07.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2481-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори, 07.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2481-1
Date of entry into force
07.07.2026
Ҳужжат 07.07.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2481-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2481, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 393-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис М. КУРБАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-сон

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2026 йил 1 июлдаги 11-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Биринчи гуруҳга моддий бойликларни қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилинадиган моддий бойликлар учун юк қабул қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) мувофиқ ишончнома расмийлаштирилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 32-банддаги «ёзма равишда» деган сўзлар «ёзма ёки электрон равишда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 37-банддаги «ёзма хабар» деган сўзлар «ёзма ёки электрон хабар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«66. Биринчи гуруҳ моддий бойликларини бевосита олувчи ташкилот вакилига бериб юбориш (юклаш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома асосида амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 95-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«95. Биринчи гуруҳ моддий бойликларининг миқдорий сақланишини инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 3548, 2024 йил 12 август) мувофиқ санаш, тарозида тортиш ва ўлчаш орқали амалга оширилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2026 й., 10/26/2481-1/0697-сон)