1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Асосий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ҳамда унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси, мазкур Кодекснинг 14, 19, 20, 22, 23, 46-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 ва 58-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 79-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 31-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни 2-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг 8-моддаси, Фуқаролик кодекси 17-моддасининг биринчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Оиланинг, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофаза қилиниши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оналик ва оталик иззат-икромга ҳамда ҳурматга сазовордир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Она ва бола манфаатларини муҳофаза қилиш аёлларнинг меҳнати ва соғлиғини сақлашга доир махсус тадбирлар кўриш, меҳнатни оналик билан боғлаб қўшиб олиб бориш учун аёлларга шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўли билан таъминланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25 боби, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши (тугаши)* ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Оилавий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатларининг қўлланилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган оила аъзолари ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари оилавий муносабатларнинг моҳиятига зид келмаган тақдирдагина қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Оила тўғрисидаги ва фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшашлик бўйича қўлланилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тартибга солинмаган ва бундай муносабатларни бевосита тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, моҳияти жиҳатидан ушбу муносабатларга зид келмайдиган оила тўғрисидаги ва (ёки) фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормалари (қонун ўхшашлиги) қўлланилади. Бундай нормалар бўлмаган тақдирда оила аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари оила ҳамда фуқаролик ҳуқуқининг умумий тамойилларига таянган ҳолда (ҳуқуқ ўхшашлиги), шунингдек инсонийлик, оқиллик ва адолат тамойилларига амал қилган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Халқаро шартномаларнинг қўлланилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва оилавий мажбуриятларни бажариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларини ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 21-моддасининг иккинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш суд томонидан фуқаролик суд ишларини юритиш қоидалари бўйича, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари ёки бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 10-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган усулларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Никоҳ тузиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 20 июндаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 37-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи никоҳни рўйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки бўйсунишига кўра юқори турувчи органга мурожаат қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий судишларини юритиш тўғрисидаги қодекснинг 23-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Никоҳ тузишнинг ихтиёрийлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ тузиш ихтиёрийдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Никоҳ ёши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22 ва 28-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 473-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1251-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5-боби, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 42-моддаси.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ тузишга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5-боби, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 30-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5-боби.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, шунингдек ушбу Кодекс 13-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган алоҳида ҳоллар мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5-боби.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.02.00.00 Никоҳ / 04.02.02.00 Эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Эр-хотин ҳуқуқ ва мажбуриятларининг вужудга келиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар ва шу пайтдан эътиборан улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Оилада эр ва хотиннинг тенг ҳуқуқлилиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотин оилада тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва улар тенг мажбуриятларга эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Эр ва хотиннинг фамилия танлаш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 85-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Эр-хотиннинг болалар тарбияси ва оила турмуши масалаларини ҳал қилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар тарбияси ва оилавий турмушнинг бошқа масалаларини эр ва хотин биргаликда ҳал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Эр ва хотиннинг машғулот тури, касб ва турар жой танлаш ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва туриш ҳамда яшаш жойини танлашда эрклидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Эр ва хотиннинг умумий мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар, улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалиги ва деҳқон хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкка нисбатан эр ва хотиннинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари фермер хўжалиги ва деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунларда белгиланади. Фермер хўжалиги ва деҳқон хўжалигининг мол-мулкини бўлиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 223 ва 225-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 18-боби («Умумий мулк»), Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги қарори 10-бандининг биринчи хатбошиси, 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкка эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиндан бирининг умумий мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан амалга оширган битими бошқасининг бунга розилиги бўлмаганлиги сабаблигина билдирган талабига биноан ва фақат битимни амалга оширган иккинчи томон амалга оширилган битим юзасидан эр (хотин) рози эмаслигини олдиндан билгани ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳолларда суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 225-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасининг еттинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 22-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 21-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Эр ва хотиннинг шахсий фойдаланишидаги буюмлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин)га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилавий муносабатлар тугатилганда, суд эр ва хотин алоҳида яшаган даврда орттирган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болалар эҳтиёжини қондириш учун олинган буюмлар (кийим-бош, пойабзал, мактаб ва спорт жиҳозлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар) бўлинмайди ҳамда болалар эр ва хотиндан қайси бири билан яшаса, унга компенсациясиз берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобидан ўртадаги вояга етмаган болалар номига қўйилган омонатлар ўша болаларга тегишли ҳисобланиб, эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш пайтида эътиборга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки улар никоҳда турган даврда бўлинган тақдирда, эр ва хотин мол-мулкининг бўлинмай қолган қисми, шунингдек эр ва хотин томонидан улар никоҳда турган даврда орттирилган мол-мулк кейинчалик уларнинг биргаликдаги умумий мулкини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан уч йиллик даъво муддати қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150, 223, 226-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 22-бандининг иккинчи хатбошиси, 23, 25, 28-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда улушларни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд вояга етмаган болалар манфаатларидан ва (ёки) эр ва хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан, агар эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёхуд эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган бўлса, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлари тенглигидан чекинишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда эр ва хотиннинг умумий қарзлари уларга белгиланган улушларга мутаносиб равишда ҳар иккаласи ўртасида тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар эр ва хотиндан бири умумий мол-мулкни эр ёки хотиннинг эркига зид равишда ва оила манфаатига мос бўлмаган ҳолда ўз хоҳишига кўра сарфлаган ёки бошқа шахсга ўтказган бўлса, уни бўлишда бу мол-мулк ёки унинг қиймати ҳисобга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 20, 24-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 217 моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Никоҳ шартномаси
[СПиТ:
1.Оила ҳуқуқи / Никоҳ шартномаси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Никоҳ шартномаси тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Никоҳ шартномасининг мазмуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган (ушбу Кодекснинг 23-моддаси) тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг мавжуд мол-мулкига нисбатан ҳам, бўлғуси мол-мулкига нисбатан ҳам тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр ва хотин никоҳ шартномасида ўзаро моддий таъминот бериш, оила харажатларини кўтариш, бир-бирининг даромадида иштирок этиш, бошқа шахслар билан мулкий шартномалар тузиш, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олишга, никоҳдан ажралганда эр ва хотиндан ҳар бирига бериладиган мулкни аниқлаб олишга, шунингдек никоҳ шартномасига эр ва хотиннинг мулкий муносабатларига оид бошқа қоидалар киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар муайян муддат билан чекланиши ёки муайян шарт-шароитнинг юзага келиши ёхуд келмаслигига боғлиқ қилиб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини, уларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини чеклашни, эр-хотин ўртасидаги шахсий номулкий муносабатларни, эр-хотиннинг болаларга нисбатан бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишни, меҳнатга лаёқатсиз таъминот олишга муҳтож эр ёки хотиннинг ҳуқуқини чекловчи қоидаларни, эр ва хотиндан бирини ўта ноқулай ҳолатга солиб қўювчи ёхуд оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нормаларига зид келувчи бошқа шартларни назарда тута олмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 24-банди иккинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Никоҳ шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Никоҳ шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши ҳам шундай шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Никоҳ шартномаси эр-хотиндан бирининг талаби билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган асослар ва тартибда суднинг ҳал қилув қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди, никоҳ шартномасида никоҳ тугатилганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Никоҳ шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномаси суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асослар бўйича тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9-боби § 2, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги «Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 17-сон қарорининг 17-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ шартномасининг шартлари ушбу Кодекс 31-моддаси бешинчи қисмининг талабларига зид келса, суд эр-хотиндан бирининг талабига биноан никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш фақат унинг мол-мулкига қаратилиши мумкин. Ушбу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда ҳақ ундиришни эр-хотиннинг мол-мулкига қаратиш учун кредитор қарздор эр (хотин) улушини эр-хотиннинг умумий мол-мулкидан ажратиб ундириб берилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суд эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича орттирилган барча ашёлар оила эҳтиёжлари учун ишлатилганлигини аниқласа, эр-хотиннинг умумий мажбуриятлари бўйича, шунингдек эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш эр-хотиннинг умумий мол-мулкига қаратилади. Бу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда эр-хотин кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар юзасидан уларнинг ҳар бирига қарашли мол-мулк билан шерик жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар эр-хотиннинг умумий мол-мулки уларнинг бири томонидан жиноий йўл билан топилган маблағ ҳисобига орттирилгани ёки кўпайгани суд ҳукми билан аниқланган бўлса, ҳақни ундириш тегишли равишда эр-хотиннинг умумий мол-мулкига ёки унинг бир қисмига қаратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиннинг вояга етмаган болалари етказган зарар учун жавобгарлиги фуқаролик қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Никоҳ шартномаси тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилишда кредиторлар ҳуқуқларининг кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр (хотин) никоҳ шартномаси тузаётгани, уни ўзгартираётгани ёки бекор қилаётгани тўғрисида ўз кредиторини (кредиторларини) хабардор қилиши шарт. Ушбу мажбуриятни бажармаган тақдирда эр ёки хотин, никоҳ шартномаси мазмунидан қатъи назар, ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарздор эр (хотин)нинг кредитори (кредиторлари) шароит жиддий ўзгаргани туфайли никоҳ шартномасининг шартларини қонунда белгиланган тартибда ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 383-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Эр-хотин ўртасидаги мулкий-шартномавий муносабатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотин қонунда йўл қўйиладиган барча мулкий-шартномавий муносабатларга ўзаро киришишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотин ўртасида тузилган, улардан бирининг ҳуқуқларини чеклашга қаратилган келишувлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Никоҳнинг тугатилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Никоҳнинг тугатилиш асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиндан бирининг вафоти ёки суд улардан бирини вафот этган деб эълон қилиши оқибатида никоҳ тугайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 36-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Никоҳдан ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳдан ажратиш суд тартибида, ушбу Кодекснинг 42 ва 43-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 3 — 18, 29, 31, 32-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Эрнинг никоҳдан ажратиш тўғрисида талаб қўйишини ман этадиган ҳоллар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Никоҳдан суд тартибида ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг II бўлими, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 3 — 18, 29, 31, 32-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 15-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Суднинг никоҳдан ажратиш асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 6-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3 ва 5-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар эр-хотиндан бири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 33-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 30-боби («Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони ўлган деб эълон қилиш»), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1170-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-боби («Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш»), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 119-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 50-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 4 ва 5-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда. Никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида суд томонидан ҳал этиладиган масалалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12, 19-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20-банди учинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда. Суднинг никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқаришида давлат божи миқдорини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
(45-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Никоҳдан ажратилганда эр (хотин)нинг ўз фамилиясини ўзгартириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 220-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 32-банди.
(47-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ҳолларда никоҳнинг тикланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ва тегишли суд қарорлари бекор қилинган ҳолларда, никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризасига кўра фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи томонидан тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар эр (хотин) янги никоҳга кирган бўлса, никоҳни тиклаш мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35, 37-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 339-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 34-банди.
(49-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-84-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 14-сон, 133-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан нусха берилаётганда паспортга ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга тегишли белги қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суд чиқарган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ўн кун ичида ундан кўчирма никоҳ тузилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 33-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Никоҳ ёшига етмаган шахс билан тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан тузилган никоҳ ҳали никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахснинг манфаатлари талаб қилган ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахс, унинг она-отаси ёки ҳомийси, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда прокурор талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш судда ҳал қилиниш пайтигача эр ёки хотин никоҳ ёшига етган бўлса, никоҳ фақат унинг талаби билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиндан бири никоҳ ёшига етмаганлиги туфайли никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш, агар эр-хотин (улардан бири) иш судда кўрилаётган пайтда никоҳ ёшига етмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органининг иштирокида кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 473-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1251-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлганда тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекснинг 16-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда тузилган никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иш ҳал қилиниш пайтигача никоҳни тузиш учун монелик қиладиган ҳолатлар тугаган бўлса, суд никоҳни ўша ҳолатлар тугаган пайтдан бошлаб ҳақиқий деб топишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекснинг 16-моддасида кўрсатилган асослар бўйича никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни эр-хотин, шу никоҳнинг тузилиши натижасида ҳуқуқлари бузилган шахслар, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда прокурор талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс билан тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишни суд васийлик ва ҳомийлик органининг иштирокида кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-модда. Мажбурлаб тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурлаб тузилган никоҳ жабрланувчи (унинг қонуний вакиллари) ёки прокурорнинг аризаси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси.
(53-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-модда. Сохта никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотин сохта никоҳ қайд қилдирган ва оила қурмаган бўлсалар, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сохта никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни прокурор талаб қилишга ҳақли, эр (хотин) оила қуриш мақсадисиз никоҳга кирган ҳолларда эса, бундай талаб хотин (эр) томонидан ҳам қўйилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 34-бандининг олтинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-модда. Никоҳни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш вақти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ тузилган вақтидан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56-модда. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ эр-хотин учун ушбу Кодексда белгиланган шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг мулкий ҳуқуқий муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин уч юз кун ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришда шундай никоҳ тузилиши билан ҳуқуқи бузилган эр (хотин)ни (инсофли эр (хотин)ни) ушбу Кодекснинг 118 ва 119-моддаларига мувофиқ хотин ёки эридан таъминот олиш ҳуқуқига эга деб топишга ҳақлидир, никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш вақтига қадар биргаликда орттирилган мол-мулкни бўлишга нисбатан эса, ушбу Кодекснинг 23, 27 ва 28-моддаларида белгиланган қоидаларни татбиқ этишга, шунингдек никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий деб топишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсофли эр (хотин) ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган қоидалар бўйича талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Қариндошлик, қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-модда. Қариндошлик
[СПиТ:
1.Оила ҳуқуқи / Қариндошлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир умумий учинчи шахсдан (аждоддан) келиб чиққан шахслар қариндошлар ҳисобланади. Икки шахс ўртасидаги тўғри шажара бўйича қариндошликнинг яқинлиги қариндошлик даражаси, яъни туғилиш сони билан белгиланади.
[СПиТ:
1.Оила ҳуқуқи / Тўғри шажарадаги қариндош]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи, невара бобосига, бувисига нисбатан — иккинчи, эвара катта бобосига, катта бувисига нисбатан — учинчи даражадаги қариндош ҳисобланади ва ҳоказо.
[СПиТ:
1.Оила ҳуқуқи / Ён шажарадаги қариндош]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ва шунга ўхшашлар ён шажара бўйича қариндошлар ҳисобланади ва ҳоказо.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғри шажара бўйича қариндошлар ён шажара бўйича қариндошларга нисбатан яқинроқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки шахс ўртасида қариндошликнинг узоқ-яқинлигини аниқлашда, даражаларнинг сони ёки шу шахслардан бирининг ўзини ҳисобга қўшмай туриб, ундан келиб чиққан авлодлар сони ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб аждодлар томон тўғри шажара бўйича улар учун умумий бўлган шахсга (аждодга) қараб ва ундан эса, авлодлар томон — улардан бошқасига қараб олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туғишган ака-ука ва опа-сингил қариндошликнинг иккинчи даражасида, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан қариндошликнинг — учинчи, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар эса — тўртинчи даражасида турадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-модда. Ёт аралашмаган ва ёт аралашган қариндошлик
[СПиТ:
1.Оила ҳуқуқи / Ёт аралашмаган қариндошлик;
2.Оила ҳуқуқи / Ёт аралашган қариндошлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ака-ука ва опа-сингиллар ёт аралашмаган ва ёт аралашган қариндош бўлиши мумкин. Ака-ука ва опа-сингиллар бир ота-онадан келиб чиққан бўлса, ёт аралашмаган, ота бир она бошқа ёки аксинча она бир ота бошқа бўлса, ёт аралашган қариндош ҳисобланади. Ёт аралашмаган қариндошликда ака-ука ва опа-сингиллар туғишган, ёт аралашган қариндошликда эса, ака-ука ва опа-сингиллар ўгай ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиннинг илгариги никоҳларидан бўлган болалари ўзаро қариндош ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59-модда. Қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр (хотин) ва унинг яқин қариндошлари билан хотин (эр) қариндошларининг бир-бирига нисбатан муносабатлари (қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқармайди.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.03.00.00 Болаларнинг келиб чиқишини белгилаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Болаларнинг насл-насабини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аёлнинг никоҳ тузилгандан кейин ёки эрининг ўлими, никоҳдан ажратилганлиги ёхуд никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги туфайли никоҳ тугаганидан сўнг уч юз кун ичида туғилган боласи никоҳда туғилган бола ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар никоҳ тугаганидан кейин уч юз кун ичида бола туғилса ва бу даврда аёл янги никоҳга кирган бўлса, бола янги никоҳда туғилган ҳисобланади. Бундай ҳолларда собиқ эр ёки унинг ота-онаси боланинг насл-насаби хусусида низолашиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61-модда. Ота-онанинг аризаси бўйича боланинг насл-насабини белгилаш
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.03.00.00 Болаларнинг келиб чиқишини белгилаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Она вафот этганда, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда, онанинг қаердалигини аниқлаш имконияти бўлмаганда ёки у оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, оталик васийлик ва ҳомийлик органи билан келишилган ҳолда ўзини боланинг отаси деб тан олаётган шахснинг аризасига биноан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза боланинг туғилганлигини қайд этиш вақтида, шунингдек бола туғилганлиги қайд этилгандан кейин ҳам берилиши мумкин. Агар оталикни белгилаш тўғрисида бола туғилгандан сўнг эр-хотин биргаликда ариза беришининг имкони бўлмай қолиши ёки мушкул бўлишини кўрсатувчи асослар мавжуд бўлса, туғилажак боланинг ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онаси шундай аризани она ҳомиладорлик вақтида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оталикни белгилаш рад этилганда, ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 4-боб, 2-параграфи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 8-сонли «Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 2-банди, 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-модда. Оталикнинг суд тартибида белгиланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, ушбу Кодекснинг 61-моддасида кўрсатилган ҳолларда оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оталикни суд тартибида белгилаш ота-онадан бирининг ёки боланинг васийси (ҳомийси)нинг ёхуд бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг аризасига, шунингдек бола вояга етганидан кейин унинг ўзи берган аризага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оталикни белгилаётганда суд боланинг онаси бола туғилишига қадар жавобгар билан бирга яшаганлиги ва умумий рўзғор юритганлиги ёки улар болани биргаликда тарбиялаганликлари ёхуд таъминлаб турганликларини ёки жавобгарнинг оталикни тан олганлигини аниқ тасдиқловчи бошқа далилларни эътиборга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган, лекин ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс вафот этган тақдирда унинг оталик факти суд томонидан белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оталикни белгилаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин суд шу қарор нусхасини бола туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 28-боби («Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 8-сонли «Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туғилишни ёзиш дафтаридаги туғилишга оид ёзув боланинг унда кўрсатилган ота-онадан туғилганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс унга бундай ёзув маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлган вақтдан эътиборан бир йил мобайнида ана шу ёзув тўғрисида суд тартибида эътироз билдиришга ҳақлидир. Агар шу вақтга келиб, боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс вояга етмаган бўлса, бир йиллик муддат мазкур шахс ўн саккиз ёшга тўлган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64-модда. Ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекснинг 61 ва 62-моддаларида назарда тутилган тартибда оталик белгиланганда болалар ота-онаси ва уларнинг қариндошларига нисбатан ўзаро никоҳда бўлган шахслардан туғилган болалар билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV БЎЛИМ. ОТА-ОНА ҲАМДА ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.02.00 Вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65-модда. Боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга, бола манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 13 ва 24-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66-модда. Боланинг ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота ва она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-она турли давлатларда яшагани тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни 31-моддасининг бешинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятларга тушиб қолган бола (ушлаб туриш, қамоққа олиш, ҳибсга олиш, даволаш муассасасида бўлиш ва бошқа ҳолларда) ўз ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан қонунда белгиланган тартибда кўришиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 46-моддасининг биринчи қисми, 48-моддасининг биринчи қисми, 230, 477-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67-модда. Боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган бола қонунга мувофиқ тўла муомала лаёқатига эга деб эътироф этилса, у ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан ҳимоя ҳуқуқини мустақил амалга оширишга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг биринчи қисм 28-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қилинадиган суиистеъмолликлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан, ота-она (улардан бири) болани тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб, васийлик ва ҳомийлик органига, ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин эса, мустақил равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт. Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68-модда. Боланинг ўз фикрини ифода этиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида сўзлашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин. Ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 22 – 28-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70-модда. Боланинг исми ва фамилиясини ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан бола ўн олти ёшга тўлгунча бола манфаатларини эътиборга олиб, унинг исмини ўзгартиришга, шунингдек унга берилган фамилияни ҳам отаси ёки онасининг фамилиясига қараб ўзгартиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота (она) болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилади. Ота ёки онанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда, шунингдек ота ёки она болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда ота ёки онанинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бола ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган ва оталик қонуний тартибда белгиланмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб, унинг фамилиясини онанинг мурожаат қилган давридаги фамилиясига алмаштириш учун рухсат беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.04.00 Ота-оналар ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-боб. Ота-онанинг шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71-модда. Ота-она ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар (ота-оналик ҳуқуқлари). Ушбу бобда назарда тутилган ота-оналик ҳуқуқлари болалар ўн саккиз ёшга тўлганларида (вояга етганда), шунингдек вояга етмаган болалар никоҳга кирганларида ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда болалар вояга етмасдан тўла муомала лаёқатига эга бўлганларида тугайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 28-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72-модда. Вояга етмаган ота-онанинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган ота-она ўз боласи билан бирга яшаш ва унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-она улардан бола туғилганда ҳамда уларнинг оналиги ва (ёки) оталиги белгиланганда ўн олти ёшга тўлишлари билан ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар. Вояга етмаган ота-она ўн олти ёшга етгунга қадар, болани вояга етмаган ота-она билан биргаликда тарбиялаш учун болага васий тайинланиши мумкин. Боланинг васийси билан вояга етмаган ота-она ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган ота-она ўз оталиги ва оналигини умумий асосларда эътироф этиш ёки бунга эътироз билдириш ҳуқуқига эгадир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги 8-сонли «Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73-модда. Ота-онанинг болаларга таълим-тарбия беришга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74-модда. Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг ота-онаси зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ўз болаларининг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ҳамда ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда, шу жумладан судда алоҳида ваколатсиз уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ота-она ва болалар манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик борлиги аниқланганда, ота-она ўз болаларининг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳақли эмас. Ота-она ва болалар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлганда васийлик ва ҳомийлик органи болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил тайинлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг биринчи қисм 28-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75-модда. Ота-оналик ҳуқуқини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқи болалар манфаатларига зид тарзда амалга оширилиши мумкин эмас. Болалар манфаатларини таъминлаш ота-она ғамхўрлигининг асосини ташкил қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқини амалга оширишда ота-она болаларининг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказишга ҳақли эмас. Болаларни тарбиялаш усуллари менсимаслик, шафқатсизлик, қўполликдан, инсоний қадр-қимматни камситувчи муомаладан, болаларни ҳақоратлаш ёки эксплуатация қилишдан холи бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз ота-оналик ҳуқуқини болаларининг ҳуқуқ ва манфаатларига зид тарзда амалга ошираётган ота-она қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси..
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларнинг таълим-тарбиясига тааллуқли барча масалалар болалар манфаатидан келиб чиққан ва уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-она томонидан ўзаро келишув асосида ҳал этилади. Агар ота-она ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлса, улар (улардан бири) бу келишмовчиликларни ҳал қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76-модда. Боладан алоҳида яшаётган ота(она)нинг ота-оналик ҳуқуқини амалга ошириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўришишига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она боладан алоҳида яшайдиган ота (она)нинг ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга ҳақлидир. Агар ота-она келиша олмасалар, низо ота-она (ёки улардан бири)нинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаганда айбдор ота-онага нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланилади. Суднинг ҳал қилув қарори қасддан бажарилмаган тақдирда суд боладан алоҳида яшаётган ота (она)нинг талабига биноан бола манфаатларини ва унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда болани унга бериш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боладан алоҳида яшаётган ота (она) тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва бошқа шунга ўхшаш муассасалардан ўз боласи тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга. Ота (она) томонидан боланинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар бўлгандагина, уларга ахборот бериш рад этилиши мумкин. Ахборот беришнинг рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77-модда. Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78-модда. Ота-оналик ҳуқуқини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она болани қонунга асосланмасдан ушлаб турган ҳар қандай шахсдан унинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли. Низо чиққан тақдирда, ота-она ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу талабларни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суд ота-она ҳам, болани ўз қарамоғига олган шахс ҳам болага лозим даражада тарбия беришни ҳамда уни камолотга етказишни таъминлай олмайдилар, деб топса, болани васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79-модда. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 15-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80-модда. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда боланинг таъминоти учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онадан (уларнинг биридан) алимент ундириш масаласини ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги ишларни кўришда ота-она (улардан бири)нинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжудлигини аниқласа, бу ҳақда прокурорга хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин уч кун ичида ушбу қарорнинг кўчирмасини боланинг туғилганлиги давлат томонидан рўйхатга олинган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 9 – 18-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81-модда. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25 боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) бундан кейин бола билан биргаликда яшаш-яшамаслик масаласи суд томонидан уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онаси (улардан бири) ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бола, агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота (она)си ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болани ота ёки онасига беришнинг имконияти бўлмаган ёки ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига олиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда болани фарзандликка олишга ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан кейин камида олти ой ўтгач йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8, 18, 19-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82-модда. Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини ва (ёки) бола тарбиясига бўлган муносабатини ўзгартирган ҳолларда ота-оналик ҳуқуқи тикланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) даъвосига биноан суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги ишлар васийлик ва ҳомийлик органининг, шунингдек прокурорнинг иштирокида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвоси билан бирга болани ота-онага (улардан бирига) қайтариш тўғрисидаги талаби ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-оналик ҳуқуқининг тикланиши бола манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн ёшга тўлган болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг тикланишига фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20 ва 21-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83-модда. Ота-оналик ҳуқуқининг чекланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд боланинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмай туриб, болани ота-онадан (уларнинг биридан) олиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши (ота-оналик ҳуқуқини чеклаши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болани ота-она (улардан бири) билан қолдириш ота-онага (улардан бирига) боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (руҳиятнинг бузилиши ёки бошқа сурункали касаллик, оғир ҳолатларни бошдан кечириш ва бошқалар) бола учун хавфли бўлса, ота-оналик ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар болани ота-она (улардан бири) билан қолдириш оқибатида ота-онанинг хулқ-атвори бола учун хавф туғдирса, ота-онани (улардан бирини) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун эса етарли асослар аниқланмаган тақдирда ҳам ота-оналик ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилади. Агар ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини ўзгартирмаса, васийлик ва ҳомийлик органи суд томонидан ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин олти ой ўтгач, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъво тақдим этиши шарт. Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб ота-онани (улардан бирини) бу муддат ўтмасдан туриб, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида даъво тақдим этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги даъво боланинг яқин қариндошлари, вояга етмаган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти қонун билан зиммасига юклатилган органлар ва муассасалар, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари ва бошқа муассасалар, шунингдек прокурор томонидан тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги ишларни кўришда суд ота-онадан (уларнинг биридан) боланинг таъминоти учун алимент ундириш масаласини ҳал қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 22-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84-модда. Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқи чекланган ота-она болани шахсан тарбиялаш ҳуқуқидан, шунингдек болали фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25 боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналик ҳуқуқининг чекланиши ота-онани болага таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онаси (улардан бири)нинг ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқи чекланган бола турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота-она ва бошқа қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган мулкий ҳуқуқларини, шу жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она иккаласининг ота-оналик ҳуқуқи чекланган тақдирда бола васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85-модда. Боланинг суд томонидан ота-оналик ҳуқуқи чекланган ота-она билан кўришиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан ота-оналик ҳуқуқи чекланган ота-онанинг боласи билан кўришиши унга салбий таъсир кўрсатмаса, бола билан кўришишга рухсат берилиши мумкин. Ота-онанинг бола билан кўришишига васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан ёхуд васий (ҳомий)нинг, боланинг тутинган ота-онаси ёки бола турган муассаса маъмуриятининг розилиги билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86-модда. Ота-оналик ҳуқуқи чекланишини бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-она (улардан бири)нинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланишига асос бўлган ҳолатлар барҳам топса, суд ота-онанинг (улардан бирининг) даъвосига биноан болани ота-онасига (улардан бирига) қайтариш ва ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган чеклашларни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар болани ота-онасига (уларнинг бирига) қайтариш унинг манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87-модда. Боланинг ҳаёти ёки соғлиғи бевосита хавф остида қолганда болани олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олишга ҳақлидир. Болани зудлик билан олиш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола олинганда васийлик ва ҳомийлик органи тезда прокурорга хабар бериши, болани вақтинча муайян ерга жойлаштириши ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи болани олиш тўғрисида ҳужжат қабул қилганидан кейин етти кун ичида ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни 12-моддаси биринчи қисмининг биринчи, ўн тўртинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 14 ва 15-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88-модда. Судда болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни кўришда васийлик ва ҳомийлик органининг иштироки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан болалар тарбияси билан боғлиқ низолар кўрилаётганда, боланинг ҳимояси учун ким даъво тақдим қилганлигидан қатъи назар, ишда иштирок этиш учун васийлик ва ҳомийлик органи жалб қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳамда уни ўз тарбиясига беришни талаб қилаётган шахс (шахслар)нинг турмуш шароитларини текшириши ва текшириш натижаларини ҳамда унга асосланган низо моҳиятига оид хулосасини судга тақдим қилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 59 ва 60-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 26-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89-модда. Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишлар бўйича суднинг ҳал қилув қарорларини ижро этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан ижро қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-она (болани ўз қарамоғига олган бошқа шахс) суднинг ҳал қилув қарори ижро этилишига тўсқинлик қилса, унга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг болани олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини боланинг манфаатларига зарар етказилмаган тарзда ижро этишнинг имкони бўлмаганда, бола суднинг ажримига кўра тарбиялаш муассасасига, даволаш муассасасига, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасига ёки шунга ўхшаш бошқа муассасага вақтинча жойлаштирилиши мумкин.
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.03.00 Болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.04.00 Ота-оналар ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-боб. Ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90-модда. Оилада ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқий муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ва болаларнинг улар ўртасидаги умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда таъминот олиш ҳуқуқига эга. Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болаларнинг мол-мулкини тасарруф этишга доир ваколатлар амалга оширилаётганда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27—29-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91-модда. Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки бўлиши мумкин ва бирга яшаб турганда улар бир-бирларининг розилиги билан бундай мулкка эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92-модда. Ота-она ва болаларнинг умумий мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ва ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаган болалар ўртасида қонунда белгиланган тартибда умумий мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ва вояга етмаган болалар умумий мол-мулкни вужудга келтириш тўғрисида келишув тузишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ва вояга етмаган болаларнинг умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 18-боби («Умумий мулк») ва «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93-модда. Болаларнинг оиладаги хусусий мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болаларнинг қонунда белгиланган тартибда ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганларнинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағи ва ундан орттирган даромади, агар бола билан ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари ўртасида бошқача тартибни белгиловчи шартнома бўлмаса, вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишидаги буюмлари (кийим-кечак, пойабзал, ишлаб чиқариш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16-боби («Шахсий мулк») ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94-модда. Вояга етмаган болаларнинг хусусий мулкини бошқариш ва тасарруф этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она, фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар вояга етмаган болаларнинг хусусий мулкини фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқарадилар ва тасарруф этадилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27, 29-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95-модда. Ота-она ва болалар ўртасидаги мулкий низоларни ҳал қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ва вояга етмаган болалар ўртасида келиб чиққан мулкий низолар суд томонидан умумий асосларда ҳал қилинади. Бундай ҳолларда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.01.00 Оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V БЎЛИМ. ОИЛА АЪЗОЛАРИНИНГ ВА БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-боб. Ота-она ҳамда болаларнинг алимент ҳуқуқи ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96-модда. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир.
(96-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартиби ва шакли ҳақида ота-она ўртасидаги келишув қонунда белгиланган қоидаларга ва боланинг манфаатларига зид бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш ота-онанинг келишувига биноан амалга оширилади. Ота-она ўртасида бундай келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онадан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онадан болаларга ундириладиган алимент миқдори алимент тўловчининг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир қисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш ҳақи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103-модда. Болаларнинг таъминоти учун қилинадиган қўшимча харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105-модда. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўлган ҳолатлар тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таъминот бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онаси вафот этганлиги оқибатида етим қолган вояга етмаган болаларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш давлат томонидан тўлиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107-модда. Болалар муассасаларига жойлаштирилган болалар учун алимент ундириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болани ота-онасидан олиш ва уни болалар тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини чиқаришда суд ота ва онанинг ҳар биридан мазкур бола фойдасига ушбу Кодекснинг 99-моддасида белгиланган миқдорларда алиментлар ундиради. Бунда ундирилган алиментлар мазкур бола номига очилган банк ҳисобварағида жамланади ва у вояга етганда тўланади.
(107-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 21-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108-модда. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг таъминот талаб қилиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож вояга етган болалар ота-онасидан, агар улар йўқ бўлса, қариндошлари ва ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа шахслардан ўз таъминоти учун алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг моддий ва оилавий аҳволи ҳисобга олиниб, пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 16-боби («Қариндошлар ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109-модда. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг ота-онасига таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 123-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110-модда. Ота-онага бериладиган таъминот миқдори ва тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, таъминот миқдори болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она, алимент ундириш ҳақидаги талабни ўз болаларининг бирига ёки бир нечтасига нисбатан қўйганлигидан қатъи назар, алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан алимент ундириш низоси узил-кесил ҳал бўлгунга қадар судья шу низо бўйича вақтинча тўлаб турилиши лозим бўлган суммани кўрсатиб, ажрим чиқариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111-модда. Ота-онанинг таъминоти учун қилинадиган қўшимча харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ота-онасининг касаллигига ва бошқа узрли сабабларга кўра қилинадиган қўшимча харажатларда иштирок этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар томонидан қўшимча харажатлар ихтиёрий равишда қопланмаса, талаб қилинаётган сумма суд тартибида ундирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида ота (она) деб ёзилган шахсдан алимент ундириш тўғрисидаги низо узил-кесил ҳал этилгунга қадар судья шу низо бўйича ундан ушбу Кодексда белгиланган миқдорда вақтинча алимент ундириш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа-бошқа ота-онадан туғилган вояга етмаган болалар учун суднинг бир неча ҳал қилув қарорларига асосан бир ота (она)дан ундирилаётган алиментнинг умумий миқдори ушбу Кодекснинг 99-моддасида назарда тутилган миқдордан ошиб кетса, алимент тўловчи ота (она) алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи кимнинг фойдасига чиққан бўлса, ўша шахсларнинг ҳар бирига нисбатан алиментнинг миқдорини тегишинча камайтириш тўғрисида даъво тақдим этиши мумкин.
(115-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд судларнинг барча ҳал қилув қарорларига биноан тўланиши лозим бўлган, ушбу Кодекс 99-моддасида белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда, болаларга нисбатан судларнинг ҳал қилув қарорлари мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бирига тегишли бўлган алиментнинг тенг улушдаги янги миқдорини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алиментнинг миқдорини камайтиришга асос бўлган ҳолатлар тугаган тақдирда, вояга етмаган болалари учун алимент олувчи шахс ушбу Кодекснинг 99-моддасида кўрсатилган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116-модда. Алимент тўлашдан бош тортганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ушбу Кодекснинг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онасига моддий ёрдам бериш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарорларини бажармаслик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 123-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-боб. Эр-хотинлар ва собиқ эр-хотинларнинг алимент мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117-модда. Эр-хотиннинг бир-бирига таъминот бериш мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида, ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараган ёрдамга муҳтож эр (хотин) ёрдам беришга қодир бўлган хотин (эр)дан суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳдан ажралгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби собиқ эр-хотин ўртасидаги келишув билан белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119-модда. Эр-хотин (собиқ эр-хотин)дан суд тартибида ундириладиган алимент миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотин (собиқ эр-хотин) ўртасида алимент тўлаш тўғрисида келишув мавжуд бўлмаган ҳолларда эр ёки хотинга (собиқ эр ёки хотинга) суд тартибида ундириб бериладиган алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг (собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади, бироқ бу сумма қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120-модда. Эр ва хотинни бир-бирларига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиш ёки бу мажбуриятни муайян муддат билан чеклаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар эр-хотин никоҳда қисқа вақт мобайнида бўлган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ўз таъминоти учун маблағ тўланишини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг нолойиқ хулқ-атвори туфайли никоҳдан ажратилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ёрдамга муҳтож эр ёки хотиннинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши унинг спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши ёки қасддан жиноят содир этиши оқибатида юз берган бўлса, эр (хотин)ни ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз хотин (эр)га таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши ёхуд бу мажбуриятни муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121-модда. Эр (хотин)нинг алимент олиш ҳуқуқининг тугаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 117 ва 118-моддаларига мувофиқ таъминот олиш учун асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди. Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-боб. Қариндошлар ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122-модда. Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекснинг 123—128-моддаларидакўрсатилган шартлар мавжуд бўлса, вояга етмаган, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахсларга таъминот бериш мажбурияти суд томонидан уларнинг қариндошлари: бобо, буви, невара, ака-ука, опа-сингил, шунингдек ўгай ота ва ўгай она, ўгай ўғил ва ўгай қиз, доимий тарбияда бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 20-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123-модда. Бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124-модда. Невараларнинг бобо ва бувиларига таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзларининг вояга етган болаларидан ёхуд эри ёки хотинидан (собиқ эри ёки хотинидан) таъминот ололмайдиган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож бобо ва бувига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган вояга етган меҳнатга лаёқатли неваралар зиммасига юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125-модда. Ака-ука ва опа-сингилларнинг вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз ака-ука ва опа-сингилларига таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган ака-ука ва опа-сингилларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган ака-ука ва опа-сингиллар зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ака-ука ва опа-сингилларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият ака-ука ва опа-сингилларнинг зиммасига юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126-модда. Доимий тарбияда бўлганларнинг ўз тарбиячиларига таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ёки вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаган ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмайдиган, амалда уларни тарбиялаганларга таъминот бериш мажбурияти уларнинг доимий тарбияси ва таъминотида бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин. Бундай мажбурият васийликда (ҳомийликда) турган шахслар зиммасига юклатилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд тарбияда бўлганларни, агар улар тарбиячиларнинг тарбияси ва таъминотида беш йилдан кам турган бўлса, ушбу моддада кўрсатилган мажбуриятдан озод қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127-модда. Ўгай ота ва ўгай онанинг ўгай ўғил ва ўгай қизларига таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўгай ота ва ўгай онанинг тарбиясида ёки таъминотида бўлган вояга етмаган ўгай ўғил ва ўгай қизларнинг ота-онаси йўқ бўлса ёхуд ўз ота-онасидан етарли маблағ ололмаётган бўлса, уларга таъминот бериш мажбурияти ўгай ота ва ўгай она зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз ўгай ўғил ва ўгай қизларнинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун етарли маблағ ололмаса, ўгай ота ва ўгай онанинг зиммасига уларга нисбатан ҳам шундай мажбурият юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128-модда. Ўгай ўғил ва ўгай қизларнинг ўгай ота ва ўгай онага таъминот бериш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўгай ота ва ўгай онанинг ота-онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ёки вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга таъминот бериш мажбурияти ўгай ўғил ва ўгай қизлар зиммасига юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ўгай ўғил ва ўгай қизни ўгай ота ва ўгай она беш йилдан кам вақт давомида тарбиялаган ва таъминот берган бўлса, шунингдек улар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган бўлса, суд ўгай ўғил ва ўгай қизни ўгай отаси ва ўгай онасига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129-модда. Қариндошлар ва бошқа шахслардан ундириладиган алиментнинг миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қариндошлар ва бошқа шахслардан вояга етмаган болалар учун, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахслар таъминоти учун ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент ундирилаётган шахснинг ва алимент олаётган шахснинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент миқдорини белгилашда, талаб алимент тўлаши шарт бўлган шахсларнинг барчасига ёхуд уларнинг бир нечтасига ёки фақат бирига қаратилган бўлишидан қатъи назар, ана шу шахслар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-боб. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130-модда. Алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисида келишув тузишнинг қонунда белгиланган шаклига риоя қилмаслик, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариал тартибда тасдиқланган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тарафларнинг ўзаро розилиги билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳам ўша шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг бажарилишини бир тарафлама рад қилишга ёки унинг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволида жиддий ўзгаришлар юз берганда ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида улар ўзаро келиша олмаганда, манфаатдор тараф келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Суд алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласини ҳал қилишда тарафларнинг эътиборга лойиқ ҳар қандай манфаатини ҳисобга олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментлар миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан алимент тўлаш усуллари ва тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича алимент тўлаш усуллари ва тартиби шу келишув билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алиментлар: алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушларда; вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада; бир йўла пул билан тўланадиган қатъий суммада; мол-мулк билан ёки келишувда қайд этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш ҳақидаги келишувда алимент тўлашнинг турли усулларини бирга қўшиб қўллаш назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича тўланадиган алимент миқдорини индексация қилиш шу келишувга мувофиқ амалга оширилади. Агар алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда индексация қилиш тартиби кўрсатилмаган бўлса, индексация ушбу Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-боб. Алиментларни тўлаш ва ундириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135-модда. Алиментни ихтиёрий тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс алиментни ихтиёрий равишда шахсан ёки ўз аризасига мувофиқ ишлаб турган жойида ёхуд пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа турдаги маблағ олаётган жойида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган болалар учун олинадиган алимент аризага мувофиқ ушбу Кодекснинг 99-моддасида белгиланган миқдорларда ушлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилиши алимент ундирувчини алимент ундириш ҳақидаги даъво ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
(135-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136-модда. Алиментни суд тартибида ундириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 18-боби («Суд буйруғи).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.
(136-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонунига мувофиқ иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137-модда. Иш берувчининг (ташкилот маъмуриятининг) алимент ушлаб қолиш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш жойидаги иш берувчи ёки пенсия, нафақа, стипендия олаётган жойидаги ташкилот маъмурияти алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувга ёки ижро варақасига асосан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақидан ва (ёки) бошқа даромадидан ҳар ойда алимент ушлаб қолиб, алимент тўлаши шарт бўлган шахсга иш ҳақи тўланган ва (ёки) бошқа даромадлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмай алимент олувчи шахсга алимент тўлаши ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобидан унга ўтказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138-модда. Алимент тўловчининг иш, ўқиш жойи ва турар жойи ўзгарганлиги ҳақида хабар қилиш мажбурияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув бўйича алимент ушлаб қолиши лозим бўлган иш берувчи (ташкилот маъмурияти) алимент тўловчи шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида, шунингдек унинг янги иш, ўқиш жойи ёки турар жойи унга маълум бўлса, бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарори ижро этиладиган жойдаги суд ижрочисига ёки алимент олувчи шахсга уч кун муддат ичида хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз иш, ўқиш жойи ёки турар жойи ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қўшимча иш ҳақи ёки бошқа даромади тўғрисида суд ижрочисини ҳамда алимент олувчи шахсни хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган маълумотларни белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра хабар қилмаган тақдирда, айбдор мансабдор шахс ва алимент тўловчи шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1982-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139-модда. Алимент қарзини ундириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан ундирилади. Иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан, тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади, мулк ҳуқуқининг ўтишига олиб келувчи шартномалар бундан мустасно. Бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобварақларидаги пул маблағига ва унинг бошқа мол-мулкига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув ёки ижро варақаси асосида ўтган даврдаги алимент қарзи ижро варақаси ёки алимент тўлаш тўғрисидаги келишув алимент ундириш учун тақдим қилингунга қадар ўтган уч йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алиментлар ижро варақаси ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув бўйича алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан ундирилмаган бўлса, алиментлар ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган уч йиллик муддатдан қатъи назар, ўтган барча вақт учун ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140-модда. Алимент қарзининг миқдорини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент қарзининг миқдори суд ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Кодекснинг 99-моддасига асосан вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 16-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141-модда. Алимент қарзини тўлашдан озод қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ алимент қарзини тўлашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафларнинг ўзаро розилиги бўлгандагина йўл қўйилади, вояга етмаган болаларга алимент тўланадиган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, алимент тўловчининг даъвосига биноан уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142-модда. Алиментни ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга мувофиқ алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс ушбу келишувда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент олувчи алимент ўз вақтида тўланмаганлигида айбдор алимент тўлаши шарт бўлган шахсдан алимент тўлаш мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик оқибатида етказилган барча зарарларнинг неустойка билан қопланмаган қисмини ундиришга ҳам ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143-модда. Алиментни ҳисобга ўтказишга ва қайтариб олишга йўл қўйилмаслиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент қарши қўйилган бошқа талаблар билан ҳисобга ўтказилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алиментни қайтариб олишга йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алимент олувчи томонидан ёлғон маълумотлар бериш ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш оқибатида алимент ундириш тўғрисида чиқарилган суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алимент олувчи томонидан алдаш, қўрқитиш ёки зўрлик таъсири остида тузилган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас деб топилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алимент тўланишига асос бўлган суднинг ҳал қилув қарори, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёки ижро варақаси қалбакилиги факти суд ҳукми билан аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар вояга етмаган боланинг ёки вояга етган муомалага лаёқатсиз алимент олувчининг вакили томонидан содир этилган бўлса, алимент қайтариб олинмайди, тўланган алимент суммалари эса, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг даъвосига кўра айбдор вакилдан ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144-модда. Алиментни индексация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг ҳал қилув қарорига асосан пул билан тўланадиган қатъий суммада ундирилаётган алиментларни индексация қилиш алиментлар ушлаб қолинаётган жойда қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Индексация қилиш мақсадида алиментнинг миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145-модда. Алимент тўлаши шарт бўлган шахс чет давлатга кетаётганида алимент тўланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларигаасосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146-модда. Алимент миқдорини ўзгартириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент миқдори суд тартибида белгиланганидан кейин тарафлардан бирининг моддий ёки оилавий аҳволи ўзгарса, суд улардан ҳар бирининг талабига кўра алиментнинг белгиланган миқдорини ўзгартиришга ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахсни алимент тўлашдан озод қилишга ҳақли. Алимент миқдорини ўзгартиришда ёки уни тўлашдан озод қилишда суд тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини ҳисобга олишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июльдаги 11-сонли «Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таьминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қоунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 18-19 бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147-модда. Алимент мажбуриятларининг тугатилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 22-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI БЎЛИМ. ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ШАКЛЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-боб. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 77-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 27-моддасининг тўртинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик органлари ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди, бундай болаларни ҳисобга олади ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир ҳолатга қараб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайди, шунингдек бундан буён уларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш шарт-шароитларини назорат қилиб боради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур кодекснинг 150-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик органидан ташқари бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомининг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муассасаларнинг (мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар болалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлигидан хабардор бўлгач, етти кунлик муддат ичида бу ҳақда болалар ҳақиқатда турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беришлари шарт. Васийлик ва ҳомийлик органи бундай маълумотларни олган кундан эътиборан уч кун ичида боланинг турмуш шароитини текшириб чиқиши ва бунда боланинг ота-она ёки қариндошлари қарамоғидан маҳрум бўлганлиги аниқланса, уни жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунига қадар боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаганлик, шунингдек бундай болаларни жойлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муассасаларнинг раҳбарлари ва органларнинг мансабдор шахслари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(149-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 мартдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни асосида учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оила (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оила)га берилиши, бундай имконият бўлмаганда эса, етим болалар ёхуд ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тайинланган муассасалар (тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалар)га тарбияга берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган оилага ёки муассасаларга тарбиялаш учун жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунга қадар васийлик (ҳомийлик) мажбуриятларини бажариш вақтинча васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.05.00.00 Ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шакллари / 04.05.02.00 Ўғил қилиб олиш (қиз қилиб олиш)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-боб. Фарзандликка олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 29-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно.
(151-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олувчи ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлмаслиги шарт, ўгай ота ва ўгай она томонидан фарзандликка олиш ҳоллари бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153-модда. Фарзандликка олишни сир сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги ва бошқа ҳужжатлардаги фарзандликка олувчилар фарзандликка олинганларнинг ота-онаси эмаслигини билдирадиган мазмундаги ёзувлар билан таништириш, бу ёзувлардан кўчирмалар ва бошқа маълумотларни фарзандликка олувчиларнинг розилигисиз, агар улар вафот этган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органининг розилигисиз бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олувчининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига ҳилоф равишда фарзандликка олиш сирини ошкор қилган шахслар қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154-модда. Фарзандликка олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олишда қуйидагилар устунлик ҳуқуқига эга бўладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойидан қатъи назар фарзандликка олинувчининг қариндошлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фарзандликка олинувчи бола оиласида яшаётган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ака-ука, опа-сингилларни улар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўгай ота ва ўгай она;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олишда боланинг розилиги васийлик ва ҳомийлик органлари ёки суд томонидан фарзандликка олиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12-банди.
(155-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156-модда. Боланинг розилигисиз фарзандликка олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бола фарзандликка олувчиларнинг оиласида тарбияланаётган бўлса ва уларни ўз ота-онаси деб эътироф этса, фарзандликка олиш фарзандликка олинаётган боланинг розилигисиз амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бола эр-хотиннинг ҳар иккаласи томонидан фарзандликка олинмаётган бўлса, бунга хотин (эр)нинг розилиги талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлсалар ва эр (хотин)нинг турар жойи номаълум бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158-модда. Васийлик ёки ҳомийликдаги болани фарзандликка олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ёки ҳомийликдаги болани фарзандликка олиш, агар унинг ота-онасидан розилик талаб қилинмайдиган бўлса, васий ёки ҳомийнинг розилиги билан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 10-бандининг иккинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болани фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган бола ота-онасининг розилиги талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она боланинг муайян бир шахс (шахслар) томонидан фарзандликка олинишига розилик беришлари ёки фарзандликка беришга розилик билдириб, фарзандликка олувчиларни танлаш ихтиёрини васийлик ва ҳомийлик органига ҳавола қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онанинг боланинг фарзандликка олинишига розилиги нотариал тасдиқланган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола жойлашган муассаса раҳбари томонидан ёки фарзандликка олиш амалга оширилаётган жойдаги ёхуд ота-она яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланган аризада баён этилган бўлиши керак, шунингдек фарзандликка олиш тўғрисида иш юритилаётганда бевосита судда баён этилиши мумкин.
(159-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар ота-она боланинг фарзандликка олинишига берган розилигини қайтариб олишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.
(159-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160-модда. Ота-онанинг розилигисиз фарзандликка олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олиш қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-онанинг кимлиги номаълум бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-она муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-она бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар ёки даволаш муассасаларидаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган бўлса, ота-онанинг розилигисиз амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 10-бандининг учинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161-модда. Давлат болалар муассасалари тарбияси ва таъминотидаги болаларни фарзандликка олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат болалар муассасаларининг тарбияси ва таъминотидаги болаларни фарзандликка олиш, агар уларнинг ота-онаси розилиги талаб этилмайдиган бўлса, шу муассаса маъмуриятининг розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1611-модда. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олиш мазкур бола доимий яшаётган давлатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фарзандликка олинаётган бола етим ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яқин қариндоши бўлган ёки ўз ватанида турли сабабларга кўра фарзандликка олиниши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олишда фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг рухсатномаси талаб қилинади.
(1611-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162-модда. Болани такроран фарзандликка олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олиш тўғрисидаги биринчи қарор суд тартибида бекор қилингандан кейингина боланинг такроран фарзандликка олинишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 61-банди.
(164-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олувчилар боланинг туғилиши ёзилган дафтарга, агар бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, унинг ота-онаси деб ёзилиши керак.
(164-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади. Агар бола ўн ёшдан ошмаган бўлса, туғилган жойи ҳам Ўзбекистон Республикаси доирасида ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165-модда. Фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-она қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларни йўқотадилар ҳамда ўзаро мажбуриятлардан озод бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола битта шахс томонидан фарзандликка олинган тақдирда, унинг манфаатларини кўзлаб, боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар фарзандликка олувчи эркак бўлса, онасининг илтимосига кўра ёки, агар фарзандликка олувчи аёл бўлса, отасининг илтимосига кўра сақланиб қолиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган отанинг ёки онанинг ота-онаси (бува ёки буви) илтимосига кўра боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар боланинг манфаатлари шуни талаб этса, вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошларига нисбатан сақланиб қолиши мумкин.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166-модда. Фарзандликка олишда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия ёки нафақанинг сақланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олиниш вақтида боқувчисини йўқотганлик учун пенсия ёки нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаганлар фарзандликка олинган тақдирда ҳам ана шу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167-модда. Фарзандликка олишнинг вужудга келиш вақти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олинган боланинг туғилишини қайд этиш дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг вужудга келган вақти ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлсалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлсалар бекор қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олинувчининг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, фарзандликка олинувчи вояга етганидан кейин фарзандликка олиш бекор қилинишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд бошқа асосларга кўра ҳам боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда фарзандликка олишни бекор қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170-модда. Фарзандликка олишни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олинганнинг ота-онаси, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари, вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар, шунингдек ўн олти ёшга тўлган фарзандликка олинган бола фарзандликка олишни суд тартибида бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171-модда. Фарзандликка олишни бекор қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб суд уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан кўчирмани фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 25 – 30-бандлари.
(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олиш бекор қилинганда фарзандликка олинувчи бола билан фарзандликка олувчиларнинг (фарзандликка олувчиларнинг қариндошлари) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугатилади ҳамда бола билан унинг ота-онаси (ота-онанинг қариндошлари) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тикланади.
(172-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади. Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 52-банди.
(173-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174-модда. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойи бўйича белгиланади.
(174-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175-модда. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва тугатиш, давлат органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатларини амалга ошириш, васийлар ва ҳомийлар ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятларини бажариш, ўзларига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни оилага тарбияга олишни истаган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишилган ҳолда болаларни олдиндан танлаб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни уларнинг розилиги билан оилага тарбияга бериш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни оилага тарбияга бериш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195-модда. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув васийлик ва ҳомийлик органлари билан тутинган ота-она ўртасида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувда болаларни таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш, тарбияга олган тутинган ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, васийлик ва ҳомийлик органларининг болаларни тарбияга олган оилага нисбатан мажбуриятлари, шунингдек бундай келишувни бекор қилиш асослари ва оқибатлари кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув тузилишидан олдин болани тарбияга олаётган шахснинг турмуш шарт-шароитлари ва оила аъзоларининг соғлиғи текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни оилага тарбияга беришда васийлик ва ҳомийлик органлари уларга бир йўла кийим-бош ва пойабзал беради, болани оилага тарбияга олган шахсга эса, оилага тарбияга олинган боланинг таъминоти учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳар ойда нафақа тўлаб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196-модда. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувнинг бекор қилиниши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги келишув узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий мавқеининг ўзгариши, тарбиясидаги болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, болаларнинг тутинган ота-онаси ташаббуси билан, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг ташаббуси билан ёки бола ота-онасига қайтарилган ёхуд бола фарзандликка олинган тақдирда муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувни бекор қилишга оид низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
198-модда. Тутинган ота-она
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин, қуйидагилар бундан мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-боби («Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун билан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятни лозим даражада бажармаганлиги учун васийлик ёки ҳомийлик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари фарзандликка бола олган, лекин ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича суд томонидан фарзандликка олиш бекор қилинган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қасддан қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 21-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиғининг ҳолатига кўра болани тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тутинган ота-оналарни танлаш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тутинган ота-она тарбияга олинган болага нисбатан васийлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эгадир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 31, 32-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199-модда. Болаларни тарбияга олган шахсларнинг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни тарбияга олган шахслар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, тарбиясидаги болаларга зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек уларни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, васийлик ва ҳомийлик органи болаларни тарбияга олган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 48-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
200-модда. Оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб бориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик органлари оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб борадилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.06.00.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (шунингдек, 03.02.08.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII БЎЛИМ. ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ҚАЙД ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномалари — фуқаролар ҳаётидаги туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш каби воқеа ҳамда фактларнинг ваколатли органлар томонидан тасдиқланишидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларига тегишли ўзгартиришлар киритишда ифодаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар бўлиб, икки нусхада тузилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202-модда. Гербли гувоҳномалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари асосида қатъий ҳисобда турадиган, маълум серияси, тартиб рақами бўлган, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси қўйилган, давлат герби тасвирланган гувоҳномалар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гербли гувоҳнома беришда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи ҳамда герб йиғими ундиради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 5-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат герби тасвирланган гувоҳномани қалбакилаштириш қонунга биноан таъқиб этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномалари туман ва шаҳарларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этилади, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда эса, ўлим — фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.
(203-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни рўйхатга олиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тегишли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг назорати остида бўлади.
(203-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарларини сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг архивларида етмиш беш йил сақланади. Ушбу муддат ўтгач, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари Ўзбекистон Республикасининг Марказий архивига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари архивларининг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек уларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарларини сақлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-боб. Туғилишни қайд этиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг 4-боби («Туғилганликни қайд этиш»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
205-модда. Туғилишни қайд этиш тартиби ва муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг ўлик туғилганлиги, тиббий муассасанинг хабарига биноан 24 соат давомида шу муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
206-модда. Туғилишни қайд этиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг туғилиши унинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайд этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2089, 23.03.2010 й.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
207-модда. Туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарига боланинг ота-онасини ёзиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзаро никоҳда бўлган ота ва онадан бирининг аризасига кўра туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида улар боланинг ота-онаси деб ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-она ўзаро никоҳда бўлмасалар, боланинг онаси тўғрисидаги ёзув онанинг аризасига кўра, отаси тўғрисидаги ёзув эса, боланинг отаси ва онасининг биргаликдаги аризаси бўйича ёхуд суднинг ҳал қилув қарорига асосан ёзилади. Она вафот этган ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилган ёхуд оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, шунингдек онанинг қаерда эканлигини аниқлаш мумкин бўлмаганда ота тўғрисидаги ёзув отанинг аризасига кўра васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳда бўлмаган онадан бола туғилганда ота-онанинг биргаликдаги аризаси ва оталикни белгилаш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори бўлмаса, туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида отанинг фамилияси онанинг фамилияси бўйича, отага тегишли исм, отасининг исми ва миллати — она кўрсатмаси бўйича ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-онанинг иккаласи ҳам номаълум бўлса, ота ва она ҳақидаги ёзувлар васийлик ва ҳомийлик органи кўрсатмасига асосан ёзилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг 22, 29-30, 32 — 34-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳда бўлган ва сунъий ҳомила ҳосил қилиш ёки эмбрионни кўчиришга ёзма розилик берган шахсларда шу усулларни қўллаши натижасида бола туғилса, туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарига улар шу боланинг ота-онаси деб ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзаро никоҳда бўлган ва бошқа аёлга ҳомилани ривожлантириш мақсадида эмбрионни кўчиришга ёзма розилик берган шахслар болани туққан аёлнинг (қондош онанинг) розилиги билангина боланинг ота-онаси деб ёзилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208-модда. Туғилишни қайд этиш билан бир вақтда оталикни белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-она боланинг туғилишини қайд этиш билан бир вақтда оталикни белгилаш ҳақида биргаликда ариза берсалар, ота ҳақидаги маълумотлар берилган ариза асосида ёзилади, болага фамилия ота-онанинг келишувига биноан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
209-модда. Туғилиш қайд этилганидан кейин оталик белгиланиши муносабати билан ўзгартишлар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онанинг аризаси, суднинг ҳал қилув қарори, отанинг аризасига асосан (она вафот этганда, унинг турар жойини аниқлашнинг имконияти бўлмаганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда) туғилиш далолатномаси ёзилган жойда туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарига ота тўғрисидаги маълумотларни киритиш йўли билан оталик белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
210-модда. Фарзандликка олинган боланинг туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарига ўзгартишлар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига кўра, туғилиш тўғрисидаги далолатнома ёзуви турган жойдаги фуқаролик ҳолатларини ёзиш органи туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартишлар киритади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг 64-банди.
(210-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211-модда. Фарзандликка олиш бекор қилинганида суднинг ҳал қилув қарорларини ижро этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарзандликка олиш суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилинганида, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фарзандликка олиш ҳақидаги барча ёзувларни бекор қилади ва боланинг туғилиши тўғрисидаги дастлабки ёзувларни тиклайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг 67, 68-бандлари.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-боб. Никоҳ тузилганлигини қайд этиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 5-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212-модда. Никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойи ва вақти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳни қайд этиш никоҳланувчи шахслардан бирининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида ҳолларда никоҳни қайд этиш касалхона ёки уйда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳни қайд этиш тантанали вазиятда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
213-модда. Никоҳни қайд этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳга киришни хоҳловчилар ариза бериш чоғида ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни, илгари никоҳда бўлган шахслар эса, аввалги никоҳ тугатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
214-модда. Никоҳга кираётганда фамилия танлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳланувчи шахслар никоҳга кириш тўғрисидаги аризаларида умумий фамилия олиш ёки никоҳ тузилганидан кейин ҳам ўз фамилиясида қолиш ҳақидаги истакларини кўрсатишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216-модда. Фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳ тузилганлигини қайд этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳ тузганлигини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217-модда. Никоҳ тузилганлигини қайд этишнинг алоҳида ҳоллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тергов ҳибсхоналарида, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ижро этувчи муассасаларда сақланаётган шахслар билан тузиладиган никоҳни қайд этиш ушбу муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(217-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219-модда. Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича никоҳдан ажралишни қайд этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича никоҳдан ажралишни қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига қуйидагилар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эр (хотин) уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг ўртадаги болалари ва мол-мулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги тилхат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
220-модда. Никоҳдан ажралгандан кейин эр-хотиннинг фамилияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясини қайтариш тўғрисидаги истаги никоҳдан ажралиш ҳақидаги аризада кўрсатилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳдан ажралиш қайд этилганидан кейин собиқ эр-хотиннинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр-хотиндан бирининг фамилияси ўзгартирилганда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга уни алмаштириш лозимлиги тўғрисида белги қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Никоҳдан ажралишни қайд этган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи никоҳ қайд этилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ тугатилганлиги ҳақида белги қўйиш тўғрисида хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222-модда. Ўзбекистон Республикасида ўзаро никоҳ тузган чет эл фуқароларининг никоҳдан ажралишини қайд этиш
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.09.00.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги оилавий муносабатларни тартибга солиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ўзаро никоҳ тузган чет эл фуқароларининг никоҳдан ажралишини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-боб. Ўлимни қайд этиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари»нинг 7-боби («Ўлимни қайд этиш»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
223-модда. Ўлимни қайд этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорига асосан ўлимни қайд этиш мазкур қарорни чиқарган суд жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида ўлган болаларнинг туғилганлиги ва ўлими тиббий муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўлим содир бўлганлиги ҳақидаги ариза ўлим содир бўлган куни ёки мурда топилгач, уч кундан кечиктирмай берилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан марҳумни дафн қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
224-модда. Ўлимни қайд этишнинг алоҳида ҳоллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўл ёки автомобиль транспортида содир бўлган ўлимни қайд этиш яқинроқ жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаво ёки сув кемасида содир бўлган ўлимни қайд этиш ҳаво кемаси ерга қўнган жойдаги ёки сув кемаси тўхтаган портдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этиш давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббий муассасасининг хабарига асосан шу муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Бу ҳолларда ўлим ҳақидаги гувоҳнома марҳумнинг шахси аниқлангандан кейингина берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўлимни қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ёки суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори, шунингдек марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-боб. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари»нинг 10-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддаси биринчи қисми 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227-модда. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш оқибатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фамилия, исм ва ота исми ўзгартирилганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари ёзувларига тегишли ўзгартишлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эр (хотин)нинг фамилияси ўзгартирилиши (унга нисбатан оталик белгиланганда ҳам) хотин (эр)нинг ҳамда унинг вояга етган болалари фамилиясини ўзгартиришга сабаб бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилганда уларнинг ўн олти ёшга тўлмаган болалари фамилияси ҳам ўзгартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ота-онадан бири ўз фамилиясини ўзгартирса, уларнинг ўн олти ёшга тўлмаган болалари фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-онанинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота исмининг ўзгартирилиши унинг ўн олти ёшга тўлмаган болаларининг ота исми албатта ўзгартирилишига сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-боб. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари»нинг 9-боби («Далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш, тўлдириш»).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлиб, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда ушбу далолатнома ёзувлари сақланаётган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзувлар дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризалар ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиш, тузатиш ва қўшимчалар киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддаси биринчи қисми 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги 5а-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жинс ўзгарганда далолатнома ёзувига тузатиш киритиш фақат соғлиқни сақлаш органлари хулосасига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-боб. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш ва бекор қилиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 8, 11-боблари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
230-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида, уларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
231-модда. Туғилиш, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ёзувларни тиклаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ҳақидаги далолатномалар ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса, фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса, ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзувни тиклашдан манфаатдор тарафлар ўртасида низо бўлса, ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш жойи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлигини аниқласа, тикланган ёзувлар ўша ёзув тузилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар топилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган санаси, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги 5а-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 11-банди.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.09.00.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги оилавий муносабатларни тартибга солиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII БЎЛИМ. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234-модда. Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг оилавий муносабатлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар унинг ҳудудида оилавий муносабатларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва тенг мажбуриятларга эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган никоҳларни эътироф этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида тузилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳлар, агар ушбу Кодекснинг 16-моддасида назарда тутилган никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасида бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда тузилган никоҳлар Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
236-модда. Никоҳдан ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги, шунингдек чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган эри (хотини) билан тузилган никоҳдан, мазкур шахс қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси судида ажралишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига биноан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажралиш мумкин бўлган ҳолларда бундай никоҳдан ажралиш Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муассасаларида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳдан ажратиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тегишли чет эл давлатининг қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш тегишли чет эл давлатининг қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237-модда. Фарзандликка олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда ҳам ушбу Кодекс 151 — 167-моддаларининг талабларига риоя қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда боланинг қонуний вакили ва бола фуқароликка эга бўлган давлат ваколатли органининг розилиги, шунингдек агар ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинса, фарзандликка олиш ҳақида боланинг ҳам розилиги олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фарзандликка олиш натижасида фарзандликка олинган боланинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалари билан белгиланган ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, фарзандликка олувчининг қайси фуқароликка мансублигидан қатъи назар, фарзандликка олиш мумкин эмас, фарзандликка олинган тақдирда эса, у суд тартибида бекор қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси чет давлат фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсати олдиндан олинган бўлсагина Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
(237-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет давлатнинг ваколатли органи амалга оширган фарзандликка олиш, башарти ушбу Кодекснинг 152, 157 ва 1611-моддалари талабларига риоя этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
(237-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
238-модда. Чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ва бошқа органлар чет эл оила ҳуқуқининг нормаларини қўллашда мазкур нормаларнинг мазмунини уларнинг тегишли чет эл давлатида расмий шарҳланиши ва амалиётда қўлланилишига мувофиқ тарзда аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва бошқа органлар чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтириш олиш учун белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларларига мурожаат қилишлари ёхуд экспертларни жалб этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаатдор шахслар талаб ёки эътирозларини тасдиқлаш учун ўзлари асосланаётган чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишга ва чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш мақсадида судга ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва ўзга органларга бошқа тарзда ёрдам беришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу моддага мувофиқ амалга оширилган чораларга қарамай, чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмуни аниқланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари қўлланилади.