Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005 23.02.2004 йилдаги 81-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 23.02.2004 йилдаги 81-сон
Date of entry into force
23.02.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005
Ҳужжат 23.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИ ТУЗИЛМАСИНИ, ШТАТЛАР ЖАДВАЛИНИ ВА БОШҚАРМА ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётни бошқаришнинг функционал тизимини янада такомиллаштириш ва республика Ҳукумати аппаратида ахборот-таҳлил ишлари даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тузилмаси, штатлар жадвали ва бошқарма тўғрисидаги низом 1—3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 23 февралдаги 81-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ҳаммаси — 30 штат бирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 февралдаги 81-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозими номи

Штат бирлиги
‎сони

Тариф сеткаси
‎бўйича разряд

Бошқарма бошлиғи

1‎

19‎

Бошқарма бошлиғи ёрдамчиси

1‎

16‎

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари—
‎бўлим бошлиғи

2

18

Шуъба мудири

5

17‎

Бош мутахассис

11

16

Етакчи мутахассис

9

15

Котиба—иш юритувчи

1‎

9

Жами:‎

30‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 23 февралдаги 81-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси (кейинги ўринларда матнда «Бошқарма» деб юритилади) Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бошқарма фаолияти бозор ислоҳотларининг ахборот-таҳлил таъминотини амалга оширишга, марказий иқтисодиёт идоралари ва тармоқ бошқарув органларининг макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурлари стратегиясини ишлаб чиқишдаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштиришга, қисқа муддатли даврда макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга, маъмурий ислоҳотларни амалга оширишга, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллаштиришга, унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши ва аҳамиятини оширишга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиснинг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати тузилмасига киради. Бошқарма ижро интизоми масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бошқарманинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни барча йўналишлар бўйича макро даражада, шунингдек тармоқ ва ҳудудлар бўйича, марказий иқтисодиёт идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш асосида тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий ҳолат ва ижтимоий вазият мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш, маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш, иқтисодиётнинг сифат жиҳатидан ўзгаришларини ва унинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш;

макроиқтисодий ва ижтимоий вазият, иқтисодий ислоҳотларнинг макро даражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича бориши, хусусийлаштириш, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришлар, давлат бошқаруви ва корпоратив бошқарув, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, товарлар, сармоя, меҳнат бозорини шакллантириш, фонд бозори фаолияти масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланадиган энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича мақсадли дастурлар ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида ёритиш, халқаро молиявий ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги ишлар орқали макроиқтисодий ва ижтимоий вазиятдан жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва оммалаштиришни ташкил этиш.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, Марказий банк ва тижорат банклари, Фанлар академиясидан, бозор инфратузилмасининг бошқа институтларидан, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан бошқармага юкланган вазифалар доирасида зарур статистик ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси ва социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва котибиятларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур ахборотларни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг департаментлари ва котибиятларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ҳамда минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувлари, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳлар тузиш;

ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Марказий банк ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини ва бошқаларни жалб этиш;

қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси бўйича таклифларни, шунингдек қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни, макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар бўйича халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, хорижий мамлакатларнинг тадқиқот ва статистика ташкилотлари билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бошқарма қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат тармоқлари ва минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги тенденцияларни тавсифловчи таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириғига биноан Ҳукуматнинг айрим қарорлари ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, шунингдек мақсадли ва комплекс дастурлар бажарилиши мониторингини иқтисодиёт тармоқлари, секторларини ва ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича Ҳукумат қарорлари, тармоқ дастурлари ва минтақавий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Бошқарманинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бошқарма тузилмасига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарма бошлиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарма бошлиғининг ўринбосари — макроиқтисодий ривожлантириш таҳлили ва стратегияси бўлими бошлиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет-солиқ, кредит сиёсати ва пул муомаласи шуъбаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш шуъбаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли турмуш даражаси шуъбаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарма бошлиғининг ўринбосари — ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими бошлиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари шуъбаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлар ва микроиқтисодий ривожлантириш дастурлари шуъбаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарма бошлиғининг ёрдамчиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил гуруҳлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси тегишли равишда вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, шунингдек бошқармага ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозимга бошқарма бошлиғи билан келишган ҳолда тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бошқарма ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти билан келишилган ва бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик ва чораклик иш режалари асосида ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Марказий банк ва тижорат банклари ҳамда бошқа бозор инфратузилмаси институтлари томонидан тақдим этиладиган статистик ва бошқа материаллар, муаммоларни мустақил равишда ўрганиш, шунингдек халқаро молиявий ва бошқа ташкилотлар билан узвий алоқа асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бошқармага Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бошқарма бошлиғи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқармага юкланган вазифаларнинг ҳал этилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига бошқарманинг ахборот-таҳлилий фаолияти давомида эришилган натижалар тўғрисида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарма бошлиғи ўринбосарлари — бўлимлар бошлиқлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарма бошлиғи ўзига ва бошқармага юкланган вазифалар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма фаолиятининг жорий масалалари, шу жумладан бошқарма мутахассисларининг халқаро ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларида ва ахборот-таҳлилий тадқиқотларда қатнашиши учун рухсатномалар бериш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан тармоқларда ва минтақаларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича қабул қилинган қарорларнинг сифатли бажарилишини талаб қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши бўйича тезкор ва статистик ахборотларни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига бошқармада ишлашга тавсия этилаётган номзодлар тўғрисида ва бошқарма ходимларининг лавозим маошига шахсий устамалар миқдорларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма бошлиғи, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 23 февралдаги 81-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банддаги «32» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-банд ҳамда 1, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Қуйидагилар Ахборот-таҳлил бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни барча йўналишлар бўйича макро даражада, шунингдек тармоқ ва ҳудудлар бўйича, марказий иқтисодиёт идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шу жумладан жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш асосида тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий ҳолат ва ижтимоий вазият мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш, маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш, иқтисодиётнинг сифат жиҳатидан ўзгаришларини ва унинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий ва ижтимоий вазият, иқтисодий ислоҳотларнинг макро даражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича бориши, хусусийлаштириш, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришлар, давлат бошқаруви ва корпоратив бошқарув, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, товарлар, сармоя, меҳнат бозорини шакллантириш, фонд бозори фаолияти масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимлари, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шунингдек жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланадиган энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича мақсадли дастурлар ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида ёритиш, халқаро молиявий ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги ишлар орқали макроиқтисодий ва ижтимоий вазиятдан жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва оммалаштиришни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ахборот-таҳлил бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, Марказий банк ва тижорат банклари, Фанлар академиясидан, бозор инфратузилмасининг бошқа институтларидан, шунингдек жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифалар доирасида зарур статистик ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси ва социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва котибиятларидан, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур ахборотларни сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг департаментлари ва котибиятларининг, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ҳамда минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувлари, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Марказий банк ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини ва бошқаларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси бўйича таклифларни, шунингдек қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни, макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар бўйича халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, хорижий мамлакатларнинг тадқиқот ва статистика ташкилотлари билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 94-модда)