3.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК, УЙ-ЖОЙ КОДЕКСЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА «ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ СИЁСАТИНИНГ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 19 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 30 ноябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«211-модда. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка эгалик ҳуқуқидаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари улушларининг миқдори ҳамда мазкур мол-мулкни сақлаш ва асраш бўйича харажатларни мулкдорлар ўртасида тақсимлаш тартиби уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси ўз улушини бошқа шахсга беришга, ундан фуқаролар ёки юридик шахслар фойдасига воз кечишга, шунингдек уни ўзига қарашли турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқидан алоҳида тарзда бошқа шахсга ўтишига сабаб бўлувчи ўзга хатти-ҳаракатлар содир этишга ҳақли эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«219-модда. Улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой фондини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат уй-жой фондидаги турар жойларни улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой фондидан фойдаланилиши ва унинг асралиши, аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифати устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари орасидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ҳамда уларни аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари учун уй-жой қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой қурувчиларга уй-жой қуриш учун, шунингдек хусусий уй-жой мулқдорларининг ширкатларига доимий фойдаланишга белгиланган тартибда ер участкалари бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларининг лозим даражада сақланиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат уй-жой фондининг турар жойларини бронлаштириш ва алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 161-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«161-модда. Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар ёки юридик шахслар кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари бундай жойларнинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, жойларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши, кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорининг кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатлардаги иштироки улуши уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли яшаш учун мўлжалланмаган жой майдонига мутаносиб равишда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24-модда. Уй, квартира мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй, квартира мулкдори хусусий уй-жой фондини бошқаришда иштирок этиш, уйнинг техник ҳолати масалаларида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига мурожаат этиш, уй, квартирага хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш усулини танлаш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй, квартира мулкдори уй, квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори ўзига қарашли жойга кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш мақсадида мулкдорни олдиндан хабардор қилгач, унинг борлигида киришларини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори авария ҳолати юзага келган тақдирда, аварияни бартараф этиш учун тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари ўзига қарашли жойга киришларини дарҳол таъминлаши шарт. Квартира мулкдори йўқлигида аварияни бартараф этиш учун бу жойга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида тегишли авария-таъмирлаш хизмати томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 35-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кўп квартирали уйдаги турар жойни ижарага олувчи турар жойдан фойдаланиш билан бир қаторда шу уйнинг умумий фойдаланишдаги мол-мулкидан (уйнинг умумий жойлари, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаси, шунингдек кўп квартирали уйдаги кўчмас мулкнинг ягона мажмуига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бошқа объектлардан) белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 49-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уй лозим даражада сақланишини амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизматлар кўрсатиши ёки хизматлар кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги мол-мулки таъмирланишини таъминлаши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 50-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижарага олувчи, ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйнинг турар жойларидан, умумий фойдаланишдаги мол-мулкидан белгиланган мақсадда, бошқа фуқаролар ва юридик шахсларнинг уй-жой ҳуқуқи, ўзга ҳуқуқларини камситмаган ҳолда фойдаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойларнинг асралишини таъминлаши, шунингдек уларни тегишли техник ҳамда санитария ҳолатида сақлаб туриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«VIII Бўлим. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124-модда. Турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улуши асл ҳолида ажратиб берилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуққа эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчилари таянч ва тўсиқ конструкцияларни, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапояларни, зинапояларни, лифтларни, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталарни, даҳлизларни, техник қаватларни, ертўлаларни, чердаклар ва томларни, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни бошқа шахсга бериши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг улушли мулкида турган умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари қонун ҳужжатларига мувофиқ умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида бошқа шахсларга берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125-модда. Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқидаги улушларни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк ҳар бир иштирокчисининг улуши шу уйнинг умумий майдонидаги унга қарашли жой майдони улушига мос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси ўз улушини бошқа шахсга беришга, ундан фуқаролар ёки юридик шахслар фойдасига воз кечишга, шунингдек уни ўзига қарашли турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқидан алоҳида тарзда бошқа шахсга ўтишига сабаб бўлувчи ўзга хатти-ҳаракатлар содир этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқи кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган улушли мулк ҳуқуқидан ажралмасдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқи янги мулкдорга ўтганда у шу уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126-модда. Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси уни сақлаш, шунингдек шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни уйнинг умумий майдонидаги ўзига қарашли жой майдонига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127-модда. Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасига эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг барча мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса мулкдорлардан исталган бирининг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни тасарруф этиш турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг барча мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг кўпчилиги томонидан қабул қилинган қарорга биноан бошқа шахсларга фойдаланишга, арендага берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128-модда. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ширкатларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129-модда. Муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойлар ҳақини ижарага бериш шартномаси бўйича тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойга тўланадиган ҳақ миқдори турар жойни ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузиладиган ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муниципал, идоравий уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси бўйича тўланадиган ҳақ миқдори уйни ва умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш харажатларининг ўрнини қоплашни таъминлайдиган, ижарага берувчи томонидан турар жой умумий майдонининг бир квадрат метри ҳисобида белгиланган ставкалардан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муниципал ва идоравий уй-жой фондини тиклашга ажратмалар ҳамда ижарага берувчининг норматив фойдаси турар жойнинг ижара ҳақига киради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«132-модда. Кўп квартирали уйдаги турар жойларни ва умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдори ўзига қарашли турар жойни ўз ҳисобидан тегишли техник ва санитария ҳолатида сақлайди, шунингдек кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари умумий харажатларни, қоида тариқасида, мажбурий бадаллар шаклида биргаликда зиммаларига оладилар, бу бадаллар кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича мажбурий бадаллар миқдори мазкур уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ширкат ташкил этилмаган кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларда турар жойлар мулкдорлари билан мажбурий тартибда тузиладиган шартнома асосида иштирок этадилар. Шартноманинг шакли ва уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги ўзига қарашли турар жойдан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдори ўзининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлардаги иштирокига доир мажбуриятини турар жойни шартнома бўйича ижарага, арендага олувчига ўтказиши мумкин, бунда ҳақнинг ўз вақтида тўланиши масъулияти турар жой мулкдорининг зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдори ширкатни, бошқарувчини (ижрочи директорни) ёки бошқарувчи ташкилотни ёхуд турар жойлар мулкдорлари томонидан вакил қилинган шахсни умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни тўлашга доир мажбуриятлар жойни ижарага, арендага олувчига ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133-модда. Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага, арендага олувчилари ўзларига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун қонун ҳужжатларига ва коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар (ижрочилар) билан тузилган шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловлар тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг тарифлари ва мазкур хизматлар нормативлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134-модда. Кўп квартирали уйдаги мол-мулкни сақлаш харажатларини ва коммунал хизматлар учун мажбурий тўловларни тўлаш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш харажатларини ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фондининг кўп квартирали уйидаги жойларни ижарага, арендага олувчилар шу уйдаги умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш ҳақини ижарага, арендага бериш шартномаси шартларига мувофиқ, бироқ ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хусусий уй-жой фондларида кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар тўлаш ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай ҳар ойда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага, арендага олувчилари кечиктирилган ҳар бир кунга юридик шахслар учун 0,4 фоиз, жисмоний шахслар учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ширкат, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот кўп квартирали уйнинг коммунал хизматлар буюртмачиси бўлса, уларга пеня миқдорлари бўйича ушбу модданинг тўртинчи қисмида жисмоний шахслар учун белгиланган норма қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига коммунал хизматлар кўрсатиш мажбурий тўловлар уч ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135-модда. Уй-жойни сақлаш ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш харажатларини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136-модда. Турар жойлар ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифаларини қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойлар ва коммунал хизматлар ҳақини тўлашда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифаларини қўллаб-қувватлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«X бўлим. Уй-жой фондини сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137-модда. Уй-жой фондини сақлаш фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой фондини сақлаш фаолияти уйларни бошқаришга, уларга хизмат кўрсатишга (тегишли техник ва санитария ҳолатини сақлаб туришга), уларни таъмирлашга оид фаолиятни ҳамда уларни сақлашга ва уларда яшаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш белгиланган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш мулкдорларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муниципал уй-жой фондини ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш уй-жой фонди ўз тасарруфида ҳамда балансида турган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар оқибатида вайрон бўлган уй-жой фондини тиклаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш учун маблағларни жамлаш (йиғиш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138-модда. Уй-жой фондини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондини, муҳандислик ускуналарини, шу уйларга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаларини лозим даражада сақлашни, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондининг мулкдори билан бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага биноан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий уй-жой фондини бошқариш бевосита турар жойлар мулкдорлари, ширкат, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача усулда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйни бошқариш усули шу уйдаги турар жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уй турар жойлар мулкдорлари томонидан бевосита бошқарилганда шу уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ёки уни таъмирлаш ишларини бажариш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномалари турар жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарорлари асосида тузилади. Бунда учинчи шахслар билан муносабатларда турар жойлар мулкдорлари номидан турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан вакил қилинган турар жойлар мулкдорларидан бири ёки бир нечтаси иш кўришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ширкат ташкил этилган кўп квартирали уйни бошқариш «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ширкат ташкил этилмаган кўп квартирали уйни бошқариш бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Уй-жой фондини бошқаришга доир шартномаларнинг намунавий шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139-модда. Уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш шартномалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш шартномалари ёзма шаклда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот, бир томондан, ва уй-жой фонди мулкдори ёки ширкат, агар ширкат ташкил этилмаган бўлса, кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари, иккинчи томондан, уй-жой фондини бошқариш шартномасининг тарафларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув амалга ошириладиган кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки таркиби ҳамда уйнинг манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйдаги жойлар мулқдорларининг умумий мол-мулкини, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаси сақланишини таъминлаш бўйича бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилотнинг мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот хизматларига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини топшириш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома бўйича мажбуриятларнинг бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой фондини бошқариш шартномаси шартлари кўп квартирали уйдаги жойларнинг барча мулкдорлари учун бир хил белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар уй-жой фондини бошқариш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларига ҳар йили уй-жой фондини бошқариш шартномасининг ўтган йилги бажарилиши тўғрисида жорий йилнинг биринчи чораги ичида ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой фондининг мулкдори ёки у ваколат берган орган, ширкат, бошқарувчи (ижрочи директор) ёхуд бошқарувчи ташкилот уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ташкилотлар билан ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) доир шартномалар тузишга ҳақлидир».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги 351-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 50-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 352-I-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 51-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 220-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 89-модда) XI бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2007 йил 9 январдаги 6 (4159) - сонида эълон қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 8 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-77-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 3-модда)