Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2025 26.04.2006 йилдаги ПҚ-335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 26.04.2006 йилдаги ПҚ-335-сон
Date of entry into force
26.04.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2025
Ҳужжат 26.04.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда хусусийлаштириш шакл ва услубларини такомиллаштириш, корхоналарни тўлиқ ва акцияларнинг давлат пакетларини хусусий мулкка сотиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар иқтисодиётнинг амалдаги барча соҳаларида мулкчилик муносабатларини тубдан ўзгартириш жараёнларини жадаллаштириш ва чуқурлаштириш учун шарт-шароит яратди. Давлат активлари ва акциялар пакетларини нолга тенг қиймат бўйича сотиш кейинги йилларда амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес, фермер хўжаликлари ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида туб бурилиш амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Давлат мулки қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари фаолиятини жиддий яхшилаш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари асосий эътиборни майда, иккинчи даражали масалаларга қаратиб, хусусийлаштиришнинг муҳим стратегик йўналишлари бўйича тегишли даражада ташаббускорлик кўрсатмаяпти, фонд бозорини кенгайтириш ва қимматли қоғозлар бозори, айниқса иккиламчи бозорни ривожлантиришни фаоллаштириш бўйича зарур чоралар кўрмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозорда монопол мавқега эга бўлган, катта инвестициялар, жумладан хорижий инвестициялар оқимига, замонавий технологияларнинг жорий этилишига эҳтиёж сезаётган йирик компанияларни хусусийлаштириш бўйича ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда. Кўплаб холдинг ва акционерлик компанияларнинг низом жамғармаларида акцияларнинг давлат пакетлари улуши асоссиз равишда юқорилигича сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хусусийлаштирилган корхоналарда давлат активларини самарали бошқариш бўйича фаолияти қўйилган талабларга мутлақо жавоб бермайди. Давлатнинг ишончли вакиллари ва бошқарувчиларининг ишлари юзаки ташкил қилинган бўлиб, амалда «директорлар корпуси» акционерлик жамиятларини бошқариш тизгинини ўз қўлларида ушлаб турибди. Малакавий талаблар ва кузатув кенгашлари ишларини баҳолашни тартибга солувчи меъёрий базанинг йўқлиги акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини фаол ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасида жиддий камчиликлар мавжуд. Тизим ходимларини аттестация қилиш натижалари мутахассислар, айниқса ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг малакаси пастлигини кўрсатди. Бу қўмита олдига қўйилган вазифа ва функциялар қониқарсиз бажарилишининг асосий сабабларидан биридир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш жараёнларини янада фаоллаштириш, давлат мулкини бошқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек Давлат мулки қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раҳбариятининг зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича иши қониқарсиз, деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки қўмитаси органлари ишидаги камчиликларни бартараф этиш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корпоратив бошқарув тизимини мустаҳкамлаш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришни таъминлашга доир тадбирлар 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича комплекси (Р. Азимов) тасдиқланган тадбирларни белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Қайд этилган тадбирлар ижроси натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига мунтазам маълумот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда давлат мулки улушига эга хўжалик юритиш жамиятларидаги кузатув кенгашлари фаолияти, улар томонидан 2005 йилги бизнес-режаларнинг бажарилишини, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланган 2006 йилги бизнес-режалар мавжудлигини атрофлича таҳлил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бизнес-режаларнинг асосий кўрсаткичлари бажарилмаган ёки жорий йил учун самарали бизнес-режалар мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу хўжалик юритиш жамиятларидаги ишончли давлат вакиллари ёки компаниялар бошқарувчиларини алмаштиришни, ижрочи директорларни белгиланган тартибда лавозимидан озод этишни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Вазирлар Маҳкамасида ҳар йили тасдиқланадиган жадвал асосида Кузатув кенгашлари раислари ва давлат активларига эга йирик компаниялар раҳбарларининг компанияларнинг аҳволи ва уларни ривожлантириш тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам тинглашни таъминласин ва натижаларга кўра уларнинг ишларини баҳоласин, жавобгарликнинг маъмурий чораларини қўлласин ва давлат органларининг Кузатув кенгашидаги аъзолари ҳамда компаниялар раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ой муддатда давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқласин. Бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат активларини хусусий мулкка сотишни амалга ошириш механизмини аниқ белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олди-сотди шартномалари ва янги мулкдорнинг, жумладан, инвестиция мажбуриятлари, корхонанинг хусусийлаштиришдан кейинги барқарор фаолият юритиши, объектни харид қилиш пайтида тақдим этилган бизнес-режа кўрсаткичларини бажариши бўйича ўз зиммасига олган масъулиятини белгиловчи томонларнинг ўзаро мажбуриятлари ҳақидаги шартномалар моддаларининг аниқ мазмун-моҳиятга эгалиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар ва корхоналарни улар жойлашган ер майдонлари билан бирга хусусийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акцияларни янги мулкдорга фақат у қийматини тўлиқ тўлаганидан ва инвестиция мажбуриятларини бажарганидан сўнг мулк қилиб бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 ва 3-иловаларга* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати таркиби бошқарув ходимлари сони 125 бирликдан ошмаган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4, 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тузилмаси ва Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4, 5 ва 5а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича маркази бошқарув ходимлари сони 93 бирликдан ошмаган ҳолда, шу жумладан марказий аппарат ходимлари тузилмаси 25 бирликдан ошмаган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига бўйсунади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давинком» давлат инвестиция фирмасини тугатиш ва унинг функцияларини Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг биржа ва биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотиш билан шуғулланувчи бўлинмаларига ва унинг ҳудудий бошқармаларига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-текшириш институтини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш марказига айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мулкдор» газетасини «Биржа» газетасига айлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифаларини, хусусийлаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ўз вақтида амалга ошириш, давлат мулки бошқаруви самарадорлигини таъминлаш, инвесторлар зиммасидаги инвестиция мажбуриятларини бажарилиши учун шахсий масъулиятини аниқ белгилашга алоҳида эътибор қаратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъатнинг ойлик йиғилишларида алоҳида ҳудудий бошқармалар ва уларнинг бўлимлари раҳбарларининг юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлар самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаб боришни амалиётга жорий этсин, бунда уларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари, шу жумладан эгаллаб турган вазифасидан озод этишгача бўлган чораларни қўлласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 июндаги 303-сонли «Давинком» инвестиция фирмасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва 2003 йил 24 июлдаги 325-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 26 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ–335-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 140-модда; 2008 й., 39-сон, 393-модда, 44-45-сон, 440-модда; 2010 й., 1-2-сон, 5-модда; 2011 й., 22-23-сон, 223-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)