18.09.2006 йилдаги 199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2006 йилдаги 199-сон
Date of entry into force
18.09.2006
Ҳужжат 18.09.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПАХТА ЧИГИТИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланилишини назорат қилишнинг бозор механизмини такомиллаштириш, бозорда сифатсиз ёғ-мой маҳсулотлари пайдо бўлишининг олини олиш, аҳолини белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат ёғи истеъмол қилишдан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон «Сифат» маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавуруғназоратмарказ» давлат маркази томонидан пахта чигитини ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва сифати тизими ишлаб чиқилганлиги ҳамда унда қуйидагилар назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник чигитни ёғ-мой корхоналарининг масъул вакиллари томонидан бевосита пахта тозалаш заводларида сифати ва миқдори бўйича қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғ-мой заводлари ва пахта тозалаш заводлари ўртасида пахта чигити етказиб бериш ва уни қабул қилиб олиш юзасидан ҳар ойда уч томонлама солиштириш далолатномалари тузиш асосида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш заводларидан юклаб жўнатилаётган техник ва уруғлик чигитнинг барча туркумларини уларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олинишига кўмаклашувчи сертификатланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча пахта тозалаш корхоналарининг технологик жараёнида қайта ишланган пахта чигити ҳажмини ҳисобга олишнинг электрон воситалари фаолият кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва ундан фойдаланишни ҳисобга олиш бўйича давлат статистика ҳисоботини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра 2006 йил пахта хом ашёси ҳосилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, прессли ёғ-мой заводларига пахтанинг техник чигитини бериш тўхтатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник чигит Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ёғ-мой заводлари ва пахта тозалаш заводларининг жойлашиши асосида, фақат ёғнинг нормативга мувофиқ чиқишини таъминлаётган ёғ-экстракция корхоналарига ажратилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш заводларидан ёғ-мой заводларига техник чигит қатъи шартнома асосида 100 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан етказиб берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник чигитни вилоятлараро тақсимлаш фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй шароитларида ва экстракция бўлимларига эга бўлмаган кичик цехларда пахта чигитини қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ҳамда пахта чигитини қайта ишлаш билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда қаттиқ жазо чоралари, ҳатто жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига пахтанинг техник чигитини тақсимлаш билан шуғулланиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2007 йил 1 сентябргача бўлган муддатда «Чимбой-мой» акциядорлик жамиятини, «Турон-Хўжайли» акциядорлик жамиятини ва «Ёғгар» акциядорлик жамиятини экстракция бўлимлари ўрнатиш йўли билан модернизация қилсин. Бунда ушбу корхоналар модернизация даврида, истисно тариқасида, пахтанинг техник чигити билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Ўзбекистон «Сифат» марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда ўзларига қарашли корхоналарда кўрсатиб ўтилган Низом нормаларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик жараёнида ишлаб чиқарилаётган пахта чигитини миқдор жиҳатдан ҳисобга олиш учун мажбурий тартибда электрон тарозилар ўрнатилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси тармоқнинг пахта тозалаш корхоналарида 2006 йил 1 ноябргача бўлган муддатда пахта чигитини миқдор жиҳатдан ҳисобга олиш бўйича электрон тарозилар ўрнатишга доир тадбирларни, молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон «Сифат» маркази ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раҳбарларига пахта тозалаш корхоналарида пахта чигитини тортиш ва сертификатлаш жараёни мунтазам равишда назорат қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги пахтанинг техник чигитига улгуржи нархлар прейскурантини шакллантиришда қатъий равишда харажатларни қоплаш ва пахта тозалаш заводларининг рентабелли ишлашини таъминлаш заруриятидан келиб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2006 йил 1 октябрдан бошлаб пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар ойлик давлат статистика ҳисоботи шаклини белгиланган тартибда жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси билан биргаликда Жиноят кодексига пахта чигитини қайта ишлаш билан ноқонуний шуғулланаётган жисмоний шахсларга, шунингдек ишониб топширилган корхоналарда ишлаб чиқаришнинг технология ва санитария нормаларига риоя этмаётган мансабдор шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 18 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Пахта чигити ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта хом ашёсини пахта тозалаш корхоналарининг линтер цехларида қайта ишлаш жараёнида пахтанинг техник ва уруғлик чигити тозаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатмасдан қайта ишлаш жараёнида олинадиган чигитларнинг жами ҳажми махсус электрон тарозиларда тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқаришдан олинган чигитни ҳисобга олиш учун ҳар қайси смена бўйича ўлчашлар натижалари смена бошлиғи (мастер) томонидан «Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни тарозида ўлчаш учун ўлчовнома» 38-ХЛ шакли бир нусхада тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус тарозилар бузилган тақдирда чигитлар автомобиль тарозиларида тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тортилган чигитлар ўлчовномаси асосида ҳар қайси смена бўйича смена бошлиғи ва бухгалтер томонидан «Ишлаб чиқаришдан олинган тортилган чигитларни ҳисобга олиш дафтари» 44-ХЛ шакли тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни қабул қилиб олишда классификатор (товаршунос) томонидан «Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни қабул қилиб олиш тўғрисида рапорт» 45-ХЛ шакли уч нусхада тўлдирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи нусха — хом ашё ва тайёр маҳсулот бўлими товаршуносига берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи нусха — пахта тозалаш корхонаси бухгалтериясига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи нусха — «Сифат» марказининг уруғлик лабораториясига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Пахта хом ашёсининг бутун туркумини қайта ишлаш тугаллангандан кейин товаршунос томонидан 45-ХЛ шакли бўйича йиғма рапорт тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғма рапорт ишлаб чиқариш топшириғини тўлдириш учун тортилган чигитлар ўлчовномалари билан бирга корхонанинг режа бўлимига, сўнгра ишлаб чиқариш топшириғи билан бирга корхона бухгалтериясига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Омборда чигитларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш хом ашё ва тайёр маҳсулот товаршуноси томонидан «Омборда техник чигитларни ҳисобга олиш дафтари» 46-ХЛ ҳамда «Омборда уруғлик чигитларни ҳисобга олиш дафтари» 47-ХЛ шакллари бўйича амалга оширилади. Ушбу дафтарлар пахта тозалаш корхонаси бухгалтериясида ҳам юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Календарь ой тугагач чигитларнинг қолдиқ миқдори аниқланади ва омборда ҳисобга олиш дафтарлари билан таққосланади, бухгалтер ва товаршунос томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Чигит ишлаб чиқариш мониторинги «Сифат» марказининг пахта тозалаш корхонаси ҳузуридаги уруғлик лабораторияси мудири томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Пахта тозалаш корхонасида пахта хом ашёсини қайта ишлаш мавсуми охирида чигит омборлари хатловдан ўтказилади ва тозаланади, уларнинг натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Пахтанинг техник чигитини синаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Пахта тозалаш корхонасида пахта чигити туркумидан намуна олиш ёғ-мой корхоналари томонидан, маҳсулот қабул қилиб олинган кунда, ишончнома асосида биркитилган пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Синаш учун олинган техник чигитни «Сифат» маркази вакили қопқоғи зич ёпилган банкага ёхуд қалин полиэтилен пакетга жойлайди ва унга намунани идентификация қилувчи махсус этикетка қўяди. Намуна олувчи имзолаган этикеткада пахта заводининг, пахта чигити туркумининг тартиб рақами, намуна олинган сана, намуна олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намуна «Сифат» марказининг уруғлик лабораториясига берилади, бу ерда ундан 2 кг миқдорида ўртача намуна ажратилади. Ўртача намуна тахминан тенг бўлган икки қисмга — синаш учун ва назорат намунасига ажратилади. Олинган намуна синовдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунанинг назорат қисми идишга жойланади, унга барча намуна олувчилар вакилларининг фамилиялари ва имзолари билан ёзилган ёрлиқча жойланади, сўнгра у идишнинг очилгани билинмайдиган расмий тартиб рақамли пломба ёки ёрлиқ билан бекитилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунанинг назорат қисми «Сифат» марказининг уруғлик лабораториясида 15 кун мобайнида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари томонидан эътирозлар пайдо бўлганда келишмовчиликлар намунанинг назорат қисми бўйича ҳал этилади. Текширилаётган аниқ туркумнинг тегишлилигини тасдиқлайдиган назорат намунасининг сақланиши ва идентификация қилиниши учун «Сифат» маркази жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Сифат» марказининг вакили Намуна танлаш далолатномасини расмийлаштиради, уни «Сифат» маркази, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари имзолайдилар. Далолатноманинг бир нусхаси «Сифат» марказида қолади, икки нусхаси пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакилларига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Техник чигитнинг ҳар қайси туркумини синаш «Сифат» маркази мутахассислари томонидан, пахта тозалаш корхоналари ҳудудларида жойлашган ва «Сифат» марказининг аккредитация қилинган минтақавий лабораториялари филиаллари ҳисобланадиган уруғлик лабораторияларида Oʼz DSt 596 «Техник пахта чигити. Техник шартлар» талабларига мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сифат» марказининг уруғлик лабораторияларида пахтанинг техник чигити синовларини ўтказишда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари иштирок этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Синовлар техник чигитнинг қуйидаги сифат кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нуқсонли пахта чигитининг массавий улуши бўйича навлар — Oʼz DSt 597:1993 «Техник пахта чигити. Нуқсонли пахта чигитини аниқлаш методи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал ва органик аралашмаларнинг массавий улуши — Oʼz DSt 599:1993 «Техник пахта чигити. Минерал ва органик аралашмаларни аниқлаш методи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намликнинг массавий улуши — Oʼz DSt 600:1993 «Техник пахта чигити. Намликнинг массавий улушини аниқлаш методи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тукдорлигининг массавий улуши — Oʼz DSt 601:1993 «Техник пахта чигити. Тукдорликни аниқлаш методи».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташиб келтирилаётган ҳар қайси туркум учун техник пахта чигити сифатини синаш натижалари Синаш протоколи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синаш протоколини «Сифат» марказининг синашни бевосита ўтказган вакили имзолайди, сўнгра у «Сифат» марказининг аккредитация қилинган минтақавий лабораторияси масъул вакили томонидан тасдиқланади ва муҳр (Хизмат кўрсатиш белгиси) қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари Синаш протоколида «Сифат» марказининг техник пахта чигити сифати баҳосига розилигини тасдиқлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Техник пахта чигити сифатининг баҳосига норози бўлинганда пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари вакиллари апелляция, яъни сертификатлаш билан боғлиқ масалалар бўйича бирон-бир қарор юзасидан шикоят билан «Сифат» марказига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиботи «Сифат» маркази томонидан РД Уз 51-026-94 «НСС Уз. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби»га мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари вакиллари ўзларининг иштирокида «Сифат» марказининг уруғлик ёки Марказий лабораториясида такрорий ва параллел синашлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар такрорий синашлар натижаси дастлабки синашлардан йўл қўйиладиган доирада фарқ қилса, у ҳолда сифатнинг дастлабки баҳоси тўғри ҳисобланади ва қатнашувчи томонлар учун узил-кесил ҳисобланади. Акс ҳолда такрорий синашлар натижаси узил-кесил баҳо ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Сифат кўрсаткичлари Oʼz DSt 596 талабларига мувофиқ бўлган техник пахта чигити синовлари протоколида «Сифат» маркази вакиллари томонидан Мувофиқлик сертификатининг тартиб ва реестр рақами, шунингдек муайян туркумнинг сертификатлашдан ўтганини тасдиқлайдиган Oʼz DSt 1.19:2000 «Мувофиқликни тасдиқлаш белгилари. Шакли, ёзилиши, асосий катталиклари»га мувофиқ Мувофиқлик белгиси кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сифат кўрсаткичлари Oʼz DSt 596 талабларига мувофиқ бўлган техник пахта чигити Синаш протоколида «Сифат» маркази вакиллари томонидан Мувофиқлик белгиси қўйилмайди ва инспекция далолатномаси расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Синаш протоколининг бир нусхаси туркумни қабул қилиб олувчи ёғ-мой корхоналарининг вакилларига берилади ва у ёғ-мой корхонасида текширилган туркумни ташишда техник пахта чигити сифати тўғрисидаги илова ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синаш протоколининг иккинчи нусхаси пахта тозалаш корхоналари вакилларига, учинчи нусхаси эса «Сифат» маркази минтақавий лабораториясига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ёғ-мой корхоналарига пахта чигити туркуми қисмлар (бир нечта автотранспорт воситалари) бўйича юклаб жўнатилган тақдирда ҳар қайси туркум учун Синаш протоколининг дубликати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юклаб жўнатиладиган туркум қисмига бериладиган Синаш протоколининг ҳар қайси дубликатида сифат натижалари такрорланади, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакилларининг ахбороти бўйича аниқ транспорт воситасининг реквизитлари, шунингдек ташиб кетилаётган техник пахта чигитининг физик ва кондицион массаси бўйича маълумотлар кўрсатилади. Бунда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари пахта заводида ўз танлови бўйича алоҳида транспорт бирлигидан олинган намунани биргаликда текшириб кўришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Oʼz DSt 596 талабларига жавоб бермайдиган техник пахта чигити аниқланган тақдирда Синаш протоколига аниқланган номувофиқлар тўғрисида ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли белгилар ва Синаш протоколида Мувофиқлик белгисининг мавжуд эмаслиги аниқланган ҳажм учун Мувофиқлик сертификати татбиқ этилмаслигидан далолат беради. «Сифат» маркази вакилининг пахта чигитининг ностандарт ҳажмлари бўйича бундан кейинги ҳаракатлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 2005 йил 8 августда тасдиқланган Техник пахта чигитини сертификатлаш тартибининг 5.3-банди билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Пахта чигитини ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатиш ва ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳар йили «Ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш параметрлари баланси» кўриб чиқилгунгача ва тасдиқлангунгача «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасига қайта ишланаётган пахта хом ашёси прогноз ҳажмларини ҳамда ишлаб чиқарилаётган техник пахта чигити ҳажмларини пахта заводлари бўйича тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган маълумотлар асосида Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари ва технологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Сифат» маркази билан келишув бўйича ёғ-мой ва пахта тозалаш корхоналарини жойлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан тасдиқланган жойлаштириш тартиби тегишли шартномалар тузиш учун идоравий бўйсунувчи корхоналарга етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ёғ-мой корхоналари ҳар қайси ой бошлангунгача пахта тозалаш корхонасига ташишда қатнашадиган автотранспорт воситалари рўйхатини давлат рақами ва ҳайдовчилар фамилиясини кўрсатган ҳолда тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Техник пахта чигитини ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатиш фақат мазкур рўйхатда кўрсатилган автомашиналарда, шунингдек темир йўл транспортида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Пахта чигитини омборларда ёки бевосита ишлаб чиқаришда автомашиналарга юклаш жараёнида ва ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатиш вақтидаги тортишда пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, «Сифат» маркази вакиллари иштирок этадилар. Пахта чигити ёғ-мой корхоналарининг ҳайдовчи-экспедитори томонидан қабул қилинади, у ташилаётган юкнинг сақланиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юкланган транспорт воситасига пахта тозалаш заводи томонидан товар-транспорт юк хати расмийлаштирилади. Юк хатига Синаш протоколи дубликати илова қилинади, унда «Сифат» маркази лаборанти пахта чигити сифати натижаларини такрорлайди, юк хати тартиб рақами билан аниқ транспорт воситаси реквизитларини, шунингдек пахта заводи ва ёғ-мой корхонаси вакиллари ўртасида келишилган ташилаётган техник пахта чигитининг физик ва кондицион массаси бўйича маълумотларни кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Автомашиналар ёки тиркамали тракторлар билан ташилаётган пахта чигити учун 1-ТХЛ ёки 1-ТАХЛ шакли бўйича товар-транспорт юк хатлари, темир йўл орқали ташилганлари учун эса темир йўл юк хати расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Юкланган пахта чигити ҳисоби 42-ХЛ ва 43-ХЛ шаклли дафтарларда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Пахта тозалаш корхоналарида темир йўл тарозилари мавжуд бўлмаганда пахта чигити ортилган вагонни темир йўл станцияси тарозиларида тортиш жараёнида темир йўл, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, «Сифат» маркази вакиллари иштирок этадилар, улар темир йўл юк хатини имзолайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Пахта тозалаш корхоналаридан ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатилган пахта чигитини физик ва кондицион массаси бўйича таққослаш далолатномалари тузиш ҳар ойда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таққослаш далолатномалари 1-шакл бўйича расмийлаштирилади ҳамда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ҳамда «Сифат» маркази инспектори томонидан имзоланади ва 9-СБ «Тайёр маҳсулот кирими, сарфи ва қолдиқлари» шакли бўйича ҳисоботга илова қилинади. 9-СБ шакли пахта тозалаш корхоналари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик жамиятининг бухгалтерияси ва режа бўлимлари томонидан тўлдирилади, юқори ташкилотга ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 2-кунидан кечикмай тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. 9-СБ «Пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари кирими, сарфи ва қолдиғи» шаклининг ҳисобот маълумотлари 1П «Маҳсулотни таъминлаш ҳисоботи» шаклидаги ҳисобот маълумотлари билан бир хил бўлиши керак. Ушбу ҳисоботларда техник пахта чигитининг кондицион массаси кўрсатилади. Пахта чигити сифатини назорат қилиш инспекцияси ўзига биркитилган функциялар доирасида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга доир норматив ҳужжатлар талабларига, шунингдек қабул қилиш, юклаб жўнатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операциялари вақтида уларнинг сифатини синаш методларига риоя қилинишини доимий назорат қилиб бориш мақсадида ҳар қайси инспекторга аниқ пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари биркитилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари «Сифат» маркази лабораторияларининг мудири иштирокида пахта тозалаш корхонасида ҳар куни пахта тозалаш корхоналаридан юклаб жўнатилган пахта чигити тўғрисидаги маълумотларни тузадилар, уларда автомашиналарнинг давлат рақамлари, пахта чигити массасини кўрсатишади ва уларнинг ёғ-мой корхонасига етиб келишини таққослайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сифат» вилоят маркази инспекторлари ҳар куни вилоят бўйича ҳар қайси пахта тозалаш корхонасидан юклаб жўнатилган пахта чигити сифати ва массасига доир маълумотларни тўплайдилар ва электрон почта орқали «Сифат» марказига жўнатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ёғ-мой корхоналари томонидан техник пахта чигитини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тарозибон пахта чигити автомобиль транспортида келтирилганда ҳайдовчи-экспедитордан уч нусхада товар-транспорт юк хатини, Синаш протоколини олади, пахта чигити юкланган автотранспорт воситасини тарозида тортади ва брутто массасини тарозида тортиш дафтарига, шунингдек нусха кўчириш қоғози воситасида юк хатининг барча уч нусхасига ёзади ҳамда пахта чигити юкланган автомобиль транспорти воситасини кўрсатилган юк тушириш жойига жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта заводи юк хатининг барча уч нусхаси юк туширилгунгача ва бўш автотранспорт тарозига қайтиб келгунгача тарозибонда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Автотранспорт тарозида тортилгандан кейин тарозибон қабул қилинган пахта чигитининг нетто массасини (брутто ва тара массаси ўртасидаги тафовут бўйича) тарозида тортиш дафтарига ва юк хатининг барча нусхаларига ёзади, юк хатларини имзолайди ва штамп қўяди. Ўлчовномалар дафтари тарозида тортиш хонасида қулфланган ҳолда сақланиши керак. Навбатчи тарозибонлар ҳар қайси смена бўйича сўнгги ёзувлар охирига смена топширилгани ва қабул қилингани тўғрисида имзо қўядилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тўлдирилган юк хатининг биринчи нусхасини Синаш протоколи билан бирга тарозибон ўзида қолдиради, иккинчи ва учинчи нусхаларини эса пахта чигитини етказиб берган ҳайдовчига (топширувчига) қайтаради ва унга, агар бундай ҳолат мавжуд бўлса, камомад тўғрисидаги далолатномани беради. Камомад тўғрисидаги далолатнома юк хати, Синаш протоколи билан бирга бухгалтерияга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар пахта чигити камомади автомобилларда ташиш вақтидаги табиий камайиш нормаларидан ошмаса, у ҳолда камомад тўғрисида далолатнома тузилмайди. Камомад далолатномаси асосида ҳайдовчи- экспедитордан йўлдаги камомад ҳажмидан ишлаб чиқариладиган ёғ-мой маҳсулоти қиймати суммаси ундириб олинади ва келгусида ушбу ҳайдовчи пахта чигити ташишга такроран жалб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Чигит сифатини синаш протоколи маълумотларини назорат тартибида текшириш учун ёғ-мой заводи лабораторияси чигит етказиб берган автотранспорт воситасидан намуна олади ҳамда стандарт бўйича белгиланган методлар бўйича назорат тартибидаги таҳлилларни ўтказади. Синаш протоколида кўрсатилган маълумотлардан амалдаги стандарт бўйича йўл қўйиладиган доирада чигитнинг сифати бўйича фарқ мавжуд бўлганда чигит синаш протоколида кўрсатилган сифат кўрсаткичлари бўйича кирим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёғ-мой заводининг назорат таҳлили сифат бўйича синаш протоколида кўрсатилган маълумотлардан амалдаги стандарт бўйича йўл қўйиладиган доирадан ортиқча фарқни аниқлаган тақдирда бу ҳақда чигитнинг ушбу туркумини қайтадан синаш учун ёғ-мой заводининг вакилига ва «Сифат» марказининг инспекторига хабар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қайта синовдан ўтказиш чигит туркумининг назорат намунаси бўйича белгиланган шаклда берилган апелляцияга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу масала ҳал бўлмагунга қадар чигит синаш протоколи кўрсаткичлари бўйича кирим қилинади. Қайта таҳлил натижалари олинганда миқдор-сифат ҳисоби дафтарига тегишли тузатиш ёзуви киритилади. Дастлабки ёзув қизил сиёҳ билан чизилади, янги ёзув эса қора сиёҳ билан эътироз қаноатлантирилган ойга ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Чигит темир йўл транспортида келтирилганда тарозибон темир йўл вагонини чигит билан бирга тортади, дафтарга брутто массасини ёзади ва вагонни туширишга юборади. Чигит туширилгандан кейин вагон яна тортилади, дафтарга вагон массаси ёзилади ва қабул қилинган чигитнинг нетто массаси ҳисоблаб чиқарилади. Пахта чигити камомади уни темир йўл транспортида ташишда табиий камайиш нормасидан ортиқ бўлмаган тақдирда тижорат далолатномаси тузилмайди. Табиий камайиш нормаларидан ташқари брутто массасининг 0,1 фоизи миқдорида тарози фарқига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Пахта чигити камомади уни темир йўл транспортида ташишда табиий камайиш нормасидан ортиқ бўлган тақдирда темир йўл станцияси, чигит хўжалиги бошлиғи иштирокида, «Сифат» маркази вакилини жалб этган ҳолда тижорат далолатномаси тузилади. Бунда темир йўлга камомад юзасидан эътироз тасдиқланган нормалар бўйича табиий камайиш чегириб ташланган ҳолда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Синаш протоколининг чигит сифати тўғрисидаги маълумотларини назорат тартибида текшириш учун ёғ-мой заводи лабораторияси чигит етказиб берган темир йўл вагонларидан намуна олади ҳамда стандарт бўйича белгиланган методлар бўйича назорат тартибидаги таҳлилларни ўтказади. Сифат бўйича ёғ-мой заводининг назорат таҳлили билан синаш протоколида кўрсатилган маълумотларда фарқ бўлган тақдирда автомобиль транспортида келтирилган чигитга нисбатан тутилган йўл қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Чигитни чигит хўжалиги омбори бўйича ҳисобга олиш миқдор-сифат ҳисоби дафтарида (омбор дафтарида) навлар бўйича — кирим бўйича ҳамда турли навлар чигити аралашмаси — чиқим бўйича олиб борилади. Пахта чигити ўзаро солиштириш далолатномаларига мувофиқ кирим бўйича — намликнинг массадаги улуши ҳамда минерал ва органик аралашмаларнинг массадаги улуши амалдаги стандартга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган нормаларга келтирилган ҳолда, чиқим бўйича — физик масса бўйича, миқдор жиҳатдан физик ва кондицион масса бўйича ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Пахта чигитини омборда сақлаш даврида уларнинг сифати ва миқдори бўйича сақланиши учун моддий жавобгар шахс — омбор мудири жавоб беради, у билан ушбу лавозимга тайинлаш вақтида унинг моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Пахтанинг техник чигити сақланишини таъминлаш учун пахта чигитини етказиб беришни ўзаро таққослаш ўтказилади. Ҳар ойда пахта тозалаш заводлари ёғ-мой заводлари ва «Сифат» марказининг инспектори билан биргаликда 6 нусхада ўзаро таққослаш далолатномасини тўлдирадилар (1-шакл), унда пахта тозалаш заводлари томонидан юклаб жўнатилган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда ҳамда ёғ-мой заводлари томонидан қабул қилинган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда кўрсатилади, агар фарқ мавжуд бўлса унинг сабабларини биргаликда кўрсатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Пахта тозалаш заводи ва ёғ-мой заводининг раҳбари, бош бухгалтери ва чигит хўжалиги бошлиғи, шунингдек «Сифат» маркази инспектори томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган далолатномаларни пахта тозалаш заводи, ёғ-мой заводи ва «Сифат» маркази инспектори бир нусхадан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача бўлган муддатда ўз юқори ташкилотларига юборадилар ҳамда бир нусхадан ўзларига олиб қоладилар. Пахта чигитини юклаб жўнатиш ва қабул қилиб олиш ўртасидаги фарқ уларнинг ҳосил бўлиш сабаблари аниқлангандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўзаро таққослаш далолатномаларининг умумлаштирилган натижалари «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ҳамда «Сифат» маркази томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ишлаб чиқарилган тайёр ёғ-мой маҳсулотлари тортилади ва оғирлиги бўйича омбор мудирларининг масъулияти остида тайёр маҳсулотлар омборларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонанинг доимий фаолият кўрсатувчи хатлов комиссияси ҳар ойда хом ашё, тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш омборларини хатловдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Пахтанинг техник чигитини қайта ишлаш тугаллангандан кейин «Сифат» маркази инспектори иштирокида барча ёғ-мой корхоналарида пахта чигити омборлари хатловдан ўтказилади ва тозаланади, уларнинг натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Камомад ва нормативдан ортиқча йўқотишлар бўлганда зарар суммасини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Пахта чигитининг камомади ёки нормативдан ортиқча йўқотишлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш заводларида — қолдиқларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган ва юклаб жўнатилган пахта чигити ҳажмларини таққослаш йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғ-мой заводларида — пахта тозалаш заводларидан юклаб жўнатилган чигит ҳажмларини ҳамда омборлардаги мавжуд қолдиқларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишланган ҳажмларга мувофиқлигини таққослаш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта чигитининг камомади ёки нормативдан ортиқча йўқотишлари ҳолати бўйича белгиланган тартибда далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Аниқланган камомад ёки нормативдан ортиқча йўқотишлар бўйича зарар суммаси текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномада кўрсатилган камомад (йўқотиш) ҳажмидан ишлаб чиқариладиган ёғ-мой маҳсулотлари қиймати бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида
пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати,
сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки
ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби
тўғрисидаги низомга
1-шакл
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта чигитини етказиб беришни ўзаро таққослаш
Далолатномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎200___йил «___»__________‎

Етказиб берувчи _____________________________________________________________________
(номи ва манзили)

Олувчи _____________________________________________________________________________
‎(номи ва манзили) ‎‎

«Сифат» марказининг инспектори _______________________________________________________
‎(номи ва манзили)

200____йил «____» _____________ дан 200____йил «_____» ____________ гача бўлган даврда пахта чигити етказиб беришни таққослаб чиқдик. ‎‎

‎‎Таққослаш натижасида қуйидагилар аниқланди:

Етказиб берувчи маълумотларига кўра Олувчи маълумотларига кўра‎‎ Фарқи (+ортиқча, - камомад) ‎‎
нави‎ Физик массаси, кг‎ Кондицион массаси, кг ‎ нави‎ Физик массаси, кг‎ Кондицион массаси, кг‎ Физик массаси, кг‎ Кондицион массаси, кг‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎


‎Юзага келган фарқни тушунтириш: (чигитнинг навини нотўғри аниқлаш ҳисобига, чигитнинг йўлда ушланиб қолиши ҳисобига ва бошқалар)

‎‎Етказиб берувчи имзоси:
‎Раҳбар — имзо
‎Бош бухгалтер — имзо

‎‎Олувчи имзоси:
‎Раҳбар — имзо
‎Бош бухгалтер — имзо‎

М.Ў. ‎

М.Ў.‎

‎‎«Сифат» маркази инспектори — имзо ‎‎

М.Ў.‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар ойда пахта тозалаш заводи ва ёғ-мой заводининг масъул вакиллари, шунингдек «Сифат» марказининг инспектори 6 нусхада ўзаро таққослаш далолатномасини тўлдирадилар, унда пахта тозалаш заводлари томонидан юклаб жўнатилган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда ҳамда ёғ-мой заводлари томонидан қабул қилинган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда кўрсатилади, агар фарқ мавжуд бўлса унинг сабабларини биргаликда кўрсатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта тозалаш заводи ва ёғ-мой заводининг раҳбари, бош бухгалтери ва чигит хўжалиги бошлиғи, шунингдек «Сифат» маркази инспектори томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган далолатномаларни пахта тозалаш заводи, ёғ-мой заводи ва «Сифат» маркази инспектори бир нусхадан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача ўз юқори ташкилотларига юборадилар ҳамда бир нусхадан ўзларига олиб қоладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта чигитини юклаб жўнатиш ва қабул қилиб олиш ўртасидаги фарқ уларнинг ҳосил бўлиш сабаблари аниқлангандан кейин белгиланган тартибда тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 381-модда; 2011 й., 50-сон, 515-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.06.2023 й., 09/23/223/0305-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 12.04.2025 й., 09/25/221/0335-сон)