20.06.2006 йилдаги ПҚ-381-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.06.2006 йилдаги ПҚ-381-сон
Date of entry into force
20.06.2006
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-аҳлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган принципиал янги ахборот марказларини барпо этиш, шунингдек аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 528-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кутубхоналарини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ОЎМТВнинг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ихтиёрига ўтказиш йўли билан олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳузурида ахборот-ресурс марказларини тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кутубхонаси, вилоятлар илмий-универсал кутубхоналари, шунингдек Тошкент шаҳар марказий кутубхонаси негизида идоравий жиҳатдан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига бўйсунувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ахборот-ресурс марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда аҳолининг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам таълим олиши ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий маънавий-аҳлоқий қадриятларни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имконият яратиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ахборот технологиялари (маълумотлар электрон базалари, интернет ресурслари) асосида аҳолига ахборот хизмати кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий, таълим, ахборот ҳамда бошқа дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим муассасалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ахборот-кутубхона марказлари зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, унинг илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини замонавий ахборот технологиялари асосида тезкорлик билан қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
китобхонларга анъанавий кутубхона хизмати кўрсатишдан ўз ахборот ресурсларини яратиш ва жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш йўли билан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга ўтишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) фондларни шакллантириш, сақлаш ва фойдаланиш учун бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини бирлаштирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик иши соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш вазифаси юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2007 йилнинг январидан бошлаб ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида электрон кутубхоналарни ташкил қилган ҳамда илғор ахборот технологияларини тадбиқ этган ҳолда ушбу марказларни компьютерлаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот-ресурс марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига:
(7-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2651-сонли қарори — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 528-модда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 25-модда таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-кутубхона марказларини белгиланган тартибда «ZiyoNET» ахборот тармоғига босқичма-босқич улаш ва уларнинг ресурсларига аҳоли кенг қатламларининг киришини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон кутубхоналар тизимини ривожлантириш, кутубхона ахборот ресурсларини тизимлаштириш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат маданият институти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик» таълим йўналиши бўйича бакалавриат кадрлари ҳамда магистратура тегишли мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПФ-5083-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 490-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
(8-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 528-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга нисбатан қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон дарсликлар ва кутубхоналар, мультимедиа тизимлари ва дастурлари яратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-381-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 228-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2016 й., 46-сон, 528-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда, 24-сон, 490-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)