18.04.2026 йилдаги КҚ-335-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 18.04.2026 йилдаги КҚ-335-V-сон
Date of entry into force
18.04.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, янги таҳрирдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари, шакл ва турлари, мурожаатларга қўйиладиган талаблар аниқ белгиланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари мустаҳкамланиб, қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қатъийлаштирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун ижроси юзасидан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз ички меъёрий ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тартиби такомиллаштирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилиниб, Конституциявий суд фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг айрим турдаги шикоятларини кўриб чиқиши белгиланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституциянинг 98-моддасида Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамда виртуал қабулхонаси ташкил этилиши натижасида жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ қабулхоналари орқали ва сайёр қабулларда кўтарилган долзарб муаммолар таҳлили натижасида кўплаб суд-ҳуқуқ ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги масалалар ижобий ҳал этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсадларидан бири этиб белгиланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, бугунги кунда аҳолини мурожаат қилишга мажбур қилаётган муаммоларни маҳалланинг ёки ҳудуднинг ўзида ҳал қилиш ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти. Бу эса мурожаатлар сонининг ошиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувида иштирокини янада кенгайтириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги «Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-51-сонли Фармонига мувофиқ 2026 йил 1 майдан эътиборан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий Кенгашларда ҳар чоракда камида бир марта эшитиш тартиби жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олий Мажлис Сенати томонидан давлат органлари ва ташкилотларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда парламент назоратини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти йўналишлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини танқидий ўрганиб, таҳлил қилиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотларини қўмитада эшитиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида амалга оширсин ҳамда ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига маълумот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси амалга оширилган ишларни умумлаштирган ҳолда ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Сенат Кенгашига ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижро этилишини назоратга олсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда ўтказиладиган ўрганиш ва таҳлиллар ҳамда уларнинг натижалари бўйича Олий Мажлис Сенатида ҳамда маҳаллий Кенгашларда ўтказиладиган эшитувларни самарали ташкил этишга кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ушбу Қарорнинг ижросини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг тегишли ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти асосида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда сессияларда эшитиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитув якуни бўйича соҳада тизимли муаммолар сақланиб қолишига, такрорий мурожаатлар сони ортишига йўл қўйган ва мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқмаган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари фаолиятига танқидий баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш депутатлари ва «маҳалла еттилиги» иштирокида жамоавий мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида очиқ муҳокамалар ўтказишни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашга келиб тушган мурожаатларни ҳамда депутатларнинг қабулларида кўтарилган масалаларни ҳар чорак якунида таҳлил қилиш, таҳлил натижасига кўра аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли давлат органларига таклифлар киритиб бориш, зарур ҳолларда, депутат сўрови ва Кенгаш сўрови юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида Кенгаш ва депутатлар томонидан амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ҳамда Кенгашнинг расмий веб-сайтида ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КҚ-335-V-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 18 апрелдаги КҚ-335-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис Сенати томонидан давлат органлари ва ташкилотларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда парламент назоратини таъминлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Амалга ошириладиган вазифалар

Амалга ошириш шакли (механизми)

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар соҳасига масъул раҳбар ҳамда ходимлари рўйхатини шакллантириш.

2. Улар учун сенаторлар, олимлар, амалиётчи-мутахассислар иштирокида Олий Мажлис Сенати биносида семинар ташкил этиш.

2026 йил май

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

2.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини (ахборотини) эшитиш бўйича сессияларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказиш.

1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини (ахборотини) эшитиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишга доир ваколатларини ва Кенгашлар котибиятлари вазифаларини таҳлил қилиш.

2. Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Кенгашлар котибиятлари ходимлари иштирокида (онлайн шаклда) семинар ташкил этиш.

2026 йил июнь

Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия,

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази

3.

Сенат қўмиталари томонидан вазирлик ва идораларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш.

1. Жорий йил олти ойлик ҳамда ўн икки ойлик якунлари юзасидан ҳар бир Сенат қўмитаси томонидан тегишлилигига кўра энг кўп мурожаат келиб тушган битта соҳа бўйича вазирлик ва идоранинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолиятини ўрганиш.

2026 йил 20 июль,

Сенатнинг барча қўмиталари,

Вазирлар Маҳкамаси,

вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижалари юзасидан вазирлик ва идора раҳбариятининг мурожаатлар билан ишлашга оид фаолияти бўйича ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

3. Эшитув натижалари бўйича қўмита қарорини қабул қилиб, тегишли вазифа ва тавсиялар белгилаш.

2027 йил 20 январь

4.

Маҳаллий Кенгашларнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда сессияларда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини (ахборотларини) эшитиш борасидаги фаолиятини ўрганиш ва натижаларини муҳокама қилиш.

1. Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти ва туман (шаҳар) Кенгашларининг (танлов асосида) аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда сессияларда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини (ахборотларини) эшитиш борасидаги фаолиятини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаларини сессияда танқидий муҳокама қилиш, хато ва камчиликларга йўл қўйган масъул ходимлар фаолиятига баҳо бериш.

2026 йил октябрь

Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия,

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази

5.

Ҳудудларда мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан сўровнома ўтказиш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилувчилар билан жараённи танқидий таҳлил қилиш мақсадида аноним шаклда сўровномалар ташкил қилиш.

2. Сўровнома натижаларини таҳлил қилиш ва заруратга кўра, тегишли давлат органларининг фаолиятини сессияда муҳокама қилиш.

Ҳар чоракда камида бир маротаба

Адлия вазирлиги,

маҳаллий Кенгашлар,

«Юксалиш» ҳаракатининг ҳудудий бўлинмалари

(келишув асосида)

6.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги фаолиятига услубий кўмаклашиш.

1. Маҳаллий Кенгашларнинг мурожаатлар билан ишлашга оид фаолиятини маълумотларни таҳлил қилиш орқали мониторинг қилиб бориш.

2. Маҳаллий Кенгашлар котибиятларига мурожаатлар билан ишлашни ташкил этиш бўйича услубий, кўмаклашиш, зарур тушунтиришлар бериб бориш.

Доимий

Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия,

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази

7.

Мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилиш.

1. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналлари рўйхатини тузиш.

2. Ушбу рўйхатни ҳар ойда янгилаб бориш.

3. Рўйхатни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш.

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси,

давлат органлари ва ташкилотлари

8.

Республика ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари, ҳокимликлар ходимларига жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатлари, хусусан, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш.

1. Республика давлат органлари ва ташкилотлари ҳайъат йиғилишларида ходимларга «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш.

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари,

Адлия вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари

2. Ҳокимликлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун «Ҳокимлик соатлари» тадбирларини ўтказиб бориш бўйича график ишлаб чиқиш.

2026 йил 10 май

3. График асосида «Ҳокимлик соатлари» тадбирларини ўтказиш.

График асосида

9.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш.

1. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш.

2. Тайёрланган ҳуқуқий қўлланмани давлат органлари ва ташкилотларига етказиш.

2026 йил май

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

давлат органлари ва ташкилотлари

10.

Аҳолига мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, муддатлари, шакли ва усуллари юзасидан тарғибот материаллари тайёрлаш.

1. Тарғибот материалларини (буклет, флаер ва бошқа) тайёрлаш. Бунда амалдаги қонунларда кўзда тутилган жавобгарлик чоралари, мурожаатларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ва бошқа масалаларни назарда тутиш.

2. Тайёрланган тарғибот материалларини жойларга аҳолига етказиш.

2026 йил май

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

давлат органлари ва ташкилотлари

11.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолияти юзасидан матбуот анжуманлари ташкил этиш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолияти юзасидан матбуот анжуманларини ташкил этиш.

2. Матбуот анжуманларида фуқаролик жамияти институтлари, журналист ва блогерлар иштирокини таъминлаш.

3. Матбуот анжуманлари натижаларини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

Ҳар чоракда камида бир маротаба

Вазирлар Маҳкамаси,

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари

12.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан телевидениеда кўрсатув, интервью ва суҳбатлар ташкил этиш.

1. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан телевидениеда кўрсатув, интервью ва суҳбатларни ташкил этиш.

2. Интервью ва суҳбатларни оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, расмий веб-сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиш.

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси,

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, давлат ва нодавлат телеканаллар