосланган мустаҳкам давлатлараро муносабатлар тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшинларни фақат миллий чегаралар доирасида жойлаштиришни пировард мақсад қилиб олиб, ўзгалар ҳудудида ажнабий ҳарбийларнинг туришини изчил қисқартириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий-сиёсий иттифоқларнинг минтақавий миқёсда ҳам, жаҳон миқёсида ҳам сиёсий ҳамкорлик воситасига айлантирилишига эришиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ДОКТРИНАНИНГ ҲАРБИЙ-ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий Осиё минтақасининг ўзига хос хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон барча минтақаларда ва энг аввало Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун қатъий ва изчил ҳаракат қилади. Бу минтақанинг ўзига хос хусусияти, дунёда тутган сиёсий ўрнининг нозиклиги шундаки, воқеалар ривожи салбий тус олгудек бўлса, у бутун жаҳонда барқарорликни издан чиқариб юборувчи кучли детонаторга айланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий Осиёда турли этник ва диний гуруҳларга мансуб 60 миллионга яқин киши истиқомат қилади. Бу минтақада ядро қуроллари, шунингдек вайрон қилувчи қудратли кучга эга бўлган оддий қуроллар тўпланган. Минтақада тўқнашувлар юз берса, ақл бовар қилмайдиган фалокатларга олиб келиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги вақтда бу минтақадаги кўпгина мамлакатлар ўртасида том маънодаги чегаралар йўқ. Бундай шароитда ушбу мамлакатларнинг биронтасида келиб чиққан можаро бутун минтақага ёйилиб кетиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳонда ва энг аввало Марказий Осиё минтақасида ҳарбий-сиёсий вазият салбий томонга ривожланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси олдида ўз хавфсизлигини таъминлаш масаласи кўндаланг бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси урушнинг олдини олиш ишидаги ўз сиёсий-дипломатик ва бошқа тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари устуворлигини таъкидлаш билан бир қаторда ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашни зарур деб ҳисоблайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хавфнинг потенциал манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хавфнинг потенциал манбалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳоннинг турли минтақаларида қуролли гуруҳлар юқори даражада жамланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳондаги сиёсий вазиятнинг кескинлиги пасаймаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим давлатлар ёки давлатлар блокларининг ўз сиёсатини ўтказишда куч ишлатишга мойиллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим давлатларнинг бошқа давлатлар чегаралари яқинида қуролли кучлар гуруҳларини кўпайтиришга интилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшни мамлакатлардаги сиёсий вазиятнинг беқарорлиги ва унинг кучайиб кетиш эҳтимоли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим давлатларнинг Марказий Осиё минтақаси мамлакатларидаги вазиятга ўз таъсирини кучайтиришга қаратилган ҳаракатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстремистик сиёсий ташкилотлар, ғайриқонуний ҳарбий тузилмалар томонидан минтақада амалга оширилаётган террорчилик хатти-ҳаракатлари, шунингдек уларнинг миллатчилик кайфиятларини ва диний муросасизликни авж олдиришга қаратилган фаолияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги замон урушларининг хусусияти ва оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳонда юз бераётган ижобий ўзгаришлар шароитида янги жаҳон урушининг келиб чиқиш эҳтимоли камайди. Айни вақтда жаҳоннинг турли минтақаларида локал урушлар ва ҳарбий можаролар келиб чиқиши хавфи ортди, улар жаҳон кўламидаги оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳозирги замон урушларининг стратегик характери ва оқибатларига баҳо беришда қуйидаги қоидаларга асосланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро уруши локал уруш бўла олмайди ва бирон-бир давлат ядро уруши бошлагудек бўлса, у бутун инсоният учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп миқдорда кимёвий қуроллар, вайрон қилувчи қудратли кучга эга бўлган қуроллар тўпланган давлатлар ўртасида оддий қуроллар воситасида олиб бориладиган локал урушлар ҳам жаҳон кўламига ёйилиб, оқибатда бутун цивилизация учун худди шундай ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий технологияларнинг такомиллаштирилиши ва қуролли кураш воситаларининг ривожлантирилиши ҳарбий можароларнинг локал урушларга, локал урушларнинг эса минтақавий урушга ёки ҳар қандай босқичда ядро урушига ўтиб кетиши мумкин бўлган жаҳон миқёсидаги урушга айланиш эҳтимолини туғдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонга ёки у билан ўзаро ҳарбий ёрдам тўғрисидаги шартномалар орқали боғланган давлатларга қарши қаратилган тажовузнинг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси ўз ҳарбий имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош ҳарбий-стратегик вазифалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг бош ҳарбий-стратегик вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тинчлик даврида давлатнинг мудофаа қобилиятини республиканинг ҳудудий яхлитлигини, унинг суверенитетига қарши қилиниши мумкин бўлган иғво ва тажовузларнинг олдини олишни кафолатлайдиган оқилона зарурат даражасида сақлаб туришдан, ҳужумларни ҳам мустақил тарзда, ҳам Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги Шартнома қатнашчиси бўлган давлатларнинг қуролли кучлари билан ўзаро ҳамкорликда даф этиш учун Қуролли Кучларининг ҳар тарафлама доимий тайёр туришини таъминлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруш чиққан тақдирда — ҳам ўз кучлари билан, ҳам Ўзбекистон Республикаси билан тегишли шартномалар орқали боғланган бошқа давлатларнинг ҳарбий куч-қудрати билан биргаликда тажовузни кафолатли тарзда даф этиш, тажовузкорни қатъиян мағлуб қилишдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар қурилиши ва уларни стратегик қўллаш принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хавф-хатарни, урушнинг эҳтимол тутилган характерини, мудофаа вазифалари кўламини англаган ҳолда ва республиканинг иқтисодий имкониятларига мувофиқ Қуролли Кучлар қурилиши, уларнинг таркибини такомиллаштириш ва тайёргарликдан ўтказиш амалга оширилади, уларни жангда қўллаш принциплари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар қурилиши уларнинг Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишни таъминлай оладиган хилларини, қўшин турлари ва махсус қўшинларни тузиш ҳамда мутаносиб ривожлантириш асосида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Қуруқликдаги қўшинлар, Ҳарбий-ҳаво кучлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Махсус ва муҳандислик-қурилиш қўшинлари ҳамда Миллий гвардиядан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар қурилишини такомиллаштиришдан кўзланган мақсад уларни давлат тузилишининг хусусиятларига, минтақанинг физик-жуғрофий шароитларига мувофиқлаштиришдан, Қуролли Кучларнинг хиллари ва қўшин турларини, қуролларнинг асосий тизимларини уйғун ривожлантириш ва қўллашдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар қурилишида ислоҳот тинчлик даври қўшинлар гуруҳларининг жанговар қудрати локал (минтақавий) миқёсдаги тажовузни даф этишни таъминлайдиган даражада бўлишига алоҳида аҳамият берган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруш чиққан тақдирда Қуролли Кучлар ўз вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг уруш даврида оператив резерви ҳисобланувчи Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари билан биргаликда адо этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари мунтазам, кадрлар армияси қоидаси асосида қурилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучларнинг таркиби ва тузилиши, уларнинг техника билан қуроллантирилиши ва қуролли кураш воситаларини такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш, сафарбарлик ресурсларига ва захираларига бўлган талаб-эҳтиёж, ҳарбий қурилишни пул билан таъминлаш ишини Ўзбекистон Республикаси тажовузни ҳам мустақил тарзда, ҳам Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги Шартнома қатнашчиси бўлган давлатларнинг қуролли кучлари билан биргаликда ҳаракат қилиб, бартараф этиш учун пухта ва оқилона эҳтиёж принципига риоя этиш зарурати билан боғлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларни доимий жанговар шай ҳолатда сақлаб туришга, уларни барча зарур моддий-техника ресурслари билан таъминлашга, халқ хўжалигини, аҳолини ва ҳудудни тажовузни даф этишга тайёрлашга қаратилган тадбирлар мажмуини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Армияга чақирилишдан олдинги тайёргарлик сифатини ошириш, ўспирин ёшларни ҳамма ерда соғломлаштириш, ҳарбий мутахассислар тайёрлаш давлат дастурларига асос қилиб олинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшинларни жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган замонавий техника, қурол-яроғ билан таъминлаш, бу соҳада илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга ошириш ҳарбий-техника сиёсатига асос қилиб олинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси тажовузга жавоб тариқасидаги ҳаракатларни назарда тутиб иш олиб борар экан, айни вақтда тажовузкорни жиловлаш тадбирларини ўтказишни зарур деб ҳисоблайди ва Қуролли Кучларни қўқисдан ҳужум бўлишини истисно этадиган ва тажовузкорга дарҳол қарши зарба беришни таъминлайдиган даражада шай ҳолда сақлаб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тажовуз бошланган вақтда стратегик миқёсдаги ҳарбий ҳаракатларнинг асосий тури мудофаа бўлади. Бунда вазиятга қараб, муайян йўналишларда ҳужум ҳаракатлари олиб бориш истисно этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан тинчлик даврида қўшинлар ҳар қандай шароитда, шу жумладан душман ядро қуролини қўллаган шароитда ҳам жанговар ҳаракат олиб боришга тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Штаблар ва қўшинларнинг оператив ва жанговар тайёргарлиги ҳам мудофаа, ҳам ҳужум операцияларини тайёрлаш ва олиб бориш усулларини ўзлаштириш ҳамда такомиллаштиришга қаратилгандир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий таркибга таълим ва тарбия бериш жараёни жанговар навбатчилик вазифаларини аниқ бажаришга, жанговар шайлик даражасини, қўшинларнинг оператив ва жанговар тайёргарлик сифатини оширишга, қурол-яроғ, ҳарбий техникани ва улардан самарали фойдаланиш усулларини моҳирона эгаллашга, шахсий таркибда Ўзбекистон Республикасига, ўз халқига, Ҳарбий қасамёдга, ҳарбий бурчга садоқатни, шунингдек она Ватанининг тарихи ва анъаналарига чуқур ҳурмат-эҳтиромни, ўз Ватанининг ҳимояси учун юксак шахсий масъулиятни шакллантиришга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси тинчлик вақтида Қуролли Кучларнинг инфраструктурасини ривожлантиришни таъминлаш ва давлатнинг стратегик иқтисодий дастурларини бажариш мақсадида муҳандислик-қурилиш қўшинларини кенгайтиришни назарда тутади. Уруш чиққан тақдирда муҳандислик-қурилиш қўшинлари мудофаа иншоотлари, коммуникация мосламалари қуришга ва авария-тиклаш ишларини бажаришга жалб этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлардан фойдаланиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси, тинч воситалар ёрдамидаги куч-ғайратлар ҳамиша ҳам урушлар ва қуролли можароларнинг олдини олиш имконини беравермайди деб ҳисоблаб, қуйидаги мақсадларда ўз Қуролли Кучларини қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига қарши ҳужумни даф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажовуздан ўзаро мудофааланиш юзасидан шартнома мажбуриятларини бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-330-сонли Қонунига асосан чиқарилган).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жанговар ҳаракатлар олиб бориш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони қарор қабул қилади ва буйруқ беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган тажовузни, ички вазиятни беқарорлаштиришга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг амал қилишини издан чиқаришга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида Олий Бош қўмондон вазиятни барқарорлаштириш ишида Қуролли Кучлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, унинг бу хусусдаги қарори кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида муҳокама этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучларни Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари ва Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари билан биргаликда стратегик мақсадда қўллашни режалаштириш ишига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги умумий раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика иқтисодиётини, ҳудудини ва аҳолисини мудофаага тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт, давлат органлари ва бошқарув тизимининг уруш даврида ишлашга сафарбарлик тайёргарлиги, шунингдек мамлакат ҳудудини ва аҳолисини мудофаага тайёрлаш давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашдаги муҳим йўналишдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай тайёргарлик ҳарбий тажовуз бўлган тақдирда қисқа муддат ичида энг кўп одамлар резервини, моддий-техника ресурсларини сафарбар этиш, халқ хўжалигини уруш даври шароитида ишлашга ўтказиш имконини берадиган ташкилий ва амалий тадбирлар мажмуини тинчлик даврида ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётнинг сафарбарлик тайёргарлиги жумласига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурол-яроғ, ҳарбий техника ва мол-мулкни, шунингдек давлат хавфсизлигини таъминлаш, Қуролли Кучлар эҳтиёжларини қондиришга керакли ноҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш (таъмирлаш) учун сафарбарлик қувватларини вужудга келтириш ва сақлаб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруш даврида давлат хавфсизлигини таъминлаш, саноатда, транспортда, автомобиль йўлларида, алоқа объектларида тиклаш, фойдаланиш, таъмирлаш, қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш учун, тиббий таъминотни ташкил этиш, бошқа эҳтиёжлар учун, махсус тузилмаларни ва муассасаларни барпо этиш ҳамда шай тутиш, шунингдек бу тузилмаларни Қуролли Кучлар таркибига бериш ёки улардан Қуролли Кучлар манфаатларини кўзлаб фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик захирасида моддий бойликларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб бориш киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудни тинчлик даврида ва уруш даврида олдиндан мудофаага тайёрлаш Қуролли Кучларнинг барча турларини ривожлантириш, қайта жойлаштириш, жамлаш ва жанговар мувофиқлаштириш, мамлакат ичкарисидаги муҳим объектларни ва халқ хўжалигини замонавий зарба воситалари таъсиридан ҳимоялаш манфаатларини кўзлаб тадбирлар мажмуини амалга ошириш йўли билан рўёбга чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумдавлат тадбирлари коммуникация ва транспортнинг барча турларини яратиш ва ривожлантириш, алоқа ва бошқарув воситаларини тайёрлаш, давлат ва сафарбарлик захиралари базалари, омборлари тармоғини ривожлантириш, мудофаа буюртмаларини бажаришга мўлжалланган корхоналар ва ташкилотларни тайёрлаш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва ҳимоя этилишини ташкил қилиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини мудофаага тайёрлаш тинчлик даврида ҳам, уруш даврида ҳам умумдавлат амалий тадбирлари мажмуини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ҳарбий тайёргарлиги тинчлик даврида Қуролли Кучларнинг юксак жанговар тайёрлигини таъминлаш, қисқартирилган таркиб ва кадрлардан иборат қўшилмалар ва қисмларни, янги тузилаётган қўшилмалар ва қисмларни уруш даври штатида белгиланган даражага етказиб бутлаш ва сафарбар қилиш, шунингдек хавф туғилган даврда ва уруш вақтида талафотларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ҳарбий тайёргарлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирув арафасидаги ва чақирилаётган ёшларни мактабларда ва бошқа ўқув юртларида, Ўзбекистон Республикасининг Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» жамиятига қарашли ўқув ташкилотларида ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида шахсий таркиб муддатли ҳарбий хизматни ўташи чоғида, турли ўқув-йиғин тадбирларида ҳарбий мажбурларнинг билимларини такомиллаштириш чоғида, курсантларга ҳарбий билим юртларида таълим бериш чоғида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий лицейларда, республика ноҳарбий олий ўқув юртларининг ҳарбий факультетлари ва кафедраларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучларга бериладиган махсус тузилмаларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий доктринанинг ҳуқуқий асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва республиканинг ҳарбий хавфсизлигига тажовузларга қарши ҳаракатларни ташкил этишда мамлакатни мудофаага тайёрлаш борасидаги давлат фаолиятини, Ўзбекистон Республикасининг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қилиш учун Қуролли Кучларни қўллашни тартибга солувчи қонунларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ўз Ҳарбий доктринасининг моҳиятини эълон қилар экан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставидан, Хельсинкида имзоланган Якунловчи ҳужжатдан, Стокгольм конференцияси ҳужжатидан, икки томонлама, кўп томонлама шартномалар ва битимлардан, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг умум эътироф этган нормаларидан келиб чиқувчи барча халқаро мажбуриятларга қатъий риоя этилишини кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ишончли мудофаа қобилияти ва Қуролли Кучларнинг юксак жанговарлик қобилияти иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва илмий куч-қудратни ривожлантириш, Ўзбекистон халқининг жипслиги ва ҳар бир фуқарони ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан таъминланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-cон, 180-модда)