24.07.1971 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АДАБИЙ ВА БАДИИЙ АСАРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БЕРН КОНВЕНЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иттифоққа кирувчи мамлакатлар муаллифларнинг ўз адабий ва бадиий асарларига бўлган ҳуқуқларининг муҳофазасини энг самарали ва бир хил усуллар воситасида таъминлаш йўлида умумий мақсаддан руҳланиб ва 1967 йили Стокгольмда бўлиб ўтган Конвенцияни қайта кўриб чиқиш бўйича Конференция ишининг аҳамиятини эътироф этган ҳолда, Стокгольмда қабул қилинган Актни, унинг 1 дан 20 гача ва 22 дан 26 гача бўлган моддаларини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда, қайта кўриб чиқишга қарор қилдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунга мувофиқ қуйида ўз имзоларини қўйган мухтор вакиллар, ўзларининг тегишли тартибда ва талабдаги шаклда топширилди деб топилган ваколатларини тақдим этган ҳолда, қуйидагилар ҳақида келишдилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда
Иттифоқнинг вужудга келиши1
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенция татбиқ қилинадиган мамлакатлар муаллифларнинг ўз адабий ва бадиий асарларига бўлган ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича Иттифоқ ташкил қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳар бир моддага ва Қўшимча бўлимга, матндан фойдаланиш қулай бўлсин учун, сарлавҳалар берилди. Имзоланган матнда сарлавҳалар йўқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда
Муҳофаза қилинадиган асарлар: 1. «Адабий ва бадиий асарлар»; 2. Фиксацияни талаб қилиш мумкинлиги; 3. Ҳосила асарлар; 4. Расмий матнлар; 5. Тўпламлар; 6. Муҳофаза тўғрисида мажбурият; Муҳофазадан фойдаланадиган шахслар; 7. Амалий санъат асарлари ва саноат намуналари; 8. Янгиликлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) «Адабий ва бадиий асарлар» атамаси адабиёт, фан ва санъат соҳасидаги ҳар қандай маҳсулотни, унинг қандай усул ва шаклда ифодаланганидан қатъи назар, ўзида қамрайди, шу жумладан: китоблар, брошюралар ва бошқа ёзма асарлар; маърузалар, мурожаатлар, ваъзлар ва бошқа шу каби асарлар; драматик ва мусиқали драматик асарлар; хореографик асарлар ва пантомималар; мусиқа асарлари, мтанли ёки матнсиз; кинематографик асарлар, уларга кинемотографияга айнан ўхшаш усулда ифодаланган асарлар тенглаштирилади; расмлар, шунингдек рассомлик, архитектура, скульптура, ўймакорлик ва литография асарлари; фотография асарлари, уларга фотографияга айнан ўхшаш усулда ифодаланган асарлар тенглаштирилади; амалий санъат асарлари; иллюстрациялар, картлар, планлар, эскизлар ҳамда география, топография, архитектура ёки фанларга тегишли пластик асарлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Бироқ Иттифоққа кирадиган мамлакатлар қонунчилигида адабий ва бадиий асарлар ёки уларнинг бирон бир муайян категориялари, агар улар у ёки бу моддий шаклда бириктирилмаган бўлса, муҳофаза қилинмайди, деб кўрсатиб қўйилган бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Таржималар, адаптациялар, мусиқавий оранжировкалар ҳамда қайта ишланган бошқа адабий ва бадииий асар оригинал асарлар қаторида, оригинал асар муаллифининг ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда, муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Иттифоққа аъзо мамлакатлар қонунчилигида қонунчилик, маъмурий ва юридик характердаги расмий матнларга ҳамда бундай матнларнинг расмий таржималарига тақдим этиладиган муҳофаза белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Адабий ва бадиий асарлар тўпламлари, масалан, материалнинг танланиши ва жойлаштирилиши бўйича интеллектуал ижод намунаси бўлган энциклопедиялар ва антологиялар, худди шундай асарлар сифатида, бундай тўпламларнинг бир қисмини ташкил қилган ҳар бир асар муаллифи ҳуқуқларига зарар етказмаган ҳолда, муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) Мазкур моддада кўрсатилган асарлар Иттифоққа аъзо ҳамма мамлакатларда муҳофазадан фойдаланадилар. Бу муҳофаза муаллифлар ва уларнинг ҳуқуқий ворислари фойдасига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) Мазкур Конвенциянинг 7 (4)-модасини ҳисобга олган ҳолда, Иттифоққа аъзо мамлакатлар қонунчилигида ўз қонунларининг амалий санъат асарлари ва саноат намуналари ҳамда фойдали моделларга нисбатан қўлланиш даражаси, шунингдек бундай асарлар, намуналар ва моделларни муҳофаза қилиш шартлари белгиланади. Келиб чиқиш мамлакатида фақат намуналар ва моделлар сифатида муҳофаза қилинадиган асарларга нисбатан Иттифоққа аъзо бошқа мамлакатларда ушбу мамлакатда намуналар ва моделларга тақдим этиладиган махсус муҳофаза талаб қилиниши мумкин, бироқ, агар мазкур мамлакатда бундай махсус муҳофаза тақдим этилмаса, бу асарлар бадиий асарлар сифатида муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8) Мазкур Конвенция томонидан тақдим этиладиган муҳофаза кун янгиликларига ёки оддий матбуот ахбороти характерига эга бўлган турли воқеа-ҳодисаларга дахлдор бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2bis-модда
Муайян асарлар муҳофазасига қўйилиши мумкин бўлган чеклов: 1.Муайян нутқлар; 2. Маърузалар ва мурожаатлардан муайян мақсадда фойдаланиш; 3. Бундай асарлар тўпламларини тайёрлаш учун ҳуқуқ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Иттифоққа аъзо мамлакатлар қонунчилигида аввалги моддада назарда тутилган сиёсий нутқлар ва суд жараёнларининг боришида айтилган нутқлар муҳофазадан тўлиқ ёки қисман чиқариб юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоққа аъзо мамлакатлар қонунчилигида мазкур Конвенциянинг 11bis (1)-моддасида назарда тутилган яна шундай шартлар белгиланиши мумкинки, уларга кўра маърузалар, чиқишлар ва оммавий эълон қилинган шу турдаги бошқа асарлар матбуотда такрорланиши, эфирга узатилиши, электр симлари бўйича ҳаммага билдириш учун хабар қилиниши ва оммавий хабарлар предметини ташкил қилиши мумкин, агар ахборот мақсадлари бундай фойдаланишни оқласа.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Бироқ муаллиф аввалги бандларда айтиб ўтилган ўз асарларининг тўпламларини тайёрлашда фавқулотлла ҳуқуқдан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда
Муҳофаза тақдим этиш учун мезонлар: 1. Муаллифнинг фуқаролиги; асар босиб чиқарилган жой; 2. Муаллифнинг яшаш жойи; 3. «Босиб чиқарилган» асарлар; 4. «Бир пайтда босиб чиқарилган» асарлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенцияда назарда тутилгн муҳофаза:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Иттифоқ мамлакатларидан бирининг фуқаролари бўлган муаллифларнинг асарларига нисбатан, улар босиб чиқарилган ёки босиб чифарилмаганлигидан қатъи назар,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Иттифоқ мамлакатларидан бирининг фуқаролари бўлмаган муаллифларнинг ушбу мамлакатлардан бирида ёки Иттифоққа кирмаган ва Иттифоқ аъзоси бўлган мамлакатда биринчи марта босиб чиқарилган асарларига нисбатан қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоқ мамлакатларидан бирининг фуқаролари бўлмаган, аммо шундай мамлакатлардан бирида ўзларининг одатий турар жойларига эга бўлган муаллифлар мазкур Конвенция мақсадларида ушбу мамлакат фуқароларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) «Босиб чиқарилган асарлар» деганда, уларнинг экземплярлари қандай усулда босиб чиқарилганидан қатъи назар, муаллифларнинг розилиги билан босиб чиқарилган, муомалада бўлган экземплярлар сони, асар характерини эътиборга олган ҳолда, ўқувчиларнинг оқилона талабларини қониқтира оладиган асарларни тушунмоқ керак. Драматик, мусиқавий драматик ёки кинематографик асар намойиши, мусиқа асарининг ижроси, адабий асарнинг оммавий ўқилиши, адабий ёки бадиий асарларнинг сим орқали хабар қилиниши ёки эфирга узатилиши, санъат асарининг намойиши ва архитектура асари иншооти босиб чиқариш ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Асар, агар у биринчи нашрдан кейин ўттиз кун давомида иккита ёки ундан ортиқ мамлакатларда босиб чиқарилган бўлса, бир пайтнинг ўзида бир неча мамлакатларда босиб чиқарилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда
Кинематографик асарлар, архитектура асарлари ва муайян бадиий асарларга муҳофаза тақдим этиш учун мезонлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенцияда назарда тутилган муҳофаза, хатто агар 3-моддада назарда тутилган шартлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) яратувчиси Иттифоқ мамлакатларидан бирида ўзининг асосий иш жойига ва одатий турар жойга эга бўлган кинематографик асарлар муаллифларига,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Иттифоқ мамлакатларидан бирида қурилган архитектура асарларининг ёки Иттифоқ мамлакатларидан бирида жойлашган бинонинг ёки бошқа иншоотнинг бир қисми бўлган бошқа бирон-бир бадиий асарларнинг муаллифларига нисбатан бажарилмаган тақдирда ҳам қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда
Кафолатланган ҳуқуқлар: 1 ва 2. Келиб чиққан мамлакатдан ташқарида; 3. Келиб чиққан мамлакатда; 4. «Келиб чиққан мамлакат»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенция бўйича муаллифларга муҳофаза тақдим этиладиган асарларга нисбатан Иттифоқ мамлакатларида муаллифлар, асар келиб чиққан мамлакатдан ташқари, ушбу мамлакатларнинг тегишли қонунларида ўз фуқароларига ҳозирги вақтда тақдим этиладиган ёки кейинчалик тақдим этилиши мумкин бўлган ҳуқуқлардан, шунингдек мазкур Конвенцияда махсус тақдим этиладиган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишлик ва уларнинг амалга оширилиши бирон-бир расмиятчиликларнинг бажарилиши билан боғлиқ эмас; бундай фойдаланишлик ва амалга оширилиш асар келиб чиққан мамлакатда муҳофазанинг мавжудлигига боғлиқ эмас. Демак, мазкур Конвенцияда белгиланган қоидалардан ташқари, муаллифга ўз ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун тақдим этиладиган муҳофаза ҳажми, шу жумладан муҳофаза воситалари ҳам, фақатгина муҳофаза сўралаётган мамлакат қонунчилиги билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Асар келиб чиққан мамлакатда муҳофаза ички қонунчилик билан тартибга солинади. Бироқ, агар муаллиф мазкур Конвенцияга мувофиқ муҳофаза сўралаётган асарга нисбатан асар келиб чиққан мамлакат фуқароси бўлмаса, у ушбу мамлакатда унинг фуқаролари бўлган муаллифлар қаторида худди шундай ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) (а) Иттифоқ мамлакатларидан биронтасида биринчи марта босиб чиқарилган асарлар учун — мана шу мамлакат; ҳар хил муҳофаза муддатларини тақдим этадиган Иттифоқ мамлакатларининг бир нечтасида бир пайтнинг ўзида босиб чиқарилган асарлар учун — қонунчилигида энг қисқа муҳофаза муддати белгиланган мамлакат,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Иттифоққа кирмаган биронта мамлакатда ва Иттифоқ мамлакатларидан бирида бир пайтнинг ўзида босиб чиқарилган асарлар учун — ушбу охирги мамлакат,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) босиб чиқарилмаган асарлар учун ёки, Иттифоқ мамлакатларидан биронтасида бир вақтнинг ўзида босиб чиқарилмай туриб, Иттифоққа кирмаган мамлакатда биринчи марта босиб чиқарилган асарлар учун — муаллифи фуқароси бўлган Иттифоқ мамлакати асар келиб чиққан мамлакат ҳисобланади, бунда (с)-банд учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ишлаб чиқарувчиси Иттифоқ мамлакатларидан биронтасида ўз штаб-квартирасига ёки оддий турар жойга эга бўлган кинематографик асарларга нисбатан шу мамлакат асар келиб чиққан мамлакат ҳисобланади, ва
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Иттифоқ мамлакатларидан биронтасида қурилган архитектура асарлари ёки Иттифоқ мамлакатларидан биронтасида жойлашган бино ёки бирон иншоотнинг бир қисми бўлган бошқа бадиий асарларга нисбатан шу мамлакат асар келиб чиққан мамлакат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда
Иттифоққа кирмайдиган муайян мамлакатлар фуқароларига тегишли муайян асарларнинг муҳофазасига нисбатан йўл қўйиладиган чеклаш: 1. Биринчи марта босиб чиқарилган мамлакатда ва бошқа мамлакатларда; 2. Қайтувчи кучнинг мавжуд эмаслиги; 3. Билдириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Агар Иттифоққа кирмаган ҳар қандай мамлакат Иттифоқ мамлакатларидан бирининг фуқаролари бўлган муаллифлар асарларига етарли муҳофазани таъминламаётган бўлса, бу ҳолда ана шу иккинчи мамлакат ушбу асарларнинг биринчи босиб чиқариш санасига бошқа мамлакат фуқаролари бўлган ва Иттифоқ мамлакатларидан бирида ўзларининг одатий турар жойларига эга бўлмаган муаллифлар асарларига тақдим этиладиган муҳофазани чеклаши мумкин. Агар асарни биринчи марта босиб чиқарган мамлакат бу ҳуқуқдан фойдаланса, бошқа Иттифоқ мамлакатлари бундай алоҳида тартибга бўйсунган асарларга нисбатан биринчи босиб чиқарилган мамлакатда уларга тақдим этилагидан кенгроқ муҳофазани тақдим этишга мажбур эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Аввалги банд асосида белгиланган ҳеч қандай чекловлар Иттифоқ таркибидаги бирон-бир мамлакатда бундай чеклов амалга киритилганидан олдин босиб чиқарилган асарга муаллиф эга бўлган ҳуқуқларга даҳлдор бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Ушбу моддага мувофиқ муаллифлик ҳуқуқининг тақдим этилишини чеклаётган Иттифоқ мамлакатлари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Бош директорини (бундан буён «Бош директор» деб аталади) муҳофаза чекланаётган мамлакатлар, шунингдек ушбу мамлакатларнинг фуқаролари бўлган муаллифлар ҳуқуқлари дуч келааёган чеклашларни белгилаб берадиган ариза орқали бу ҳақда хабардор қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6bis-модда
Шахсий мулкий бўлмаган ҳуқуқлар: 1. Муаллифликнинг эътироф этилишини талаб қилиш; ҳуқуқларни бузадиган муайян ўзгаришларга ва бошқа хатти-ҳаракатларга эътироз билдириш; 2. Муаллиф вафотидан кейин; 3. Ҳимоя воситалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Муаллифнинг мулкий ҳуқуқларидан қатъи назар ва у хатто бу ҳуқуқлардан воз кечган тақдирда ҳам муаллиф ўз муаллифлигининг эътироф этилишини талаб қилиш ҳамда ушбу асарни соҳталаштириш, бузиб кўрсатиш ёки бошқа ўзгартиришларга қарши чиқиш, шунингдек муаллифнинг иззат-нафси ёки обрўсига зиён етказа оладиган ҳар қандай бошқа тажовузларга қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Аввалги банд асосида муаллифники деб эътироф этилган ҳуқуқлар унинг вафотидан кейин ақалли мулкий ҳуқуқларининг амал қилиш муддати тўхтатилгунга қадар ўз кучини сақлаб қолади ва ушбу асарга нисбатан муҳофаза талаб қилиб олинган мамлакат қонунчилиги ҳуқуқларга ворислик қилиш ваколатини берган шахслар ёки идоралар томонидан амалга оширилади. Бироқ қонунчилигида мазкур Актни ратификация қилиш ёки унга қўшилиш пайтида аввалги бандда санаб ўтилган ҳамма ҳуқуқларнинг муҳофазасини муаллифнинг вафотидан кейин таъминлайдиган қоидаларга эга бўлмаган давлатлар бундай ҳуқуқлардан айримлари муаллиф вафотидан кейин ўз кучини сақлаб қолмаслигини олдиндан кўзда тутиб қўйишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Мазкур модда билан тақдим этиладиган ҳуқуқларнинг таъминланиши учун ҳимоя воситалари муҳофаза сўраладиган мамлакат қонунчилигига асосан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда
Муҳофаза муддати: 1. Умумий қоида; 2. Кинематографик асарлар учун; 3. Аноним ёки тахаллус остида чиқарилган асарлар учун; 4. Фотографик асарлар ва амалий санъат асарлари учун; 5. Саноқ бошининг санаси; 6. Янада давомли муддатлар; 7. Қисқароқ муддатлар; 8. Қўлланадиган қонунчилик; муддатларни «солиштириш»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенция томонидан тақдим этиладиган муҳофаза муддати муаллифнинг бутун ҳаётини ва унинг вафотидан кейин эллик йилни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Бироқ кинемотографик асарлар учун Иттифоқ мамлакатлари муаллиф розилиги билан асар барчанинг эътиборига етказилганидан кейин эллик йил ўтиб муҳофаза муддати тугашини, ёки, агар бундай асарнинг яратилган вақтидан эътиборан эллик йил мобайнида бу воқеа содир бўлмаса, асар яратилганидан кейин эллик йил ўтиб муҳофаза муддати тугашини назарда тутишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Аноним тарзда ёки тахаллус остида чиқарилган асарлар учун мазкур Конвенция бўйича тақдим этиладиган муҳофаза муддати асар барчанинг эътиборига ҳақли равишда етказилганидан кейин эллик йил ўтиб тугайди. Бироқ, агар муаллиф қабул қилган тахаллус унинг шахсига нисбатан шубҳа қолдирмаса, (1)-бандда назарда тутилган муддат муҳофаза муддати бўлади. Агар аноним тарзда ёки тахаллус остида чиқарилган асар муаллифи юқорида кўрсатилган муддат давомида ўз шахсини фош этса, бу ҳолда (1)-бандда назарда тутилган муҳофаза муддати қабул қилинади. Иттифоқ мамлакатлари аноним тарзда ёки тахаллус остида чиқарилган асарларни, ушбу асарлар муаллифларининг вафотидан кейин эллик йил ўтди дейишга ҳамма асослар бўлса, муҳофаза қилишга мажбур эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Иттифоқ мамлакатлари қонунчилигида бадиий асарлар сифатида муҳофаза қилинадиган фотографик асарлар ва амалий санъат асарларининг муҳофаза муддати белгиланиши мумкин; бироқ бу муддат бундай асар яратилган вақтдан эътиборан йигирма беш йилдан қисқароқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Муаллиф вафотидан кейин тақдим этиладиган муҳофаза муддати, ҳамда (2)-, (3)- ва (4)-бандларда назарда тутилган муддатлар муаллиф вафот этган кундан эътиборан ёки ушбу бандларда кўрсатилган воқеалар содир бўлган кундан эътиборан ҳисобланади, бироқ муддатларни ҳисоблаш муаллиф вафот этган йилдан ёки бундай воқеа содир бўлган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) Иттифоқ мамлакатлари аввалги бандларда назарда тутилган муддатдан ортиқроқ муҳофаза муддатини белгилашлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) Мазкур Конвенциянинг Рим акти билан боғланган ҳамда мазкур Актни имзолаш пайтида амалда бўлган ўзларининг миллий қонунчиликларида аввалги бандларда назарда тутилганидан қисқароқ муҳофаза муддатларини белгилаган Иттифоқ мамлакатлари мазкур Актга қўшилишда ёки уни ратификация қилишда бу муддатларни сақлаб қолишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8) Ҳар қандай ҳолатда ҳам муддат муҳофаза сўралган мамлакат қонуни билан белгиланади; агар ушбу мамлакат қонунчилигида бошқаси назарда тутилмаган бўлса, бу муддат асар келиб чиққан мамлакатда белгиланган муддатдан оша олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7bis-модда
Ҳаммуаллифликда яратилган асарларнинг муҳофаза муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аввалги модданинг қоидалари ҳаммуаллифликда яратилган асарлар учун ҳам қўлланади, бунда муаллифнинг вафот этган вақтидан эътиборан белгиланадиган муддатлар бошқа ҳаммуаллифлардан ортиқ яшаган охирги муаллифнинг вафот этган вақтидан эътиборан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда
Таржима қилиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция билан муҳофаза қилинадиган адабий ва бадиий асарларнинг муаллифлари оригинал асарга нисбатан ўз ҳуқуқларининг амал қилиш муддати давомида ўз асарларини таржима қилиш ва таржима қилишга рухсат бериш фавқулотда ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда
Такрорлашга бериладиган ҳуқуқ: 1. Умумий қоида; 2. Йўл қўйиладиган истиснолар; 3. Овозли ва визуал ёзувлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Мазкур Конвенция билан муҳофаза қилинадиган адабий ва бадиий асарларнинг муаллифлари бу асарларни ҳар қандай ҳолатда ва ҳар фандай шаклда такрорлашга рухсат беришдек фавқулотда ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоқ мамлакатлари қонунчилигида бундай асарларни муайян махсус вазиятларда такрорлашга рухсат берилади, қачонки бундай такрорлаш асардан нормал фойдаланишга зиён етказмаса ва муаллифнинг қонуний манфаатларини асоссиз чеклаб қўймаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Ҳар қандай овозли ёки визуал ёзув мазкур Конвенция мақсадлари учун такрорлаш сифатида эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда
Асарлардан эркин фойдаланишнинг муайян ҳолатлари; 1. Иқтибослар; 2. Ўқитиш учун иллюстрациялар; манба ва муаллифни кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Барчанинг эътиборига ҳавола қилиб бўлинган асардан, шу жумладан, газета ва журналлардан матбуот обзори кўринишида иқтибос олишга йўл қўйилади, қачонки бу виждонан ва қўйилган мақсад оқлаган ҳажмда амалга оширилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоқ мамлакатлари қонунчилигига ва ушбу мамлакатлар ўртасида тузилган ёки тузилажак махсус битимларга биноан алабий ёки бадиий асарлардан нашрларда иллюстрация сифатида, радио ва телевизион эшиттиришларда ва ўқув характеридаги овоз ёки тасвирни ёзишда, қўйилган мақсад оқлайдиган ҳажмда ва бу иш виждонан амалга оширилиши шарти билан, фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Асарлардан мазкур модданинг аввалги бандларига мувофиқ фойдаланишда манба ва, ушбу манбада белгиланган бўлса, муаллиф фамилияси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10bis-модда
Асарлардан эркин фойдаланиш мумкин бўлган қўшимча ҳолатлар: 1. Муайян мақолалар ва эфирга узатилган асарлардан; 2. Кундалик ҳодисалар билан боғлиқ намойиш қилинган ёки ўқиб эшиттирилган асарлардан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Иттифоқ мамлакатлари қонунчилигида кундалик иқтисодий, сиёсий ва диний масалалар бўйича газета ёки журналларда чоп этилган мақолаларни матбуотда такрорлаш, сим орқали эфирга узатиш ёки ҳамманинг эътиборига хабар қилишга ёхуд худди шундай характердаги асарларни бу каби такрорлаш, эфирга узатиш ёки хабар қилиш олдиндан махсус келишиб олинмай туриб, эфирга узатишга рухсат берилиши мумкин. Бироқ манба ҳамма вақт аниқ кўрсатилиши шарт; ушбу мажбуриятни бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари муҳофаза сўралган мамлакат қонунчилиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоқ мамлакатлари қонунчилигида шундай шартлар белгиланадики, уларга биноан кундалик воқеалар давомида кўрсатилган ёки эълон қилинган адабий ва бадиий асарлар кундалик воқеалар обзорида фотография ёки кинемотография воситалари билан, ёхуд ахборий вазифалар оқлайдиган ҳажмда эфирга узатиш ёки ҳамманинг эътибори учун сим орқали хабар қилиш йўли билан такрорланиши ёки ҳамманинг эътиборига етказилиши мумкин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда
Драматик ва мусиқа асарларига бўлган муайян ҳуқуқлар: 1. Кўрсатув ёки ижрони оммавий кўрсатиш ёки ижро қилиш ва ҳамманинг эътибори учун хабар қилиш ҳуқуқи; 2 Таржималарга нисбатан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Драматик, мусиқали драматик ва мусиқа асарларининг муаллифлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ўз асарларининг омма олдида намойиш қилиниши ва ижро этилишига, шу жумладан ҳар қандай воситалар ёки усуллар билан амалга ошириладиган омма олдида намойиш қилиниши ва ижро этилишига,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ўз асарларининг кўрсатувлари ва ижроларини ҳар қандай воситалар билан ҳамманинг эътибори учун хабар қилинишига рухсат беришдек фавқулотда ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Драматик ёки мусиқали драматик асарлар муаллифларига ўз асарларининг таржималарига нисбатан ҳам оригинал асарларга бўлган ҳуқуқларининг амал қилиш муддати двомида худди шундай ҳуқуқлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11bis-модда
Эфирга узатиш ва шунга алоқадор ҳуқуқлар: 1. Эфирга узатиш ва эшиттиришни симсиз маълум қилишнинг бошқа усуллари, эфирга узатилган асарни симлар орқали ёки эфирга такроран узатиш йўли билан оммага маълум қилиш, эфирга узатилган асарни радиокарнай ёки ўхшаш мосламалар ёрдамида оммага маълум қилиш; 2. Мажбурий лицензиялар; 3. Ёзувлар; қисқа муддат фойдаланиладиган ёзувлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Адабий ва бадиий асарларнинг муаллифлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ўз асарларини эфирга узатишга ёки ушбу асарларни белгилар, товушлар ёки тасвирларни симсиз узатишнинг бошқа ҳар қандай усуллари билан барчанинг эътиборига маълум қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) эфирга узатилган асарни сим орқали ёки симсиз алоқа воситалари билан барчанинг эътиборига маълум қилишга, агар бундай хабар, дастлабки ташкилотга кўра, бошқа ташкилот томонидан амалга оширилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) эфирга узатилган асарни радиокарнай ёки белгилар, товушлар ва тасвирларни узатадиган ҳар қандай шунга ўхшаш бошқа қурилма ёрдамида маълум қилишга рухсат беришдек алоҳида ҳуқуқдан фойдаланадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоқ мамлакатларининг қонунчилигида аввалги бандда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга ошириш шартлари белгиланади; бироқ ушбу шартлар уларни белгилаган мамлакатлардагина қўлланади. Ушбу шартлар ҳеч қандай ҳолатда ҳам муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини ёки, келишув бўлмаган тақдирда, ваколатли орган томонидан белгиланадиган ҳақли мукофот олишга бўлган муаллифга тегишли ҳуқуқни чеклаб қўйиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Мазкур модданинг (1)-бандига мувофиқ тақдим этиладиган рухсат, агар бошқа шарт белгиланмаган бўлса, товушлар ёки тасвирларни ёзиб олувчи қурилмалар ёрдамида эфирга узатилган асарни ёзиб олиш учун рухсатни ўз ичига олмайди. Бироқ Иттиифоқ мамлакатларининг қонунчилигида эшиттирувчи ташкилот томонидан ўз маблағлари ҳисобига ва ўз эшиттиришлари учун амалга ошириладиган қисқа муддатли ёзувлардан фойдаланиш тартиби белгиланиши мумкин. Ушбу қонунчиликда бундай ёзувларнинг, улар алоҳида ҳужжатли характерга эга бўлганлиги учун, расмий архивларда сақланишига рухсат берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11ter-модда
Адабий асарларга нисбатан муайян ҳуқуқлар: 1. Оммавий ўқишга ва оммага маълум қилиш учун ўқишга нисбатан ҳуқуқ; 2. Таржималар хусусида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Адабий асарларнинг муаллифлари қуйидагиларга рухсат бериш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ўз асарларининг омма олдида ўқилишига, шу жумладан ҳар қандай воситалар ёки усуллар билан амалга ошириладиган омма олдида ўқилишига,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ўз асарларининг ўқилишини ҳар қандай воситалар билан омманинг эътиборига маълум қилишга рухсат беришдек алоҳида ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Адабий асарларнинг муаллифлари ўзларининг оригинал асарларига бўлган ҳуқуқларининг амал қилиш муддати давомида бу асарларнинг таржималарига нисбатан ҳам худди шундай ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда
Қайтадан ишлаш, аранжировкалар ва бошқа турдаги қайта ишлашларга бўлган ҳуқуқ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адабий ва бадиий асарларнинг муаллифлари ўз асарларини қайтадан ишлаш, аранжировкалар ва бошқа турдаги қайта ишлашларга рухсат беришдек фавқулотда ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда
Мусиқа асарларини ва уларга тааллуқли ҳар қандай матнларни ёзиш ҳуқуқига нисбатан йўл қўйилган чеклашлар: 1. Мажбурий лицензиялар; 2. Ўтиш чоралари; 3. Муаллафдан берухсат тайёрланган экземплярларни олиб киришда хатлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Иттифоқ мамлакатларидан ҳар қайсиси мусиқа асарининг муаллифига ва ҳар қандай матн муаллифига, агар матн муаллифи унинг мусиқа асари билан биргаликда ёзилишига рухсат бериб бўлган бўлса, тақдим этиладиган мутлақ ҳуқуққа нисбатан ўзи учун изоҳлар ва шартлар белгилаши, мусиқа асарининг шундай матн билан бирга, агарда шундай матн мавжуд бўлса, овозли ёзиб олинувига рухсат бериши мумкин; бироқ бу ҳамма изоҳлар ва шартлар уларни белгилаган мамлакатлардагина қўлланади, ва ушбу муаллифларнинг, тегишли битим бўлмаган тақдирда, ваколатли орган томонидан белгиланадиган адолатли мукофот олишга бўлган ҳуқуқларини ҳеч бир чеклай олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) 1928 йил 2 июнда Римда ва 1948 йил 26 июнда Брюсселда имзоланган Конвенцияларнинг 13 (3)-моддасига мувофиқ бирон бир Иттифоқ мамлакатида амалга оширилган мусиқа асарларининг ёзувлари ушбу мамлакатнинг ўзида муаллифнинг розилигисиз мазкур Акт бу ерда амалга киритилган кундан эътиборан икки йил ўтганидан сўнг такрорланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) мазкур модданинг (1) ва (2)-моддаларига мувофиқ амалга оширилган ҳамда манфаатдор томонлардан берухсат мамлакатга олиб кирилган ва ушбу мамлакатда қонунга хилоф деб ҳисобланган ёзувлар хатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда
Кинематографик асарлар ва уларга тегишли ҳуқуқлар: 1. Кинематографик қайта яратиш ва такрорлаш; тарқатиш; такрорланган ёки шу тарзда қайта яратилган асарларни электр сими орқали омма олдида намойиш қилиш ва оммага маълум қилиш; 2. Кинематографик асарларни қайта яратиш; 3. Мажбурий лицензияларнинг қўлланмаслиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Адабий ва бадиий асарларнинг муаллифлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ўз асарларининг кинематографик қайта яратилишига ва шу тарзда қайта яратилган ва такрорланган асарларининг тарқатилишига,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) қайта яратилган ёки шу тарзда такрорланган асарларини сим орқали ҳамманинг эътиборига оммавий тақдим этиш, ижро қилиш ва маълум қилишга рухсат бериш мутлақ ҳуқуқига эгалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Адабий ёки бадиий асарлар асосида яратилган кинематографик асарларни ҳар қандай бошқа бадиий шаклда қайта яратиш, кинематографик асарлар муаллифларининг рухсати бор ёки йўқлигидан қатъи назар, оригинал асарлар муаллифларининг рухсатини талаб қилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) 13 (1)-модданинг қоидалари қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14bis-модда
Кинематографик асарларга тегишли махсус қоидалар: 1. «Оригинал» асарларга тенглаштириш; 2. Ҳуқуқ эгалари; асар яратилишига ҳисса қўшган муайян муаллифларнинг айрим ҳуқуқларини чеклаш; 3. Асар яратилишига ҳисса қўшган айрим бошқа муаллифлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Кинематографик асар, қайта яратилиши ёки такрорланиши мумкин бўлган ҳар қандай асарга нисбатан муаллифлик ҳуқуқларига зарар етмаган ҳолда, оригинал асар сифатида муҳофаза қилиниши лозим. Кинематографик асарга нисбатан муаллифлик ҳуқуқининг эгаси оригинал асар муаллифи эга бўлган ҳуқуқлардан, шу жумладан, аввалги моддада назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) Кинематографик асарга нисбатан муаллифлик ҳуқуқининг эгалари бўлган шахсларни аниқлаш муҳофаза сўралган мамлакат қонунчилиги ихтиёрида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Бироқ қонунчилигида кинематографик асарларга нисбатан муаллифлик ҳуқуқининг эгалари қаторига унинг яратилишига ҳисса қўшган муаллифлар ҳам киритилган Иттифоқ мамлакатларида, ушбу муаллифлар, агар улар бундай ҳиссани қўшиш мажбуриятини олган бўлсалар, бирон-бир қарши ёки махсус шарт бўлмаган тақдирда, барчанинг эътибори учун асарнинг такрорланиши, тарқатилиши, омма олдида намойиш ва ижро этилиши, барчанинг эътибори учун симлар орқали маълум қилиниши, эфирга узатилиши ёки барчанинг эътиборига асарни бошқа ҳар қандай йўл билан маълум қилиниши, шунингдек асар матнининг субтитрланиши ва дубляж қилинишига қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Юқорида кўрсатиб ўтилган мажбурият аввалги (b)-бандни қўллаш учун ёзма битим ёки бир хил қимматга эга бўлган ёзма акт билан расмийлаштирилиши шарми, деган савол кинематографик асар тайёрловчиси ўзининг асосий иш жойига ёки одатий турар жойга эга бўлган мамлакат қонунчилигида белгиланади. Бироқ муҳофаза сўралаётган Иттифоқ мамлакатининг қонунчилигида бундай ҳолат ёзма битим ёки бир хил қимматга эга бўлган ёзма акт билан расмийлаштирилиши назарда тутилиши мумкин. Қонунчилигида шулар назарда тутилган мамлакатлар Бош директорни ёзма баёнот юбориш йўли билан хабардор қиладилар, Бош директор бу ҳақда зудлик билан ҳамма бошқа Иттифоқ мамлакатларига хабар қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) «Қарши ёки махсус шарт» деганда, юқорида айтиб ўтилган мажбуриятга тегишли ҳар қандай чекловчи шарт тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Агар миллий қонунчиликда бошқа нарса белгиланмаган бўлса, юқорида кўрсатиб ўтилган (2)(b)-банднинг қоидалари кинематографик асарни қўйиш учун яратилган сценарийлар, диалоглар ва мусиқали асарлар муаллифларига ёки унинг саҳналаштирувчи режиссёрига нисбатан қўлланмайди. Бироқ қонунчилигида айтиб ўтилган (2)(b)-банднинг саҳналаштирувчи режиссёрга нисбатан қўлланишини назарда тутувчи қоидалар бўлмаган Иттифоқ мамлакатлари бу ҳақда Бош директорни ёзма баёнот юбориш йўли билан хабардор қиладилар, Бош директор бу ҳақда зудлик билан ҳамма бошқа Иттифоқ мамлакатларига хабар қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14ter-модда
Санъат асарлари ва қўлёзмаларга «ўз улуши билан қатнашиш ҳуқуқи»: 1. Қайта сотишдан тушган улушга бўлган ҳуқуқ; 2. Қўлланадиган қонунчилик; 3. Процедура
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Санъат асарларининг асл нусҳалари ва ёзувчи ва композиторлар асарларининг асл қўлёзмаларига нисбатан муаллиф, унинг вафотидан кейин эса миллий қонунчилик томонидан ҳуқуқий ваколат берилган шахслар ёки муассасалар, асар муаллифи томонидан амалга оширилган биринчи воз кечишдан кейин асарнинг ҳар бир сотувида ўзларининг мусодара қилинмайдиган ҳиссаси билан қатнашиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Аввалги бандда назарда тутилган муҳофаза, агар муаллиф мамлакатининг қонунчилиги бундай муҳофазани назарда тутган бўлиб, у ушбу муҳофаза сўралаётган мамлакат қонунчилигида йўл қўйилган ҳажмда бўлса, ҳар қандай Иттифоқ мамлакатида сўралиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Суммаларни тўплаш тартиби ва миқдори миллий қонунчиликда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда
Муҳофаза қилинаётган ҳуқуқларга риоя қилинишини таъминлаш ҳуқуқи: 1. Муаллиф исми кўрсатилганида ёки тахаллус муаллиф шахсига нисбатан ҳеч қандай шубҳа қолдирмаганида; 2. Кинематографик асарларга тегишли ҳолларда; 3. Аноним ҳолда ёки тахаллус остида эълон қилинган асарларга тегишли ҳолатда; 4. Муаллифи номаълум бўлган нашр қилинмаган муайян асарларга тегишли холларда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенция томонидан муҳофаза қилинаётган адабий ва бадиий асарларнинг муаллифи, қарши исботлар мавжуд бўлмаган тақдирда, муаллиф деб қаралиши ва шунга мувофиқ ҳолда ўз ҳуқуқларининг бузилганлиги сабабли Иттифоқ мамлакатларида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши учун, муаллифнинг исми асарда одатий ҳолда кўрсатилган бўлиши кифоя. Мазкур банд ушбу исм хатто тахаллус бўлган тақдирда ҳам қўлланади, агар муаллиф томонидан қабул қилинган тахаллус унинг шахсига нисбатан ҳеч қандай шубҳа туғдирмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Кинематографик асарда исми ёки номи оддий ҳолатда кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахс, қарши исбот мавжуд бўлмаса, ушбу асарнинг тайёрловчиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Аноним тарзда ёки тахаллус остида чиқарилган асарларга нисбатан, юқорида (1)-моддада кўрсатилганлардан ташқари, асарда исми кўрсатилган ношир, қарши исботлар мавжуд бўлмаган тақдирда, муаллифнинг вакили деб эътироф этилади, бу сифатда у муаллиф ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилинишини таъминлашга ҳақлидир. Муаллиф ўз шахсини ошкор қилиб, асарга ўз муаллифлиги тўғрисида эълон қилса, мазкур банд қоидаларининг амал қилиши тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) (а) Муаллифи номаълум бўлган, аммо у Иттифоқ мамлакатининг фуқароси эканлигини таҳмин қилишга ҳамма асослар мавжуд бўлган нашр қилинмаган асарларга нисбатан мазкур мамлакат қонунчилигида ушбу муаллифнинг вакили бўлган ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг Иттифоқ мамлакатларида риоя қилинишини таъминлайдиган ваколатли орган белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ушбу қоидага мувофиқ, бундай тайинловни амалга оширган иттифоқ мамлакатлари, Бош директорни ёзма декларацияси билан шу тарзда тайинланган органнинг тўлиқ маълумотларини ўз ичига олади Бош директор бу декларацияни иттифоқнинг бошқа барча мамлакатларига зудлик билан етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда
Контрафакт нусҳалар: 1. Хатлаш; 2. Олиб киришда хатлаш; 3. Қўлланадиган қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Асарнинг контрафакт экземплярлари ушбу асар ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадиган ҳар қандай Иттифоқ мамлакатида хатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Аввалги банднинг қоидалари асар муҳофаза қилинмайдиган ёки муҳофазадан фойдаланиши тўхтатилган мамлакатлардан олиб чиқилган такрорлашларга нисбатан ҳам қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Хатлаш ҳар бир давлат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-маодда
Асарларни тарқатиш, тақдим этиш ва кўрсатиш устидан назорат қилиш мумкинлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция қоидалари ваколатли орган ушбу ҳуқуқни уларга нисбатан амалга ошириш зарур деб эътироф этган ҳар қандай асар ёки саҳна асарининг тарқатилиши, тақдим этилиши, кўрсатилишини қонунчилик асосида ёки маъмурий тартибда рухсат этиш, назорат қилиш ёки тақиқлашга бўлган ҳар бир Иттифоқ мамлакати ҳукуматининг ҳуқуқига ҳеч бир даҳл қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда
Конвенция кучга кириш моментида мавжуд бўлган асарлар: 1. Келиб чиққан мамлакатда муҳофаза муддати ҳали тугамаган бўлса, муҳофаза қилинадиган асарлар; 2. Муҳофаза сўралаётган мамлакатда унинг муддати тугаган бўлса, муҳофаза қилинмайдиган асарлар; 3. Ушбу тамойилларнинг қўлланиши; 4. Махсус вазиятлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенция муҳофаза муддати тугаганлиги сабабли Конвенция кучга кирган вақтда келиб чиққан мамлакатда ижтимоий мулк бўлиб улгурмаган ҳамма асарларга нисбатан қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Бироқ, агар асар илгари берилган муҳофаза муддати тугаганлиги сабабли, муҳофаза сўралаётган мамлакатда ижтимоий мулкка айланиб бўлган бўлса, бу ҳолда ушбу асарнинг муҳофазаси янгидан тикланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Кўрсатилган тамойилнинг қўлланиши Иттифоқ мамлакатлари ўртасида тузилган ёки ушбу мақсадда тузиладиган махсус конвенцияларнинг қоидаларида белгиланади. Бундай қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда, тегишли мамлакатлар ҳар бирлари ўзлари учун ушбу тамойилни қўллаш шартларини белгилаб оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Илгариги қоидалар шунингдек Иттифоққа янги қўшилишлар ҳолатида ва муҳофаза 7-моддани қўллашда ёки изоҳларнинг рад этилиши сабабли муҳофаза кенгайтирилган ҳолатда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда
Конвенцияда назарда тутилганидан ҳам кенгроқ муҳофаза
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенциянинг қоидалари Иттифоқ мамлакатининг қонунчилиги тақдим этиши мумкин бўлган янада кенгроқ муҳофазани сўрашга тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда
Иттифоқ мамлакатлари ўртасида махсус битимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иттифоқ мамлакатларининг ҳукуматлари муаллифларга мазкур Конвецияга нисбатан кенгроқ ҳуқуқлар тақдим этадиган ёки мазкур Конвенцияга зид бўлмаган бошқа қоидаларни ўз ичига олган ўзаро махсус битимлар тузиш ҳуқуқини ўз зиммаларида қолирадилар. Ушбу талабларни қониқтирадиган амалдаги битимларнинг қоидаларини қўллаш давом этаверади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда
Ривожланаётган давлатларга тегишли махсус қоидалар: 1. Қўшимча бўлимга ҳаволалар; 2. Қўшимча бўлим Актнинг бир қисми сифатида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ривожланаётган давлатларга тегишли махсус қоидалар Қўшимча бўлим таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) 28(1)(b)-модда қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Қўшимча бўлим нмазкур Актнинг ажралмас қисмини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда
Ассамблея: 1. Таъсис этилиши ва таркиби; 2. Вазифалари; 3. Кворум, овоз бериш, кузатувчилар; 4. Чақириш; 5. Процедура қоидалари Ассамблея: 1. Учреждение и состав; 2. Задачи; 3. Кворум, голосование, наблюдатели; 4. Созыв; 5. Правила процедуры
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) (а) Иттифоқ 22- дан 26- гача моддалар билан боғланган Итифоқ мамлакатларидан иборат Асссамблеяга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар битта мамлакатнинг ҳукумати номидан ўринбосарлар, маслаҳатчилар ва экспертларга эга бўлиши мумкин бўлган битта делегат қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ҳар битта делегациянинг харажатлари уни тайинлаган ҳукумат томонидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) Ассамблея:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Иттифоқнинг ишлашини таъминлаш ва уни ривожлантиришга ҳамда мазкур Конвенциянинг қўлланишига оид ҳамма масалаларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини (бундан буён «Ташкилот» деб аталади) таъсис этувчи Конвенцияда назарда тутилган Халқаро интеллектуал мулк бюросига (бундан буён «Халқаро бюро» деб аталади), 22- дан 26-гача моддалар билан боғланмаган Иттифоқ мамлакатларининг мулоҳазаларига керакли эътибор қаратган ҳолда, қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлашга доир кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) Иттифоққа тегишли ҳисоботларни ва ташкилот Бош директорининг фаолиятини кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда унга Иттифоқ ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур йўл-йўриқлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) Ассамблея Ижроия қумитаси аъзоларини сайлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) ўз Ижроия қумитасининг ҳисоботларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда унинг фаолиятини маъқуллайди, шунингдек унга йўл-йўриқлар кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) дастурларни белгилайди, Иттифоқнинг икки йиллик бюджетини қабул қилади ва унинг натижавий молиявий ҳисоботларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) Иттифоқнинг молия регламентини қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(viii) Иттифоқ фаолияти учун керак бўлган экспертлар қумиталари ва ишчи гуруҳларни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ix) Иттифоқ аъзолари бўлмаган қандай мамлакалар ҳамда қандай ҳукуматлараро ва халқаро нодавлат ташкилотлар унинг мажлисларига кузатувчилар сифатида қўйилиши мумкинлигини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(х) 22- дан 26- гача моддаларга киритиладиган тузатишларни қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(xi) Иттифоқ мақсадларига эришишга йўналтирилган керакли ҳар қандай бошқа хатти-ғаракатларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(xii) мазкур Конвенциядан чиқиб келадиган ҳамма бошқа функцияларни бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(xiii) унинг розилиги шарти билан Ташкилотни таъсис этадиган Конвенция ўзига қандай ҳуқуқларни тақдим этса, шуларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Маъмурий функцияларини Ташкилот бажарадиган бошқа Иттифоқлар учун ҳам қизиқарли бўлган масалалар бўйича Ассамблея, Ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи қумитаси фикрини эшитиб, қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) (a) Ассамблея аъзоси бўлган ҳар бир мамлакат битта овозга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ассамблея аъзолари бўлган мамлакатларнинг ярми кворум ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) (b)-остбанднинг қоидасига қарамай, агар бирон бир сессияда вакил қилинган мамлакатлар миқдори умумий миқдорнинг ярмидан камини ташкил қилса-ю аммо Ассамблея аъзолари бўлган мамлакатларнинг учдан бирига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, у қарорлар қабул қилиши мумкин, бироқ Ассамблеянинг, ўз процедура қоидаларига тегишли қарорларидан ташқари, ҳамма қарорлари қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолдагина кучга киради. Халқаро бюро тилга олинган қарорларни Ассамблеяда вакиллик қилмаган аъзо-мамлакатларга юборади ҳамда уларга қарорлар юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида улар ушбу қарорларга овоз берадиларми, қаршимилар ёки бетараф қолдиларми ёзма равишда хабар қилишни сўрайди. Агар бу муддат тугаганидан кейин, ўзларининг бетараф эканликларини шу тарзда овоз бериб ёки хабар қилиб билдирган мамлакатлар сони кворумга етиши учун сессиянинг ўзида етишмаган сонга етса, бундай қарорлар бир пайтнинг ўзида керакли кўпчилик овоз сақланиши шарти билан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) 26 (2)-модда қоидаларига риоя қилинганлик шарти билан, Ассамблея ўз қарорларини берилган овозларнинг учдан иккига тенг кўпчилиги билан қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(e) Бетараф қолганларнинг овози ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(f) Делегат фақат битта мамлакат вакили бўлиши ва фақат унинг номидан овоз бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(g) Ассамблея аъзолари бўлмаган Иттифоқ мамлакатлари унинг мажлисларига кузатувчилар сифатида қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) (а) Ассамблея ўзининг навбатдаги сиссиясига икки йилда бир марта Бош директор чақириғи бўйича тўпланади ва, фавқулотда ҳолатлардан ташқари, Ташкилотнинг Бош Ассамблеяси ўтказилган вақтда ва жойда ўтазилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ассамблея Бош директор томонидан чақириладиган ўзининг фавқулотда сессиясига Ижроия қумитасининг талаби билан ёки Ассамблеяга аъзо мамлакатларнинг тўртдан бир қисмининг талаби билан тўпланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Ассамблея ўзининг процедура қоидаларини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда
Ижроия қумитаси: 1. Таъсис этилиши; 2. Таркиби; 3. Аъзолар сони; 4. Географик тақсимланиши; махсус битимлар; 5. Қайта сайлов муддати, чегаралари, сайлов қоидалари; 6. Вазифалари; 7. Чақирилиши; 8. Кворум, овоз бериш; 9. Кузатувчилар; 10. Процедура қоидалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Ассамблея Ижроия қумитасига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) Ижроия қумитаси Ассамблея аъзолари бўлган мамлакатлар сонидан Ассамблея томонидан сайлаб олинган мамлакатлардан таркиб топади. Бундан ташқари, ҳудудида Ташкилотнинг ўз штаб-квартираси бўлган мамлакат, 25 (7) (b)-модда қоидаларига риоя қилиниши шарти билан, Қумитада битта ex officio жойга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ижроия қумитасининг аъзоси бўлган ҳар бир мамлакат ҳукуматининг ўз ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва экспертларига эга бўлиши мумкин бўлган битта делегатдан иборат вакили бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ҳар бир делегациянинг харажатларини ушбу делегацияни белгилаган ҳукумат қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Ижроия қумитасига аъзо мамлакатларнинг сони Ассамблеяга аъзо мамлакатлар сонининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Тўлдирилиши керак бўлган жойларнинг сонини аниқлашда, тўртга бўлгандан кейин қолдаг қолдиқ ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Ижроия қумитаси аъзоларини сайлашда Ассамблея кераклича эътиборни адолатли географик тақсимотга, шунингдек қатнашчи мамлакатлар учун, Иттифоқ билан боғлиқ ҳолда тузилиши мумкин бўлган, Ижроия қумитасини ташкил қилган мамлакатлар қаторида бўлиш бўйича махус битимлар зарурлигига қаратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) (а) Ижроия қумитасининг аъзолари ўз функцияларини Ассамблеянинг ўзлари сайланган сессияси ёпилганидан то Ассамблеянинг кейинги навбатдаги сессияси ёпилгунга қалар амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ижроия қумитасининг аъзолари қайта сайланишлари мумкин, бироқ бунда уларнинг сони қумита таркибининг учдан икки қисмидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ассамблея Ижроия қумитаси аъзоларининг сайлови ва эҳтимолдаги қайта сайловининг батафсил қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) (a) Ижроия қумитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Ассамблея кун тартибининг лойиҳасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Ассамблеяга Бош директор томонидан тайёрланган Иттифоқ дастури ва икки йиллик бюджет лойиҳаларига тегишли таклифларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) [чиқариб ташланган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) Ассамблеяга Бош директорнинг даврий ҳисоботлари ва молиявий тафтишларнинг ҳар йиллик актларини тегишли мулоҳазалар билан тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) Ассамблея қарорларига мувофиқ ва Ассамблеянинг иккита навбатдаги сессияси ўртасида юзага келган вазиятларни ҳисобга олган ҳолда, Бош директор томонидан Иттифоқ дастурининг бажарилишини таъминлаш учун ҳамма зарур чораларни кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) мазкур Конвецияга мувофиқ ўз зиммасига юклатилган бошқа ҳамма фнкцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Маъмурий функциялари Ташкилот томонидан бажариладиган бошқа Иттифоқлар учун ҳам қизиқарли бўлган масалалар бўйича Ижроия қумитаси, Ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи қумитаси фикрини эшитгач, қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) (a) Ижроия қумитаси ўзининг навбатдаги сессиясига йилда бир марта Бош директор чақириғи билан имкон даражада Ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи қумитаси тўпланадиган вақтда ва жойда тўпланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ижроия қумитаси ўзининг фавқулотда сессиясига Бош директор томонидан унинг ўз ташаббуси билан, ёки Раис ё Ижроия қумитаси аъзоларининг тўртдан бирининг талабига биноан тўпланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8) (а) Ижроия қумитасига аъзо ҳар бир мамлакат битта овозга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ижроия қумитасига аъзо мамлакатларнинг ярми кворум таўкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Қарорлар берилган овозларнинг кўпчилиги билан қабул қлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) Бетарафларнинг овозлари ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) Делегат фақат битта мамлакат вакили бўлиши ва фақат унинг номидан овоз бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(9) Ижроия қумитасининг аъзолари бўлмаган Иттифоқ мамлакатлари унинг мажлисларига кузатувчилар сифатида қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(10) Ижроия қумитаси ўз процедура қоидаларини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда
Халқаро бюро: 1. Умумий вазифалар, Бош директор; 2. Умумий ахборот; 3. Журнал; 4. Мамлакатларга тақдим этиладиган ахборот; 5. Тадқиқотлар ва хизматлар; 6. Мажлисларда қатнашиш; 7. Қайта кўриб чиқиш бўйича конференциялар; 8. Бошқа вазифалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) (a) Иттифоқнинг маъмурий масалалари Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича халқаро Конвенция томонидан таъсис этилган Иттифоқ бюроси билан бирлашган Иттифоқ бюросининг вориси бўлган Халқаро бюро томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Халқаро бюро, жумладан, Иттифоқнинг турли органларининг раёсати функцияларини бажаради
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ташкилотнинг Бош директори Иттифоқнинг бош мансабдор шахси ва Иттифоқ вакили ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Халқаро бюро маллифлик ҳуқуқларининг муҳофазасига тегишли ахборотни тўплайди ва босиб чиқаради. Ҳар битта Иттифоқ мамлакати ҳар бир янги қонуннинг матни ва муаллифлик ҳуқуқининг муҳофазасига тегишли ҳамма расмий матнларни зудлик билан Халқаро бюрога топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Халқаро бюро журнал чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Халқаро бюро ҳар қандай Иттифоқ мамлакатининг сўровига биноан муаллифлик ҳуқуқининг муҳофазасига тегишли масалалар бўйича маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Халқаро бюро муаллифлик ҳуқуқларининг муҳофазасини осонлаштиришга мўлжалланган тадқиқотлар олиб боради ва хизматлар кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) Бош директор ва у белгилаган ҳар қандай ходим Ассамблея, Ижроия қумитаси ва ҳар қандай экспертлар қумитаси ва ишчи гуруҳининг мажлисларида овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар. Бош директор ёки у белгилаган ходим лавозими бўйича ушбу органларнинг котиби бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) (а) Халқаро бюро, Ассамблеянинг кўрсатмаларига мувофиқ ва Ижроия қумита билан ҳакорликда, Конвенция қоидаларини, 22- дан 26-гача бўлган моддалар бундан мустасно, қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Халқаро бюро ҳукуматлараро ва халқаро ноҳукумат ташкилотлар билан қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияларни тайёрлаш масалалари бўйича маслаҳаьлашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Бош директор ва у белгилаган шахслар ушбу конференцияларнинг ишида овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8) Халқаро бюро ўз зиммасига юклатилган ҳар қандай бошқа вазифаларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда
Маблағлар: 1. Бюджет; 2. Бошқа Иттифоқлар билан мувофиқлашув; 3. Молиялаш манбалари; 4. Бадаллар; аввалги бюджетни узайтириш имконияти; 5. Тушимлар ва тўловлар; 6. Айланма маблағлар фонди; 7. Туриш жойи бўлган мамлакат ҳукуматининг аванслари; 8. Молиявий тафтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) (a) Иттифоқ ўз бюджетига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Иттифоқ бюджети Иттифоқнинг ўз тушумлари ва харажатларини, унинг Иттифоқлар учун умумий бўлган харажатлар бюджетига тўловини, шунингдек тегишли вазиятларда Ташкилот Конференцияси бюджетига чегирмаларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Иттифоқлар учун умумий харажатлар деб фақат ушбу Иттифоққа тегишли бўлмаган, бироқ маъмурий функциялари Ташкилот томонидан амалга ошириладиган битта ёки бир нечта бошқа Иттифоқларга бир пайтнинг ўзида тегишли бўлган харажатлар ҳисобланади. Ушбу умумий харажатлардаги Иттифоқ улуши унинг бу харажатларга эҳтиёжмандлигига мос келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоқ бюджети маъмурий функциялари Ташкилот томонидан бажариладиган бошқа Иттифоқлар бюджетлари билан мослашиш талаблари кераклича ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Иттифоқ буджети қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Иттифоқ мамлакатлари бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Халқаро бюро томонидан тақдим этилаётган Иттифоққа тегишли хизматлардан келадиган тушумлар ва тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) Халқаро бюро томонидан Иттифоққа тегишли нашрларни сотишдан ва бундай нашрларга ҳуқуқларни беришдан келадиган тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) совғалар, васият қилинган маблағлар ва субсидиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) ренталар, фоизлар ва бошқа даромадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) (а) Ўзининг бюджетга тўланадиган бадалини белгилаш учун ҳар битта Иттифоқ мамлакати муайян синфга мансуб бўлади ва ўзининг йиллик бадалини қуйидагича белгиланган бирликлар сони асосида тўлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I синф.................................25
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II синф................................20
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III синф................................15
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV синф................................10
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V синф ................................5
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI синф................................3
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII синф................................1
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар битта мамлакат, агар у аввал шу ишни қилмаган бўлса, ратификацион ёрлиқ ёки қўшилиш тўғрисидаги актни сақлаш учун топшириш билан бир пайтда ўзи мансуб бўлишни хоҳлаган синфни ҳам кўрсатади. Ҳар қандай мамлакат ўз синфини ўзгартириши мумкин. Агар мамлакат пастроқ синфни танласа, у Ассамблеянинг навбатдаги сессиясида бу ҳақда хабар қилиши керак. Бундай ўзгариш кўрсатиб ўтилган сессиядан кейинги календар йилнинг бошидан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ҳар бир мамлакатнинг йиллик бадали шундай суммага тенгки, бу сумма ушбу мамлакат бирликларининг сони бадал тўлайдиган мамлакатлар бирликларининг умумий сонига қандай нисбатда бўлса, Иттифоқ бюджетига ҳамма мамлакатлар тўлаши лозим бўлган умумий бадаллар суммаси шундай нисбатга тенг бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) Бадаллар ҳар йилнинг биринчи январида тўланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) Бадалларни тўлаш бўйича қарздорлиги бўлган мамлакат, агар унинг қарздорлик суммаси аввалги иккита тўлиқ йил учун тўланиши лозим бўлган бадаллар суммасига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, ўзи аъзо бўлган Иттифоқнинг ҳамма органларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бироқ ушбу органларнинг исталган ҳар қайсиси бундай мамлакатга овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишни давом эттиришга рухсат бериши мумкин, агар ва шу пайтга қадарки, бу орган тўлов муддати фавқулотда ва муқаррар вазиятлар натижасида содир бўлган деб ҳисобласа.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(f) Янги молиявий давргача бюджет қабул қилинмаган ҳолларда, молиявий регламент томонидан назарда тутилган тартибга мувофиқ, ўтган йил даражасидаги бюджет амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Иттифоқ номидан Халқаро бюро томонидан тақдим этилаёттган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар ва тўловлар миқдори Бош директор томонидан белгиланади, у бу ҳақда Ассамблея ва Ижроия қумитасига маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) (а) Иттифоқ айланма маблағлар фондига эга бўлиб, у Иттифоқнинг ҳар бир мамлакати томонидан киритиладиган бир марталик тўловлардан таркиб топади. Агар айланма маблағлар фонди етарли бўлмай қолса, Ассамблея уни кўпайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Ҳар бир мамлакатнинг айтиб ўтилган фондга дастлабки тўловининг миқдори ёки унинг ушбу фондни кўпайтиришдаги улуши фонд ташкил қилинган ёки уни кўпайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган йилдаги ушбу мамлакат тўловига пропорционалдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ушбу пропорция ва тўлов шартлари Ассамблея томонидан Бош директор таклифига биноан, Ассамблея Ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг фикрини эшитгач, белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) (а) Ташкилот, қайси мамлакат ҳудудида ўз штаб-квартирасига эга бўлса, шу мамлакат билан штаб-квартира тўғрисида тузиладиган битимда, агар айланма маблағлар фонди етарли бўлмай қолган тақдирда, бу мамлакат аванслар тақдим этиши назарда тутилади. Ушбу аванслар миқдори ва улар тақдим этиладиган шартлар ҳар бир ҳолатда ўша мамлакат ва Ташкилот ўртасида алоҳида битим предмети бўлади. Шундай мамлакат аванслар тақдим этиш мажбурияти билан боғлиқ бўлган вақтга қадар. у ўз ҳолати бўйича Ижроия қумитада битта жойга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (a)-остбандда айтиб ўтилган мамлакат ҳам, Ташкилот ҳам ёзма билдириш орқали аванслар тақдим этиш тўғрисидаги мажбуриятни денонсация қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Денонсация билдириш берилган йил тугаганидан кейин, уч йил ўтиб амалга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8) Молиявий тафтиш молиявий регламент қоидаларига мувофиқ бир ёки бир нечта Иттифоқ мамлакатлари томонидан ёки уларнинг розилиги билан Ассамблея томонидан тайинланган ташқи ревизорлар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда
Ўзгартиришлар: 1. Ассамблея томонидан ўзгартирилиши мумкин бўлган қоидалар; 2. Қабул қилиниши; 3. Кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) 22-, 23-, 24-, 25-бандлар ва мазкур бандга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлар Ассамблея аъзоси бўлган ҳар қандай мамлакат, Ижроия қумитаси ёки Бош директор томонидан киритилиши мумкин. Бундай таклифлар Бош директор томонидан Ассамблея аъзоси бўлган мамлакатларга уларни Ассамблея кўриб чиқишидан камида олти ой олдин юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (1)-бандда назарда тутилган моддаларга киритиладиган ҳар қандай тузатиш Ассамблея томонидан қабул қилинади. Қабул қилиш учун берилган овозларнинг кўпчилик тўртдан уч қисми керак бўлади, бироқ 22-моддага ва ушбу бандга ҳар қандай тузатиш берилган овозларнинг кўпчилик бешдан тўрт қисми билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) (1)-бандда назарда тутилган моддаларга киритиладиган ҳар қандай тузатиш ҳар бир мамлакатнинг конституцион процедурасига мувофиқ бу тузатиш амалга оширилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарнома Бош директор томонидан Ассамблея бу тузатишни қабул қилган вақтда Ассамблея аъзолари бўлган мамлакатларнинг тўртдан уч қисмидан олинганидан бир ой ўтиб кучга киради. Кўрсатиб ўтилган моддаларга шу тарзда қабул қилинган ҳар қандай тузатиш у кучга кирган вақтда Ассамблея аъзолари бўлган ёки ушбу санадан кейин унинг аъзолари бўлган мамлакатларнинг ҳаммаси учун мажбурийдир; бироқ Иттифоқ мамлакатларининг молиявий мажбуриятларини ошираётган ҳар қандай тузатиш шундай тузатишни қабул қилганликлари тўғрисида маълум қилган мамлакатлар учунгина мажбурий бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда
Қайта кўриб чиқиш: 1. Мақсад; 2. Конференциялар; 3. Қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенция унга Иттифоқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришларни киритиш мақсадида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Ушбу мақсадларда Иттифоқ мамлакатларида навбатма-навбат кўрсатиб ўтилган мамлакатлар вакилларининг конференциялари ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) 22- дан 26-гача моддаларга тузатишлар киритишда қўлланадиган 26-модда қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Актнинг, шу жумладан Қўшимча бўлимнинг, кўриб чиқилиши берилган овозларнинг бирлигини талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда
Иттифоқ мамлакатлари учун Актнинг қабул қилиниши ва кучга кириши: 1. Ратификация, қўшилиш; муайян қоидаларни истисно қилиш мумкинлиги; истиснони чиқариб ташлаш; 2. 1 дан 21 гача бўлган моддаларнинг ва Қўшимча бўлимнинг кучга кириши; 3. 22 дан 38 гача бўлган моддларнинг кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) (a) Мазкур Актни имзолаган Иттифоқ мамлакатининг ҳар биттаси уни ратификация қилиши, ёки, агар у Актни имзоламаган бўлса, унга қўшилиши мумкин. Ратификацион ёрлиқлар ва қўшилиш тўғрисидаги актлар Бош директорга сақлаш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Иттифоқ мамлакатининг ҳар биттаси ўзининг ратификацион ёрлиғи ва қўшилиш тўғрисидаги актида ратификация ёки қўшилиш 1- дан 21-гача моддаларга ва Қўшимча бўлимга татбиқ этилмаслигини эълон қилиши мумкин; бироқ, агар бундай мамлакат, VI (1)-моддага ва Қўшимча бўлимга мувофиқ, баёнот бериб бўлган бўлса, бундай ҳолатда мазкур ёрлиқ ёки актда у ўзининг ратификацияси ёки қўшилгани 1 дан 20 гача моддага нисбатан қўлланмаслиги тўғрисидагина эълон қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) (b)-остбандга мувофиқ айтиб ўтилган тегишли қоидаларни ўз ратификацияси ёки қўшилишининг амал қилиш доирасидан чиқариб ташлаган Иттифоқ мамлакатининг ҳар қайсиси кейинроқ исталган вақтда ўз ратификацияси ёки қўшилишининг амал қилишини ушбу қоидаларга татбиқ этилишини маълум қилиши мумкин. Бундай баёнот Бош директорга сақлаш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) 1 дан 21 гача бўлган моддалар ва Қўшимча бўлим қуйидаги иккита шарт бажарилгандан кейин уч ой ўтиб кучга киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) камида бешта Иттифоқ давлати (1) (b)-бандда назарда тутилган баёнотни қилмай туриб, мазкур Актни ратификация қилади ёки унга қўшилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Испания, Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландия, Америка Қўшма Штатлари ва Франция 1971 йил 24 июлда Парижда қайта кўриб чиқилган Муаллифлик ҳуқуқи бўйича Бутунжаҳон конвенцияси билан боғланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (а)-бандда айтиб ўтилган кучга кириш ўзларининг ратификацион ёрлиқлари ёки қўшилиш тўғрисидаги актларини айтиб ўтилган кучга киришдан камида уч ой аввал, (1 (b)-бандда назарда тутилган баёнот қилинмасдан туриб, сақлаш учун топширган Иттифоқ мамлакатларига тегишли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) (b)-остбанд ўзига нисбатан қўлланмайдиган ва мазкур Актни ратификация қилган ёки (1)(b)-бандда назарда тутилган баёнотни қилмай туриб, актга қўшилган Иттифоқ мамлакатининг ҳар қайсисига нисбатан 1 дан 21 гача бўлган моддалар ва Қўшимча бўлим тегишли ратификацион ёрлиқ ёки қўшилиш тўғрисидаги акт сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида Бош директор томонидан хабар қилинган санадан кейин уч ой ўтиб кучга киради, агар топширилган ёрлиқ ёки актда кечроқ сана кўрсатилмаган бўлса. Сўнгги ҳолатда 1 дан 21 гача бўлган моддалар ва Қўшимча бўлим мазкур мамлакатга нисбатан шу тарзда кўрсатилган санадан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) (а)- ва (с)-бандларнинг қоидалари Қўшимча бўлим VI моддасининг қўлланишига таъсир кўрастмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) (1)(b)-бандда назарда тутилган баёнотни қилиб ёки қилмай туриб, мазкур Актни ратификация қиладиган ёки унга қўшиладиган Иттифоқ мамлакатининг ҳар қайсисига нисбатан 22 дан 38 гача бўлган моддалар тегишли ратификацион ёрлиқ ёки қўшилиш тўғрисидаги акт сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида Бош директор томонидан хабар қилинган санадан кейин уч ой ўтиб кучга киради, фақат агар топширилган ёрлиқ ёки актда анча кечки сана кўрсатилмаган бўлса. Сўнгги ҳолатда 22 дан 38 гача бўлган моддалар ушбу мамлакатга нисбатан шу тарзда кўрсатилган санадан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда
Иттифоқ аъзолари бўлмаган мамлакатлар учун қабул қилиниши ва кучга кириши: 1. Қўшилиш; 2. Кучга кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Иттифоқ аъзоси бўлмаган ҳар қандай мамлакат мазкур Актга қўшилиши ва бу билан Мазкур Конвенция тарафи ва Иттифоқ аъзоси бўлиши мумкин. Қўшилиш тўғрисидаги актлар Бош директорга сақлаш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) (b)-остбандни ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенция Иттифоқ аъзоси бўлмаган ҳар қандай мамлакатга нисбатан унинг қўшилиш тўғрисидаги акти сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида Бош директор томонидан хабар қилинган санадан кейин уч ой ўтиб кучга киради, фақат агар қўшилиш тўғрисидаги актда анча кечки сана кўрсатилмаган бўлса. Сўнгги ҳолатда мазкур Конвенция ушбу мамлакатга нисбатан шу тарзда кўрсатилган санадан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) ) Агар(а)-остбандга мувофиқ кучга кириш 1 дан 21 гача бўлган моддаларнинг кучга киришидан олдин содир бўлган бўлса, 28(2)(a)-моддага мувофиқ айтиб ўтилган мамлакат, шу вақтнинг ўзида, 1 дан 21 гача моддалари ва Қўшимча бўлим ўрнига, мазкур Конвенция Брюссель актининг 1 дан 20 гача моддалари билан боғланган бўлади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29bis-модда
БИМТ Конвенцияси 14(2)-моддасининг мақсадлари учун Актни қабул қилиш оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенциянинг Стокгольм актининг 22 дан 38 гача бўлган моддалари билан боғланмаган ҳар қандай мамлакат учун мазкур Актнинг ратификацияси ёки унга қўшилиш, фақат Ташкилот томонидан таъсис этиладиган Конвенция 14(2)-моддасининг мақсадлари учунгина, айтиб ўтилган Стокгольм актининг ратификациясига ёки ушбу актга, унинг 28(1)(b)(i)-моддасида назарда тутилган чекловлар билан, қўшилиш билан тенг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда
Эслатмалар: 1. Эслатмалар қилиш имкониятининг чекланганлиги; 2. Аввалги эслатмалар; таржимага берилган ҳуқуққа нисбатан эслатма; эслатманинг чиқариб олиниши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур модданинг (2)-банди, 28(1)(b)-модда, 33(2)-модда ва Қўшимча бўлим бўйича йўл қўйиладиган чиқариб олишлардан ташқари, ратификация ёки қўшилиш автоматик тарзда мазкур Конвенция томонидан белгиланадиган ҳамма қоидаларнинг эътироф этилишини талаб қилади ва ҳамма имтиёзлардан фойдаланишга йўл қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) Мазкур Актни ратификация қиладиган ёки унга қўшиладиган ҳар қандай Иттифоқ мамлакати, Қўшимча бўлимнинг V(2)-моддасини ҳисобга олган ҳолда, ўзи томонидан аввалроқ ифодаланган эслатмалар имтиёзларини, агар у ратификацион ёрлиқ ёки қўшилиш тўғрисидаги актни сақлаш учун топришишда бу ҳақда баёнот берган бўлса, сақлаб қолиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Иттифоқ аъзоси бўлмаган ҳар қандай мамлакат мазкур Конвенцияга қўшилишда ҳамда Қўшимча бўлимнинг V(2)-моддасини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Актнинг таржима ҳуқуқига тегишли 8-моддасини, камида вақтинча, 1896 йили Парижда тўлдирилган 1886 йилдаги Иттифоқ конвенциясининг 5-моддасидаги қоидалар билан алмаштириш нияти борлиги тўғрисида, бу қоидалар ушбу мамлакатнинг кенг истеъмолдаги тилига амалга ошириладиган таржималаргагина қўлланишини аниқ англаган ҳолда, билдириши мумкин. Қўшимча бўлимнинг I(6)(b)-моддасини ҳисобга олган ҳолда, Иттифоқ мамлакати келиб чиқиш мамлакати шундай эслатмадан фойдланган мамлакат бўлган асарларнинг таржимасига ҳуқуққа нисбатан ушбу охирги мамлакат тақдим этган муҳофазага тенг муҳофазани қўллаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Ҳар қандай мамлакат исталган вақтда Бош директорга хабарнома юбориш йўли билан бундай эслатмаларни чиқариб ташлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда
Айрим ҳудудларга нисбатан қўлланиши: 1. Баёнот; баёнотнинг чиқариб олиниши; 3. Кучга кириш санаси; 4. Ҳақиқий вазиятнинг қабул қилиниши назарда тутилмайди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Ҳар қандай мамлакат ўзининг ратификацион ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги актида ёки кейинги ҳар қандай вақтда мазкур Конвенция шу мамлакат баёнотда ёки билдиришномада кўрсатилган ва халқаро муносабатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олган ҳудудларнинг ҳаммаси ёки айримларига нисбатан қўлланиши тўғрисида Бош директор номига ёзма билдириш юбориши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Шундай баёнот билан чиққан ёки шундай билдириш юборган ҳар қандай мамлакат Бош директорни ҳар қандай вақтда шундай ҳудудларнинг ҳаммасида ёки айримларида мазкур Конвенциянинг тўхтатилиши тўғрисида хабардор қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) (а) (1)-бандга мувофиқ амалга оширилган ҳар қандай баёнот шундай баёнотни ўз ичига олган ратификация ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар кучга кирган санадан эътиборан кучга киради, айтиб ўтилган бандга мувофиқ юборилган ҳар қандай билдиришнома эса Бош директор томонидан унинг тўғрисида берилган билдиришдан кейин уч ой ўтиб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (2)-бандга мувофиқ юборилган ҳар фандай билдиришнома Бош директор уни олганидан кейин ўн икки ой ўтиб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Мазкур модда, (1)-бандга мувофиқ қилинган баёнот туфайли, мазкур Конвенция бошқа Иттифоқ мамлакати томонидан қўлланадиган ҳудудга нисбатан юзага келган ҳақиқий ҳолатнинг ҳар қандай Иттифоқ мамлакати томонидан индамай эътироф этилиши ёки қабул қилинишини билдиради деб ҳеч бир ҳолатда шарҳлаб бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда
Мазкур Актнинг ва илгарироқ актларнинг қўлланиши: 1. Иттифоқ аъзоллари бўлиб бўлган мамлакатлар ўртасида; 2. Иттифоқ аъзоси бўлаётган ҳар қандай мамлакат ва Иттифоқ аъзоси бўлган бошқа мамлакатлар ўртасида; 3. Қўшимча бўлимнинг айрим муносабатларда қўлланиши мумкинлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Акт Иттифоқ мамлакатлари ўртасидаги муносабатларда ва худди ўзи қўлланадиган даражада 1886 йил 9 сентябрдаги Берн конвенциясининг ва уни қайта кўриб чиқиш бўйича ҳамма кейинги актларнинг ўрнини босади. Аввалроқ кучга кирган актлар тўлиқ ҳолда ёки мазкур Актни ратификация қилмайдиган ёки унга қўшилмайдиган Иттифоқ мамлакатлари ўртасидиги муносабатларда илгариги таклиф туфайли мазкур Акт уларнинг ўрнини қай даражада босмаса, шу даражада, қўлланишда давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоқ аъзолари бўлмаган, мазкур Актнинг тарафдорлари бўлган мамлакатлар, (3)-бандни ҳисобга олган ҳолда, мазкур Акт билан боғланмаган ҳар қайси Иттифоқ мамлакатига нисбатан, ёки, ўзини мазкур Акт билан боғлаган бўлса-да, бироқ 28(1)(b)-моддада назарда тутилган баёнотни қилган мамлакатга нисбатан мазкур Актни қабул қилади. Бундай мамлакатлар айтиб ўтилган Иттифоқ мамлакати улар билан ўз муносабатларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ўзи боғлиқ бўлган охирги илгариги акт қоидаларини қўллаши мумкинлигини, ва
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Қўшимча бўлимнинг 1(6)-моддасини ҳисобга олган ҳолда, муҳофаза даражасини мазкур Актда назарда тутилган даражага мувофиқ ўзгартириш ҳуқуқига эга эканини эътироф этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Қўшимча бўлимда назарда тутилган имкониятларнинг исталганидан фойдаланган ҳар битта мамлакат мазкур Акт билан боғланмаган Иттифоқ мамлакатининг исталгани билан ўз муносабатларида фойдаланган имкониятларга тегишли Қўшимча бўлим қоидаларини, ушбу сўнгги давлат айтиб ўтилган қоидаларнинг қўлланишига йўл қўйган тақдирда, қўллаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда
Бахслар: 1. Халқаро суд юрисдикцияси; 2. Шундай юрисдикцияга нисбатан эслатма; 3. Эслатманинг чиқариб олиниши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Иккита ёки бир нечта Иттифоқ мамлакатлари ўртасида мазкур Конвенцияни шарҳлаш ёки қўллашга доир юзага келган, музокаралар йўли билан ҳал қилинмаган ҳар қандай бахс кўрсатиб ўтилган ҳар қандай мамлакат томонидан, фақат агар кўрсатиб ўтилган мамлакатлар бахсни ҳал қилишнинг бошқа усули тўғрисида келиша олмасалар, Халқаро судга Суд Статутига мувофиқ ариза топшириш йўли билан узатилиши мумкин. Ариза топширувчи мамлакат Суд муҳокамасига топширилган бахс тўғрисида Халқаро бюрони хабардор қилиши керак; Халқаро бюро бу тўғрида қолган Иттифоқ мамлакатларига маълум қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Мазкур Актни имзолаш ёки ратификацион ёрлиқ ёхуд қўшилиш тўғрисидаги актни сақлашга топшириш пайтида исталган мамлакат ўзининг (1)-банд қоидалари билан боғланган деб ҳисобламаслигини билдириши мумкин. Бундай мамлакат ва бошқа ҳар қандай Иттифоқ мамлакати ўртасидаги бахсга келинадиган бўлса, (1)-банд қоидалари уларга даҳлдор бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) (2)-банд қоидаларига мувофиқ баёнот берган ҳар қандай мамлакат уни исталган вақтда Бош директорга билдиришнома жўнатиш йўли билан чақириб олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда
Айрим эртанги қоидаларнинг ёпилиши: 1. Аввалги актларнинг; 2. Стокгольм акти протоколининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) 29bis-моддани ҳисобга олган ҳолда, биронта мамлакат, 1 дан 21 гача моддалар ва Қўшимча бўлим кучга кирганидан кейин, мазкур Конвенциянинг аввалги актларини ратификация қила олмайди ёки уларга қўшила олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) 1 дан 21 гача моддалар ва Қўшимча бўлим кучга кирганидан кейин, биронта мамлакат ривожланаётган мамлакатларга нисбатан Стокгольм актига илова қилинган Протоколнинг 5-моддасида назарда тутилган баёнотни бера олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда
Конвенциянинг амал қилиш муддати; денонсация: 1. Чекланмаган муддат; 2. Денонсация қилиш мумкинлиги; 3. Денонсациянинг кучга кириш санаси; 4. Денонсациянинг кечиктирилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенция муддати чекланмаган ҳолда амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Ҳар қандай мамлакат мазкур Актни Бош директор номига юборилган билдиришнома орқали денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация шунингдек ҳамма аввалги актларнинг денонсациясини билдиради ва уни амалга оширган мамлакатга нисбатангина қўлланади, шу вақтнинг ўзида бошқа Иттифоқ мамлакатларига нисбатан Конвенция ўз кучида қолади ва бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Денонсация, Бош директор хабарнома олган кундан бошлаб, бир йил ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан биронта мамлакат, ушбу мамлакат Иттифоққа аъзо бўлган санадан эътиборан беш йил ўтмасдан туриб, фойдалана олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда
Конвенциянинг қўлланиши: 1. Зарур чораларни қабул қилиш мажбурияти; 2. Мажбурият мавжуд бўла бошлаган момент Применение Конвенции: 1. Обязательство принимать необходимые меры; 2. Момент, с которого существует обязательство
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Конвенциянинг қатнашчиси бўлган мамлакат ўз Конституциясига мувофиқ мазкур Конвенциянинг қўлланишини таъминлаш учун ҳамма зарур чораларни қабул қилиш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Ҳар қандай мамлакат мазкур Конвенция билан боғланган моментдан эътиборан ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ мазкур Конвенция қоидаларини амалга оширишга қодир бўлиши кераклиги назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда
Якуний қоидалар: 1. Акт тиллари; 2. Имзо қўйиш; 3. Тасдиқланган нусҳалар; 4. Рўйхатга олиш; 5. Билдиришномалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) (а) Мазкур Акт бир нусҳадан инглиз ва француз тилларида имзоланади ва, (2)-бандни ҳисобга олган ҳолда, Бош директорга сақлаш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Расмий матнлар Бош директор томонидан, манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашгандан кейин, араб, испан, итальян, олмон ва португал тилларида, шунингдек Ассамблея томонидан белгиланадиган бошқа тилларда ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) турли матнларни шарҳлашда зиддиятлар келиб чиққан ҳолларда, француз тилидаги матн афзаллика эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Мазкур Акт 1972 йилнинг 31 январигача имзолаш учун очиқ бўлади. Бу санадан олдин 1(а)-бандда кўрсатилган нусҳа Франция ҳукуматига сақлаш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Бош директор мазкур Актнинг имзоланган матнидан иккитадан нусҳасини тасдиқлайди ҳамда ҳамма Иттифоқ мамлакатларининг ҳуқуматаларига ва, сўров бўйича, бошқа ҳар қандай мамлакат ҳукуматига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) Бош директор мазкур Актни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Раёсатида рўйхатдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Бош директор ҳамма Иттифоқ мамлакатларининг ҳукуматларини ратификацион ёрлиқлар ва қўшилиш тўғрисидаги актларнинг имзолангани ва сақлаш учун топширилгани тўғрисида, ҳамда ушбу ҳужжатлар таркибида бўлган ёки 28(1)(с)-, 30(2)(a)- ва (b)- ва 33(2)-моддаларга мувофиқ амалга оширилган баёнотлар тўғрисида, мазкур Актнинг ҳар қандай қоидасининг кучга кирганлиги тўғрисида, денонсация тўғрисидаги билдиришномалар ва 30(2)(с)-, 31(1)- ва (2), 33(3)- ва 38(1)-моддаларга мувофиқ юборилган билдиришномалар тўғрисида, шунингдек Қўшимча бўлимда назарда тутилган билдиришномалар тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда
Ўтиш қоидалари: 1. «Беш йиллик имтиёз»нинг қўлланиши; 2. Иттифоқ бюроси, Бюро Директори; 3. Иттифоқ Бюросининг ворисийлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур Актни ратификация қилмаган ёки унга қўшилмаган, ёхуд мазкур Конвенциянинг Стокгольм актининг 22 дан 26 гача бўлаган моддалари билан боғланмаган Иттифоқ мамлакатлари 1975 йил 26 апрелгача, агар ўзлари буни истасалар, кўрсатиб ўтилган моддалар туфайли тақдим этиладиган ҳуқуқлардан, худди ушбу қоидалар билан боғлангандек, фойдаланишлари мумкин. Шундай ҳуқуқлардан фойдаланишни истаган ҳар қандай мамлакат шу мақсадда Бош директор номига, олинган санадан эътиборан амал қила бошлайдиган, ёзма билдириш юборади. Бундай мамлакатлар кўрсатиб ўтилган муддатдан олдин Ассамблея аъзолари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Иттифоқ мамлакатларининг ҳаммаси Ташкилот аъзолари бўлмагунларига қадар, Ташкилотнинг Халқаро бюроси Иттифоқ бюроси сифатида ҳам ҳаракат қилади, Бош директор эса ушбу Бюронинг Директори сифатида ҳам фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Ҳамма Иттифоқ мамлакатлари Ташкилот аъзолари бўлишлари билан, Иттифоқ Бюросининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва мулки Ташкилотнинг Халқаро бюросига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚЎШИМЧА БЎЛИМ
РИВОЖЛАНАЁТГАН ДАВЛАТЛАРГА ТЕГИШЛИ МАХСУС ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I модда
Ривожланаётган давлатлар фойдаланиши мумкин бўлган имтиёзлар: 1. Муайян имтиёзларнинг мавжудлиги; баёнот; 2. Баёнотнинг амал қилиш муддати; 3. Ривожланаётган мамлакат мақомининг тўхтатилиши; 4. Нусҳаларнинг мавжуд запаси; 5. Муайян ҳудудларга тегишли баёнот; 6. Ўзаро ҳамжиҳатлик чегаралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг қарор топган амалиётига мувофиқ, ривожланаётган мамлакат деб ҳисобланадиган, ушбу Қўшимча бўлимнинг ажралмас қисмини ташкил қилган мазкур Актни ратификация қиладиган ёки унга қўшиладиган, ҳамда ўзининг иқтисодий ҳолатини ва ўзининг ижтимоий ва маданий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Актда назарда тутилган ҳамма ҳуқуқларнинг муҳофазасини дарҳол таъминлаш имконсиз деб ҳисоблаган ҳар қандай мамлакат кейинги исталган вақтда ратификацион ёрлиқ ёки қўшилиш тўғрисидаги актни депозитлашда Бош директорга сақлаш учун топширилаётган хабар йўли билан ёки V(1)(с)-моддани ҳисобга олган ҳолда, у II моддада назарда тутилган имтиёздан фойдаланишини ёки III моддада назарда тутилган имтиёздан ёки уларнинг иккаласидан фойдаланишини билдириши мумкин. Бу мамлакат II моддада назарда тутилган имтиёздан фойдаланиш ўрнига, V(1)(а)-моддага мувофиқ баёнот бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) 1 дан 21 гача моддалар ва мазкур Қўшимча бўлим кучга кирган вақтдан эътиборан ўн йиллик муддат ўткунга қадар (1)-бандга мувофиқ топширилган ҳар қандай баёнот 28(2)-моддага мувофиқ айтиб ўтилган муддат тугагунга қадар кучга эга бўлади. Ҳар қандай шундай баёнот жорий ўн йиллик муддат тугамасдан туриб, кўпи билан ўн беш ками билан уч ой олдин Бош директор номига сақлаш учун юборилган хабарнома орқали бутунича ёки қисман ҳар бири ўн йил муддатга давом эттирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) 1 дан 21 гача моддалар ва мазкур Қўшимча бўлим кучга кирган вақтдан эътиборан ўн йиллик муддат ўтгандан кейин (1)-бандга мувофиқ топширилган ҳар қандай баёнот 28(2)-моддага мувофиқ жорий ўн йиллик муддат тугагунга қадар ўз кучида қолади. Ҳар фандай шундай баёнот, (а)-остбанднинг иккинчи гапида назарда тутилганидек, давом эттирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) (1)-бандга мувофиқ ривожланаётган мамлакат деб ҳисобланмай қолган ҳар қандай Иттифоқ мамлакати (2)-бандда назарда тутилганидек ва ўз баёнотини расман чақириб олиши ёки олмаслигидан қатъи назар, жорий ўн йиллик муддат тугаганидан кейин ёки ривожланаётган мамлакат деб ҳисобланмай қолганидан уч йил муддат ўтиб, (1)-бандда айтиб ўтилган имтиёзлардан фойдалана олмайди; бунда кечикиброқ тугайдиган муддат қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) (1)- ва (2)-бандларга мувофиқ амалга оширилган баёнот ўз таъсирини тўхтатган вақтга келганда, мазкур Қўшимча бўлим туфайли тақдим этилган лицензия бўйича тайёрланган заҳирадаги нусҳалар мавжуд бўлади, ушбу нусҳалар уларнинг заҳиралари бутунлай тарқалиб кеткунга қадар тарқатишда давом эттирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Мазкур Актнинг қоидалари билан боғланган ҳамда 31(1)-моддага мувофиқ ҳолати (1)-бандда кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳолатига айнан ўхшаш деб қаралиши мумкин бўлган бирон-бир ҳудудда мазкур Актнинг қўлланишига тегишли баёнот ёки билдиришни сақлаш учун топширган ҳар қандай мамлакат бундай ҳудудга нисбатан (1)-бандда айтиб ўтилган баёнотни ва (2)-бандда айтиб ўтилган давом эттириш тўғрисидаги билдиришни амалга ошириши мумкин. Мазкур Қўшимча бўлимнинг қоидалари бундай ҳудудга нисбатан ушбу баёнот ёки билдиришнинг бутун амал қилиш муддати давомида қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) (а) Бирон-бир мамлакат (1)-бандда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланаётгани билан боғлиқ ҳолат, бошқа мамлакат учун келиб чиқиш мамлакати биринчи мамлакат бўлган асарларга нисбатан 1 дан 20 гача моддаларга мувофиқ тақдим этилиши шарт бўлган ҳажмдан камроқ хажмдаги муҳофазани тақдим этиши мумкинлигини билдирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) 30(2)(b)-моддада (иккинчи гап) назарда тутилган эквивалент муҳофазани қўллаш ҳуқуқидан келиб чиқиш мамлакати V(1) (а)-моддага мувофиқ баёнот берган мамлакат бўлган асарларга нисбатан 1(2)-моддага мувофиқ қўлланадиган муддат тугайдиган санадан илгарироқ фойдаланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II модда
Таржимага бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши: 1. Ваколатли органлар томонидан бериладиган лицензиялар; 2-4. Бундай лицензияларни бериш шартлари; 5. Бундай лицензиялар берилиши мумкин бўлган мақсадлар; 6. Лицензиялар амал қилишининг тугатилиши; 7. Асосан иллюстрациялардан ташкил топган асарлар; 8. Муомаладан чиқариб олинган асарлар; 9. Эфирга эшиттиришларни амалга оширадиган ташкилотлар учун лицензиялар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур моддада назарда тутилган имтиёздан фойдаланишини эълон қилган ҳар қандай мамлакат босма ҳолда ёки такрорлашнинг бошқа айнан ўхшаш шаклида чиқарилган асарларга нисбатан 8-моддада назарда тутилган таржимага бўлган алоҳида ҳуқуқларни, қуйида кўрсатиб ўтилган шартларда ва IV моддани ҳисобга олган ҳолда, ваколатни органлар томонидан бериладиган қайта воз кечиш ҳуқуқисиз алоҳида лицензиялар тизимига алмаштириши мумкин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) (3)-бандни ҳисобга олган ҳолда, агар айтиб ўтилган мамлакатнинг миллий қонунчилигида белгиланган ва асар нашр қилинган биринчи санадан эътиборан ҳисобланадиган уч йиллий муддат ёки ҳар қандай бошқа узоқроқ муддат тугаганидан кейин, бундай асарнинг таржимаси таржима ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан ёки унинг рухсати билан ушбу мамлакатда умумий истеъмолда бўлган тилда нашр қилинмаган бўлса, бундай мамлакатнинг ҳар қандай фуқароси асар таржимасини айтиб ўтилган тилга таржима қилишга лицензия олиши ва бундай таржимани босма шаклда ёки айнан ўхшаш такрорлаш шаклида босиб чиқариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Мазкур моддада назарда тутилган шартлар асосида, лицензия ушбу тилда босиб чиқарилган таржиманинг бутун нашри батамом тарқаб кетган ҳолларда ҳам берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) (а) Иттифоқ аъзолари бўлган битта ёки бир нечта ривожланган мамлакатда умумий истеъмолда бўлмаган тилга таржима қилинган бўлса, (2)(а)-бандда назарда тутилган уч йиллик муддат бир йилга алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (1)-бандда тилга олниган ҳар қандай мамлакат, Иттифоқ аъзолари бўлган ҳамда ўша тилнинг ўзи уларнинг ҳаммасида умумий истеъмолда бўлган ривожланган давлатлар билан келишув мавжуд бўлган тақдирда, асар ушбу тилга таржима қилинган тақдирда, (2)(а)-бандда назарда тутилган уч йиллик муддатни қисқароқ муддатга алмаштириши мумкин, бироқ бу муддат бундай шартлашувда келишилган муддатга қараганда бир йилдан кам бўлмаслиги керак. Бироқ юқоридаги гапнинг қоидалари инглис, француз ва испан тилларига даҳлдор эмас. Бош директор ҳар қандай шундай битимга эришган ҳукуматлар томонидан бу ҳақда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) (а) Мазкур модда қоидаларига мувофиқ, уч йил ўтгандан кейин олинадиган лицензиялар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) талабнома берувчи IV(1)-моддада санаб ўтилган талабларни бажарган санадан эътиборан, қўшимча олти ойлик муддат ўтмасдан туриб, бир йилдан кейин олинадиган лицензиялар эса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) агар таржима ҳуқуқига эга бўлган шахснинг кимлиги ёки манзили маълум бўлмаса, лицензияга талабнома берувчи, IV(2)-моддада назарда тутилганидек, лицензия берадиган ваколатли органга топширилган ўз аризасининг нусҳасини жўнатган санадан эътиборан, қўшимча тўққиз ойлик муддат ўтмасдан туриб, берила олмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Агар қайси тилга таржима учун ариза берилган бўлса, шу тилга амалга оширилган таржима таржима ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг рухсати билан кўрсатиб ўтилган олти ойлик ёки тўққиз ойлик муддат давомида нашр қилинган бўлса, мазкур моддада назарда тутилган лицензия берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Ҳар қандай лицензия, мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ, фақат мактаблар, университетлар ёки илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш учун бералади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) Агар асар таржимаси таржима ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан ёки унинг рухсати билан мамлакатда шунга ўхшаш асарларга нисбатан одатда белгиланадиган нархлар бўйича босиб чиқарилаётган бўлса, мазкур моддага мувофиқ бериладиган ҳар қандай лицензия, агар бундай таржима лицензия бўйича босиб чиқарилган асар тилида бажарилган ва асосан бир хил мазмунга эга бўлса, ўз фаолиятини тўхтатади. Лицензия ўз фаолиятини тўхтатишидан олдин босиб чиқариб бўлинган асарнинг ҳамма нусҳалари улар батамом тарқалиб кетгунига қадар тарқатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) Асосан иллюстрациялардан таркиб топган асарлар учун матнни таржима қилиш ва босиб чиқариш ҳамда иллюстрацияларни такрорлаш ва босиб чиқариш учун лицензия, III модда шартлари бажарилгандагина, тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8) Агар муаллиф ўз асарининг ҳамма нусҳаларини муомаладан чиқариб олган бўлса, лицензия мазкур моддага мувофиқ берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(9) (a) Босма ёки шунга ўхшаш такрорлаш шаклида босиб чиқарилган асар таржимасига лицензия, (1)-бандда айтиб ўтилган мамлакатда ўз штаб-квартирасига эга бўлган ҳар қандай эфирга узатувчи ташкилот ҳам, кўрсатиб ўтилган ташкилот ушбу мамлакатнинг ваколатли органига ариза топшириши билан, берилиши мумкин, агар бунда қуйида келтирилган ҳамма шартлар бажарилса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) таржима асарнинг мазкур мамлакат қонунларига мувофиқ тайёрланган ва эга бўлинган нусҳасидан амалга оширилаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) таржима фақат таълим мақсадлари учун мўлжалланган эшиттиришларда фойдаланиш учун ёки махсус техник ва илмий тадқиқотлар натижаларини конкрет касб мутахассислари ўртасида тарқатиш учун мўлжалланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) таржима фақат (ii)-шартда санаб ўтилган мақсадлар учун, мазкур мамлакат ҳудудида тингловчилар учун мўлжалланган қонунан амалга оширилган эшиттиришларда, шу қаторда қонунан ва фақат шундай эшиттиришларнинг мақсадлари учун қилинган овозли ёки визуал ёзувлар воситасида амалга оширилган эшиттиришларда қўлланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) таржиманинг ҳар қандай қўлланиши тижорий мақсадларни кўзламаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Мазкур банддан келиб чиқиб берилган лицензия асосида эфирга узатувчи ташкилот томонидан қилинган таржиманинг овозли ёки визуал ёзувлари, (а)-остбандда санаб ўтилган мақсадлар учун ва шартларни ҳисобга олган ҳолда ва ушбу ташкилотнинг розилиги билан, ваколатли органи ушбу лицензияни берган мамлакатда штаб-квартираси бўлган ҳар қандай бошқа эфирга узатувчи ташкилот томонидан ҳам қўлланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) (а)-остбандда баён қилинган ҳамма критерийлар ва шартлар бажарилаяпди деган шарт билан, личензия шунингдек радиоэшиттиш ташкилотига, фақатгина мунтазам таълим учун фойдаланиш мақсадида тайёрланган ва босиб чиқарилган аудиовизуал ёзувга киритилган ҳар қандай матнни таржима қилиш учун берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) (а)-(с)-остбандлар ҳисобга олинган ҳолда, илгариги бандларнинг қоидалари мазкур бандга мувофиқ берилган лицензияни бериш ва амалга оширишда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III-модда
Такрорлашга берилган ҳуқуқларнинг чекланиши: 1. Ваколатли орган томонидан бериладиган лицензиялар; 2-5. Бундай лицензияларни бериш шартлари; 6. Лицензиялар амал қилишининг тўхтатилиши; 7. Ушбу модда қўлланадиган асарлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Мазкур моддада назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланишини эълон қилган ҳар қандай мамлакат 9-моддада назарда тутилган такрорлашга нисбатан махсус ҳуқуқни, IV моддани ҳисобга олган ҳолда ва қуйидаги шартларда, ваколатли орган томонидан тақдим этилган махсус бўлмаган ва бошқага берилмайдиган лицензиялар тизимига алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (а) Агар мазкур модда, (7)-банддан келиб чиқиб, қўлланадиган асарга нисбатан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) асарнинг мазкур нашри дастлаб босиб чиқарилган санадан эътиборан (3)-бандда белгиланган тегишли муддат, ёки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) худди ўша санадан эътиборан (1)-бандда эслатиб ўтилган мамлакатнинг миллий қонунчилигида белгиланган ҳар қандай узоқроқ муддат тугаганидан кейин, бундай нашр нусҳалари такрорлаш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан ёки унинг рухсати билан шу каби асарлар учун мазкур давлатда одатда белгиланадиган нархларга мос келадиган нархларда ушбу мамлакатда омма орасида ёки мунтазам таълим туфайли тарқатилмаган бўлса, бундай мамлакатнинг ҳар қандай фуқароси асарни такрорлашга ва мунтазам таълим билан боғлиқ ҳолда фойдаланиш учун худди ўша ёки пастроқ нархда тарқатишга лицензия олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (а)-остбандда баён қилинганидек тарқатилган нашрнинг такрорланиши ва чоп этилиши учун лицензия мазкур моддада назарда тутилган шартларда ҳам берилиши мумкин, агар қабул қилинган муддат тугаганидан кейин, ушбу нашрнинг рухсат этилган биронта нусҳаси ушбу мамлакатда омма орасида ёки мунтазам таълим билан боғлиқ ҳолда олти ойлик давр мобайнида мазкур мамлакатда шунга ўхшаш асарлар учун одатда ўрнатиладиган нархларга мос келадиган нархда сотилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) (2)(а)(i)-бандда кўрсатилган муддат беш йилни ташкил қилади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) табиий ва аниқ фанлар учун, шу ҳисобда математика ва техникага оид асарлар учун, бу муддат беш йилни ташкил қилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) бадиий, поэтик, драматик ва мусиқий асарлар, шунингдек санъатга оид асарлар учун бу муддат етти йилни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) (а) Уч йилдан кейин ҳаммабоп бўлган бирон бир лицензия мазкур моддага мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) талабнома берувчи IV(1)-модада кўрсатилган талабларни бажарган санадан эътиборан, ёки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) агар такрорлаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг кимлиги ёки манзили номаълум бўлса, IV(2)-моддада назарда тутилганидек, талабнома беручи томонидан лицензия бериш ваколатига эга бўлган органга тақдим этилган аризасининг нусҳаслари жўнатилган санадан эътиборан олти ойлик давр тугамасдан туриб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) Агар лицензиялар бошқа даврлардан кейин ҳам оммабоп бўлса ва IV(2)-модда қўллашга яроқли бўлса, ҳеч қандай лицензия ариза нусҳалари жўнатилган санадан эътиборан уч ойлик давр ўтмагунча берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Агар (a)- ва (b)-остбандларда кўрсатилган олти ойлик ёки уч ойлик даврлар мобайнида, (2)(a)-бандда баён қилинганидек, тарқатиш содир бўлган бўлса, мазкур бандга мувофиқ ҳеч қандай лицензия берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(d) Агар муаллиф такрорлаш ва нашр қилишга лицензия сўралаётган асарининг ҳамма нусҳаларини муомаладан чиқариб олган бўлса, ҳеч қандай лицензия берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) Асар таржимасини такрорлаш ва босиб чиқаришга лицензия мазкур моддага мувофиқ қуйидаги ҳолларда берилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) таржима таржима қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки унинг рухсати билан босиб чиқарилган бўлмаса, ёки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) таржима лицензия сўралган мамлакатда умумий истеъмолда бўлган тилга қилинган бўлмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) Такрорлаш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг рухсати билан кимдир шундай нашр нусҳаларини (1)-бандда эслатиб ўтилган мамлакатда омма орасида ёки мунтазам таълим билан боғлиқ ҳолда шундай асарлар учун мазкур мамлакатда одатда белгиланадиган нархларга мос келадиган нархларда тарқатадиган бўлса, мазкур моддага мувофиқ бериладиган ҳар қандай лицензия ўз кучини йўқотади, агар бундай нашр лицензия бўйича босиб чиқарилган тилда ва асосан ўша мазмунда босиб чиарилган бўлса. Лицензия ўз кучини йўқоткунга қадар босиб чиқариб бўлинган ҳамма нусҳалар батамом тарқалиб кетмагунча тарқатилишда давом эттирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7) (a) (b)-бандни ҳисобга олган ҳолда, мазкур модда даҳлдор бўлган асарлар босма ёки ўхшаш тарқатилиш шаклида босиб чиқарилган асарлар билан чекланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Мазкур модда аудио-визуал шаклдаги такрорлашларга, қонуний амалга оширилган аудио-визуал ёзувларга, шу ҳисобда уларнинг таркибидаги муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинадиган ҳар қандай асарларга, ҳамда уларнинг таркибига киритилган матннинг лицензия сўралган мамлакатда умумий истеъмолда бўлган тилга таржимасига ҳам даҳлдордир, фақат ушбу ҳолатларнинг ҳаммасида аудио-визуал асарлар фақатгина мунтазам таълим учун қўллаш мақсадида тайёрланган ва босиб чиқарилганлиги шарти билан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV-модда
II ва III моддаларга мувофиқ бериладиган лицензиялар учун умумий бўлган қоидалар: 1 ва 2. Процедура; 3. Асар муаллифининг ва номининг кўрсатилиши; 4. Нусҳалар экспорти; 5. Билдиришнома; 6. Компенсация
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) II ёки III моддаларга мувофиқ, агар талабнома берувчи ушбу мамлакатда жорий қилинган процедурага мувофиқ, таржимани тайёрлаш ва босиб чиқариш ёки нашрни такрорлаш ёки босиб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсга рухсат учун мурожаат қилганини ва ундан рад жавоби олганини, ёхуд виждонан амалга оширилган уринишларига қарамай, ушбу ҳуқуққа эга бўлган шахсни аниқлай олмаганини исботласа, лицензиялар фақат шу шарт билан берилиши мумкин. Лицензияни олиш учун мурожаат қилганда, талабнома берувчи (2)-бандда эслатиб ўтилган ҳар қандай миллий ёки халқаро ахброт марказини бу ҳақда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) Ҳуқуқ эгасини аниқлаш имкони бўлмаганида, лицензияга талабнома берувчи лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлган органга топширган ўз аризасининг нусҳаларини буюртма авиапочта орқали асарда фамилияси кўрсатилган ноширга, шунингдек чамаси ноширнинг асосий муассасаси жойлашган мамлакат ҳукуматининг Бош директорга юборган тегишли билдиришномасида кўрсатилиши мумкин бўлган ҳар қандай миллий ва халқаро марказга жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) Муаллифнинг фамилияси II модда ёки III моддага мувофиқ берилган лицензия бўйича босиб чиқарилган таржима ёки такрорлашнинг ҳамма нусҳаларида кўрсатилади. Ушбу нусҳаларнинг ҳаммасида асар номи кўрсатилиши шарт. Таржима қилишда асар асл нусҳасининг сарлавҳаси кўрсатиб ўтилган ҳамма нусҳаларда ҳамма вақт босилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4) (a) II модда ёки III моддага мувофиқ берилган лицензиялар асар нусҳаларининг экспортига даҳлдор эмас ва фақатгина таржимани ва, мос равишда, такрорлашни лицензия сўралган мамлакат чегараларида босиб чиқариш учун амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) (а)-остбанднинг мақсадлари учун, экспорт тушунчаси асар нусҳаларини ҳар қандай ҳудуддан I(5)-бандга мувофиқ ушбу ҳудудга нисбатан баёнот берган мамлакатга жўнатилишини англатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Агар II моддага мувофиқ инглиз, испан ёки француз тилларидан бошқа ҳар қандай тилга таржима қилиш учун лицензия берган мамлакатнинг давлат ёки бошқа ташкилоти бундай лицензия бўйича босиб чиқарилган таржима нусҳаларини бошқа мамлакатга юборса, бу ҳолда нусҳаларнинг бундай юборилиши (а)-остбанд мақсадлари учун экспорт ҳисобланмайди, агар қуйида келтирилган ҳамма шартлар бажарилган бўлса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) олувчилар қонуний ҳуқуққа эга органи лицензия берган мамлакат фуқаролари ёки шундай фуқароларни бирлаштирган ташкилот бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) нусҳалар фақатгина таълимий ва илмий-тадқиқот мақсадларида қўлланиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) нусҳаларнинг юборилиши ва уларнинг олувчилар ўртасида кейинги тарқатилиши тижорий мақсадларни кўзламаслиги керак; ва
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) асар нусҳалари юборилаётган мамлакат ваколатли органи лицензия берган мамлакатга уларнинг олиниши ёки тарқатилишига, ёки унисига ҳам, бунисига ҳам, рухсат бериши керак, ва Бош директор лицензия берилган мамлакатнинг ҳукумати томонидан шундай келишув тўғрисида хабардор қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5) II модда ёки III моддага мувофиқ берилган лицензия бўйича нашр қилинган ҳамма нусҳалар ушбу нусҳалар мазкур лицензия даҳлдор бўлган мамлакатда ёки ҳудудда тарқатилиши кераклигини кўрсатувчи тегишли тилда ёзилган билдиришномага эгалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(6) (а) Миллий даражада қуйидагиларни таъминлаш учун ҳамма зарур чоралар кўрилмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) лицензия таржима қилиш, ёки, мос равишда, такрорлаш ҳуқуқига эга бўлган шахс фойдасига иккита тегишли давлатда шахслар ўртасидаги эркин музокараларда лицензияларга нисбатан одатда қўлланадиган гонорарлар нормасига мос келадиган адолатли компенсация тўланишини назарда тутиши учун; ва
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) компенсацияни тўлаб бериш ва ўтказиш учун: агар алоҳида миллий валюта қоидалари мавжуд бўлса, ваколатли ҳокимият органлари халқаро механизм ёрдамида компенсацияни конвертация қилинадиган валютада ёки унинг эквивалентида ўтказиб беришни таъминлашга бор кучини сарфласа.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Миллий қонунчилик томонидан муайян нашрнинг тўғри таржима қилинишини ёки, мос равишда, такрорланишини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V модда
Таржима қилишга бўлган ҳуқуқни чеклаш учун муқобил имконият: 1. 1886 ва 1896 йиллардаги актларда назарда тутилган процедура; 2. Процедурани II моддага мувофиқ ўзгартириш имкониятининг йўқлиги; 3. Муқобил имкониятни танлаш муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) (а) II моддада назарда тутилган имтиёздан фойдаланиши тўғрисида баёнот бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай мамлакат, бунинг ўрнига, мазкур Актни ратификация қилиш ёки унга қўшилиш пайтида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) агар у ўзига нисбатан 30(2)(а)-модда қўлланадиган мамлакат бўлса, ушбу қоидага мувофиқ таржима ҳуққига нисбатан баёнот бериши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) агар у ўзига нисбатан 30(2)(а)-модда қўлланмайдиган мамлакат бўлса, ва хатто агар у Иттифоққа кирмайдиган мамлакат бўлса, 30(2)(b)-моддаданинг биринчи иборасида назарда тутилганидек, баёнот бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(b) Агар мамлакат, I(1)-модада назарда тутилганидек, ривожланаётган мамлакат деб ҳисобланмай қолса, мазкур бандга мувофиқ берилган баёнот I(3)-моддага мувофиқ қўлланадиган муддат тугаган санагача амал қилишда давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(с) Мазкур моддага мувофиқ баёнот берган бирон бир мамлакат, хатто агар у кўрсатиб ўтилган баёнотни чақириб олган тақдирда ҳам, II моддада назарда тутилган имтиёздан кейинчалик фойдалана олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (3)-бандни ҳисобга олган ҳолда, II моддада назарда тутилган имтиёздан фойдаланган ҳар қандай мамлакат кейинчалик (1)-бандга мувофиқ баёнот бера олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3) I(1)-моддада назарда тутилганидек, ривожланаётган мамлакат деб ҳисобланмай қолган ҳар қандай мамлакат I(3)-моддага мувофиқ қўлланадиган давр тугашидан икки йилдан кечикмай, у Иттифоққа кирмайдиган мамлакат эмаслигига қарамай, 30(2)(b)-модданинг биринчи иборасида назарда тутилган мақсадларда баёнот бериши мумкин. Бундай баёнот I(3)-моддага мувофиқ қўлланадиган муддат тугаган санада кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI модда
Мамлакатлар Қўшимча бўлим билан боғланган пайтга қадар унинг айрим қоидаларини қўллаш имкониятлари ёки қўллашга йўл қўйилиши: 1. Баёнот; 2. Баёнотнинг депозитланиши ва кучга кириш санаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1) Ҳар қандай Иттифоқ мамлакати, мазкур Акт санасидан эътиборан ва 1 дан 21 гача моддалар ва мазкур Қўшимча бўлим билан боғланган бўлишидан олдин ҳар қандай вақтда қуйидагиларни баён қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) агар у 1 дан 21 гача моддалар ва мазкур Қўшимча бўлим билан боғланган мамлакат бўлганида эди, I(1)-моддада айтиб ўтилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга мамлакат бўлса, у II модда ёки III модда, ёки ушбу иккала модда қоидаларининг, келиб чиқиш мамлакати бўлиб, қуйида тилга олинган (ii)-остбандга мувофиқ, ушбу моддаларнинг шундай асарларга нисбатан қўлланишига йўл қўядиган мамлакат бўлган, ёки 1 дан 21 гача моддалар ҳамда мазкур Қўшимча бўлиб билан боғлиқ бўлган мамлакат бўлган асарларга нисбатан қўллашини; бундай баёнот II моддага ҳавола ўрнига V моддага ҳавола қилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) у мазкур Қўшимча бўлимнинг келиб чиқиш мамлакати ўзи бўлган асарларга нисбатан (i)-остбандга мувофиқ баёнот берган ёки I моддага мувофиқ билдиришнома берган мамлакатлар томонидан қўлланашига йўл қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2) (1)-бандга мувофиқ берилган ҳар қандай баёнот ёзма шаклда бўлиши ва Бош директорда депозитланиши керак. Баёнот у депозитланган санадан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(имзолар)