Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2014 20.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1731
ONLINE TRANSLATE
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 20.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1731
Date of entry into force
30.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2014
Ҳужжат 30.10.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУҒИ

Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 октябрда 1731-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 3 июндаги 5-сонли «Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1731-2, 05.06.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом»га асосан буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Илова қилинаётган «Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2007 йил 17 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144-сон

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг
2007 йил 17 сентябрдаги 144-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом»га мувофиқ, электр энергияси истеъмолчиларининг янгидан ишга туширилган ва реконструкция қилинган объектларини ишлашининг ишончлилигини, хавфсизлигини ва техникавий шартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида электр таъминоти лойиҳа ҳужжатлари (кейинги ўринларда электр таъминоти лойиҳалари деб юритилади) келишувини ўтказишнинг тартиби ва муддатларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Электр таъминоти лойиҳаларининг электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги келишувини ўтказиш истеъмолчиларнинг янгидан ишга тушираётган ва реконструкция қилиниб, электр таъминоти ташкилотининг тармоқларига уланаётган объектлари, технологиялари ва ускуналарини (кейинги ўринларда объектлар деб юритилади) учун мажбурийдир ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси (кейинги ўринларда Ўздавэнергоназорат деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фаолияти электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган истеъмолчиларнинг янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинаётган объектлари ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари бўйича барпо этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Объектларнинг электр таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» ва «Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 3-4-сон, 26-модда), «Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари», қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг (кейинги ўринларда ҚМҚ деб юритилади) электр таъминотига тааллуқли қисмини ва бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларини эътиборга олган ҳолда бажарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўздавэнергоназорат» ёки унинг ҳудудий бўлимлари томонидан истеъмолчи объектларининг электр таъминоти лойиҳалари келишуви ўтказилганидан сўнг уларга хулоса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Истеъмолчиларнинг 750 kVA гача рухсат этилган қувватли объектларига электр таъминоти лойиҳалари бўйича хулоса «Ўздавэнергоназорат»нинг ҳудудий бўлимлари томонидан, 750 kVA дан юқори рухсат этилган қувватли объектларининг электр таъминоти лойиҳалари бўйича хулосаси «Ўздавэнергоназорат» томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуввати 10 киловаттгача бўлган объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари «Ўздавэнергоназорат» билан келишувдан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекэнерго» ДАК объектларининг электр таъминоти лойиҳалари келишуви электр таъминоти ташкилотининг вакили (эксперти) билан биргаликда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Истеъмолчида электр таъминоти лойиҳаси бўйича «Ўздавэнергоназорат» ёки унинг ҳудудий бўлимлари томонидан берилган хулоса бўлмаган тақдирда, объектни электр тармоқларига улаш ман этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Лойиҳаларни келишувга тақдим этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Электр таъминоти лойиҳалари бўйича хулосани олиш учун «Ўздавэнергоназорат»га ёки унинг ҳудудий бўлимларига истеъмолчи ёки лойиҳани ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти лойиҳасини келишиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти ташкилоти томонидан берилган техник шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти ташкилотининг ташқи электр таъминоти лойиҳасини келишилганлиги тўғрисидаги хулосаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган рўйхатдан ортиқча қўшимча материаллар сўраб олиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Электр таъминоти лойиҳалари келишувини ўтказиш муддати лойиҳа ҳужжатларининг ҳажмига қараб белгиланади ва 30 кундан ошмаслиги керак. Жуда катта ва мураккаб объектларнинг лойиҳалари келишувини ўтказишда, ушбу муддат истисно тариқасида, «Ўздавэнергоназорат» бошлиғи томонидан бир ойга, лекин ундан ортиқ бўлмаган муддатга аризачини хабардор қилган ҳолда узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари бўйича хулосалар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари бўйича хулоса Ўздавэнергоназорат ва унинг ҳудудий бўлимларининг қарорлари кўринишида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари, уларнинг келишувни ўтказиш давомида қуйидаги ҳолларда қайта ишлаб чиқилиши учун қайтарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишувни ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тўла ҳажмда тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти ташкилоти томонидан берилган техник шартларнинг талаблари бажарилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари», «Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари» ҳамда «Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари», ҚМҚ ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга номувофиқликлар аниқланганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўздавэнергоназорат» ёки унинг ҳудудий бўлимлари томонидан бирламчи кўриб чиқишда берилган эътирозлар бартараф этилиб, лойиҳа қайта ишлаб чиқилганидан сўнг, объектларнинг электр таъминоти лойиҳаси такроран кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қайта ишлаб чиқилган объектнинг электр таъминоти лойиҳасининг такрорий келишувини ўтказиш муддати уларнинг мураккаблигидан қатъи назар, 15 кундан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда илгари аризачига ёзма равишда баён қилинмаган янги камчиликлар билдирилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Истеъмолчи объектларининг электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказишда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Низом «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б. АБДУРАХМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 5 сентябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 29 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси А. ТЎХТАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 14 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 436-модда; 2011 й., 51-сон, 547-модда)