Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025 08.05.2007 йилдаги 95-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.05.2007 йилдаги 95-сон
Date of entry into force
08.05.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025
Ҳужжат 29.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 февралдаги 10-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 39-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази тўғрисидаги намунавий низомни белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ туманлари ҳокимликлари билан биргаликда йирик қишлоқ фуқаролари йиғинларида (маҳаллаларда) аҳолини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича турғун пунктларнинг жойлаштирилишини белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Меҳнатни нормалаштириш ва муҳофаза қилиш маркази ҳамда Ўзбекистон меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази негизида Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказини ташкил этсин ва унинг тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси, давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятдан олинган бошқа даромадлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.

Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига 9а, 10а, 11а ва 12а-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 февралдаги 10-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 39-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда иш ўринлари ташкил этиш дастурлари параметрларига ўзгартиришлар киритсинлар, уларда саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, биринчи навбатда, транспорт, алоқа, қурилиш ва қурилиш индустрияси йирик корхоналарида, шунингдек кичик саноат корхоналарида касаначиликни ривожлантиришни назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли бандлигини кенгайтириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури топшириқларининг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 8 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 февралдаги 10-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 39-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Дастурни ишлаб чиқишнинг умумий масалалари» бўлимининг учинчи хатбошидаги «меҳнат бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш дастурини ишлаб чиқишга доир тавсиялар» бўлимининг 2-банди биринчи хатбошидаги «меҳнат бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 29-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 8-сон, 61-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартибининг 13-банди чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-банддаги ва 16-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 12-банднинг учинчи хатбошидаги «меҳнат бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги, 7-банддаги «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 101-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг Туман ва шаҳар ҳокимликларининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари бўлимида «меҳнат бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банддаги «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банддаги «маҳаллий меҳнат органлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е» кичик банддаги «маҳаллий меҳнат органига» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 333-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банддаги «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар ва туман бўлимлари» сўзлари «шаҳар ва туман Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи-олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ташкил этиладиган шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ва Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказида доимий равишда бўладиган шаҳар (туман) ички ишлар бўлими масъул ходими меҳнатига ҳақ тўлаш тегишли равишда шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази ва ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасида шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш марказида фуқароларнинг Вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида ташкил этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ташкил этиладиган шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази директори меҳнатига ҳақ тўлаш шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар (туман) бўлими» сўзлари «Шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар (туман) бўлими бошлиғининг ўринбосари» сўзлари «Шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низомнинг 6-банди биринчи хатбошидаги «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман бўлимлари» сўзлари «туман Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида» 2002 йил 29 мартдаги 106-сон қарорининг 1-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 19-модда) «меҳнат бўлимларида» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банддаги «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимларининг (кейинги ўринларда меҳнат бўлимлари деб аталади)» сўзлари «Шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банднинг учинчи хатбошидаги, 11-банднинг учинчи ва еттинчи хатбошларидаги, 20-банддаги «меҳнат бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 11-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнат бўлимларида» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Бандликка кўмаклашиш маркази ҳисоб рақамига тушадиган маблағларнинг 5 фоизи меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига йўналтирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 21-банднинг биринчи хатбошидаги ва 22-банддаги «меҳнат бўлимлари» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 13-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «2006 — 2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг биринчи хатбошидаги «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда меҳнат органи деб аталади)» сўзлари «туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 35 ва 36-бандлардаги, 38-банднинг биринчи хатбошидаги «меҳнат органида», «меҳнат органи», «меҳнат органининг», «меҳнат органлари» сўзлари тегишли равишда «Бандликка кўмаклашиш марказида», «Бандликка кўмаклашиш маркази», «Бандликка кўмаклашиш марказининг», «Бандликка кўмаклашиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
(13-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 77-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 77-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга 4-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«__________ вилояти, __________ тумани (шаҳри) Бандликка кўмаклашиш маркази номидан директор ____________________ (кейинги ўринларда «Бандликка кўмаклашиш маркази» деб юритилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.-банддаги «Меҳнат бўлими» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг имзолари қисмида «Меҳнат бўлими» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга 5-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳнат бўлими» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга 6-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг 8-банди тўртинчи хатбошидаги «меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими» сўзлари «Бандликка кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1 — 3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 11-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 21-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда; 2008 й., 34-сон, 333-модда; 2009 й., 3-сон, 13-модда; 2010 й., 5-сон, 39-модда, 8-сон, 61-модда, 13-сон, 96-модда; 2013 й., 8-сон, 101-модда; 2016 й., 8-сон, 77-модда, 16-сон, 160-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2021 й., 09/21/410/0626-сон, 18.08.2021 й., 09/21/527/0804-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)