1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-940-сонли «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 9 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади миллий энергетика ресурслари сақланишини, энергиядан ва ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган умумий ҳуқуқий асосларни шакллантиришдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ушбу Қонун амал қиладиган соҳа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ёқилғи қазиб олиш, ёқилғи, иссиқлик ва электр энергияси (матнда бундан буён энергия деб юритилади) ҳосил қилиш, уларни қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, тақсимлаш ва сарфлаш (матнда бундан буён энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш деб юритилади) билан боғлиқ фаолияти ушбу Қонун амал қиладиган соҳа ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш чоғида энергиядан самарали ва экологик жиҳатдан хавфсиз фойдаланилишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия жиҳатидан самарали технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни, арзонроқ нефть маҳсулотлари, табиий газ, кўмир ва бошқа турдаги табиий ёқилғиларни (матнда бундан буён ёқилғи деб юритилади) қазиб олиш ва ҳосил қилишни рағбатлантиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш миқдори ҳамда сифатини ўлчаш ва ҳисобга олишнинг аниқ, тўғри, бир хил бўлишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиянинг самарали ҳосил қилиниши ва сарфланиши ҳамда унинг сифати устидан, энергетика асбоб-ускуналарининг, энергия билан таъминлаш ва энергияни сарфлаш тизимларининг техникавий ҳолати устидан давлат текшируви ҳамда назоратини амалга оширишга қаратилгандир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Стандартлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ҳосил қиладиган ва энергия сарфлайдиган асбоб-ускуналар ҳамда маҳсулотга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норматив ҳужжатларда энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш чоғида энергиядан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнларида энергия сарфланиши, ҳудудлар, бинолар ва иншоотларни иситиш, ҳарорати ва намлигини бир хилда сақлаб туриш, ҳавосини алмаштириш, иссиқлик, сув, газ ва электр билан таъминлаш, электр билан ёритиш учун энергия сарфлаш кўрсаткичлари белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланишга доир норматив ҳужжатлар, техникавий қоидалар ва нормалар энергия ҳосил қилувчилар ва уни сарфловчиларнинг барчаси учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиянинг сифати тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Стандартлаш объектлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия, энергия ҳосил қиладиган ва уни сарфлайдиган ёки энергияни бир турдан бошқа турга айлантириб берадиган асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар, транспорт воситалари, қурилиш, йўлсозлик ва қишлоқ хўжалик машиналари, ёритиш техникаси қурилмалари, иситиш, ҳарорат ва намликни бир хилда сақлаб туриш ҳамда ҳавони алмаштириш тизимлари, халқ истеъмоли моллари, иссиқлик ўтказмайдиган материаллар ва қурилиш конструкциялари, технология жараёнлари, шунингдек энергия ҳосил қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун энергия сарфи кўрсаткичларининг мажмуи ҳамда қиймати энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги стандартлаш объектларидир.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-116-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 402-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Энергия жиҳатидан самарадорлик ҳамда энергия сифати кўрсаткичларига риоя этилиши устидан давлат текшируви ва назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия жиҳатидан самарадорлик ҳамда энергия сифатининг норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларига риоя этилиши устидан давлат текшируви ва назорати Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади) ҳамда бошқа органлар зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 5-моддасида санаб ўтилган объектлар учун энергия сарфлаш нормативларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки у ваколат берган органлар белгилайди.
(7-модданинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-116-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 402-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия сарфлаш нормативлари энергия ҳосил қилувчи ва уни ишлатувчи асбоб-ускуналар ҳамда маҳсулотларнинг техника паспортларига, тузатиш-таъмирлаш ва режим варақаларига, улардан фойдаланиш йўриқномаларига киритилади. Бинолар ва иншоотларни иситиш, уларнинг ҳавосини алмаштириш, ҳарорати ва намлигини бир хилда сақлаб туриш учун энергия сарфлаш нормативлари қурилиш нормалари ва қоидаларида белгилаб қўйилади. Энергия сарфлаш нормативлари ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади ва илғор технология ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Сертификатлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналарни, шу жумладан рўзғорда фойдаланиш учун мўлжалланган асбоб-анжомларни энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига доир қисмида тамғалашни норматив ҳужжатларда кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-116-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 402-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш чоғида, мажбурий давлат метрология текшируви ва назорати амалга оширилади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-116-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 402-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланишни давлат томонидан метрологик таъминлаш энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш чоғида ўлчашнинг бир хиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар норматив ҳужжатлар мажмуини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш устидан давлат метрология текшируви ва назорати объектларидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўлчов воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-ўлчов тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергияни ва энергия манбаларини ҳисобга олиш мажмуи ҳамда тармоқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўлчаш услублари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа объектлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш тизимини таъминлаш устидан давлат метрология текшируви ва назорати «Ўзстандарт» агентлиги зиммасига юклатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни.
(9-модданинг тўртинчи қисми 2003 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АСОСЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ ва минтақа дастурлари ҳамда лойиҳаларини рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун зарур бўлган энергия ҳосил қилишни ва уни сарфлашни барқарорлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш режимларини энг мақбул даражага келтириш, унинг ҳисобга олинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тежамли сарфланадиган асбоб-ускуналар ва энергия кам сарфланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ҳосил қилувчи ва уни ишлатувчи асбоб-ускуналар ҳамда маҳсулотга тааллуқли норматив ҳужжатларга энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия сифати, ишлаб чиқаришнинг энергия сарфланиши жиҳатидан самарадорлиги ва маҳсулотга энергия сарфи миқдори устидан давлат текшируви ва назоратини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг энергия жиҳатидан самарадорлиги текшириб борилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларнинг, ишлаб турган ва қайта қурилаётган объектларнинг, технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергетика экспертизасини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги юқори бўлган лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун энергия жиҳатидан самарадорлик намойиш этиладиган зоналар барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия жиҳатидан самарадор ва экологик жиҳатдан соф технологиялар ва ишлаб чиқаришларни ривожлантиришни paғбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш устидан статистика кузатувини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиядан оқилона фойдаланишга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқади ҳамда уларни рўёбга чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тежамли сарфланадиган дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни рўёбга чиқаришда вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия жиҳатидан самарали техника ва маҳсулотлар, илғор технология, бу соҳадаги бошқарув усуллари ва илмий тадқиқотларни жорий этиш бўйича иккиламчи энергия ресурслари ва чиқиндилардан фойдаланиш бўйича лойиҳалар, шунингдек қуёш, шамол, сув оқимларининг табиий ҳаракати энергияси ва бошқа энергия манбаларидан (матнда бундан буён қайта тикланадиган энергия манбалари деб юритилади) фойдаланиладиган технологиялар рўёбга чиқарилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергияни ҳисобга олиш, уни назорат қилиш ва бошқариш асбобларини, энергия жиҳатидан самарали ва экологик жиҳатдан хавфсиз энергетика қурилмаларини ишлаб чиқарувчи саноат базаси ривожлантирилишига ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика тадқиқотлари ва экспертизалари соҳасидаги фаолиятга лицензия беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия сарфлашнинг махсус режимини ўрнатишга розилик беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиядан оқилона фойдаланиш ва энергетика асбоб-ускуналарини ишлатиш масалалари бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яратишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчиликни энергиядан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида хабардор қилиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ ва минтақавий дастурлар ҳамда лойиҳалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ ва минтақавий дастурлар ҳамда лойиҳалар энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар тегишинча аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ, минтақавий дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ташаббускори бўладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ ва минтақавий дастурлар ҳамда лойиҳалар беш йил ва ундан узоқроқ муддат учун ишлаб чиқилади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланади ва устувор ҳисобланади. Уларни рўёбга чиқариш масъулияти тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Энергетика текширувлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика текширувлари энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар йили умумий ҳажми олти минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг энергия ресурсларини сарфлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мажбурий энергетика текширувларидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Энергетика экспертизаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ҳосил қилувчи ва уни ишлатувчи асбоб-ускуналар, шунингдек ишлаб чиқарилишида энергиядан фойдаланиладиган маҳсулотлар энергия жиҳатидан самарадорлиги ва энергия сарфланиши миқдорини баҳолаш учун энергетика экспертизасидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ва реконструкция қилинаётган объектларнинг, технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг лойиҳа ҳужжатларини энергетика экспертизасидан ўтказиш мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Энергияни ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳосил қилинадиган ва сарфланадиган энергия жами ҳажми албатта ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергияни ҳисобга олиш тартиби ва уни асбоблар билан таъминлаш қоидалари, электр ва иссиқлик энергиясидан, табиий газдан, нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергияни ҳисобга олиш норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ҳисоби тўғри юритилиши учун жавобгарлик корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ёки шунга ваколат берилган бошқа шахсларнинг зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш устидан статистика кузатуви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш ҳажми ҳамда унинг таркибий тузилиши, энергиядан оқилона фойдаланилиши устидан статистика кузатувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибда ташкил этади ва амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Аниқ мақсадга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни молиялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ ва минтақавий дастурлар ва лойиҳаларни молиялаш энергия жиҳатидан самарали дастурлар ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан фойда оладиган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятидан келадиган даромадлари, бюджетдан ташқари аниқ мақсадга қаратилган фондлар, ички ва чет эл инвестициялари, бюджет манбалари ва бошқа манбалар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Тармоқлараро энергияни тежаш фонди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан бюджетдан ташқари тармоқлараро энергияни тежаш фонди (матнда бундан буён энергияни тежаш фонди деб юритилади) ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар энергияни тежаш фондини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар берганлик учун ва фонднинг бошқа молия-хўжалик фаолиятидан олинадиган фойда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ ва минтақавий дастурлар ҳамда лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан олинадиган фойданинг улуши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Энергия ҳосил қилувчилар ва унинг истеъмолчиларига бериладиган имтиёзлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати юридик ва жисмоний шахсларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ ва минтақавий дастурлар ҳамда лойиҳаларни давлат имтиёзли кредитлари ҳисобидан молиялаш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаш, энергия жиҳатидан самарадор асбоб-ускуналарнинг тажриба туркумларини ишлаб чиқариш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиядан фойдаланиш самарадорлигини анча оширадиган махсус асбоб-ускуналар, асбоблар ва материалларни импорт қилганлик учун божхона божлари ва солиқлар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига мувофиқ бошқа масалалар бўйича имтиёзлар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган нормативларга нисбатан энергия сарфи камайишини таъминлаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия сарфи миқдори белгиланган нормативлардагидан кам бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқараётган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғидан оммабоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланаётган юридик ва жисмоний шахсларга энергия учун имтиёзли тарифлар белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергияни тежайдиган технологияларга сарфланган харажатлар ва капитал маблағлар қопланишини жадаллаштириш мақсадида асбоб-ускуналар, асбоблар, иссиқлик ўтказмайдиган материаллар ва конструкциялар, кўплаб ишлаб чиқариладиган энергия жиҳатидан самарали маҳсулотларни чиқараётган, тегишли ишларни бажараётган ва хизматлар кўрсатаётган ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек мазкур асбоб-ускуна, асбоб, материал конструкция, маҳсулотларнинг жорий этилишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаётган юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ бўйича имтиёзлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ва иссиқлик таъминотини такомиллаштириш, уй-жойлар, квартиралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни энергия сарфини ҳисобга оладиган, назорат қиладиган ва бошқариб турадиган асбоблар билан таъминлаш ишларини амалга ошираётган, иссиқлик йўқолишига йўл қўймаслик ва энергия сарфлашни камайтиришга, иситиш учун иккиламчи энергия ресурсларидан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан, маҳаллий ёқилғи турлари ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни қўшимча равишда амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга энергияни тежаш фонди маблағларидан дотация берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия таъминоти ташкилотлари жумласига кирмайдиган электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчилар ана шу ташкилотларнинг тармоқларига энергия таъминоти ташкилотлари билан келишилган, марказлаштирилган энергия таъминоти тармоқлари ва манбаларининг энг оқилона иш режимини таъминлайдиган миқдорларда ва режимларда энергия бериш ҳуқуқига эга. Энергия таъминоти ташкилотлари мазкур ишлаб чиқарувчилардан энергияни белгиланган тартибда чиқариладиган нархлар бўйича ўз тармоқларига қабул қилиб олишни таъминлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларга мувофиқ бунёд этилаётган, қайта тикланадиган энергия манбалардан фойдаланадиган, иккиламчи ресурслар ва чиқиндиларни ишлатадиган энергетика қурилмалари учун белгиланадиган электр ва иссиқлик энергиясининг нархлари ана шу қурилмалар қурилишига кетган капитал маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан келишилган муддатларда жадал қопланишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилишини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган тартибда нефть маҳсулотлари, қозон-печ ёқилғиси учун мавсумий нархлар ҳамда электр ва иссиқлик энергияси учун мавсумий тарифлар, шунингдек электр энергияси учун сутканинг турли вақтлари бўйича табақалаштирилган тарифлар жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Энергиядан нооқилона фойдаланганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш соҳасида шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар бевосита энергия нобудгарчилигини ва энергетика жиҳатидан самарасиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини истисно этадиган ишлаб чиқариш, маҳсулот, ишлар ва хизматларнинг белгиланган энергия жиҳатидан самарадорлигини таъминлашлари шарт. Бу талаблар бузилган тақдирда юридик шахсларга нисбатан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиянинг сифат кўрсаткичлари бузилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиянинг бевосита нобудгарчилиги асбоблар ёрдамида ёки норматив усул билан аниқланган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари норматив ҳужжатларнинг талабларига мос келмайдиган маҳсулот ишлаб чиқарилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия сарфланишини асбоб ёрдамида ҳисобга олиш бузилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатлаштирилмаган энергетика асбоб-ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган улуши таъминланмаган ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий жазо чоралари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларини халқаро стандартларнинг талабларига мослаш, шунингдек сертификатлаш натижаларини ўзаро эътироф этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Халқаро шартномалар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикаси қатнашган халқаро шартномада ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.