1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2008 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларнинг кадрлар таркиби, ушбу хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда шакллантириш ва юритиш йўли билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тўғрисидаги ахборотларнинг зарур даражада ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини оширишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган муддатлари ва тартибига қатъий амал қилинишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари малакасини ошириш юриспруденция соҳасидаги назорат ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг касбий тайёрлигининг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтиши шарт.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизматлар ходимларининг улар ишлаётган ташкилотлар томонидан аттестациядан ўтказилиши тақиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]

4. Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасасини тугатгандан кейин олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар мутахассислик бўйича ишлаган икки йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай аттестациядан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган ва кейинги уч йил мобайнида аттестациядан ўтказилган ҳамда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача икки ой мобайнида аттестациядан ўтиши керак.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларини тугатган ва олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича икки йилдан кам ишлаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бор аёллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ташкилот ушбу Низомнинг 4-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган тегишли муддатлар ёки юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин, ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда, тегишли адлия органларига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ташкилот мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддатда тегишли ҳужжатларни узрли сабабларсиз адлия органларига тақдим этмаса, адлия органи ташкилотнинг масъул ходимларига нисбатан тегишли таъсир чораларини қўллайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимиятлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида камида беш кишидан иборат таркибда аттестация комиссиялари тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аттестация комиссиялари таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг тегишли ўринбосари, ҳудудий адлия органларида эса — ҳудудий адлия органи раҳбари аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссиялари таркибига, келишувга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин. Ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бўлинмаси ходими мажбурий тартибда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аттестация комиссияси раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг тегишли таркибий бўлинмаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади, у:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорлар анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).
(11-бандининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ташкилотга тегишли билдиришнома юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар, камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилишига асос бўлган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда талабгор ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида талабгорнинг иш жойи бўйича ташкилотга аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин билдиришнома юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳужжатлари аттестациядан ўтишга тақдим этилган ҳамда аттестацияга узрли сабабга кўра келмаган талабгорлар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгорлар бўйича улар ишлаётган ташкилот раҳбарларига билдиришнома юборилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келинмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аттестация комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор ишлайдиган ташкилотнинг вакили аттестация комиссияси мажлисида маслаҳат овози билан қатнашиши мумкин. Аттестация тугагандан кейин вакилнинг фикр-мулоҳазаси эшитилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аттестация комиссияси мажлиси комиссия аъзоларини талабгорнинг ҳужжатлари билан таништиришдан бошланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва талабгорнинг жавоблари (ип ўтказиб тикилган ва муҳр билан тасдиқланган) махсус журналда қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ соҳаси, фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият, суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саволларнинг тахминий рўйхати ва аттестация комиссияларининг иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Аттестация комиссияси талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш талабгорнинг иштирокисиз ўтказилади. Аттестация жараёни, шу жумладан аттестация комиссияси аъзолари, аттестациядан ўтказилаётган ходим, ташкилот вакили томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар, шунингдек аттестация комиссиясининг қарори аттестация комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Юридик хизматнинг аттестациядан ўтган ходимига икки кун муддатда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — уч йил.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳномаларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Юридик хизмат ходими аттестациядан ўтмаган ташкилот мазкур ходимни такрорий аттестациядан ўтказиш учун аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддатда такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, аттестация комиссияси унинг иш жойига билдиришнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот раҳбари билдиришнома олинган кундан кейин ўн кун мобайнида ходимни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга ва кўрилган чоралар тўғрисида уч кун муддатда тегишли адлия органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси қарорига кўра тугатилиши мумкин.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик хизмат ходими томонидан ўз хизмат мажбуриятлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зиён етказилишига олиб келган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб олинганлиги ҳолати аниқланганлиги юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизмат ходими унга берилган юридик хизмат ходими аттестациядан ўтиши тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси мажлисида иштирок этиши мумкин. Мажлис ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида юридик хизмат ходимига мажлис ўтказилишидан камида ўн кун олдин хабар қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизмат ходимининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси мажлисида қатнашмаслиги юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга тўсқинлик қилмайди. Қабул қилинган қарор тўғрисида юридик хизмат ходимига уч кун мобайнида хабар қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 323-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 650-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Аттестация комиссиясининг қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари қарорлари юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар дубликатларини қайта расмийлаштириш ва бериш
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш юридик хизмат ходимининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар юридик хизмат ходими ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қайта расмийлаштириш пайтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак. Аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик хизмат ходимининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Дубликатни беришда юридик хизмат ходимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари томонидан «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда «Марказ» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан белгиланган юридик хизматларнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бўлиши керак.
(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш ўқув режалари ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ташкилотлардаги ҳуқуқий ишлар самарадорлигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш материалларини, уларни яхшилашга доир тавсияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Марказ билан тегишли ташкилот ўртасида тузиладиган шартномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари юридик хизматларнинг ходимлари ҳисобини юритади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ва уларнинг ходимлари ҳисобга олинишини ва улар тўғрисидаги ахборотнинг тизимлаштирилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларнинг кадрлар таркиби, ушбу хизматлар ходимлари аттестациядан ўтиши ва малака ошириши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган юридик хизматлар маълумотлари базасини шакллантиради ва уни марказлаштирилган тартибда юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотлар ҳар йили 1 июнга қадар тегишли адлия органларига юридик хизмат ходимлари, шу жумладан юридик хизматдаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йил давомида юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар ўн кун муддатда тегишли ахборотни адлия органига юборадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказий аппаратларининг юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади. Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборот ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган ахборотлар, техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ҳудудий адлия органлари йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юридик хизматлар маълумотлари базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун юридик хизматлар, уларнинг ходимлари ва уларнинг белгиланган муддатларда аттестациядан ўтиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида «юриспруденция» йўналишлари ва мутахассислиги мавжуд бўлган олий таълим муассасаларига мавжуд вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Марказ йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юридик хизматлар маълумотлари базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун юридик хизматларнинг малака оширишдан ўтган ходимлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Юридик хизматлар маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби, маълумотлар базасига киритиш учун маълумотларни тақдим этиш шакли ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни аттестациядан ўтишга ва малакасини оширишга юборган ташкилот маблағлари ҳисобига қопланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 302-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун талабгор АНКЕТАСИ
3 х 4 см ўлчамли фотосурат учун жой
1. 2. 3.
Фамилияси ____________________________________________________ Исми _________________________________________________________ Отасининг исми ________________________________________________ Туғилган санаси (йил, кун ва ой) __________________________________ Паспортнинг серияси, тартиб рақами, берилган санаси ва уни берган органнинг номи: ________________________________________________ ______________________________________________________________
ва у давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизматида ишлаши мумкин.
Гувоҳнома _______________________ гача амал қилади.