Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ–601-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 майдаги ПФ-3996-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 170-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментига янги киритилган шуъба мудири лавозимига Ягона тариф сеткаси бўйича 18-разрядли иш ҳақи белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ–131-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ–316-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика комплекси, металлургия, машинасозлик ва кимё масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузилмаси тўғрисида» 2006 йил 30 майдаги ПҚ–358-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 март,
ПҚ-607-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 майдаги ПФ-3996-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 170-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 115-модда; 2008 й., 20-21-сон, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 8-сон, 464-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)