20.03.2007 йилдаги 53-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.03.2007 йилдаги 53-сон
Date of entry into force
20.03.2007
Ҳужжат 01.04.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҒАЗНАЧИЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 20 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ғазначилик ўзининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда Давлат бюджетининг ғазна ижросини амалга оширадиган махсус ваколатли молия органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимига бевосита унга бўйсунадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) Ғазначилик бўлимлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ғазначилик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда ўз фаолиятига тегишли бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ғазначилик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бевосита ва ўзининг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ғазначилик фаолиятини молиялаштириш республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ғазначилик, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) Ғазначилик бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармалари юридик шахслар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ғазначиликнинг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Ғазначиликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг касса ижроси, жумладан тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами, шунингдек тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларини жорий этиш орқали бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари ва буюртмачилар шартномалари деб аталади) харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларининг мақсадга номувофиқ, асоссиз харажатларининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда, қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган қатъий суммалар доирасида товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджетдан маблағ олувчилар номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига сўзсиз риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 22-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 41-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ғазначиликнинг функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ғазначилик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан нақд пул маблағлари билан тўланадиган бошқа тўловларни тўлаш учун Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларига маблағлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетида улар учун маблағлар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига суднинг қарори бўйича ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа ҳисоб рақамларидан маблағлар ўтказади, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида фуқароларга ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар кунлик асосида ягона ғазначилик ҳисоб рақамида ва ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларида маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчиларга улар учун Ғазначиликда ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, уларнинг харажатларини қоплашга бюджет маблағлари ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манбалар бўйича тегишли бюджетлар даромадлари тушуми ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети ижроси жараёнида республика бюджети даромадлари тушуми ва харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия органларининг топшириғи бўйича юқори бюджетларда назарда тутилган режали дотациялар, субвенциялар, бюджет ссудалари суммасини ва бошқа тўловларни қуйи бюджетларнинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар доирасида ва мақсадларга мувофиқ тузилиши устидан қаттиқ назорат қилиш асосида шартномаларни рўйхатдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчилар номидан рўйхатга олинган шартномаларда ёки бюджет маблағларини юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатларда назарда тутилган суммалар доирасида товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита банк ҳисоб рақамларига тўловларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларини, жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб боради, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини ҳамда, қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечишни назарда тутади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
счёт-фактуралар ва товарлар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) ҳолатини тасдиқлайдиган ёки бюджетдан маблағ олувчиларга солиқлар, йиғимлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар учун бюджет маблағларини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатлар асосида бюджет маблағи олувчиларнинг молиявий мажбуриятлари ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи ҳужжатлар асосида Давлат бюджети ғазна ижросининг таҳлилий ва синтетик бухгалтерия ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджетининг ижро этилиши ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш асосида Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида ҳисобот тузади ва ушбу ҳисоботни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни, шу жумладан Ғазначилик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган операцияларни мақбуллаштириш, Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботларни такомиллаштириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес субъектлари унда кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва уларни қўллашни кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш ишларини ташкил этади ва амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситаларнинг тўлиқ ва тизимли ҳисобини юритади;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 22-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 41-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бўйича маълумотлар, шу жумладан давлат харидлари бўйича бюджетдан маблағ олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини амалга оширади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ғазначиликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва тижорат банкларида Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчилардан Давлат бюджетини ижро этиш жараёнидаги даромадлар ва харажатларнинг қисқа муддатли прогнозини тузиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларидан улар томонидан Ғазначиликка рўйхатдан ўтказишга тақдим этиладиган шартномаларнинг сифатини, мақсадга мувофиқлигини ва нарх ечимларини баҳолаш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбарияти топшириғига биноан Давлат бюджети бўш маблағларини банк депозитларига ва бошқа активларга вақтинчалик жойлаштириш, шунингдек бюджет ссудаларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)га молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларида, қурилишларнинг адресли ва титул рўйхатларида кўзда тутилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетадиган ҳажмда бюджет маблағлари ҳисобига ҳақ тўланишини назарда тутувчи шартномаларини, шунингдек бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг тўлов жадвалисиз, сифати, мақсадга мувофиқлиги ва нарх ечимлари бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган шартномаларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг счёт-фактураларсиз ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш фактини тасдиқловчи ёки бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига бюджет маблағларини ўтказишни юкловчи бошқа ҳужжатларсиз тақдим этилган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчилар ва буюртмачиларнинг уларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан Ғазначиликда (унинг ҳудудий бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномаларидан келиб чиқадиган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари тўлови бўйича тўлов ҳужжатларини ижро этиш учун қабул қилмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловни бюджет ташкилотлари ва буюртмачиларнинг шартномаларида назарда тутилган сумма доирасида чеклаш, шунингдек бюджет ташкилотлари ва буюртмачилар шартномалари предметига мувофиқ бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган ҳолларда тўловни тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда уларнинг бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлари тўловини молия органлари топшириғига биноан тўхтатиб қўйиш, бу тўғрида тегишли вазирликлар, идоралар, бюджетдан маблағ олувчиларни хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларининг Ғазначиликда (унинг бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар бўйича молиявий мажбуриятларини ҳисобга қабул қилмаслик, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан шартнома тузилмасдан молиявий мажбуриятлар қабул қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотлардан бажарилмаган молиявий мажбуриятлар бўйича бюджетдан маблағ олувчилардан тўлов муддати ўтган қарзлар суммасини бюджетдан маблағ олувчиларнинг бажарилмаган молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ёзма мурожаатлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари олувчиларидан уларнинг шахсий банк ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, шунингдек улар томонидан олинган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисида ҳисоботлар ва ахборотлар олиш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 22-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 41-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлардан зарур материалларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарга риоя этилишига тегишли бўлган ахборотларни сўраш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ғазначилик қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети харажатларини ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисоб рақамларидан белгиланган муддатларда ва тегишли равишда республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари қолдиқлари доирасида амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар томонидан бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланилиши, давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан бюджетдан маблағ олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинганда нархларни ошириб юбориш мавжудлиги, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан кредиторлик қарзлар суммасининг асоссиз ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бериш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига берилган ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш ҳамда ўз фаолиятида юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига йўл қўймаслик.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғазначилик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ғазначилик ходимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада ижро этмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа қонун бузилишлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ғазначилик тузилмаси ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ғазначилик тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ғазначиликни лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари ҳисобланадиган бошлиқ бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғазначилик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ғазначилик бошлиғи ўринбосарлари Ғазначилик бошлиғининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ғазначилик бошлиғи тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ягона марказлаштирилган тизимни ташкил қилади ҳамда қуйи бошлиқларнинг юқори бошлиқларга ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирига бўйсуниши ва ҳисобот бериши асосида фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ғазначилик ўзига берилган ваколатларга мувофиқ ўз ҳудудий бўлинмалари фаолияти устидан тезкор бошқарувни ва назоратни амалга оширади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 109-модда; 2009 й., 5-сон, 41-модда; 2011 й., 14-сон, 137-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2020 й., 09/20/262/0516-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)