Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2019 25.02.2004 йилдаги 87-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 25.02.2004 йилдаги 87-сон
Date of entry into force
25.02.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2019
Ҳужжат 25.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сонли «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, қишлоқда бозор принциплари ва муносабатларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини бозор шарт-шароитлари ва талабларига жадал мослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қабул қилинган ҳужжатларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида» 2003 йил 19 июндаги 278-сон қарори билан тузилган Ҳукумат комиссияси вазифалари ва функцияларининг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларга оид қисми Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясига берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 3 июлдаги 281-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 2-илова;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тузилган комиссиялар ва кенгашлар таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 12-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 25 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мирзиёев Ш.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси‎
Азимов Р.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари‎
Барноев Ў.И.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибияти етакчи мутахассиси, Республика комиссияси ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари, Комиссия котиби

‎‎Комиссия аъзолари:

Жўраев А.М.‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири‎
Нурмуродов М.Б.‎ —‎‎ Молия вазири‎
Обидов О.О.‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири‎
Асқаров М.А.‎ —‎‎ Давлат мулки қўмитаси раиси‎
лавозимига кўра‎ —‎‎ Ер ресурлари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси‎
Қудратов Ғ.С.‎ —‎‎ Давлат статистика қўмитаси раиси‎
Полвон-зода А.А.‎ —‎‎ Адлия вазири‎
Абдусаломов М.Э.‎ —‎‎ Олий хўжалик суди раиси‎
Ёқубжонов О. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари (келишув бўйича)‎
Бронштейн В.И.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти (келишув бўйича)‎
Қалибеков И.Ж.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибияти мудири ‎
Салимов А.Х. —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎
Нурматов Ш.‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори‎
Жумагелдиев М.Р.‎ —‎‎ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари‎
Гадоев Э.Ф.‎ —‎‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Ҳаитов А.‎ —‎‎ Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Возненко А.Н.‎ —‎‎ «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси вазифасини бажарувчи‎
Аҳмедов Ш.‎ —‎‎ «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси раиси‎
Нишонов Ш.Н.‎ —‎‎ «Ўзагромагпсервис» уюшмаси раиси‎
Аюпов А.М.‎ —‎‎ «Ўзмевасабзавотузумсаноат» компанияси раиси‎
Холов М.Х.‎ —‎‎ «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси раиси‎
Қобилов С.Ш.‎ —‎‎ Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси‎
Собиров М.А. —‎‎ Товарлар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси
Абдуллаев С.‎ —‎‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори‎
Тошматов Қ.Ф.‎ —‎‎ «Пахта-банк» бошқаруви раиси‎
Ўринбоев И,‎ —‎‎ «Ғалла-банк» бошқаруви раиси‎
Казиев П.Р.‎ —‎‎ «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бошқаруви раиси‎
лавозимига кўра*‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар: *) Аниқ вазиятга қараб вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларига мутасаддилик қилувчи биринчи ўринбосарлари комиссия аъзолари бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда матнда «Комиссия» деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссия ўз фаолиятини қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш таъминланишини, ислоҳотларни амалга оширишнинг боришини чуқур таҳлил қилишни, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар киритиш ташаббуси билан чиқиш ва уларни тайёрлашни ташкил этиш мақсадида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ер кодексига, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ҳукумат қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда матнда «ҳудудий комиссиялар» деб юритилади) фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳудудий комиссияларнинг низомлари ва таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Комиссиянинг вазифалари ва фаолияти йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда улар асосида қабул қилинган қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга йўналтирилган норматив ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида ва Ҳукумат қарорларида баён қилинган талаблар ҳамда қоидаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан мунтазам равишда мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг изчил ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг амалга оширилиши бўйича ишларнинг аҳволини чуқур таҳлил қилиш асосида йилнинг ҳар чорагида таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган бозор принциплари ва механизмларини бошқарув тизимига, хўжалик муносабатларига кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига раҳбарлик қилишнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини қисқартириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг кундалик фаолиятига маъмурий аралашувни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда ижара муносабатларини ривожлантириш ва ҳақиқий мулкдорларни шакллантириш асосида қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш муносабатлари ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномавий муносабатлар асосида хўжалик юритиш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва тайёрловчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилиши мониторингини мунтазам равишда олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон бозорларида вужудга келган талаб ва таклиф, нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда бозор принципларига асосланган қишлоқ хўжалигида нарх белгилаш тизими ва механизмини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини ишончли таъминлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га ва фермер хўжаликларига ижарага берилган ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни фермер хўжаликларига айлантиришнинг бориши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда зарур хизматларнинг барча турларини кўрсатишга қодир бўлган ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар доимий равишда методик ва ҳуқуқий таъминланишини, агробизнес соҳасида хўжалик юритишнинг замонавий усулларини биладиган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича илғор тажрибани умумлаштириш ва оммалаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбар ходимларининг, шунингдек ҳудудий комиссияларнинг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича улар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва уюшмалардан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчиларини материалларни тайёрлаш учун жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларига айлантирилаётган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) рўйхатини тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида келишиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда қишлоқ хўжалиги ислоҳ қилиниши учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг лаёқатлилигини ва уларнинг амалий фаолияти натижаларини баҳолаш, ўз ваколатлари доирасида агросаноат комплексини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссияга раис бошчилик қилади, у ишларни бошқаради, комиссия мажлисларини олиб боради, мажлислар протоколларини, иш режаларини ва комиссиянинг бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссиянинг кўриб чиқилаётган масала бўйича қарори, агар унинг учун комиссия аъзоларининг кўпчилиги оддий овоз бериш йўли билан овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссия раиси билан келишувга кўра унинг мажлисда холисона сабабларга кўра қатнашмаётган комиссия аъзоларини уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашувчи ваколатли вакиллари алмаштириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида комиссия раиси комиссия аъзолари билан сўров йўли билан келишилган алоҳида масалалар бўйича комиссия қарорларини тасдиқлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Зарурат бўлганда комиссия мажлисига кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига қараб вазирликлар ва идораларнинг, жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва меҳнат жамоаларининг раҳбарлари таклиф қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Комиссия йилнинг ҳар чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссия мажлисига материаллар ишчи орган томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларни тайёрлаш учун масъул бўлган комиссия аъзолари билан биргаликда комиссиянинг иш режасига мувофиқ тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Комиссия мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масалага доир ҳужжатларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва бошқалар) ва комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Комиссиянинг ишчи органи ва котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг юқори малакали мутахассисларидан 5 кишидан иборат таркибдаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссиянинг ишчи органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг навбатдаги давр учун иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, корхоналар ва комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлилий материаллар тайёрланишини ва кун тартибидаги масалалар бўйича комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссиянинг кўриб чиқиши учун қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари мониторингининг ахборот ва таҳлилий материалларини тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий комиссиялар фаолиятини ва комиссиянинг қабул қилинган қарорлари бажарилишини жойларга бориб ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни тегишли материалларни жўнатган ҳолда мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг кўриб чиқиши учун унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи гуруҳ ишларига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳнинг ишларини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия раиси билан мажлислар ўтказиладиган муддатни ва жойни, шунингдек таклиф этиладиганлар таркибини келишиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Комиссияни тугатиш ёки қайта тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 97-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 8-9-сон, 67-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)