Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998 09.12.1992 йилдаги 739-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 09.12.1992 йилдаги 739-XII-сон
Date of entry into force
01.01.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҲАМДА «КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. 1991 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 88-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 191-модда), 1991 йил 20 ноябрдаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 49-модда), 1992 йил 14 январь ва 2 июлдаги қонунлар билан киритилган ўзгартиришлар билан) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3-модда 1-бандининг «р» бандчасидаги «солиқ солинмайдиган минимумнинг бир ярим баробаригача» деган сўзлар «солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг бир ярим баробаригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 3-модда 1-бандининг «с» бандчасидаги «йилига солиқ солинмайдиган минимумнинг уч баробаригача» деган сўзлар «йилига солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг уч баробаригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 4-модда 1-бандининг «а» бандчаси «Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган» деган сўзлардан кейин «йиллик» деган сўз билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 8-модданинг 1-бандида келтирилган жадвал қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Солиқ солинадиган йиллик даромаднинг миқдори (солиқ солинмайдиган минимум чегирилган ҳолда)‎

Солиқ суммаси‎

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 36 баробари миқдригача‎

14 фоиз‎

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 36 баробари (+1 сўм) миқдоридан 48 баробари миқдоригача‎

солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 36 баробари миқдоридан олинадиган солиқ + 36 баробаридан ортиқ сумманинг 16 фоизи‎

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 48 баробари (+1 сўм) миқдоридан 60 баробари миқдоригача‎

солиқ солинмайдиган ойлик минимумнинг 48 баробари миқдоридан олинадиган солиқ + 48 баробаридан ортиқ сумманинг 20 фоизи‎

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 60 баробари (+1 сўм) миқдоридан 90 баробари миқдоригача ‎

солиқ солинмайдиган ойлик минимумнинг 60 баробари миқдоридан олинадиган солиқ + 60 баробаридан ортиқ сумманинг 30 фоизи‎

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 90 баробари (+1 сўм) миқдоридан 120 баробари миқдоригача‎

солиқ солинмайдиган ойлик минимумнинг 90 баробари миқдоридан олинадиган солиқ+ 90 баробаридан ортиқ сумманинг 40 фоизи‎

иш ҳақи солиқ солинмайдиган ойлик минимуми 120 баробари (+1 сўм) миқдори ва ундан юқори‎

солиқ солинмайдиган ойлик минимумнинг 120 баробаридан олинадиган солиқ + 120 баробаридан ортиқ сумманинг ‎50 фоизи

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 8-модда 1-бандининг иккинчи қисми «фавқулодда ҳолларда» деган сўзлардан кейин «12 фоиздан кам бўлмаган миқдорда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. 1991 йил 15 февралдаги «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 191-модда), 1991 йил 20 ноябрдаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 50-модда), 1992 йил 14 январь ва 2 июлдаги қонунлари билан киритилган ўзгартишлар билан) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддимадан «экспорт-импорт солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Муқаддима қуйидагича мазмунда бўлган қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳсулотлар жўнатилганлиги, ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилса, ушбу Қонунга биноан маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар реализация қилинган ҳисобланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 3-модданинг 2-банди қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ушбу Қонунда маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан келган тушум дейилганда жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат учун тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича олинган сумма тушунилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 3-модданинг 3-бандидаги «сотиб олинган» деган сўзлар «тақдим этилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 4-модданинг иккинчи хатбошиси «мол-мулкка, транспорт воситаларининг эгаларига солинадиган солиқлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 4-модданинг саккизинчи хатбошисидаги «ва савдо маркасидан фойдаланиш» деган сўзлар «савдо маркасидан фойдаланиш ва сотиб олинадиган брокерлик ўринлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 4-модданинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидагича таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«реклама учун амалдаги меъёрлар бўйича кетган харажатлар суммаси».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 4-модданинг ўн еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 5-модданинг 3-банди чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 6-модда 1-бандининг иккинчи қисмидаги «30» рақами «35» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу банд қуйидагича таҳрирдаги қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фан ва илмий хизмат кўрсатиш корхоналари учун солиқ ставкалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида тартибда белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 6-модданинг 2-банди чиқариб ташланиб, умуман 6-модда ва 6-модда 1-банди биринчи хатбошисининг тартиб рақамлари тегишинча ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 6-модда 3-бандининг иккинчи қисмидаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 9-модданинг «е» бандидаги «ўз устав» деган сўзлар «хайрия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 9-модданинг «о» банди қуйидагича таҳрирда баён этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«о) Қизил Ярим ой жамияти корхоналари ва ташкилотлари асосий фаолиятлари бўйича жамиятнинг хайрия вазифаларини бажаришда тўлиқ фойдаланиш шарти билан;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 9-модда қуйидаги таҳрирдаги «п» банди билан тўлдирсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«п) ижодий уюшмалар ва уларнинг корхоналари асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олган ва ижодий уюшмаларнинг устав фаолиятини бажариш учун сарфлайдиган даромадлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. 11-модда қуйидагича таҳрирдаги тўртинчи банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга капитал маблағлар ажратаётган чет эл капитали иштирокидаги биргаликдаги корхоналар ўз ишининг дастлабки беш йилида».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 12-модданинг учинчи хатбошисидаги биринчи гап қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишлаб чиқаришни инвестициялашга, конверсиялашга, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари, бинокорлик материаллари, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни инвестициялашга олинган қарзларни қоплашга кетадиган сарф-харажатларнинг 50 фоизига».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 12-модданинг саккизинчи хатбошисидаги «ижодий уюшмалар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 12-модда сўнгги қисмдаги «ва ўзга хайрияларга» деган сўзлардан кейин қуйидагича таҳрирдаги янги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарнинг ногиронларга мўлжалланган ижтимоий-маданий иншоотлар, спорт иншоотлари қуришни, улар учун асбоб-ускуналар олишни, уларни сақлашни пул билан таъминлашга ажратадиган маблағга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ишловчилар сони 34 нафардан кам бўлмаган корхоналарда) белгиланган меъёрдан ортиқча равишда ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар 2,5 фоизининг даромадидан олинадиган солиқнинг бир фоизига тўғри келадиган миқдорга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл капитали иштирокидаги биргаликдаги корхоналар даромадининг ишлаб чиқаришни кенгайтириш, технологияни янгилаш ва ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш учун қайта инвестициялайдиган қисмига».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 17-модданинг сўнгги хатбошиси қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт товарларини (ишларини, хизматларини) ва товарларни (ишларни, хизматларни) чет эл валютасида реализация қилиш оборотлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модда қуйидагича таҳрирдаги қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акцизларга тенглаштирилган товарлар бўйича қўшилган қийматга солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқишда акцизлар суммаси солиқ солинаётган оборотга қўшилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. 18-моддадаги «30» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. 19-модданинг 1, 2 ва 4-бандлари чиқариб ташланиб, модда бандларининг тартиб рақамлари тегишинча ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. 19-модданинг 23-банди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«аҳолига қарашли автомобилларни ремонт қилиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш борасидаги хизматлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. 19-модда қуйидагича таҳрирдаги 28, 29 ва 30-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«28) стенография хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) ваколатли давлат ташкилотлари ўтказадиган экологик экспертиза хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш бўйича ички ишлар идоралари ҳузуридаги идорадан ташқари қўриқлаш хизматлари (фуқароларнинг квартираларига ва халқ хўжалиги объектларининг биноларига асбоб-ускуналар ўрнатиш ва қўриқлаш-ёнғиндан ҳимоя қилиш сигнализациялари монтаж қилиш борасидаги хизматлар бундан мустасно)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. V боб чиқариб ташланиб, кейинги боблар ва моддаларнинг тартиб рақамлари тегишинча ўзгартирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. 28-модда қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хом ашё ресурслари ва маҳсулотлар реализация қилувчи корхоналар солиқ тўловчилар ҳисобланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. 34-модда қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Корхоналарнинг мол-мулкига 1 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси мажбурий тўлов тарзида биринчи навбатда маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кетган харажатларга ажратган ҳолда бюджетга ўтказилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. 44-модда қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Қонунни татбиқ этишга доир йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси томонидан биргаликда чиқарилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 9 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
739-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 20-модда)