06.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2495-10
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 06.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2495-10
Date of entry into force
07.05.2026
Ҳужжат 07.05.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2495-10]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 27 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
240-сон

Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 15 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 10 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 9 апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОБ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 9 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 27 апрелдаги 240-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар» деган сўзлар «йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар ва йигирма тўрт марта масофали видео-учрашувлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 26-банднинг учинчи хатбошиси, 33-банднинг учинчи хатбошиси, 41-банднинг учинчи хатбошиси, 48-банднинг учинчи хатбошиси, 65-банднинг учинчи хатбошиси, 143-банд, XI бобнинг учинчи параграфи номи, 272-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 275-банд, 276-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 280, 282, 283, 285, 287 ва 295-бандлар, 425-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 448, 451 ва 453-бандлар, 16, 18, 28, 29 ва 34-иловалар матнидаги «телефон орқали» деган сўзлар «масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 93, 401, 422 ва 423-бандлар ҳамда 19-илованинг матнидаги «профессионал таълим» деган сўзлар «касбий таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «профессионал таълимга» деган сўзлар «касбий таълимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошидаги «телефон орқали» деган сўзлар «масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. XI бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«XI боб. Маҳкумларнинг учрашувлари, масофали видео-учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 273, 274, 278, 281 ва 286-бандлардаги «Телефон орқали» деган сўзлар «Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 277-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«277. Маҳкумлар телефон орқали сўзлашувга беш нафардан, масофали видео-учрашувга икки нафардан олиб чиқилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 279-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«279. Маҳкум телефон орқали сўзлашувларни бир абонент билан олиб бориш муддати ўн дақиқадан, масофали видео-учрашув муддати ўттиз дақиқадан ошмаслиги лозим. Абонент жавоб бермаган ёки бошқа абонент билан уланиб қолган ёхуд бошқа техник сабабларга кўра масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар узилиб қолган ҳолларда, маҳкум такроран масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув олишга ҳақли.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 284-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«284. Қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тунги вақтда масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳамда уларнинг ўтказилишига рухсат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ёки ундан ортиқ масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувларни бирлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳ бўлиб ёки гуруҳ номидан, шунингдек бошқа маҳкум(лар) номидан масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув олиб бориш.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. XII бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«XII боб. Учрашувлар, масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар бериш ҳамда посилка, йўқлов ва бандероллар олиш муддатларини ҳисоблаб чиқиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 289-банддаги «Телефон орқали» ва «телефон орқали» деган сўзлар тегишли равишда «Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» ва «масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 290-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«290. Навбатдаги учрашувлар, масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар маҳкумнинг йил мобайнида олиши мумкин бўлган учрашувлари тури ҳамда масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлари миқдорини ўн икки ойга бўлганда ҳосил бўладиган давр ҳисобга олинган ҳолда берилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 2901-банддаги «телефон орқали қўшимча сўзлашишга» деган сўзлар «қўшимча масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 361-банддаги «санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар «санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 3991-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳкумнинг маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қуйидаги мазмундаги 3993-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3993. ЖК 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган маҳкумнинг (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида китоб ўқиганлиги фактини аниқлаш унинг ЖИЭМ маъмуриятига берган аризасига асосан, ЖИЭМ ходимларидан, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия йиғилиши йилига камида икки марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия хулосаси маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда ЖИЭМ маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкум ёки унинг ҳимоячиси комиссия хулосасидан норози бўлган тақдирда илтимоснома билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш ЖПКнинг 5362-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 413-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, ЖИЭМлар адабиётлар билан, шу жумладан маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китоблар билан таъминланиши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 424-банднинг олтинчи хатбошиси «қўшимча учрашув ёки» деган сўзлардан кейин «масофали видео-учрашув ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. 473-банддаги «енгилроқ жазо билан алмаштиришга» деган сўзлар «енгилроқ жазо билан алмаштириш, жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 30-илованинг матнидаги «телефон орқали» ва «Телефон орқали» деган сўзлар тегишли равишда «масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» ва «Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/2495-10/0461-сон)