Ҳужжат кучини йўқотган 26.09.2016 08.06.2006 йилдаги ПҚ-374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.06.2006 йилдаги ПҚ-374-сон
Date of entry into force
08.06.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 26.09.2016
Ҳужжат 08.06.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УЛГУРЖИ БАЗА-КОНТОРАЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда улгуржи-харид ва товар айирбошлаш операцияларини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва транспорт воситаларини сотиб олиш учун ихтисослаштирган улгуржи база-контораларининг айланма маблағларини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2006 йил 1 июндан бошлаб Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи республика Ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалари уч йил муддатга ялпи даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2006 йил 1 июндан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи республика Ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалари давлат мақсадли жамғармаларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Мактаб таълими бюджетдан ташқари жамғармасига савдо корхоналари учун белгиланган амалдаги ставкалар бўйича ялпи даромаддан ажратмалар ўтказадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқ бўлишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 8 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-374-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 206-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда)