Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2014 17.12.2007 йилдаги ЎРҚ-130-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 17.12.2007 йилдаги ЎРҚ-130-сон
Date of entry into force
18.12.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«БЮДЖЕТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҲАМДА «ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 26 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги 158-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 12, 413, 418-моддалар; 2007 йил, № 4, 168-модда, № 9, 420-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 3-модданинг иккинчи хатбошиси «молия йилида» деган сўзлардан кейин «республика бюджети» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 5-модданинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида ва харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга ошириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси асосида тайинлаш сертификатини муайян даврга ва суммага расмийлаштириш орқали, шунингдек бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган, ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказилган шартномаси асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ёки маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайинлаш сертификатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, бериш, ижро этиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетларнинг ягона ғазна ҳисобварағидаги бюджет маблағлари қолдиқлари тасдиқланган миқдорда айланма касса маблағи меъёрини шакллантиришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика бюджети бюджет маблағлари қолдиқларининг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетлар бюджет маблағлари қолдиқларининг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли ҳокимларнинг қарорига кўра қўшимча харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилоти томонидан тежаб қолинган бюджет маблағлари олиб қўйилмайди ва улар Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 33-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бошланган молия йилидаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аввалги молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорларда, уларни бошланган молия йилида амалга оширилиши режалаштирилмаган харажатлар суммасига аниқлаштирилган ҳолда, ҳар ойда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари ҳар чораклик ойма-ой бўлинган муваққат харажатлар сметаси ва бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган, ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказилган шартномаси асосида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилари тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 37-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг давлат даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг касса ижросини таъминлайди. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг топшириғига биноан Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларидаги бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиқлари доирасида тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 38-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи—олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи—еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«товар етказиб берувчининг (иш бажарувчининг, хизмат кўрсатувчининг) бевосита ҳисобварағига бюджет маблағларини олувчилар номидан тўловларни амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тузади ва ушбу ҳисоботни тегишинча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар молия органларига тақдим этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи—ўн тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи—ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги 664-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 164-модда) 7-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғазначиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг касса ижроси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағларини бошқариш, ягона ғазна ҳисобварағини ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини мажбурий рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетида қайси юридик ёки жисмоний шахслар учун маблағлар назарда тутилган бўлса, ўша юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва ҳисоботни тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикасининг кафолатларини ижро этиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 17 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-130-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)