ИЛОВА
Т/р | Амалга ошириладиган вазифалар | Амалга ошириш шакли (механизми) | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар соҳасига масъул раҳбар ҳамда ходимлари рўйхатини шакллантириш. 2. Улар учун сенаторлар, олимлар, амалиётчи-мутахассислар иштирокида Олий Мажлис Сенати биносида семинар ташкил этиш. | 2026 йил май | Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, вазирлик ва идоралар |
2. | Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини (ахборотини) эшитиш бўйича сессияларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказиш. | 1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини (ахборотини) эшитиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишга доир ваколатларини ва Кенгашлар котибиятлари вазифаларини таҳлил қилиш. 2. Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Кенгашлар котибиятлари ходимлари иштирокида (онлайн шаклда) семинар ташкил этиш. | 2026 йил июнь | Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази |
3. | Сенат қўмиталари томонидан вазирлик ва идораларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш. | 1. Жорий йил олти ойлик ҳамда ўн икки ойлик якунлари юзасидан ҳар бир Сенат қўмитаси томонидан тегишлилигига кўра энг кўп мурожаат келиб тушган битта соҳа бўйича вазирлик ва идоранинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолиятини ўрганиш. | 2026 йил 20 июль, | Сенатнинг барча қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар |
2. Ўрганиш натижалари юзасидан вазирлик ва идора раҳбариятининг мурожаатлар билан ишлашга оид фаолияти бўйича ахборотини қўмита мажлисида эшитиш. 3. Эшитув натижалари бўйича қўмита қарорини қабул қилиб, тегишли вазифа ва тавсиялар белгилаш. | 2027 йил 20 январь | |||
4. | Маҳаллий Кенгашларнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда сессияларда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини (ахборотларини) эшитиш борасидаги фаолиятини ўрганиш ва натижаларини муҳокама қилиш. | 1. Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти ва туман (шаҳар) Кенгашларининг (танлов асосида) аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда сессияларда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини (ахборотларини) эшитиш борасидаги фаолиятини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижаларини сессияда танқидий муҳокама қилиш, хато ва камчиликларга йўл қўйган масъул ходимлар фаолиятига баҳо бериш. | 2026 йил октябрь | Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази |
5. | Ҳудудларда мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан сўровнома ўтказиш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилувчилар билан жараённи танқидий таҳлил қилиш мақсадида аноним шаклда сўровномалар ташкил қилиш. 2. Сўровнома натижаларини таҳлил қилиш ва заруратга кўра, тегишли давлат органларининг фаолиятини сессияда муҳокама қилиш. | Ҳар чоракда камида бир маротаба | Адлия вазирлиги, маҳаллий Кенгашлар, «Юксалиш» ҳаракатининг ҳудудий бўлинмалари (келишув асосида) |
6. | Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги фаолиятига услубий кўмаклашиш. | 1. Маҳаллий Кенгашларнинг мурожаатлар билан ишлашга оид фаолиятини маълумотларни таҳлил қилиш орқали мониторинг қилиб бориш. 2. Маҳаллий Кенгашлар котибиятларига мурожаатлар билан ишлашни ташкил этиш бўйича услубий, кўмаклашиш, зарур тушунтиришлар бериб бориш. | Доимий | Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази |
7. | Мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилиш. | 1. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналлари рўйхатини тузиш. 2. Ушбу рўйхатни ҳар ойда янгилаб бориш. 3. Рўйхатни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш. | Доимий | Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва ташкилотлари |
8. | Республика ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари, ҳокимликлар ходимларига жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатлари, хусусан, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш. | 1. Республика давлат органлари ва ташкилотлари ҳайъат йиғилишларида ходимларга «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш. | Доимий | Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, давлат органлари ва ташкилотлари |
2. Ҳокимликлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун «Ҳокимлик соатлари» тадбирларини ўтказиб бориш бўйича график ишлаб чиқиш. | 2026 йил 10 май | |||
3. График асосида «Ҳокимлик соатлари» тадбирларини ўтказиш. | График асосида | |||
9. | Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш. 2. Тайёрланган ҳуқуқий қўлланмани давлат органлари ва ташкилотларига етказиш. | 2026 йил май | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, давлат органлари ва ташкилотлари |
10. | Аҳолига мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, муддатлари, шакли ва усуллари юзасидан тарғибот материаллари тайёрлаш. | 1. Тарғибот материалларини (буклет, флаер ва бошқа) тайёрлаш. Бунда амалдаги қонунларда кўзда тутилган жавобгарлик чоралари, мурожаатларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ва бошқа масалаларни назарда тутиш. 2. Тайёрланган тарғибот материалларини жойларга аҳолига етказиш. | 2026 йил май | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, давлат органлари ва ташкилотлари |
11. | Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолияти юзасидан матбуот анжуманлари ташкил этиш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолияти юзасидан матбуот анжуманларини ташкил этиш. 2. Матбуот анжуманларида фуқаролик жамияти институтлари, журналист ва блогерлар иштирокини таъминлаш. 3. Матбуот анжуманлари натижаларини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. | Ҳар чоракда камида бир маротаба | Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари |
12. | «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан телевидениеда кўрсатув, интервью ва суҳбатлар ташкил этиш. | 1. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан телевидениеда кўрсатув, интервью ва суҳбатларни ташкил этиш. 2. Интервью ва суҳбатларни оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, расмий веб-сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиш. | Доимий | Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, давлат ва нодавлат телеканаллар |