23.04.2026 йилдаги VII-28-49-5-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг қарори, 23.04.2026 йилдаги VII-28-49-5-0-K/26-сон
Date of entry into force
11.05.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти ҳудудидан ўтган А-379 «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 78 — 90, 104 — 107, 120 — 124, 135 — 144, 160 — 168, 180 — 200 км.лари оралиғида ҳаракат тезлигини 80 км/соатгача тушириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 98-сонли фармонининг 3-бандига асосан Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига «Йўлларнинг қисмларида ҳаракат тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) рухсат бериш» бўйича таклифларга розилик бериш ваколати берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят ҳудудидан ўтган А-379 «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг умумий узунлиги 289 км.ниташкил этади ҳамда ушбу автомобиль йўли вилоятнинг Учқудуқ, Томди, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳрини вилоят маркази билан боғлайдиган асосий автомобиль йўли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур автомобиль йўлида 4 та йўловчи ташувчи уюшмаларга қарашли 61 дона катта ҳажмли автобуслар, НКМК ва Навоий Уран давлат корхонасига қарашли 300 дан ортиқ йўловчи ташувчи автобуслар ҳамда 1000 дан ортиқ юк ташувчи ҳамда 10.000 мингдан ортиқ енгил транспорт воситалари доимий равишда ҳаракатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, 2021-2025 йилларда мазкур автомобиль йўлида жами 217 та (2021 йилда 44 та, 2022 йилда 34 та, 2023 йилда 69 та, 2024 йилда 32 та ва 2025 йилда 38 та) йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиб, 200 нафар фуқароларнинг турли даражада тан жароҳати олишига ва 99 нафар фуқароларнинг эса бевақт ўлимига сабаб бўлган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан, 87 таси ёки 41.4 фоизи «Ағдарилиш», 80 таси 36.8 фоизи «Тўқнашув», 8 таси ёки 3.7 фоизи «Тўсиққа урилиш», 29 таси ёки 13.4 фоизи «Пиёдани уриб юбориш», 9 таси ёки 4.1 фоизи «Велосипедчини уриб юбориш», 3 таси ёки 1.4 фоизи «Ҳайвонларни уриб юбориш», 1 таси 0.5 фоизи «Турган транспорт воситасига урилиш» турига киради. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 63 таси ёки 29 фоизи тунги вақтда, 154 таси ёки 71 фоизи кундузги вақтда содир этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Содир этилган 217 та йўл-транспорт ҳодисасининг 128 таси ёки 58.9 фоизи ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка амал қилмаслиги, 45 таси ёки 20.7 фоизи чарчоқлик, рулда ухлаб қолиш натижасида натижасида содир этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биргина, жорий йилнинг ўтган даврида 13 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, ушбу йўл-транспорт ҳодисаларида 15 нафар шахс вафот этган, 30 нафар шахс тан жароҳати олган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масалан, А-379 «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 78 — 90 километрлар оралиғида 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларда 5 нафар фуқаролар вафот этган, 14 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 8 таси «Тўқнашув», 3 таси «Ағдарилиш», 1 таси «Ҳайвонларни уриб юбориш» турларига киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104 — 107 километрлар оралиғида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларда 8 нафар фуқаролар вафот этган, 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 2 таси «Тўқнашув», 1 таси «Ағдарилиш» турига киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120 — 124 километрлар оралиғида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларда 8 нафар фуқаролар вафот этган, 8 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 3 таси «Тўқнашув», 2 таси «Ағдарилиш» турларига киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135 — 144 километрлар оралиғида 13 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларда 6 нафар фуқаролар вафот этган, 15 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 4 таси «Тўқнашув», 9 таси «Ағдарилиш» турларига киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160 — 168 километрлар оралиғида 9 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларда 6 нафар фуқаролар вафот этган, 17 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 9 таси ҳам «Ағдарилиш» турига киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180 — 200 километрлар оралиғида 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларда 7 нафар фуқаролар вафот этган, 25 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 7 таси «Тўқнашув», 11 таси «Ағдарилиш», 2 таси «Пиёдани уриб юбориш», 2 таси «Велосипедчини уриб юбориш» турларига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганишлар давомида мазкур йўлни 25 — 200 кмлари оралиғи аҳоли яшаш пунктидан ташқари ҳудуд ҳисобланиб, транспорт воситалари ушбу ҳудудда 100 км/с ва ундан ортиқ тезликда ҳаракатланишлари ва манзилга етгунга қадар юк автомашиналари ҳамда йўналишдаги бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида 80 — 100 мартадан ортиқ қарама-қарши йўналишга чиқишлари, йўлда ҳаракат жадаллиги кундан кунга ошиб кетаётганлиги, энг ачинарлиси ушбу йўлда ҳафтасига бир марта оғир оқибатли ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилаётганлиги мазкур йўл инфратузилмасига зудлик билан ўзгартириш киритиш лозимлигини тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таҳлиллар шуни кўрсатадики ушбу автомобиль йўли 1975 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги суткасига 100 — 150 тани, 2000 йилда 350 — 450 тани, 2015 йилда 1000 — 1200 тани, 2026 йилга келиб 6000 — 7000 тани ташкил қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрель кунидаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сонли қарори ижроси, Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2026 йил 25 февраль кунидаги 49/24/6-711-сонли хати, вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2026 йил 05 мартдаги 49/24/6-852-сонли хати ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий махсус комиссиянинг 2026 йил 25 март кунидаги №03-01/24-сонли йиғилиш баёни, халқ депутатлари вилоят кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 15 апрелдаги ДКҚ 03-02/40-26-сонли қарори, вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Х. Рахматовнинг ахбороти ҳамда билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши, қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрель кунидаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 98-сонли фармони маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Навоий вилояти ҳудудидан ўтган А379 «Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлининг 78 — 90, 104 — 107, 120 — 124, 135 — 144, 160 — 168, 180 — 200 км.лари оралиғида транспорт воситалари ҳаракат тезлигини 100 км/соатдан 80 км/соатгача қисмида ҳаракат тезлигини камайтириш бўйича таклифи тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг (Х. Рахматов), вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи (Д.Пирназаров) А379 «Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлининг 78 — 90, 104 — 107, 120 — 124, 135 — 144, 160 — 168, 180 — 200 км.лари оралиғида 3.24 «Юқори тезлик чекланган» ҳамда 5.43 «Радар» йўл белгилари ўрнатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш. Раубаева), вилоят телерадиокомпанияси (А. Муқимов), «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б.Умаров)га вилоятнинг айрим ҳудудларида ҳаракат йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ҳаракат тезлиги камайтирилганлигини ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарор расмий эълон қилингандан бошлаб, 15 кундан сўнг кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н. Тоғаева, ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Ниёзов, вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари У.Шарипов ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А. Тасбаев зиммаларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш раиси АЛИЕВ ҒОФИР ҚУВАТОВИЧ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 23 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII-28-49-5-0-K/26-сон