Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019 31.10.2007 йилдаги ПҚ-718-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 31.10.2007 йилдаги ПҚ-718-сон
Date of entry into force
31.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Ҳужжат 12.12.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда мелиорация ишларини молиялаштиришнинг принципиал янги механизмини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ходимларининг чекланган сони 60 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига зарур ҳолларда ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти тузилмасига ўзгартиришлар киритишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган, лойиҳа-қурилиш ҳужжатлари тегишли равишда экспертизадан ўтказилмасдан амалга оширилаётган ёки Жамғарма маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда ҳар қандай ишларни тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал (вилоятлараро), туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда амалга оширилаётган реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари устидан техник назорат олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган ишлар ҳажмини назорат тартибида мунтазам асосда ўлчаш, шунингдек Жамғарманинг мелиоратив ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ҳужжатлар асосида текшириш ва тафтишлар ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент шаҳар, Х. Сулаймонова кўчаси, 29-уйга жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментини ҳукумат алоқаси ва шаҳар алоқаси воситалари билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 31 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-718-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментининг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарорига
2-ИЛОВА

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси‎
Азимов Р.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари‎
Ғаниев Ш.М.‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири‎
Хўжаев Б.А.‎ —‎ Иқтисодиёт вазири‎
Абдуазизов А.А.‎ —‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси‎
Алихонов Б.Б.‎ —‎ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси‎
Мавлянов Н.Г.‎ —‎ Давлат геология қўмитаси раиси‎
Гадоев Э.Ф.‎ —‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Салимов А.Х.‎ —‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎
Бекенов С.Х.‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Барноев Ў.И.‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари‎
Хамраев Ш.Р.‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари‎
Жўраев О.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари‎
Йўлдошев О.М.‎ —‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Каньязов Е.С.‎ —‎ Адлия вазирининг ўринбосари‎
Чуб В.Е.‎ —‎ «Ўзгидромет» марказининг бош директори‎
Нажимов М.Ф.‎ —‎ «Ўзсувлойиҳа» ОАЖнинг ижро этувчи директори‎
Абдуллаев У.В.‎ —‎ «UZGIP» МЧЖ директори‎
Рахимов Ш.Х.‎ —‎ САНИИРИ ИИЧБ бош директори‎
Лавозимига кўра‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти директори, Кенгаш котиби‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармони билан ташкил этилган ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва мелиоратив техникани сотиб олишга ажратиладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамловчи давлат органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш дастурлари (лойиҳалари)ни ҳамда мелиоратив объектларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни, молиялаштириш, шунингдек мелиоратив техникани сотиб олиш учун маблағларни жамлаш ва улардан самарали фойдаланиш жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича Давлат бюджетига тушадиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли бюджет маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва хорижий грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағ манбалари ва даромадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма маблағларидан фақат қуйидаги мақсадларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал (вилоятлараро) туманлараро ва хўжаликларо очиқ коллекторлар, вертикал дренаж қудуқлар, мелиоратив насос станциялари ва кузатиш тармоқларини қуриш, реконструкция, таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари доирасида ёпиқ горизонтал дренаж шохобчаларидаги таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурига киритиладиган лойиҳаларнинг амалга ошириш билан боғлиқ бўлган лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқишга ихтисослаштирилган қурилиш ва эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини мелиорация техникаси саройини яхшилашга маблағни қайтариб бериш асосида, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартларида молиялаштириш тадбирларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурларида назарда тутилган бошқа ишларга йўналтирилган ҳолда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарманинг юридик манзили: Тошкент шаҳар, Ҳ. Сулаймонова кўчаси, 29.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар мазкур Жамғарманинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мелиорация ишларини ўтказиш учун мўлжалланган маблағларни тўла ҳажмда Жамғарма ҳисобварағида жамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда ихтисослаштирилган ташкилотлар билан биргаликда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли Давлат дастурларини ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган дастурларга мувофиқ, мелиорация ишларини, магистрал (вилоятлараро), туманлараро ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва тиклаш мақсадида жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ҳамда тизимли асосда аниқ, мақсадли молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳисобига уларнинг унумдорлигини ошириш борасидаги ишларни молиялаштириш йўли билан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига давлат мададини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиорация техникасини, жумладан, лизинг шартлари асосида сотиб олиш учун қайтариб бериш асосида маблағлар ажратиш йўли билан сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ажратиб берилган молиявий маблағларидан мақсадли, аниқ ва самарали фойдаланилиши устидан доимий асосда қаттиқ назоратни амалга ошириб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарма ўз зиммасига юкланган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
консолидация қилинган Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун даромадлар ва харажатларнинг ҳар йилги баланслари лойиҳаларини ишлаб чиқади, белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир чоракка тақсимлаган ҳолда келгуси йил учун Жамғарма бўйича харажатларнинг тасдиқланган параметрларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғармага тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек мелиорация техникаси сотиб олиш юзасидан техник топшириқларни беради ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек мелиорация техникаси сотиб олиш бўйича лойиҳалаш ва тендер ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, лойиҳалаш-қидириш ва илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек мелиорация техникаси сотиб олиш бўйича аниқ манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив экспедициялар тақдимига кўра мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари дастурларини ва харажатлар сметаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив экспедициялар тақдимига кўра мелиоратив объектларда авария-тиклаш ишларига захира харажатлари сметаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал (вилоятлараро) мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари, шунингдек мелиорация техникаси сотиб олиш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш, лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича мелиоратив экспедициялар томонидан буюртмачи функциялари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив объектларни, магистрал (вилоятлараро) ва туманлараро коллекторларни реконструкция қилиш ва қуриш, шунингдек уларда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, мелиорация техникасини сотиб олиш юзасидан тендер (танлов) савдоларини белгиланган тартибда ўтказади, танлов савдолари ғолиблари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича ҳудудий мелиоратив экспедициялар томонидан ташкил этиладиган тендер (танлов) савдоларида белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, таъмирлаш ва тиклаш, мелиорация техникаси сотиб олиш устидан молиявий назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
магистрал (вилоятлараро) мелиоратив объектларда реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда қабул қилиб олинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлараро ва хўжаликларо мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек уларни қабул қилиб олиш ишлари устидан техник назоратни амалга оширишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг мақсадли ва сарфланиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши масалалари бўйича ташкилотлар ва корхоналар фаолиятини назорат ўлчовларини, шунингдек ҳужжатли текшириш ва тафтишларни мунтазам асосда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича текширишларда аниқланган қонун бузилишлари ва камчиликларини бартараф этиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли санкцияларни ўрнатилган тартибда белгилаш бўйича тартиблар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тегишли органларга тасдиқлаш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ манзилли рўйхатларга киритилган мелиоратив объектларда бажарилган ишларни белгиланган тартибда молиялаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Жамғармани ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган мелиоратив ишларни назорат тартибида ўлчашни ва бошқа текширишларни ўтказиш учун тегишли вазирликлар ва идораларни, ваколатли банклар, ташкилотлар, корхоналар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидагилардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитасидан — ҳисобланган ажратмалар ва уларнинг тушиши тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи банклардан — Жамғарма маблағлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмаларидан — Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича йиллик бухгалтерия ва статистик ҳисоботни сўраш ва олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа-қурилиш ҳужжатларини тегишли экспертизадан ўтказмасдан Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган ҳар қандай ишларни ёки Жамғарма маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда тўхтатиб қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юкланган функцияларни амалга ошириш доирасида бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари (лойиҳалари)нинг оқилона шакллантирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғарма даромадлари прогнози бажарилишининг аҳволини таҳлил қилиш ва даромадларнинг нормал тушишига салбий таъсир қилган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этиш бўйича биргаликда чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мелиоратив объектларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашда ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда кўмаклашиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Жамғармани бошқариш Кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма Кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарма Кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи органи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг белгиланган тартибда тасдиқланган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари (лойиҳалари)дан келиб чиқиб, Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлар тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади, қарорлар қабул қилади ва уларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи органи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини шакллантириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси, шунингдек Жамғарма томонидан буюртмачи функциялари бажарилиши, мелиоратив объектларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш устидан молиявий назоратни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жамғарманинг ижро этувчи органи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғармани бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади. Департаментнинг ташкилий тузилмаси ва штатдаги ходимлар сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг таъминоти Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, хизмат кўрсатувчи банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Департамент Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботини тузади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Департаментга молия вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳамда моддий таъминоти, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича вазир ўринбосарига тенглаштириладиган директор бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Департамент директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Департамент фаолиятининг зарур даражада ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши масалалари бўйича назорат тартибидаги ўлчашларни ўтказиш, шунингдек ташкилотлар ва корхоналар фаолиятини ҳужжатлар асосида текшириш ва тафтиш қилиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади, улар асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилади ва зарур чоралар кўради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланган лимитлар доирасида Департаментнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлаш масалаларига оид тушунтиришлар беради, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.