Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига қонунларни «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ҳақида таклифлар киритсин;
3. Белгилаб қўйилсинки, қонунлар «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 5 май,
1055-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 131-модда)