Ҳужжат кучини йўқотган 16.05.2024 19.11.1991 йилдаги 425-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 19.11.1991 йилдаги 425-XII-сон
Date of entry into force
19.12.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 16.05.2024
Ҳужжат 22.05.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун самарали, ижтимоий йўналишга эга бўлган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси оммавий мулкини ўзгартиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
(кириш қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Асосий тушунчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш — давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, хўжалик жамиятлари ва ширкатларига, оммавий мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш — жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ушбу Қонундан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.
(2-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги корхоналарни ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
(2-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг республика ҳудудидан ташқаридаги мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ушбу Қонун ва давлатлараро ҳамда ҳукуматлараро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
(2-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш;
(3-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтида мулкни пулли ва пулсиз топширишни қўшиб олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пулсиз ва пулли хусусийлаштириладиган мулкдан улуш олишда фуқароларнинг ҳуқуқлари тенглиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шароитида барча фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ошкоралик давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш устидан давлат ва жамоат назоратини йўлга қўйиш;
(3-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополияга қарши қонунлар талабларига риоя этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси оммавий мулки объектлари тўлиқ равишда ёки қисман давлат тасарруфидан чиқарилади ва хусусийлаштирилади.
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги объектлар: ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сув ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий ресурслар, маданият бойликлари ва тарихий бойликлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати, шунингдек давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган объектлар ҳамда корхоналарнинг рўйхати Олий Мажлис томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида мулкни олувчи субъектлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш чоғида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажнабий юридик шахслар оммавий мулкни сотиб олувчи субъектлар бўлиши мумкин.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган шахслар давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишлари, танлов ва ким ошди савдосида харидор сифатида қатнашишлари, хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг (очиқ акциядорлик жамиятлари бундан мустасно) акцияларини сотиб олишлари мумкин эмас.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шакллари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат корхонасини жамоа корхонасига, хўжалик жамияти ёки ширкатига айлантириш;
(6-модда 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олинган мулкни келгусида ҳақ тўлаб сотиб олиш эҳтимоли билан давлат корхонасини ижара корхонасига айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мол-мулкини танлов йўли билан ва ким ошди савдосида дaвлатга тааллуқли бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга сотиш шаклида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда 2-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда 2-бандининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилаётган объектлари, уларнинг акцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёки у ваколат берган идора томонидан белгиланадиган тартиб бўйича сотиб оладилар.
(6-модда 2-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда 2-бандининг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан қарор қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг республика мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ёки ваколат берган давлат бошқаруви идораларига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муниципал объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай қарорларни қабул қилишга ҳуқуқ берилган идоралар матнда бундан кейин оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар деб юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг оммавий мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (муниципал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига фуқаролар, давлатга тааллуқли бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва бошқа давлатларнинг юридик шахслари, меҳнат жамоалари, оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртма:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид бўлса — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муниципал мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид бўлса, бу мулкнинг эгаси бўлган маҳаллий ҳокимият бошқарув идораларига берилади. Буюртманинг шакли ва йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўрнатадиган тартибда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат тасарруфидан чиқаришни, хусусийлаштиришни ўтказиш ёки ундай қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорни оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи буюртма тушган пайтдан бошлаб ўн кун ичида қабул қилади, ҳамда уни буюртма берганга ва давлат тассаруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхонанинг меҳнат жамоасига ёзма равишда етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат корхонасини очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
башарти, корхона давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар рўйхатига киритилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
башарти, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг корхоналарнинг мазкур тури учун назарда тутилган хусусиятлари ҳисобга олинмаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи рад этишни асослаш билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришни амалга ошириш мумкин бўлган шартлар ва муддатларни кўрсатмоғи зарур.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш иши давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган мол-мулк таркибини аниқлашни, унинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини инвентаризациядан ўтказишни, корхонанинг активлари ва пассивларини баҳолашни, меҳнат жамоасида тушунтириш ишлари олиб боришни, бошқа масалаларни ҳал этишни, шу жумладан яккаҳокимликка қарши қонунлар талабларини инобатга олган ҳолда ҳал этишни ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар комиссиялар тузади, бу комиссиялар барча зарур ишларни олиб борадилар. Комиссия таркибига оммавий мулк объектларини тасарруф этувчиларнинг, маъмуриятнинг, корхона меҳнат жамоасининг, жамоат ташкилотларининг, молия идорасининг, банкнинг, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг вакиллари, бошқа мутахассислар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш комиссияси давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхона маблағи ҳисобидан пул тўлаш шарти билан ишнинг айрим йўналишлари бўйича экспертлар гуруҳларини тузишлари, маслаҳат берувчи, аудитор ва бошқа ташкилотларни бу ишга жалб қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия корхона маъмурияти билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган корхона тўғрисида давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришда қатнашаётган субъектлар учун, шунингдек жамоатчилик учун белгиланган нусхада зарур ахборот тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат корхонаси очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда корхона раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Комиссия бир ойлик муддатда зарур ҳужжатларни тайёрлаб, оммавий мулк объектини тасарруф этувчига тақдим этади. Зарур ҳужжатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссия корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва оммавий мулк объектларини тасарруф этувчига тасдиқлаш учун тақдим этади, бу режа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидан чиқаришни ёки хусусийлаштиришни ўтказиш муддатларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг қийматини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонани қайта ташкил этишнинг зарурат бўлганда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура объектларидан фойдаланишнинг мавжуд тартиби ва шартларини сақлаб қолишни ҳам назарда тутувчи лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китобларнинг тавсия этиладиган шакл ва муддатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзлар бериш, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш қисмини бепул бериш имкониятини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш режасига бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархини оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи белгилайди. Сотув нархини белгилашда объектнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтидаги қийматига асосланилади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ўтказилаётган пайтда қарор топган ҳақиқий баҳоси ҳисобга олиниши лозим.
(9-модданинг биринчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Оммавий мулк объекти қийматининг дастлабки баҳоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда аниқланади.
(9-модданинг иккинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Давлат корхонасининг ижарага олинган мол-мулкини сотиб олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарачи оммавий мулк объектларини тасарруф этувчининг розилиги билан ўзи ижарага олган мол-мулкини (тўлиқ ёки қисман) сотиб олиши мумкин.
(10-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Давлат корхонасини жамоа корхонасига айлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат корхонасини жамоа корхонасига айлантириш меҳнат жамоаси аъзолари томонидан давлат мулкининг (ҳақини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш орқали) сотиб олиши ёки бу мулкининг уларга текин бўлиши йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мол-мулк хусусий мулк қилиб сотиб олинаётганида жамоа корхонасининг уставида ҳар бир ходимнинг мол-мулкдаги ҳамда фойдадаги улуши белгилаб қўйилади, бунда уларнинг иш стажи, маошнинг миқдори ва бошқа омиллар эътиборга олинади.
(11-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Давлат корхоналарини хўжалик жамиятлари ва ширкатларига айлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат корхонасини хўжалик жамият ёки ширкатига айлантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар хўжалик жамиятлари ёки ширкатларининг муассислари ёки акциялар (улуш пай) бўлишлари мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат жамоасининг аъзолари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг юридик шахслари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маҳаллий давлат бошқарув органлари номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари.
(12-модданинг 2-банди тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Оммавий мулк объектини танлов бўйича сотиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Оммавий мулк объектлари танлов бўйича сотилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Танловни ўтказиш шартлари, тартиби ва муддатини оммавий мулк объектларини тегишли тасарруф этувчи тайинлайдиган танлов комиссияси белгилайди.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Оммавий мулк объектини ким ошди савдосида сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналарни ким ошди савдосида сотишга қўйиш тўғрисидаги қарорни оммавий мулк объектини тасарруф этувчи қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектларнинг ким ошди савдосини ўтказиш учун оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар ким ошди савдоси хизматларини ташкил этадилар, бу хизматлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ иш кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Харидор томонидан сотиб олинмаган объект республика ёки муниципал мулк бўлиб туради. Бундай ҳолларда мулк объектларини тасарруф этувчи корхонани тугатиб, унинг мол-мулкини бўлак-бўлак қилиб сотиб бориш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Битимларни расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи мол-мулкни янги мулкдорга топшираётганда унга мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ордер беради. Ордернинг нусхаси, давлат божининг миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат корхоналари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган тақдирда мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ордер ҳақнинг биринчи бадали тўлангач берилади. Корхонанинг қиймати бутунлай тўлаб бўлингунга қадар оммавий мулк объектини тасарруф этувчи мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиши, шу жумладан оммавий мулк объектларини тасарруф этувчининг розилигисиз бу мулкни сотишни ва текинга беришни тақиқлаб қўйиши мумкин
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун маблағлар манбаи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги маблағлар мол-мулкни сотиб олиш учун манба бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларнинг шахсий маблағлари, давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг ўз маблағлари, кредитлар, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган усуллар билан олинган бошқа молиявий маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган давлат корхонаси меҳнат жамоасининг аъзолари корхонани қуйидаги манбалар ҳисобига сотиб олишлари мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соф фойданинг меҳнат жамоаси аъзолари мулки бўлган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амортизация ажратмалари ҳамда меҳнат жамоасининг мулки бўлган ва давлат корхонасида ишлатиладиган мол-мулкни сотишдан келган тушум;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк кредитлари ва ўзга қарз маблағлари,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат жамоаси аъзоларининг шахсий маблағлари,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки бўлмаган бошқа маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан давлат мулкини сотиб олиш манбаи сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан олинган маблағ Ўзбекистон Республикасининг ва халқ депутатлари маҳаллий Советларнинг оммавий мулки ҳисобланади.
(17-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келган даромадлар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус фондларида жамланади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш фондларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларининг ўзаро мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи билан янги мулкдор ўртасида ўзаро мажбуриятлар ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган объект фаолиятининг шартлари ҳақида, шу жумладан:
(18-модданинг 1-банди биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян давргача корхона ихтисосини, ишлаб чиқариш ҳажмини сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойларини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотни маълум истеъмолчиларга етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишловчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-маиший объектларни сақлаш, уларнинг ишлаш шароитларини сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ижтимоий-маиший таъминлашнинг ўзига хос жиҳатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзга мажбуриятлар ҳақида муайян даврга мўлжалланган битим тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Битимнинг шартлари корхонани давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришга тайёрлаш даврида белгиланади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларига сотилажак нарх билан бирга маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг ходимларига бериладиган енгилликлар ва кафолатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилаётганда ва хусусийлаштирилаётганда меҳнат фахрийларига, шу корхонадан пенсияга чиққан шахсларга ҳамда корхонада камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоасининг аъзоларига акциялар ва бошқа мулк бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш орқали сотилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат корхоналарининг мол-мулкини сотиб олиш чоғида меҳнат жамоасининг аъзолари, улар томонидан тузилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлар бошқа шароитлари тенг бўлганида ўзга фуқаролар ва юридик шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари эса бошқа харидорларга нисбатан устувор ҳуқуққа эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат корхонасининг мол-мулки шу корхона меҳнат жамоаси томонидан сотиб олинаётганида корхона балансида турган ижтимоий инфраструктура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг қиймати сотилаётган объект нархига қўшилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш оқибатида қайта тузилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ солиқ тўлашда енгилликлар берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхоналар меҳнат жамоаларининг аъзоларига қуйидаги кафолатлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш амалга oширилаётган даврда корхона маъмурияти илгари тузилган жамоа шартномасининг барча қоидаларига риоя этишга мажбурдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгалик ҳуқуқи янги мулкдорга ўтган кундан бошлаб олти ой давомида мулкдор билан корхона меҳнат жамоаси ўртасида янги жамоа шартномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бўшатилаётган ходимларни ишга жойлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги ҳамда иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар жамоатчилик билан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида фойдаланиладиган пул маблағларининг келиб чиқиши устидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ давлат ва жамоат назорати ўрнатилишини таъминлайдилар.
(20-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари юзасидан баҳсларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари юзасидан баҳслар суд тартибида ҳал этилади.
(8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21 ва 22-моддаларининг рақамланиши Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 852-XII-сон Қонунига мувофиқ 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20 ва 21-моддаларга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 236-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 19 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
425-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 43-модда; 1993 й., 5-сон, 236-модда; 1994 й., 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 109-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда; 2011 й., 15-сон, 147-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)