15.05.2007 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.05.2007 йилдаги 97-сон
Date of entry into force
15.05.2007
Ҳужжат 18.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЧЕТ ЭЛЛАРГА КЕТАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахсларни ҳисобга олишни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимиз ташқарисида бўлган даврда уларнинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сони ва мақсади тўғрисидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи юритилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли чет элларга кетаётган фуқароларнинг сони ва мақсади тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланиши назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат статистика қўмитаси билан келишган ҳолда Божхона декларациясининг такомиллаштирилган шаклини ва уни тўлдириш ҳамда расмийлаштириш тартибини тасдиқласин ва 2007 йил 1 июлдан амалга киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари билан алмаштирилсин вазирлиги Давлат статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда меҳнат эмиграциясини ҳар чоракда ўрганиш бўйича саволнома ишлаб чиқсин ва уни 2007 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ўрганиш дастурига белгиланган тартибда киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилдан бошлаб ҳар йили, маълумотларнинг республика, минтақа ва туман даражаларида мувофиқлигини таъминлаган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари орқали меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш муносабати билан чет элларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мониторингини олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фуқароларга чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиботларини соддалаштириш юзасидан икки ой муддатда таклифлар киритсинлар, уларда кўрсатиб ўтилган рухсатномани олиш учун тўлов миқдорини анча камайтиришни ва уни олиш тартибини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 15 майдаги 97-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора‎ Ахборот олиш манбаи‎ Ахборот мазмуни‎ Тақдим этишнинг муддати ва даврийлиги‎ Қаерга тақдим этилади‎
1.‎‏ Меҳнат вазирлиги Уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ҳар чоракда ўрганиш‎ Чет элларда меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳудудлар, ёши, жинси ва кетган мамлакатлари бўйича сони‎ Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача‎ Давлат статистика қўмитаси‎
Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йиллик чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар‎ Ҳудудлар бўйича меҳнат эмиграцияси омиллари, сабаблари, асослари, йўналишлари ва шакллари. Меҳнат мигрантлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш шароитлари‎ Ҳар йили, 15 декабргача ‎ Давлат статистика қўмитаси‎
2.‎ Меҳнат вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ‎ Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар‎ Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномаларнинг ҳудудлар ва кетган мамлакатлар бўйича сони‎ Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача‎ Меҳнат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси‎
3.‎ Давлат божхона қўмитаси ‎ Божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли‎ Божхона пунктлари орқали ўтган шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари, уларнинг кетиш мақсадлари, ҳудудлар, ёши, жинси ва кетган мамлакатлари бўйича сони кўрсатилади‎ Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача‎ Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги‎
4.‎
Ташқи ишлар вазирлиги ‎ Чет эллардаги консуллик муассасаларидан ахборотлар‎‏ Борган мамлакатида меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган консуллик муассасаларида ҳисобда турган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар‎ Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача‎ Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги‎
Ўзбекистон Республикасининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролари сони тўғрисида борилган мамлакат ваколатли органлари тақдим этадиган маълумотлар‎ Ташқи ишлар вазирлиги орқали эришилган келишувларга мувофиқ‎ Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги‎
5.‎ Меҳнат вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ‎ Интеграциялашган ахборотлар‎ Чет элларга меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун кетаётган шахсларни ҳисобга олиш бўйича йиғма таҳлилий ахборотлар‎ Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30 (31)-кунигача‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси‎
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 197-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09/17/814/0099-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)