31.08.2006 йилдаги ПҚ-458-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 31.08.2006 йилдаги ПҚ-458-сон
Date of entry into force
31.08.2006
Ҳужжат 31.08.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ, СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ЖИҲАТИДАН ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва суд ҳимоясининг самарадорлигини оширишга қаратилган мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари бўлиб, суд қарорларини ижро этишнинг самарали тизимини яратиш, судларни ҳар томонлама моддий-техника жиҳатидан таъминлаш ва молиялаштириш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Суд департаменти) алоҳида ўрин эгаллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти томонидан суд қарорларини мажбурий ижро этиш ишларининг самарадорлигини ошириш юзасидан муайян ишлар олиб борилмоқда. Охирги 4 йил мобайнида ижро этилган суд қарорларининг сони 3 бараварга ошди. 2005 йил якунларига кўра, суд ижрочилари томонидан 2002 йилга нисбатан 17 баравар кўп, яъни 716,8 млрд. сўм маблағ амалда ундирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг моддий-техник таъминоти сезиларли яхшиланди. Ушбу мақсадларга ажратилаётган пул маблағлари ҳажми кейинги тўрт йилда 2,7 бараварга кўпайди. Фақатгина 2005 йилда 1,3 млрд. сўм маблағлар эвазига 60 та суд бинолари қурилди ва капитал таъмирланди, 14 та янги бинолар сотиб олинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни пайтда махсус ўтказилган текширишлар шуни кўрсатдики, лозим даражада иш ташкил этилмаганлиги оқибатида Суд департаменти фаолиятида жиддий хато ва камчиликлар мавжуд бўлиб, улар суд қарорларини мажбурий ижро этиш тизими самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Масъул мансабдор шахслар томонидан мажбурий ундирувлар бўйича юклатилган мажбуриятлар мунтазам равишда бузиб келинаётганлиги оқибатида, суд ижрочилари иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатларидаги ижроси таъминланмаган ҳужжатлар қолдиғи йилдан йилга кўпайиб бормоқда ва 2005 йил якунларига кўра 26 фоизни ташкил этган. Улар бўйича ундирилмай қолган маблағлар эса 445,5 млрд. сўмни ташкил этган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш масалаларига етарлича эътибор берилмаган. Суд департаментида қонунийликни ҳамда ходимлар ўртасида интизомни мустаҳкамлаш бўйича ишлар сусайтириб юборилган. Текшириш мобайнида етарли иш тажрибасига, маълумотга эга бўлмаган ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги аввалги хизмати давомида ўз шаънига иснод келтирган шахсларни масъул лавозимларга тайинлаш ҳолатлари аниқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий ва кадрлар билан ишлаш масалалари бўшаштириб юборилганлиги оқибатида Суд департаменти тизимида мансабдорлик жиноятлари охирги 3 йил давомида деярли 14 бараварга ортган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти раҳбарлари ва ходимлари томонидан қарздорларнинг мол-мулкини сотишда суиистеъмолликлар, ижро ишини юритишда сансалорлик ва муддат бузилишлар, кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари нархини қасддан камайтириш, шунингдек порахўрлик ҳолатлари учрамоқда. Ижро ҳужжатларини рўйхатга олмасдан яшириш ҳолатлари мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тизимда усулубий-таҳлилий ишлар лозим даражада ташкил этилмаган. Cудьялар, суд процесслари ва уларнинг иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш даражаси бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Бу соҳада зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соҳадаги бундай аҳвол, авваламбор, Суд департаментида ишларнинг қониқарсиз даражада ташкил этилганлиги, раҳбар кадрларнинг малакасизлиги ва улар томонидан қонунийликни бузиб келиниши натижаси бўлиб, ўз навбатида мамлакатда суд тизими обрўсига путур етказмоқда ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд салбий ҳолатнинг юзага келишига охирги йилларда Суд департаментига суд қарорларини ижро этиш бўйича бир қатор қўшимча вазифаларнинг юкланиши сезиларли таъсирини ўтказди. Жумладан, бюджет олдидаги боқиманда қарзларни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан мажбурий ундириш, давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ёки сотиш, молиявий жарималарни тадбиркорлик субъектларидан суд тартибида ундириш каби вазифаларнинг юклатилиши эвазига суд ижрочиларининг иш ҳажми кескин ошиб кетди. Суд ижрочисининг ўртача иш ҳажми 2001 йилга нисбатан уч баравардан ортиқ, айрим ҳудудларда эса 6-7 бараварга ошди. Шу билан бирга, Суд департаменти бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, суд ижрочилари фаолиятини ташкил этишнинг шакл ва усулларини, ахборот-коммуникация ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, Суд департаментининг унга юклатилган вазифаларни амалга ошириши юзасидан фаолияти самарадорлигини кўтариш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Суд департаменти фаолиятига раҳбарлик қилиш, суд қарорларини мажбурий ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлари қониқарсиз деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишдаги жиддий қонунбузилишлар, камчиликлар ва йўл қўйилган суиистеъмолликлар учун Суд департаменти директори, айрим таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги, текшириш материаллари қонун асосида кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти (Б. Мустафоев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар таркибини ҳалол, виждонли, малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, Суд департаменти бўлинмаларини касбий тайёргарлиги ва маънавий савиясига кўра эгаллаб турган лавозимига номуносиб ходимлардан тозалашни назарда тутган ҳолда 2006 йил 1 ноябрга қадар Суд департаменти ходимларини аттестациядан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассисларни танлаб олишда холислик ва очиқ-ойдинликни таъминлаган ҳолда суд ижрочиси лавозимига тайинлаш учун кадрларни танлов асосида саралаб олиш тартибини амалиётга жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Суд департаменти директори ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқларини лавозимларига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суд департаменти тузилмасида бошқарув ходимлари сони 22 кишидан, шу жумладан марказий аппаратда 5 кишидан иборат таркибда Ички хавфсизлик инспекцияси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ички хавфсизлик инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари юклатилган вазифаларни амалга оширишда бевосита Суд департаменти директорига бўйсунадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Низоми, ташкилий-штат тузилмаси, Суд департаменти ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси 1 — 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча юклатилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Суд департаменти ходимлари сони 540 нафарга кўпайтирилсин ҳамда Суд департаменти ходимларининг чекланган сони, хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари 1270 нафар, шу жумладан марказий аппарат ходимлари сони 46 нафар этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига Департаментнинг ташкилий-штат тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг штат жадвали ва харажатлар сметасига мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда суд ижрочилари бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ундирган пул маблағлари миқдори ҳамда ишининг якуний натижаларидан келиб чиққан ҳолда уларни рағбатлантиришга қаратилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, 2006 йил 1 октябрдан бошлаб суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида автотранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш фақатгина биржалар томонидан махсус савдо майдонларида ўтказиладиган очиқ аукционлар орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчиларни танлов асосида танлаб олиш механизмини жорий этишни, шунингдек мол-мулк баҳосини қасддан пасайтирилиши ва бошқа қонунбузилишларни олдини олишни назарда тутган ҳолда Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни сотадиган савдо ташкилотини танлов асосида танлаб олишни назарда тутган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ижро ҳужжатлари асосида мол-мулкни (автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк бундан мустасно) сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов) билан биргаликда 2006/2007 ўқув йилидан бошлаб юридик йўналишдаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларига ижро иши юритуви бўйича фанлар киритсин, шунингдек мутахассисларни даврий равишда (ҳар беш йилда) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида мажбурий ижро масалалари бўйича қайта тайёрлашни назарда тутган ҳолда замонавий талаблар ва стандартлар асосида суд ижрочиларини тайёрлаш махсус ўқув дастурини ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) билан биргаликда икки ой муддатда Суд департаментида ижро ҳужжатларининг маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш, шунингдек суд ижрочилари томонидан ундирилган маблағларни назорат қилишга мўлжалланган ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига суд ижрочиларининг суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатга олувчи идоралар ва молия-кредит ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишини таъминлашга қаратилган ижро иш юритуви тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) билан биргаликда икки ой муддатда: судлар, суд процесслари ва уларнинг иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги; судларнинг алоҳида топшириқларини ижро этиш, шу жумладан судга келишдан бўйин товлаган шахсларни мажбурий келтириш тартиби тўғрисидаги; шунингдек, ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларда суд ижрочиларининг ички ишлар идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилишини ва ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириб туриш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, шунингдек вазирликлар ва идоралар томонидан ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 сентябрдаги 383-сон қарорининг 9-банди биринчи хатбошиси ва унга 1—4-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 55-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорининг 13-банди учинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Набиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 31 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-458-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда — Суд департаменти) асосий вазифалари ва ваколатларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти Адлия вазирлигининг идоравий бўйсунувида бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Суд департаменти суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти тизимига жойлардаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) ҳудудий бошқармалар ҳамда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суд департаменти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Суд департаменти юридик шахс ҳисобланади, Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суд департаменти ўз фаолиятини бевосита ва ҳудудий бўлинмалар орқали амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ўз фаолиятини судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат идоралари ҳамда ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти одил судловни амалга ошириш жараёнига аралашишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судларни молиялаштириш республика бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Давлат бюджетидан судлар таъминотига ажратиладиган маблағлар алоҳида сатрда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ходимлар умумий сонининг 10 фоизигача бўлган доирада қўшимча штат бирликларини таъминлашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Суд департаментининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Суд департаментининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ижрочилари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ижрочиларининг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган капитал маблағларни самарали ўзлаштириш ҳамда судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат шарт-шароитлари, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни тегишли органларга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Суд департаменти унга юклатилган вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижро этилишини таъминлайди, мажбурий ижро этиш қонун билан бошқа давлат бошқаруви органларига юклатилган ҳужжатлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органларнинг мол-мулкни, шу жумладан ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари ҳамда ашёвий далилларни давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиб ташлашни назарда тутувчи қарорларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уларни навбатдаги молия йилида маблағ билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган молиявий маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда тегишли банк муассасалари орқали судларга етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар фаолиятини зарур даражада таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, бунинг учун ички ишлар идоралари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ташкилотларнинг куч ва воситаларини белгиланган тартибда жалб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкларнинг баҳоланиши, сақланиши ва сотилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларида ижро иши, ҳужжат айлануви ва статистика ишларининг юритилишини ташкил этади, суд ижрочилари ишини ташкил этишнинг самарали усулларини ишлаб чиқади ва татбиқ этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши амалиётини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ва унинг органлари фаолияти натижалари тўғрисида статистик ва таҳлилий маълумотларни шакллантиради ва юритади, ижро ишлари ва ундирилган маблағлар бўйича маълумотлар банкини белгиланган тартибда юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бўлинмалар фаолиятини бошқаради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар кадрларини, суд ижрочиларини танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда кадрлар устидан ички назоратни олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаментининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича хорижий давлатларнинг давлат ҳокимияти органлари ва халқаро ташкилотлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Суд департаменти ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа органлардан, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслардан зарур ҳужжатлар ва ахборотни сўраб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, бошқа юридик шахслар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ, судлар ва Суд департаментининг идораларини моддий-техник таъминлаш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик-ҳуқуқий битимларни тузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш жараёнида Суд департаментининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ахборот, тушунтириш ва маълумотномалар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган қарздорларга нисбатан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ва молиявий ҳужжатларнинг юритилишини ижро иши юритувига мувофиқлиги юзасидан текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ишини юритишда иштирок этаётган жисмоний ва юридик шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган бинолар ва омборларга кириш, мазкур бинолар ва омборларни кўздан кечириш, зарурат бўлганда уларни очиш, шунингдек суд ажрими асосида бундай ҳаракатларни бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган бинолар ва омборларда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунга мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматликларини қонун ҳужжатларига мувофиқ хатлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, хусусий мулкдаги жойлардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки қарздорнинг транспорт воситасидан мол-мулкни ташиш учун сарф-харажатларни қарздорнинг ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда асос бўлган ижро ҳужжатидаги талабларда ноаниқлик бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органдан уни ижро этиш тартибини тушунтириб беришни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорга, унинг мол-мулкига ёки болага нисбатан қидирув эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Суд департаментининг мансабдор шахслари ўзига берилган ҳуқуқлардан қонунга мувофиқ фойдаланиши ҳамда ўз фаолиятида давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари камситилишига йўл қўймаслиги, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Суд департаменти фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Суд департаментига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Адлия вазирининг ўринбосари — Департамент директори бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Суд департаментининг директори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Суд департаментининг Ички хавфсизлик инспекцияси ўз фаолиятини тезкорлик, холислик ва мустақиллик тамойиллари асосида амалга оширади. Ички хавфсизлик инспекциясининг ходимлари, шу жумладан ҳудудий бошқармаларда фаолият юритувчи ходимлари бевосита Суд департаментининг директорига бўйсунадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички хавфсизлик инспекцияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ходимлари томонидан ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш бўйича иш олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари, ижро интизоми ва хизмат этикаси бузилганлиги бўйича ҳар бир ҳолатни ҳар томонлама ва холисона ўрганиб чиқади, хизмат текширувларини ўтказади, шу жумладан молиявий-хўжалик соҳасидаги қонунбузарликларни ўрганиш учун иқтисодиёт ва молия соҳасидаги мутахассисларни жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни лавозимдан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида Суд департаменти директорига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти органларини пок, виждонли ва касбий тайёрланган кадрлар билан таъминлаш учун номзодларни ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ходимларини улар фаолиятига ноқонуний аралашувлардан, уларнинг ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига тажовузлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички хавфсизлик инспекцияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суд департаментининг ҳудудий бошқармалари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этилиши ишларини ташкил этадилар, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ишларини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаментининг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, бевосита Суд департаменти томонидан шакллантирилади ва маблағ билан таъминланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Суд департаменти директорига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларига катта суд ижрочиси раҳбарлик қилади. Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Суд департаментининг марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари бошлиқлари, ички хавфсизлик инспекцияси ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари Суд департаменти директорининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Марказий аппаратнинг бошқа ходимлари Суд департаменти директори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий бошқармаларнинг ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ҳудудий бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Суд департаментининг директори томонидан белгиланган тартибда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Катта суд ижрочилари ва суд ижрочилари ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан Суд департаменти директори билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ижрочиси лавозимига тайинлаш учун кадрларни танлаш танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Суд департаменти директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Суд департаменти, унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Суд департаменти ходимларини белгиланган тартибда лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Суд департаменти ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботларини тинглайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига қуйидагиларни киритади (тақдим қилади):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ҳудудий бошқармалари ва суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ваколатига тааллуқли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти марказий аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ички хавфсизлик инспекцияси ходимлари ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тўғрисида тақдимномаларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ходимларига мартаба даражаси бериш тўғрисида таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисидаги таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти фаолияти натижалари тўғрисидаги маърузани (ҳисоботларни);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) белгиланган тартибда қуйидагиларни тасдиқлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти, унинг ҳудудий бошқармалари ва суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг штат жадвалини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти марказий аппаратининг бошқарма ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни, ички хавфсизлик инспекцияси бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ўз ваколати доирасида Суд департаменти фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар ва фармойишлар чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ажратилган маблағлар доирасида Суд департаменти ходимларига устама ҳақи, мукофотлар ва бошқа рағбатлантиришлар тўлаш тартиби ва шартларини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаментининг директори Суд департаментига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суд департаментининг директори жойида бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини ўринбосарлардан бири амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суд департаменти директорининг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва бошқа ходимлари ўз фаолиятини Суд департаменти директори томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Суд департаменти ходимларига эгаллаб турган лавозимига ва иш стажига мувофиқ махсус даражали унвонлар ҳамда мартаба даражалари берилади ва белгиланган хизмат муддати учун устама ҳақи тўлаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Суд департаменти оператив бошқарув ҳуқуқи асосида республика мулки ҳисобланадиган алоҳида мулкка эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суд департаментини тугатиш ёки қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд департаменти тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда ишдан бўшатилаётган ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кафолатланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорига
3-ИЛОВА

Суд департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича ҳудудий бошқармаларининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорига
4-ИЛОВА

Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорига
5-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорига
6-ИЛОВА

Тошкент шаҳар суд ижрочилари туман бўлимининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини (кейинги ўринларда — ижро ҳужжатлари) ижро этиш юзасидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш, шу жумладан уларни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк фақатгина биржалар томонидан махсус ажратилган савдо майдонларида ўтказиладиган аукцион савдоларида сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотувчи биржалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан танлов асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурат бўлганда, ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ҳудудда танлов асосида бир нечта биржалар белгиланиши мумкин, ушбу биржалар тегишли суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларига бириктирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Биржани танлаб олишда унинг тажрибаси ва ишчанлик обрўси, савдо майдонлари, сақлаш жойлари, малакали мутахассисларининг мавжудлиги, ташкилот молиявий аҳволининг қониқарлилиги, қарздорлиги, шу жумладан бюджет олдидаги қарздорлиги йўқлиги, кўрсатиладиган хизматларнинг қиймати ва бошқа мезонлар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда — Суд департаменти) ҳудудий бошқармаси ўртасида муддатини узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда биржа томонидан ушбу шартнома шартларига амал қилинганлиги ҳамда у томонидан аукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловни ўтказиш тартиби, шу жумладан биржаларни танлаб олиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни кўздан кечириш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк аукцион савдоларига қўйилгунга қадар кўздан кечирилиши ва баҳоланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни кўздан кечириш ва баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ уларни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахслари томонидан ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишни назарда тутувчи бошқа ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни кўздан кечириш ҳамда баҳолаш суд ижрочилари томонидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Автомототранспорт воситасининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) мутахассисининг, давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича эса — шунингдек ҳудудий молия идораси вакилининг иштирокида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк ҳолатини кўздан кечириш Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг ҳудудий органи мутахассисининг, давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича эса — шунингдек ҳудудий молия идораси вакилининг иштирокида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни кўздан кечириш натижалари бўйича суд ижрочиси (давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк бўйича — уларни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси) ҳамда кўздан кечиришда иштирок этган шахслар томонидан имзоланадиган кўздан кечириш далолатномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни баҳолаш ушбу фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахс томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситасини баҳолашда, унинг баҳоси божхона қийматидан келиб чиқиб, бироқ «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида божхона чегараси орқали ўтказишда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан кам бўлмаган қийматда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кўздан кечириш ҳамда баҳолаш автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулк хатланган кундан бошлаб кўпи билан 3 кун ичида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни баҳолаш, қоида тариқасида, уларни кўздан кечириш билан бир вақтда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Суд ижрочиси ваколатли органдан давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни қабул қилишда барча ҳужжатларни, шу жумладан уларнинг кўздан кечирилганлиги ва баҳоланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади. Зарур ҳужжатлар бўлмаган, улар белгиланган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, ижро ҳужжати уч кунлик муддат ичида уни юборган судга қайтарилади, уларнинг мазмуни аниқ бўлмаган ҳолатларда эса — ушбу ҳолатларни ёки ижро этиш усули ва тартибини тушунтириб бериш тўғрисида мурожаат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни аукционда сотиш учун юбориш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш суд ижрочиси томонидан бериладиган буюртмалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Суд ижрочиси автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни сотиш учун қуйидаги муддатларда биржага ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги буюртмани юборади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органдан олинган куннинг эртасидан кечиктирмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишда — баҳоловчидан автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни баҳолаш тўғрисидаги хулоса олинган куннинг эртасидан кечиктирмай.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни сотиш тўғрисидаги буюртмага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳужжатининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни хатлаш далолатномасининг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкни тавсифловчи ҳужжатлар, шу жумладан уларни кўздан кечириш далолатномаси ҳамда баҳолаш тўғрисидаги хулоса нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкдан фойдаланиш ёки уларга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиши тугалланмаган объектни сотишда юқоридаги ҳужжатларга қўшимча равишда ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарор, тегишли давлат органининг қурилиш учун рухсатномаси ҳамда қурилиш бўйича буюртмачининг таъсис ҳужжатлари нусхалари илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Автомототранспорт воситалари аукцион ўтказилгунга қадар суд ижрочиси томонидан белгиланган ва уларни сақлашнинг тегишли шароитлари таъминланган махсус ажратилган жойларда (ваколатли органлар, ДЙҲХХ органлари ва бошқа ташкилотларнинг сақлаш жойлари, омборлари, жарима майдончаларида) сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, суд ижрочиси автомототранспорт воситасидан ўзга шахслар томонидан фойдаланилишига ва бошқача тарзда унга тегилишига чекловни таъминлаши (муҳрлаши) шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Биржанинг автомототранспорт воситаларининг сақланишини таъминлаш учун зарур шароитларга эга сақлаш жойи мавжуд бўлган ҳолларда, суд ижрочиси автомототранспорт воситасини сақланиш жойини ўзгартиришга ва уни биржага тегишли жойларда сақлаш учун беришга ҳақли. Бунда, қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилиб, суд ижрочиси, мулкни сақлаш учун масъул шахс, шунингдек мулкни сақлаш учун масъул сифатида янгидан тайинланган шахс томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аукцион ўтказишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Биржа буюртмани қабул қилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хабарнома камида иккита (республика ва вилоят миқёсидаги) оммавий ахборот воситасида берилади. Такроран хабарнома бериш фақатгина илгари эълон қилинган оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарнома эълон қилинадиган оммавий ахборот воситалари рўйхати Суд департаменти томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ўтказиш шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион объекти, шу жумладан кўчмас мулк жойлашган ва автомототранспорт воситаси сақланаётган жой тўғрисидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион объектининг дастлабки (бошланғич) нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион иштирокчиларига аукцион объектларини олдиндан бевосита кўрсатиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этиш учун аризалар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳужжатининг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда ҳар бир аукцион объекти бўйича бошланғич нархга нисбатан фоизларда (камида 10 фоиз) ифодаланган закалат пули миқдори ҳамда уни ўтказиш лозим бўлган биржанинг банкдаги ҳисоб рақами реквизитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржанинг реквизитлари, шу жумладан алоқа (иш) телефони рақами.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк аукцион ўтказиш шартлари ўзгартирилмаган ҳолда такроран кимошди савдога қўйилганда, аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабарнома уни ўтказишдан камида 15 кун олдин берилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Биржа хабарнома эълон қилинган пайтдан бошлаб аукционга қўйилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк билан олдиндан белгиланган сана ва вақтда бевосита танишиш имкониятини яратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион иштирокчиларига автомототранспорт воситаси билан олдиндан бевосита танишиш учун шароит яратиш мақсадида, уни сақлаш жойи тегишли суд ижрочиси билан биргаликда ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кимошди савдоларида сотиб олувчи сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган, аукционда иштирок этиш учун ўз вақтида ариза берган, зарур ҳужжатларни тақдим қилган ва белгиланган тартибда закалат пулини тўлаган юридик ва жисмоний шахслар аукционда қатнашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризаларни қабул қилиш аукцион ўтказилишига бир кун қолганда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аукционда иштирок этиш учун биржага қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржанинг банкдаги ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи ҳамда аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабарномада назарда тутилган ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган тўлов ҳужжатининг (квитанциянинг) нусхаси. Бунда, бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пули уларнинг ҳар бири учун алоҳида тўлов топшириқномалари (квитанциялар) билан тўланиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома (вакиллар учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл юридик ва жисмоний шахслари сўмдаги маблағларнинг келиб чиқиши қонунийлигини тасдиқлайдиган маълумотларни қўшимча равишда тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аукционда иштирок этишга қўйилган шахсларга аукцион иштирокчисининг карточкаси берилади, унда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олувчининг аукционда қатнашадиган тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда сотувга қўйилаётган кимошди савдоси объектининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суд ижрочилари, Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари, солиқ, молия, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати идораларининг ходимлари, сотилаётган автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни кўздан кечирган ҳамда баҳолаган мутахассисларнинг аукционда иштирок этиши таъқиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Аукцион ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Аукцион биржанинг аукцион ўтказувчиси томонидан қуйидаги тартибда нархнинг ошиб бориши тамойили бўйича ўтказилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аукционнинг бошланишида аукцион ўтказувчи объектнинг қисқача тавсифи ва бошланғич нархини, аукцион ўтказишнинг асосий шартлари, шу жумладан аукцион қадами ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённома имзоланган кундан бошлаб 5 банк кунидан кўп бўлмаган муддатда сотиб олинган мулкнинг ҳақи тўланишини эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баҳоловчи томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган нарх аукцион объектининг бошланғич нархи бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион қадами кимошди савдоларини ўтказиш жараёнида объектларнинг ликвидлилигига қараб шаклланадиган нархнинг 1 фоизидан 10 фоизигача миқдорда белгиланади. Аукцион қадами тўғрисидаги қарор аукцион ўтказувчи томонидан аукционнинг ҳар бир объекти бўйича алоҳида қабул қилинади. Зарур ҳолларда, аукцион ўтказувчи аукцион жараёнида талаб ва таклифдан келиб чиқиб қадамни ўзгартириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан сўнг, аукцион ўтказувчи тегишли объект бўйича аукционда иштирок этиш учун рўйхатга олинган иштирокчиларнинг рўйхат рақамларини эълон қилади. Аукцион ўтказувчи томонидан тартиб рақами айтилган иштирокчи аукционда қатнашаётганлигини тасдиқлаб рақам белгисини кўтариши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) биринчи қадамни ҳисобга олган ҳолда бошланғич нарх эълон қилингандан кейин аукцион ўтказувчи, ўз фикрича биринчи бўлиб тартиб рақамини кўтарган иштирокчини кўрсатади. Бошқа иштирокчилар томонидан қизиқиш билдирилганда аукцион ўтказувчи аукцион қадамини ҳисобга олиб кейинги нархни эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион кимошди савдоси объекти учун энг юқори нархни таклиф қилган иштирокчилардан бири аниқлангунга қадар давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эришилган нарх уч марта эълон қилингандан кейин ҳам ушбу нарх учун бошқа иштирокчилар ўз тартиб рақамларини кўтармаган тақдирда аукцион якунланади. Аукцион ўтказувчи томонидан тартиб рақами охирги эълон қилинган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) кимошди савдолари якунланиши билан аукцион ўтказувчи савдога қўйилган автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк сотилганлигини эълон қилади, унинг сотилган нархи ва аукцион ғолибининг тартиб рақамини айтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Аукцион ғолиби кимошди савдоси ўтказилган куни аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани имзолаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённома уч нусхада сотиб олувчи ёки унинг вакили ва биржа томонидан имзоланади. Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкни аукционга қўйиш учун асос бўлган ижро иш юритуви тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ғолиби ва бошқа иштирокчилари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк ҳамда унинг сотилган нархи тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ғолибининг автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкнинг қийматини тўлаш мажбурияти тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион натижалари тўғрисидаги баённоманинг бир нусхаси аукцион ғолибига берилади. Иккинчи нусхаси биржада қолади, учинчи нусхаси эса сотиб олувчи томонидан сотилган мулкнинг баҳоси тўлиқ тўлангандан кейин тегишли тўлов ҳужжатининг нусхасини илова қилган ҳолда суд ижрочисига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимининг катта суд ижрочиси пул маблағлари келиб тушганлигини текширгандан сўнг аукцион ғолибига берилган баённома нусхасида тегишли белги қўйиб, муҳр билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ва тўлов ҳужжати суд ижрочисига автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни банд солишдан ечиш, шунингдек уни аукцион ғолибига бериш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкни бериш суд ижрочиси ва аукцион ғолиби ёки унинг вакили томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аукционга иккитадан кам харидор келса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири аукцион қадамидан қатъи назар, автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкни аукцион ўтказувчи эълон қилган бошланғич нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани имзолашдан бош тортса ёки белгиланган муддатда сотилган автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк қийматини тўлиқ тўламаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аукцион ўтказилмаган деб топилса, биржа такрорий аукцион ташкил қилади ва ўтказади. Такрорий аукционлар ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк икки ой давомида, шу жумладан такрорий аукционларда сотилмаган тақдирда, биржа автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкнинг нархини арзонлаштириш ёки уларни қайтариш масаласини ҳал қилиш учун суд ижрочисига хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Суд ижрочиси хабарномани олгандан кейин уч кундан кечиктирмай автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкнинг нархини арзонлаштириш ёхуд уларни қайтариш масаласини ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари асосида, шунингдек давлат даромадига ундирувни назарда тутувчи (шу жумладан, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бюджетга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига қарзлар бўйича ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги) бошқа ижро ҳужжатлари асосида сотиладиган автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкнинг нархини арзонлаштириш суд ижрочиси томонидан молия ва солиқ органлари вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа ижро ҳужжатлари асосида сотиладиган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк арзонлаштирилмайди ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Арзонлаштириш автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулк қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Арзонлаштириш тўғрисида далолатнома тузилиб, суд ижрочиси ҳамда молия ва солиқ органлари вакиллари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига асосан сотилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни арзонлаштириш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси уларни олиб қўйган ваколатли органга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Арзонлаштирилган автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулк бўйича аукцион ушбу Низомда белгиланган тартибда такрорий кимошди савдоси сифатида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, арзонлаштирилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк бўйича такрорий кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома уни ўтказишдан камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ижро ҳужжати беришга асос бўлган қарор бекор қилинган ёхуд ижро ҳужжатининг ижроси қонунда белгиланган тартибда тўхтатилган тақдирда, аукцион уни ташкил этиш ёки ўтказишнинг ҳар қандай босқичида тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда суд ижрочиси зудлик билан биржага ёзма хабар бериши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа аукцион тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида аукцион ўтказиш ҳақида илгари хабарнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида хабар бериши лозим. Биржа, шунингдек суд ижрочисининг тегишли ёзма хабари келиб тушган кундан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмасдан аукционда қатнашиш истагини билдирган шахслар томонидан ўтказилган закалат пули қайтарилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома имзоланган кундан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмасдан аукционда сотиб олинган автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк ҳақини тўлаши лозим. Бунда, закалат пули тўлов суммасига қўшиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционнинг қолган барча иштирокчиларига аукцион натижалари тўғрисидаги баённома имзоланган кундан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмай улар ўтказган закалат пули белгиланган тартибда қайтариб берилади. Ушбу закалат пули иштирокчининг ёзма аризасига кўра такрорий кимошди савдосида иштирок этиш ёхуд бошқа автомототранспорт воситалари ёки кўчмас мулк савдосида иштирок этиш учун биржанинг банк ҳисоб рақамида қолдирилиши мумкин. Бунда, закалат пули ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномасига (квитанциясида) биржа томонидан ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Биржа аукционда сотилган автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк учун тўлов миқдори тўлиқ келиб тушган кундан бошлаб 2 банк кунидан кечиктирмасдан ушбу пул маблағларини хизмат ҳақини ушлаб қолган ҳолда суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлими депозит ҳисобварағига, давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган маблағларни эса — махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган маблағлар ўз вақтида ўтказиб берилмаган тақдирда суд ижрочисининг қарорига мувофиқ биржадан кечиктирилган ҳар бир кун учун ўтказиб берилмаган пул маблағининг 0,07 фоизи миқдорида пеня ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисобварағига (махсус ҳисобварағига) автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган маблағларни тақсимлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Аукцион ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатганлиги учун ҳақ миқдори биржа ва Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ белгиланади ҳамда автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган пул маблағининг 1 фоизидан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Аукцион ғолиби 5 банк куни давомида автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкни сотиб олмаган тақдирда, аукцион натижалари тўғрисидаги баённома бекор қилинади, қўйилган закалат пули эса қайтариб берилмайди. Бу ҳолда, шунингдек ғолиб аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, ғолиб томонидан тўланган закалат пули аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 банк кунидан кечиктирмай тўлалигича суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимининг депозит ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича биржанинг харажатлари суд ижрочиси томонидан ушбу маблағлардан биржа томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қоплаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк сотиб олинганлигини тасдиқловчи шартнома кучига эга бўлади ҳамда нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тегишлича ДЙҲХХ ва Ергеодезкадастр давлат қўмитаси томонидан аукцион натижалари тўғрисидаги баённоманинг туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимининг катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланган асл нусхасига асосланиб рўйхатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари биржалар томонидан ижро ҳужжатлари бўйича аукцион савдоларининг ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан доимий назорат олиб борадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Мазкур Низомнинг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ушбу Низомни қўллаш бўйича келиб чиқадиган низолар суд тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш юзасидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

БУЮРТМА‎

‎‎200__ йил «____» ___________ ____ -сонли шартномага мувофиқ сотиш учун қуйидаги автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк юборилмоқда.

№‎ Мол-мулк тури (автомототранспорт воситалари ёки кўчмас мулк)‎ Мол-мулкнинг асосий тавсифлари ‎ Бошланғич нарх‎ Ижро ҳужжатининг рақами ва санаси

‎‎
‎Сотувдан тушган маблағларни __________________________ банк ҳисоб рақамига* ўтказиб беришингизни сўрайман.

‎Буюртмага:
‎1. ____________________;
‎2. ____________________;
‎3. ____________________;
‎4. ____________________
‎илова қилинади.

‎Суд ижрочилари ______________
‎туман (шаҳар) бўлими катта суд ижрочиси

‎Буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ қабул қилинди.

‎‎______________________________
‎(биржа ваколатли шахси Ф.И.О.)

___________________
(имзо) ‎‎

____________________‎
‎(сана)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари депозит ҳисоб рақамлари, давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкни сотишда эса махсус ҳисоб рақам кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 360-модда; 2007 й., 45-сон, 451-модда; 2010 й., 44-45-сон, 378-модда; 2012 й., 8-9-сон, 77-модда; 2013 й., 2-сон, 16-модда; 2016 й., 7-сон, 63-модда; 2017 й., 22-сон, 425-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)