Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2022 19.02.2007 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.02.2007 йилдаги 37-сон
Date of entry into force
19.02.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2022
Ҳужжат 01.11.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 615-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш, микрокредит ташкилотларининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ республика ҳудудида микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, тартибга солиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли лицензиясисиз микрокредит ташкилотлари фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотлари фаолияти амалга оширилиши ҳуқуқига ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотлари фаолияти амалга оширилиши ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада рўйхатдан ўтказилган ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини амалга оширадиган юридик шахсларни хатловдан ўтказишни 2007 йил 1 апрелгача бўлган муддатда тугалласин ва уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли лицензия берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда минтақалар бўйича мақсадли йўналишларни назарда тутадиган 2007-2008 йилларда микрокредит ташкилотлари тармоғини барпо этиш ва кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга микрокредит ташкилотларига солиқ солиш хусусиятларини аниқлаштириш юзасидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг ««Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-илованинг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки» бўлими қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Микрокредит ташкилотлари фаолияти».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 19 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 68-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)