Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020 25.02.2004 йилдаги 86-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 25.02.2004 йилдаги 86-сон
Date of entry into force
25.02.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Ҳужжат 25.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ НАҚД МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИ ОЛИБ КИРИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишга доир операциялар ўтказилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2004 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний шахслар — резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси — сўмни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республикадан ташқарига олиб чиқишга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган суммада рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нақд миллий валютани юқорида кўрсатилган суммадан ортиқча олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси юридик шахслар — резидентлар ва норезидентлар томонидан олиб кирилиши ва олиб чиқилишига йўл қўйилмайдиган тартиб ўрнатилсин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси бўлган тақдирда ваколатли банклар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар томонидан олиб кирилиши ва олиб чиқилишида божхона тўловлари ундирилмайди, божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 25 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)