Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2010 08.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1638
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳаъйатнинг қарори, 08.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1638
Date of entry into force
18.11.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2010
Ҳужжат 18.11.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИДА ВА ХУСУСИЙ АМАЛИЁТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ НОТАРИУСЛАР ҲУЗУРИДА СТАЖИРОВКА ЎТАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2010 йил 18 октябрдаги 25/10-сон қарори билан ўз кучини йўқотган. Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2149, 20.10.2010 й.) қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини янада такомиллаштириш, стажировка ўташнинг ягона услубини жорий этиш, стажёр фаолиятини ташкил этиш ва малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳайъати қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида стажировка ўталишини тўғри ташкил этилиши ҳамда мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилишини назорат қилишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойида мазкур Низомни амалиётга татбиқ этиш юзасидан барча давлат нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ва стажёрлар иштирокида семинар машғулотларини ўтказишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (И.И. Юсубжонов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ушбу Низом қоидаларини қўллаш бўйича семинар ўтказишни ташкиллаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, давлат нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан мазкур Низом талабларини бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С.У. Саттаров) ушбу ҳайъат қарори билан тасдиқланган низомни давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У.Т. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2000 йил 28 апрель 33-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.С. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат раиси, вазир Б. МУСТАФОЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 8 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-сон

Адлия вазирлигининг 2006 йил 8 ноябрь 29-сон Ҳайъат қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳузурида стажировка ўташ тартиби тўғрисида низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, давлат нотариал идораларида ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (кейинги ўринларда матнда хусусий нотариуслар деб юритилади) ҳузурида стажировка ўташ тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат нотариал идорасида ва хусусий нотариус ҳузурида олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажировка ўташга тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат нотариал идораларида зарур бўлган стажёрлар сонини ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда матнда адлия бошқармаси деб юритилади) нотариал палаталар билан биргаликда (агар тузилган бўлса) аниқлаб боради ва улар захирасини тузади. Бунга иш ҳажми, мазкур ҳудудда келгусида қўшимча нотариусларга бўлган талаб ва ишдан бўшаб ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган нотариуслар сони асос қилиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Стажировка ўтаганлар тегишли адлия бошқармаси томонидан алоҳида китобда рўйхатга олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган ва нотариал фаолият бўйича етарли тажрибага эга бўлган нотариус тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Стажёр раҳбари стажёрнинг стажировка даврида нотариал фаолиятга доир масалаларни ўзлаштириб боришида масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Стажёрга раҳбар этиб яқин қариндошлар (ота-она ва болалар, эр-хотинлар) тайинланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Стажировкага раҳбарлик қилаётган давлат нотариал идораси нотариусининг ойлик маошига адлия бошқармаси томонидан қўшимча тўловлар белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Стажировка ўталишини адлия бошқармаси ўз ваколати доирасида ўрганади, умумлаштиради ва назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Стажёрни стажировка ўташини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат нотариал идорасида стажёрни ишга қабул қилиш адлия бошқармаси томонидан меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хусусий нотариус меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ стажёрни мустақил тарзда ишга қабул қилади ҳамда бу ҳақда адлия бошқармасини уч кун ичида ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Меҳнат шартномаси тарафлар келишуви бўйича меҳнат тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Стажёрни ишга қабул қилиш вақтида қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) паспорт нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) меҳнат дафтарчаси (биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) охирги иш жойидан меҳнат фаолияти ҳақида тавсифнома (биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат нотариал идораларида стажёрни ишга қабул қилиш адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Хусусий нотариусда стажёрни ишга қабул қилиш хусусий нотариус буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилиши ва стажёрга маълум қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Стажировка ўташ муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Стажировка ўташ муддати, ишдан ажралган ҳолда камида бир йил бўлиши лозим. Стажировкани ўриндошлик асосида ўталишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган шахслар учун стажировка муддати тегишинча адлия бошқармасининг буйруғи билан камайтирилиши мумкин. Бундай ҳолларда стажировка муддати олти ойдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Нотариус ёрдамчиси, шунингдек Адлия вазирлигида ёки адлия бошқармасида бевосита нотариатга раҳбарлик қилиш вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ лавозимларда (раҳбарлар, мутахассислар) ишлаган шахсларнинг узлуксиз иш стажи бир йилдан кам бўлмаган тақдирда улар стажировка ўтаган ҳисобланиб, имтиҳон топширишларига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Стажёрнинг ёхуд стажировкага раҳбар нотариуснинг узоқ муддат касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга (бола туғиш, тарбиялаш, таътилда бўлиши, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш кабилар) кўра стажировканинг маълум муддати ўта олмай қолган тақдирда, тегишли адлия бошқармаси бошлиғининг ёки хусусий нотариуснинг буйруғига кўра ана шу даврга узайтирилиши ёки бошқа нотариус ҳузурида стажировка ўташ учун бириктирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Стажёр фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат нотариал идораларида стажёрлар меҳнатига адлия бошқармасининг давлат нотариал идоралари фаолиятини маблағ билан таъминлаш бўйича махсус ҳисоб рақамидан, хусусий нотариусларда эса, улар ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Стажёр меҳнат шароити, иш стажи, иш вақти, меҳнат таътили, ижтимоий суғурта ва бошқа меҳнат қонунчилигига оид масалаларда нотариуслар учун белгиланган барча ҳуқуқлардан фойдаланади. Стажёрларга нисбатан ички меҳнат интизоми қоидалари татбиқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Адлия бошқармаси бошлиғи ёки ўринбосари томонидан стажировка даврида ўзлаштирилиши лозим бўлган ва нотариал фаолиятга тааллуқли бошқа масалаларни ўзида мужассамлаштирган стажировка ўташ режаси тасдиқланади. Ушбу режа асосида стажёрлар ўз вазифаларини давлат нотариал идоралари ва хусусий нотариусларда амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Стажёрнинг нотариал фаолиятни мукаммал ўрганишини таъминлаш мақсадида адлия бошқармаси томонидан, иши намунали бўлган ва айрим мураккаб нотариал ҳаракатларни расмийлаштирадиган бошқа давлат нотариал идораларида бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида стажировка ўташи ташкил қилинади. Бошқа давлат нотариал идорасида стажировка ўталганлиги тўғрисида нотариус томонидан тегишли маълумотнома тузилиб стажёрнинг раҳбарига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идорада иш юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив ишларини юритишни ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Стажировка даврида стажёр қуйидагиларни ўзлаштириши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг нотариатга тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал амалиёт ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш қоидаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат жамоаси ва фуқаролар билан ўзаро муносабатларда мавжуд бўлган ахлоқий нормаларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Стажёр хизмат вазифасини бажариш вақтида нотариал идорада амалга оширилган нотариал ҳаракатлардан унга маълум бўлган ахборотларни ошкор қилмаслиги лозим. Бу ҳақда стажёрдан тегишли тилхат олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Стажировка якуни бўйича хулоса
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Стажёр стажировка якуни бўйича стажировка режасининг ижроси ҳамда ўзлаштирилиши ва касбий малакасини ошириш борасида амалга оширган бошқа ишлари ҳақида ёзма ҳисобот тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Стажёр раҳбари ушбу ёзма ҳисобот асосида стажёрга тавсифнома тайёрлайди ва стажировка якуни бўйича хулоса тузади. Ушбу ҳужжатларга нотариуснинг имзоси ҳамда муҳри қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Стажёр раҳбарининг хулосасида қуйидагилар баён этилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажировка ўталган давр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажировка режаси бажарилганлиги ҳақидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажёрнинг стажировка ўташ даврида олган амалий кўникмалари ва касбий билим даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажёрнинг унга юклатилган вазифаларни бажаришдаги маҳорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажёрнинг кейинчалик мустақил равишда нотариус бўлиб ишлашга умумий тайёргарлик даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажёрнинг стажировка ўталган даврига умумий ҳисоботи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Хулоса уч нусхада тузилиб адлия бошқармасига ва стажировка ўтаган шахсга берилади. Учинчи нусхаси стажировка ўталган нотариал идорада сақлаш учун қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Стажировка натижалари бўйича стажёр адлия бошқармаси қошидаги нотариат бўйича малака комиссиясига ҳисобот беради ва комиссия қарорига асосан малака имтиҳонига қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Стажировка ўташ натижаси тўғрисидаги хулоса ва тавсифнома стажёрнинг малака имтиҳонини топшириш ҳақидаги аризасига қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Адлия бошқармаси ҳар йил стажёрлар тайёрлаш борасида амалга оширилган ишларни умумлаштириб боради ва бу ҳақдаги маълумотни кейинги йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.