1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078-7]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 10 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
393-сон

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 10 августдаги 393-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги мазмундаги 1121-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1121. 155 000 «Мажбурий келишувлар бўйича активлар» субсчётида бюджет ташкилоти томонидан шартнома ёки бошқа юридик кучга эга битим бўйича ўз мажбуриятлари қисман ёки тўлиқ бажарилган, бироқ ҳисобот санасида тўловни талаб қилиш ҳуқуқи муайян шартларнинг бажарилишига (қабул қилиш, тасдиқлаш, экспертизадан ўтказиш, сертификатлаш ёки шартнома ёхуд битимда назарда тутилган бошқа талабларнинг бажарилишига) боғлиқ бўлган активлар ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу субсчётда ҳисобга олинган активлар бўйича тўловни талаб қилиш ҳуқуқи шартсиз юзага келган санада мазкур активлар дебиторлик қарзлари таркибига қайта таснифланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 1231 ва 1232-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1231. 161 810 «Фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активлар» субсчётида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олинадиган ёки биологик актив сифатида сотиш, беғараз ёхуд номинал қиймат бўйича бериш учун мўлжалланган ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масалан, фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активларга бир марталик фойдаланиш учун ҳайвон ёки ўсимликлар, хусусан гўшт йўналишида йирик шохли қорамол, сотиш учун мўлжалланган қорамол, балиқ етиштириш хўжаликларидаги балиқ, маккажўхори ва буғдой каби донли маҳсулотлар, шунингдек ёғоч тайёрлаш мақсадида ўстириладиган дарахтлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1232. 161 820 «Унумдор (наслдор) биологик активлар» субсчётида қишлоқ хўжалиги фаолиятида бир йилдан ортиқ муддат давомида маҳсулот ёки насл олиш учун узлуксиз ёхуд такроран фойдаланиладиган ва асосий воситалар таркибида ҳисобга олинмайдиган биологик активлар ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унумдор (наслдор) биологик активларнинг ўзи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳисобланмайди, балки маҳсулот ёки насл олиш учун қайта фойдаланиладиган биологик объект ҳисобланади. Уларга насл қолдириш учун сақланадиган ҳайвонлар, балиқлар ва паррандалар, сут олиш учун сақланадиган йирик шохли қорамол, жун олиш учун сақланадиган қўйлар ҳамда бошқа шунга ўхшаш ҳайвонлар киради.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 1471-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1471. 221 150 «Концессия бино ва иншоотлари» субсчётида конседент томонидан хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари талабларига мувофиқ тан олинган бинолар, иншоотлар ва бошқа инфратузилма объектлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу субсчётда концессия шартномаси асосида қурилган, яратилган, ривожлантирилган ёки модернизация қилинган ҳамда конседент томонидан назорат қилинадиган ва асосий восита сифатида тан олинадиган активлар акс эттирилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.149-банддаги «етиштириладиган биологик активлар» деган сўзлар «асосий восита сифатида ҳисобга олинадиган ўсимликлар ва ҳайвонлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги мазмундаги 2111-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2111. 223 430 «Концессия номоддий активлари» субсчётида хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари талабларига мувофиқ хизмат концессияси активи сифатида қайта таснифланган номоддий активлар ҳаракати ҳисобга олинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги мазмундаги 2701 — 2706-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2701. 346 000 «Баҳоланган жорий мажбуриятлар» субсчётида бюджет ташкилотининг юзага келиш муддати ёки суммаси ноаниқ бўлган жорий мажбуриятлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2702. 347 000 «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир жорий молиявий мажбуриятлар» счётида конседент томонидан операторга тўланиши лозим бўлган молиявий мажбуриятларнинг жорий қисми ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар ҳамда операторга берилган ҳуқуқлар бўйича жорий мажбуриятлар ҳисоби алоҳида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2703. 347 100 «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир жорий молиявий мажбуриятлар» субсчётида концессия активини қуриш, сотиб олиш ёки модернизация қилиш учун конседент томонидан операторга пул маблағлари ёхуд бошқа молиявий активлар билан тўланиши лозим бўлган молиявий мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2705. 347 300 «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир операторга берилган ҳуқуқлар бўйича жорий мажбуриятлар» субсчётида конседент томонидан операторга концессия активидан фойдаланиш, учинчи шахслардан ҳақ ундириш ёхуд активдан бошқа иқтисодий наф олиш ҳуқуқи берилиши натижасида юзага келган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2706. 348 000 «Мажбурий келишувлар бўйича мажбуриятлар» субсчётида бюджет ташкилоти томонидан товарларни етказиб бериш, хизматларни кўрсатиш ёки мажбурий келишувда назарда тутилган бошқа ижро мажбуриятларини бажаришдан олдин тўлов ёки бошқа ресурс олинганда ёхуд уларни олиш бўйича шартсиз ҳуқуқ юзага келганда тан олинадиган мажбуриятлар ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу субсчётда ҳисобга олинган мажбуриятлар тегишли ижро мажбуриятлари бажарилишига мутаносиб равишда камайтирилади ва бажарилган қисмга тегишли даромад сифатида тан олинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги мазмундаги 2731 — 2733-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2731. 422 000 «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар» субсчётида концессия активини қуриш, сотиб олиш ёки модернизация қилиш учун конседент томонидан операторга пул маблағлари ёхуд бошқа молиявий активлар билан тўланиши лозим бўлган молиявий мажбуриятларнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
273². 423 000 «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига доир операторга берилган ҳуқуқлар бўйича мажбуриятлар» субсчётида конседент томонидан концессия активини қуриш, сотиб олиш ёки модернизация қилиш эвазига операторга концессия активидан фойдаланиш, учинчи шахслардан ҳақ ундириш ёхуд активдан бошқа иқтисодий наф олиш ҳуқуқи берилиши натижасида юзага келган мажбуриятларнинг узоқ муддатли қисми ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу мажбурият хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари амал қилиш даври мобайнида тизимли асосда даромад сифатида ҳисобдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2733. 424 000 «Баҳоланган узоқ муддатли мажбуриятлар» субсчётида бюджет ташкилотининг юзага келиш муддати ёки суммаси ноаниқ бўлган узоқ муддатли мажбуриятлари ҳисобга олинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 321-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11 «Шартли актив»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 «Шартли мажбурият»;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги мазмундаги 332ва 333-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«332. 11 «Шартли актив» счётида олдинги ҳодисалар натижасида юзага келиши мумкин бўлган унинг мавжудлиги (вужудга келиши) фақат бюджет ташкилотнинг тўлиқ назорати остида бўлмаган келгусидаги бир ёки бир нечта ноаниқ ҳодисаларнинг содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги билан тасдиқланадиган активлар юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
333. 12 «Шартли мажбурият» счётида олдинги ҳодисалар натижасида юзага келиши мумкин бўлган жавобгарлик бўлиб, унинг мавжудлиги фақат бюджет ташкилотнинг тўлиқ назорати остида бўлмаган келгусидаги бир ёки бир нечта ноаниқ ҳодисаларнинг содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги билан тасдиқланадиган мажбуриятлар юритилади.».