ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯ ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯ ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯ ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 27 февралда 1774-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг 2002 йил 31 майдаги 63, 02/8-14, 2261-сон қарори билан тасдиқланган Ягона божхона божини ундириш ва унинг суммасини Давлат бюджетига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (2002 йил 10 июнь, рўйхат рақами 1148 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 11-12-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг 2002 йил 1 августдаги 91, 02/8-22, БА-01/12-3143-сон қарори билан тасдиқланган Ягона божхона божини ундириш ва унинг суммасини Давлат бюджетига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида (2002 йил 2 август, рўйхат рақами 1148-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 15-16-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг 2006 йил 12 июндаги 50, 01-02/8-8, НН-01/10-3424-сон қарори билан тасдиқланган Ягона божхона тўловини ундириш ва унинг суммасини Давлат бюджетига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида (2006 йил 19 июль, рўйхат рақами 1148-2 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 28-29-сон, 285-модда).
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 февраль,
14-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 февраль,
01-02/8-7-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 февраль,
ЭГ-01/10-910-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 51-модда)