29.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3380-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 29.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3380-3
Date of entry into force
01.10.2026
Ҳужжат 01.10.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3380-3]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сон «Қорақалпоғистон Республикасида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 14 июлдаги 32-сон буйруғи (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 10/22/3380/0742-сон) билан тасдиқланган Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор Д. ЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 15 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-сон

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 15 июндаги 20-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) «з» ва «и» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з) хизматлар провайдерларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган;

иқтисодий жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун гумонланаётган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ёхуд ўталмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшаётган, бўлиб турган ёки рўйхатга олинган шахслар томонидан бошқаришга йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида (капиталида) ушбу банднинг «з» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этишига йўл қўймаслик;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги «к» ва «л» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«к) жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан норезидентларга, лицензиатнинг устав капиталидаги улушини реализация қилишни лицензияловчи орган билан келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) лицензиатнинг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари), шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма раҳбарини алмаштириш масаласини лицензияловчи орган билан келишиш.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 31-банддаги «олтинчи хатбошисида» деган сўзлар «олтинчи ва еттинчи хатбошиларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) «б» ва «в» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) хизматлар провайдерларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қиргин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун гумонланаётган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ёхуд ўталмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшаётган, бўлиб турган ёки рўйхатга олинган шахслар томонидан бошқарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида (капиталида) ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этиши;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ж) лицензиатнинг устав капиталидаги улушини жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан норезидентларга реализация қилиш тўғрисида лицензияловчи орган билан келишмаслик.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ўн иккинчи хатбошидаги «а» — «э» кичик бандларида» деган сўзлар «а» — «ж» кичик бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 61-боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«61-боб. Айрим лицензия талаблари ва шартларини амалга оширишнинг махсус тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
541. Хизматлар провайдерлари лицензияловчи орган билан қуйидагиларни келишишлари лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз устав капиталидаги улушларни жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан норезидентларга реализация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма раҳбарини алмаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
542. Мазкур Низомнинг 541-бандида кўрсатилган ҳолатларда хизматлар провайдерлари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), электрон почта манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва ҳисобварағи, мурожаат қилиш мақсади (устав капиталидаги улушни реализация қилишга ёки раҳбариятни (раҳбар, унинг ўринбосарларини), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма раҳбарини алмаштиришни келишиш) кўрсатилган ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жисмоний шахс, шу жумладан хизматлар провайдерининг устав капиталидаги улушни потенциал олувчи ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.О., шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами, ЖШШИР). Чет эл фуқаролари учун мазкур банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар қўшимча равишда тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хизматлар провайдерининг устав капиталидаги улушни потенциал олувчи — юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдорга қадар (охирги бенефициар мулкдор ҳам) кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хизматлар провайдерининг устав капиталидаги улушни потенциал олувчи — юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, ушбу Низомнинг 9-банди «з» кичик бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостил қўйилган тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
543. Лицензияловчи орган аризани қабул қилган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда келишиш ёки келишишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур Низомнинг 541-бандида кўрсатилган шахслар лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан уларни келишиш ҳақида қарор қабул қилинади. Агар улар лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмас деб топилганда, шунингдек асослантирилган мулоҳазага мувофиқ уларни келишиш рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида лицензиатни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
544. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ 3-илова билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-активлар айланмаси июндаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизматлар провайдерининг устав капиталидаги улушни сотиб олувчи потенциал шахс юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТЛАР

1-жадвал

Хизматлар провайдерининг устав капиталидаги улушни потенциал олувчи — юридик шахс раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари)

Лавозими

Фамилияси, исми, отасининг исми

Фуқаролиги

ЖШШИР

(Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун)

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган санаси ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2-жадвал

Хизматлар провайдерининг устав капиталидаги улушни потенциал олувчи — юридик шахснинг таъсисчилари

Фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахс номи

Улуш миқдори

Фуқаролиги

(жисмоний шахслар учун)

ёки давлат рўйхатидан ўтган жойи

(юридик шахслар учун)

ЖШШИР

(Ўзбекистон Республикаси резидентлари-жисмоний шахслар учун)

ёки СТИР

(Ўзбекистон Республикаси резидентлари-юридик шахслар учун)

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган санади ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2026 й., 10/26/3880-3/0650-сон)