Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 23.08.2007 йилдаги 181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.08.2007 йилдаги 181-сон
Date of entry into force
23.08.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини бажариш юзасидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан кенг фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш тадбирлари режаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва кўрсатилаётган ана шундай хизматларни кенгайтириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг интерактив давлат хизматларидан сифатли фойдаланишини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш йўли билан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари бўйича ахборот, шунингдек мўлжалланаётган интерактив давлат хизматлари бўйича таклифларни уларни кейинчалик Интерактив давлат хизматлари реестрига киритиш учун тақдим этсинлар.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги заруриятга кўра вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига Базавий интерактив давлат хизматлари реестрига ўзгартиришлар киритишга доир умумлаштирилган таклифлар киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси ўз мажлисларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электрон ҳужжатлар айланиши тизимларини жорий этиш ва ахборот тизимларини интеграциялаш ишларининг аҳволини мунтазам равишда кўриб чиқсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 348-модда; 2009 й., 34-сон, 374-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда, 22-сон, 175-модда, 23-сон, 182-модда; 2012 й., 5-сон, 47-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 2-сон, 23-модда, 23-сон, 302-модда, 37-сон, 485-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда, 26-сон, 338-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда, 23-сон, 269-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда, 19-сон, 345-модда, 26-сон, 593-модда, 34-сон, 889-модда, 38-сон, 1037-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)