Ҳужжат кучини йўқотган 29.02.2016 14.02.1995 йилдаги 38-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши, 14.02.1995 йилдаги 38-сон
Date of entry into force
14.02.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 29.02.2016
Ҳужжат 14.02.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармойиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармойиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аҳолига пенсиялар, нафақалар тўлашга йўналтириладиган пул маблағларини тўплаш, маблағ билан таъминлаш ва уларнинг ишлатилишига доир ҳисобот ишлари тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Алоқа вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси билан келишган ҳолда 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича Йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» иш ҳақини ташкилотларга ижтимоий суғурта бўйича бадалларни тўлашга доир топшириқнома мавжуд бўлган тақдирда берсинлар ҳамда «Ўзбекистон почтаси» концерни алоқа тармоқларининг пенсия ва нафақаларни тўлаш учун нақд пул маблағлари олиш юзасидан буюртманомаларини биринчи навбатда таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадалларни юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз вақтида тўлаши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 14 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-ф-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойишига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига пенсиялар, нафақалар тўлаш билан боғлиқ пул маблағларини тўплаш, маблағ билан таъминлаш ва уларнинг ишлатилиши бўйича ҳисобот ишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ

1. 1995 йил 1 мартдан бошлаб ижтимоий суғурта жамғармасини пенсия ва нафақаларни маблағ билан таъминлашга йўналтириладиган маблағлари Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, ижтимоий таъминот органларини четлаб ўтган ҳолда, бевосита туман (шаҳар) алоқа тармоқлари томонидан, тўлов даври бошланишидан кечи билан 5 кун олдин ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жамғарма банки муассасаларига ва пенсияларни етказиб бериш бўйича кичик корхоналарга маблағларни ўтказишнинг амалда тартиби сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ҳар ойда туман (шаҳар) ижтимоий суғурта бўлимларига пенсия ва нафақаларга бўлган эҳтиёж юзасидан буюртманомаларни, туман (шаҳар) алоқа тармоқларига, жамғарма банки муассасаларига ва ижтимоий таъминот тизимининг кичик корхоналарига эса пенсия ва нафақалар тўлаш юзасидан ведомостлар ва топшириқномаларни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тақдим этилган буюртманомаларга мувофиқ Жамғарма пенсия ва нафақаларни маблағ билан таъминлашни амалга оширади, алоқа тизимининг органлари, жамғарма банклари муассасалари ҳамда ижтимоий таъминот тизимининг кичик корхоналари эса уларни ижтимоий таъминот органлари томонидан тақдим этилган ведомость ва топшириқномалар бўйича фуқароларга тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман (шаҳар) алоқа, ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта органлари тўлов даври тугагандан кейин ҳар ойда пенсия ва нафақаларни тўлашга ҳамда етказиб беришга мўлжалланган маблағлар бўйича ўзаро солиштиришни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.