30.08.2006 йилдаги ПҚ-457-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.08.2006 йилдаги ПҚ-457-сон
Date of entry into force
30.08.2006
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ҚИСМИНИ ГЕОЛОГИК ЖИҲАТДАН ЎРГАНИШ ВА КЕЙИНЧАЛИК ЯНГИ ОЧИЛАДИГАН УГЛЕВОДОРОД КОНЛАРИНИ МАҲСУЛОТНИ ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ ШАРТЛАРИ АСОСИДА ҚАЗИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Углеводород хомашёси захиралари илдам суръатларда ўсишини таъминлашга, янги нефть ва газ конларини қазишга ҳамда углеводородлар қазиб чиқаришни оширишга йўналтирилган геологая-қидирув ишларини жадал ўтказиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «Лукойл Оверсиз Холдинг Лтд.» (Россия), «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» (Малайзия) ва «Си-Эн-Пи-Си Интернешнл Лтд» (ХХР) компаниялари томонидан Орол денгизининг Ўзбекистон қисмида қидирув ва разведка ишларини ўтказиш, кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида қазиш бўйича инвесторлар Консорциуми ташкил этилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости майдонларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссияси томонидан инвесторлар Консорциуми билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси билан инвесторлар Консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимнинг лойиҳаси келишиб олингани ва имзолашга тайёрлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки 3 йил давомида ва инвесторлар Консорциумининг тўғридан-тўғри инвестициялари таваккалчилигида 2300 погон километр ҳажмида 2Д усулидаги сейсмик разведка ишлари ва умумий суммаси камида 99,8 млн. АҚШ долларига тенг иккита қидирув қудуғини бурғулашни ўз ичига олган қидирув ва разведка ишларининг минимал дастурини ўтказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларнинг минимал дастури бажарилмаган тақдирда инвесторлар Консорциуми белгиланган муддат ўтгач уч ой мобайнида минимал дастурга киритилган бажарилмаган ишлар ҳажми қиймати миқдорида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига жарима тўлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сейсмик разведка ишлари натижалари бўйича лойиҳанинг кўп вариантли техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишни, кейинчалик унинг белгиланган тартибда келишиб олиниши ва тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг кўп вариантли техник-иқтисодий асоси тасдиқлангандан сўнг Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимнинг тижорат шартлари, шу жумладан солиқлар ва тўловлар ставкалари миқдори келишиб олинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим ва қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотни сотиш бўйича ишларни ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари сифатида оператор ва маркетинг компаниясини ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ташкилотларига бошқа тенг шартлар билан бир қаторда, нефтгаз операцияларида пудратчи, етказиб берувчи, ташувчи сифатида устунлик ҳуқуқи берилиши, бунда Ўзбекистон Республикасидан жалб этилган товарлар (ишлар ва хизматлар) жами жалб этилган товарлар (ишлар ва хизматлар) ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этишини назарда тутувчи Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим лойиҳаси маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматовга Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи этиб белгилансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ер ости майдонларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссияси (Э.Р. Шоисматов) Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битими ҳақида»ги Қонунига мувофиқ инвесторлар Консорциумига ер ости майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни белгиланган тартибда топширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим бўйича ишларни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақидаги қарор лойиҳасини тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-457-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 8-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)