12.07.2007 йилдаги ПҚ-670-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.07.2007 йилдаги ПҚ-670-сон
Date of entry into force
12.07.2007
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАНКЛАРНИНГ КАПИТАЛЛАШУВИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ВА ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА УЛАРНИНГ ИШТИРОКИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, уларнинг инвестиция жараёнларида, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, ишлаб чиқаришни модернизациялашда, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда кенг иштирок этишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар банк-молия тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш, уларнинг капиталига аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва эҳтимол тутилган инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорида фаол жойлаштириш ҳисобига банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларининг ўз капитали ҳисобидан янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ҳамда мавжуд корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдаги инвестиция жараёнларида кенг иштирок этиши, шу асосда рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд пулнинг банкдан ташқари айланишини янада қисқартириш, мижозларни биринчи талаби бўйича нақд пул билан узлуксиз ва сўзсиз таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мини-банклар тармоғини кенгайтириш ва банклар томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларини юқори малакали профессионал кадрлар билан мустаҳкамлаш, банкларнинг хизмат кўрсатиш масъулияти ва маданиятини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Молия вазирлиги томонидан 2006 йил якунлари бўйича давлат бюджети ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган Марказий банк фойдасининг бир қисмини қуйидаги банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш ва инвестициялаш ресурс базасини кенгайтиришга йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Микрокредитбанк»ка — 42 миллиард сўм, шу жумладан 32 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм кичик бизнес субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаш мақсадида кредит линияси очиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахтабанк»ка — 25 миллиард сўм ҳажмида, шу жумладан 15 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида кредит линияси очиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ипотекабанк»ка — 25 миллиард сўм, шу жумладан 15 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм ипотека кредитлари ҳажмини ошириш мақсадида кредит линияси очиш учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларига, йил якуни бўйича барча солиқлар ва тўловлар тўланганидан сўнг, банк фойдасининг камида 30 фоизини банк акционерлик капиталини кўпайтиришга йўналтириш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тижорат банкларига 2012 йилнинг 1 январигача фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда мазкур солиқ имтиёзларини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
(3-бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 107-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин ва унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларининг акцияларини фонд биржасида бирламчи очиқ жойлаштириш муомалага янги чиқарилаётган акциялар ҳажмининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади (хусусий банклар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари акциялари мажбурий тарзда фонд биржаси листингига киритилади ва мунтазам биржа котировкалари матбуотда эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга оширишда фойдаланиладиган пластик карточкалар, тўлов терминаллари, дастурий таъминот, банкоматлар, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари ва бошқа ускуналар ҳамда зарур материалларни импорт қилиш ва улардан фойдаланишда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 445-сонли қарорига асосан берилган божхона ва солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2010 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон банклари уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари, молия институтлари, эмитентларни ва улар томонидан чиқарилаётган қимматбаҳо қоғозларни якка тартибда рейтингли баҳолаш миллий тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг агентликларининг кредитга лаёқатлилик рейтингларини олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 12 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-670-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 284-модда; 2009 й., 10-11-сон, 107-модда, 25-сон, 282-модда; 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)