Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
«Республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2603-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «Уруғчилик тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3683-сон «Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 18 июлдаги 6-сон «Республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2603, 2014 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 378-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 июль,
49-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири Э. АДИЛОВ
2026 йил 25 июнь
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
2026 йил 25 июнь
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2026 йил 9 июль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 10/26/2603-1/0816-сон)