Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2024 01.05.2006 йилдаги ПҚ-338-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 01.05.2006 йилдаги ПҚ-338-сон
Date of entry into force
01.05.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПФ-83-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик йилларида қабул қилинган футболни ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар Ўзбекистон футбол жамоаларига халқаро майдонда сезиларли ютуқларга эришиш имконини берди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, «Пахтакор» (Тошкент), «Нефтчи» (Фарғона), «Насаф» (Қарши) клублари шулар жумласидандир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига Спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурининг амалга оширилиши туфайли республикада ҳар йили замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган стадионлар сони кўпаймоқда. Энг қобилиятли ёш спортчиларни аниқлаш ва келгусида улардан юқори малакали футболчилар тарбиялаш имконини берадиган иқтидорли спортчи ёшларни қидириб топиш ва тайёрлаш тизими тобора такомиллаштирилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, кейинги йилларда миллий чемпионат нуфузини ва мақомини ошириш, юқори классли футболчиларни ва спорт захирасини тайёрлашни ташкил этиш ва таъминот ишлари сусайди, Ўзбекистон футбол жамоаларини қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимиз ҳомийлари ва донорларининг фаоллиги пасайди. «Дўстлик» (Тошкент вилояти) ва МҲСК (Тошкент) футбол клублари фаолиятини тўхтатди. Кўп йиллик тарихга эга бўлган «Қўқон-1912», «Сурхон» (Термиз), «Зарафшон» (Навоий) футбол жамоалари машҳурлигини йўқотмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур камчиликлар ҳозирги вақтда етарли моддий-техника базасига, маблағ билан таъминлаш манбаларига, шунингдек, малакали ходимларга эга бўлмаган бир қатор вилоят футбол федерациялари ишларининг сустлиги оқибатидир. Вилоятларда болалар-ўсмирлар жамоалари ўртасида ўқув машғулотлари жараёнининг ва мусобақаларнинг паст савияда ташкил этилаётганлиги тегишли футбол федерациялари ишларининг сустлиги, айрим минтақаларда эса — уларнинг ишдан ўзини четга олишлари ҳамда бунга вилоят, шаҳар ҳокимликлари томонидан эътибор берилмаётгани билан бевосита боғлиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Футболни ривожлантириш учун ёрдам кўрсатиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан футбол клубларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, стадионларни ФИФА талабларига мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Футбол федерациясини ва футбол клубларини ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтказиш, жаҳон ва Осиё қитъаси чемпионатларида, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган юқори классли футболчилар тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, мамлакатимиз футболининг оммавийлик даражасини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият кўрсатаётган футбол клубларини қайта ташкил этиш йўли билан мулкчиликнинг турли шаклларидаги профессионал футбол клубларини ташкил этиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захира тайёрлаш учун профессионал футбол клубларининг ўз тузилмасига болалар-ўсмирлар футбол мактабларини киритишни мажбурий деб ҳисоблаш ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактабини ташкил этиш, шунингдек Тошкент шаҳрида Россия тренерлар олий мактаби филиалини очиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасини унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари билан бирга ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, профессионал футбол клублари томонидан ташкил этилиши ва у қуйидагиларни таъминлаши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз оммавий ва профессионал футболини ривожлантиришга, профессионал футбол клубларини ташкил этиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол жамоаларининг алоҳида намуна кўрсатган иқтидорли ўйинчиларини моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш тизимини яратиш, қобилиятли ёшларни футболга жалб этиш, футболчилар янги авлодининг ишончли захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба алмашишда ҳамда Ўзбекистон футболчилари, тренерлар ва ҳакамлар таркибининг профессионал маҳоратларини оширишда чет эл футбол клублари ва федерациялари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори классли футболчилар ва спорт захирасини тайёрлашнинг самарали методларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-методик тадқиқотлар ўтказишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз футболини ривожлантириш мақсадида маҳаллий ва хорижий ҳомийларни, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотларини ҳамкорлик қилишга жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, профессионал футбол клубини ташкил қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, спорт ташкилотлари, шунингдек, тижорат тузилмалари, юридик ва жисмоний шахслардан иборат муассислар томонидан уларнинг шакллантирилаётган клублар ташкилий ва молиявий масалаларини ҳал этишдаги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Футбол бўйича олий спорт маҳорати республика мактабини, уни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда, Ўзбекистон Футбол федерацияси тасарруфига ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига болалар-ўсмирлар футбол мактабларининг ишларини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини яхшилаш юзасидан таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактабини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Пахтакор» ОАЖнинг эркин сотиш учун мўлжалланган акцияларининг 49 фоизини «Пахтакор» Футбол клуби» қўшма корхонасига унинг томонидан стадионни ҳамда комплекснинг бошқа спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича аниқ инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда белгиланган тартибда топшириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Профессионал футбол клублари ҳамда Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари 2006 йил 1 апрелдан бошлаб уч йил муддатга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқарилмайдиган, стадионларни реконструкция қилиш ва футбол клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган четдан келтириладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ҳамда материаллар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини тўлашдан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) бўшайдиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтирган ҳолда озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси кўрсатиб ўтилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мамлакатда оммавий футбол ҳаракати ривожланишини, энг яхши футбол клублари, спорт мактаблари, жисмоний тарбия жамоалари, мутахассислар ва тренерлар фаолиятини мунтазам равишда ва кенг ёритсин, расмий футбол ўйинлари ўтказилишини тарғиб этсин ва реклама қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон чемпионати ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўйинларини трансляция қилиш учун телевизион ҳуқуқларга эга бўлиш юзасидан шартнома тузиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 1 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-338-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 148-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон)