01.12.2004 йилдаги 563-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.12.2004 йилдаги 563-сон
Date of entry into force
01.12.2004
Ҳужжат 01.12.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ» ЛОЙИҲАСИНИ ГЕРМАНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (KFW)нинг имтиёзли кредит маблағларининг самарали ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳасини амалга ошириш учун Германия тараққиёт банки (KFW) томонидан Ўзбекистон Республикасига ўн йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 40 йил муддат билан, 0,75 йиллик фоиз ставкаси бўйича 7669 минг евро миқдорида имтиёзли кредит ва 1023 минг евро миқдорида грант берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги кўрсатиб ўтилган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан қарз олувчи этиб;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агент этиб белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит бўйича асосий қарзни, воситачилик ҳақини, фоизларни ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағи ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш лойиҳасининг, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган лойиҳани молиялаштиришга жалб этиладиган Германия тараққиёт банки (KFW) кредитини қайтариш ва кредит бўйича фоизларни тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида тузиладиган импорт контрактлар экспертизаси ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишнинг таъминланиши учун жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича зарур ҳужжатларни ва иқтисодий асослашларни, шу жумладан, асбоб-ускуналар харид қилиш ҳамда хизматлар кўрсатишга тендер ҳужжатларини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига белгиланган тартибда тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан мазкур лойиҳа доирасида Германия тараққиёт банки (KFW) кредит маблағлари ва гранти ҳисобига сотиб олинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган асбоб-ускуналар, ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва техник воситалар божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин, божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан келиш визалари берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи тўловисиз таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Қосимов ва Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 1 декабр,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
563-сон