Ҳужжат кучини йўқотган 12.12.2024 02.08.2005 йилдаги 182-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2005 йилдаги 182-сон
Date of entry into force
02.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 12.12.2024
Ҳужжат 02.08.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛОТЕРЕЯЛАР, ТОТАЛИЗАТОРЛАР ВА ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН БОШҚА ЎЙИНЛАР ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишни ташкил этишни янада такомиллаштириш, шунингдек уларнинг қатнашчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар устав фондининг энг кам миқдори 200 млн. сўм миқдорида белгилансин, шундан камида 50 фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаров остида олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор қабул қилингунга қадар лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган юридик шахслар, ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз устав фонди миқдорини мазкур қарорнинг 1-банди билан белгиланган энг кам миқдорга мувофиқлаштириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил ўтгандан кейин устав фонди миқдори белгиланган энг кам талабларга мувофиқ бўлмаган юридик шахслар, лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси устав фондини мазкур қарор талабларига мувофиқ шакллантирмаган, шунингдек белгиланган тартибда лицензия олмаган юридик шахслар томонидан лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 2 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
2 августдаги 182-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда) 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 6-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«лицензиат устав фондининг шакллантирилган миқдори лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун 200 млн. сўмдан кам бўлмаслиги керак, шундан эллик фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади. Бунда лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш тўғрисида ариза берилган вақтда лицензия талабгорининг устав фонди кўрсатиб ўтилган энг кам миқдорда тўлиқ шакллантирилган бўлиши керак. Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаров остида олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди».