Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.11.1991 йилдаги 289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.11.1991 йилдаги 289-сон
Date of entry into force
12.11.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси
Олий КЕнгаши Раёсати ва
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАРХЛАРНИНГ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН РЕСПУБЛИКА ВА УНИНГ АҲОЛИСИ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инфляциянинг чуқурлашиб бориши ва яқин орада нархларнинг либераллаштирилиши шароитларида республика ва унинг аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни таъминлаш, истеъмол бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қўмиталари Ўзбекистон Республикасининг мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, биржалар, корхоналарнинг синиши, акционерлик жамиятлари ва қимматбаҳо қоғозлар ҳақидаги, монополияга, эмиссияга қарши кураш, кредит-пул сиёсати, аҳолининг пул даромадларини индексациялаш, иш билан бандлик тўғрисидаги қонунлар лойиҳаларини, божхона кодекси ва иқтисодиётнинг бозор инфраструктурасини шакллантириш ва мавжуд бўлиши билан боғлиқ бошқа қонун лойиҳаларини ва уларни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқишни тезлаштирсинлар ҳамда уларни Олий Кенгашнинг навбатдаги сессиясига кўриб чиқиш учун киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари Ўзбекистон Республикасининг «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддат ичида уй-жойларни, моддий-ишлаб чиқариш соҳасидаги давлат корхоналарини, хизматларни ва бошқа соҳаларни хусусийлашлаштириш механизмини, давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш шаклларини, тартиблари ва босқичларини белгилаб берадиган қонунни талқин қилувчи ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлашга тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хусусийлаштиришни биринчи навбатда савдода, маиший хизмат кўрсатиш ва маҳаллий саноатда амалга ошириш, давлат идоравий уй-жой фондини сотиш ҳуқуқисиз фуқароларнинг шахсий мулки қилиб бериш, кўпроқ давлат корхоналарини жамоа акционерлик корхоналарига устун даражада айлантириш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг аграр масалалар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик-саноат комплекси (ўртоқ Жўрабеков), шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмаси республиканинг манфаатдор иқтисодиёт органлари билан биргаликда 10 кун муддат ичида паст рентабелли зарар кўрувчи совхозларни жамоа ва кооператив мулкка айлантириш, улар негизида фермерлик (деҳқон) хўжаликлари ташкил этиш ҳисобига, уларни тубдан қисқартириш тўғрисида таклифлар киритсинлар,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари икки ҳафта муддат ичида республиканинг бир қатор моддий-ишлаб чиқариш тармоқ вазирликларини уюшмалар ёки концернларга айлантириш тўғрисида Ҳукумат қарорларини тайёрласинлар, шунингдек, зарар кўрувчи корхоналарни тубдан қисқартириш ҳамда хўжалик юритишнинг ижара ва акционерлик шаклларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика аҳолисини энг зарур моллар билан кафолатланган тарзда таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун асосий озиқ-овқат турларини ва ноозиқ-овқат молларини тасдиқланган турлар ва белгиланган нархларда талонлар бўйича сотишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Халқ истеъмоли моллари, савдо ва пулли хизматлар комплекси (ўртоқ Муталов), Иқтисодиёт қўмитаси (ўртоқ Маҳмудов), Савдо вазирлиги (ўртоқ Усмонов), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков)га:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу йилнинг 1 декабрига қадар талонлар бўйича сотиладиган халқ истеъмоли молларининг бозор фондларини тўла рўйхатга олиш, давлат ва кооператив савдоси корхоналарини энг зарур моллар билан белгилаб қўйилган номенклатурага мувофиқ ва молларни сотиш юзасидан тасдиқланган нормаларга мос келадиган ҳажмларда узлуксиз таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ташкилотларига ажратилаётган энг зарур молларнинг бозор фондларидан аниқ мақсад йўлида фойдаланиш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, ушбу молларни сотиш соҳасида белгиланган тартибни бузаётган, чайқовчиликка ва олибсотарликка йўл очаётган шахсларни интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молларни талонлар бўйича сотиш ҳажмларини тўла-тўкис қоплаш учун 1991 йил декабрь—1992 йил март ойлари даври учун энг зарур молларнинг талаб қилинадиган ҳисоб-китобларини тайёрлаш, молларни келтириш манбаларини аниқлаш, ўз вақтида тегишли шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида энг зарур молларни савдо ташкилотлари томонидан талонлар бўйича аҳолига сотиш билан бир вақтда марказлашган тартибда харид қилиб олинадиган ушбу ва бошқа товарларни амалда бўлган шартномавий нархлар бўйича сотиш тартибини тезда республиканинг барча ҳудудида жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
воситачилик-тижорат магазинлари шахобчаларини анча кенгайтириш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қўмиталари энг зарур молларни талонлар бўйича сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан депутатлар назоратини кучайтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ички истеъмол бозорини сақлаш ва муҳофаза қилиш манфаатлари йўлида 1991 йилнинг 15 декабридан бошлаб республика давлат, кооператив, тижорат ва воситачилик савдоси тизимида барча турдаги озиқ-овқатларни ва ноозиқ-овқат молларини купонлар бўйича сотишни жорий қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт қўмитаси Ўзбекистон давлат банки, Ўзбекистон жамғарма банки, Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув билан биргаликда шу йилнинг 20 ноябригача бўлган муддат ичида купон бланкларининг намунавий нусхасини, купонларни чиқариш ва тарқатиш, улар бўйича молларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва уларни Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқишига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Нархлар тизими янада ислоҳ қилиниши муносабати билан республика аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев) Иқтисодиёт қўмитаси (ўртоқ Маҳмудов), Меҳнат вазирлиги (ўртоқ Отажонов), Ўзбекистон давлат банки (ўртоқ Муллажонов) билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақини ошириш манбаларини аниқлаш бўйича, шунингдек, бу ходимлар иш ҳақи миқдорини чакана нархлар ва тарифларнинг ўсишига қараб ҳар ярим йилда қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқишига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият комплекси (ўртоқ Самандаров):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламларини (пенсионерлар, ногиронлар, ўқувчи ёшлар ва бошқа тоифаларни) ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гўдаклар уйлари, ногиронлар ва кексалар уйларини, байналмилалчи жангчиларнинг саломатлигини тиклаш марказларини, болалар уйларини, интернатлар ва бошқа аҳолини ижтимоий таъминлаш муассасаларини озиқ-овқат моллари, ускуналар, жиҳозлар ва кийим-кечаклар билан барқарор таъминлаш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат нархлар қўмитаси (ўртоқ Аҳмедов) бозор муносабатларига ўтишни ҳисобга олган ҳолда ўз фаолиятини ислоҳ, қилсин, Қўмитанинг тузилишини, функциялари ва вазифаларини тубдан қайта кўриб чиқсин, нарх-навони белгилаш тамойилларини ўрганиш ишларини кучайтирсин ва Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддат ичида тегишли қарор лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нарх-навонинг ўзгаришини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида мунтазам равишда белгиланган нархлар бўйича сотиладиган моллар рўйхатини қайта кўриб чиқиш, халқ истеъмоли моллари асосий турлари нархларининг энг юқори даражасини белгилаш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги билан биргаликда нархларни ошириш ҳисобига олинган ортиқча фойдани олишга қаратилган, корхоналарни солиққа тортишни ҳамда халқ истеъмоли моллари ва болаларбоп буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга имтиёзлар тизимини белгилашни такомиллаштириш бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Деҳқончилик-саноат комплексини устун даражада ривожлантиришни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантириш, қишлоқда яшовчиларнинг моддий аҳволини яхшилаш учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари асосий турларининг харид нархларини ошириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва хўжаликларининг юқори рентабелли фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш ишларини давом эттириш зарур деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 1992 йилги республика бюджетини шакллантиришда қарз асосида банкларнинг кредит ресурсларини, корхоналар ва аҳолининг ишлатилмаётган маблағларини, олтин захираси кафолати асосида чет эл кредитларини жалб қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон давлат банки, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, СССР ташқи иқтисодий банкининг Тошкент бўлими 10 кун муддат ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СССР ташқи иқтисодий банки Тошкент бўлими билан Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини бирлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл банкларида корреспондентлик ҳисобларини очиш ҳақидаги таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Иқтисодиёт қўмитаси (ўртоқ Маҳмудов), Давлат ташқи савдо ва чет мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси (ўртоқ Султонов), Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ўртоқ Азимов) уч кун муддат ичида сўмларни хорижий валютага эркин айирбошлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо вазирлиги (ўртоқ Усмонов), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), Давлат нархлар қўмитаси (ўртоқ Аҳмедов), Ўзбекистон жамғармалар банки (ўртоқ Раҳматуллаев) билан биргаликда хорижий валютага халқ истеъмоли молларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар, хорижий валютага сотилмайдиган моллар рўйхатини белгиласинлар, хорижий валютани айирбошлаш жойларини очсинлар, ихтисослаштирилган валюта магазинлари шохобчаларини, бўлимларини ва бошқа савдо корхоналарини кенгайтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев), Давлат ташқи савдо ва чет мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси (ўртоқ Султонов) бир ҳафта муддат ичида хорижий сармоялар билан қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритсинлар, уларни юридик шахс сифатида кўпи билан 10 кун, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида кўпи билан 7 кун муддат ичида рўйхатга олишни белгиласинлар. Вилоят марказларида, Тошкент ва Нукус шаҳарларида қўшма корхоналарни таъсис этиш ва уларнинг самарали фаолиятини ташкил этишга ёрдам кўрсатиш юзасидан комиссиялар тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қўмиталари Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари билан биргаликда иқтисодий ҳамжамият тўғрисида Шартнома доирасида тегишли битимларни тайёрлаш чоғида минтақавий ривожланиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, катта табиий офатлар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатиш, Орол муаммолари ва бошқалар бўйича фондларни шакллантириш масалаларини алоҳида пухталик билан ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бозорни истеъмол моллари билан тўлдириш, хом ашёларни жалб қилиш, республикани моддий-техника ресурслари билан таъминлаш учун ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар комплекси (ўртоқ Шарипов) 10 кун муддат ичида биржа тизимини шакллантириш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва тузиш, шунингдек, ихтисослаштирилган тармоқ товар-хом ашё биржаларини ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқишига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати 10 кун муддат ичида Республика халқ назорати қўмитасини қайта ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни пухталаштирсин ва ҳал қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Олий Кенгаш қўмиталари Иқтисодиёт қўмитаси, Молия вазирлиги, республика банклари, Давлат нархлар қўмитаси, Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида малакали мутахассислардан ишчи гуруҳлари тузсинлар ҳамда уларни нархларни либераллаштиришни ўтказиш, ички бозорни ва аҳолини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича тажрибани ўрганиш учун бошқа республикаларга юборсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси нархларни либераллаштириш шароитларида қонунийликка, ҳуқуқий тартиботга, ички бозорни, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга сўзсиз риоя қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Олий Кенгашнинг тегишли қўмиталарига ва Вазирлар Маҳкамасининг комплексларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Кенгаш Раиси Ш.ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 12 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
289-сон